Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 1,95 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə1/16
tarix28.07.2020
ölçüsü1,95 Mb.
#32285
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Innovatsion talim texnologiyalari


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
ТДПУ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА 
ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ  
ТАРМОҚ МАРКАЗИ 
 
 
 
Н.МУСЛИМОВ, М.УСМОНБОЕВА,  
Д.САЙФУРОВ, А.ТЎРАЕВ 
 
 
 
 
 
ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ  
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент – 2015 
 
 

Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева 
М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Тошкент: 2015. – 208 бет. 
 
Ўқув-методик  қўлланма  А-1-141  “Олий  таълим  муассасалари 
педагогларини қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизими учун 
модулли  Web  технология  асосида  электрон  ахборот  таълим 
ресурсларини  яратиш  ва  амалиѐтга  жорий  этиш”  мавзусидаги  грант 
лойиҳаси  асосида  яратилган.  Унда  инновацион,  модул,  ҳамкорлик, 
интерфаол,  муаммоли,  модул,  масофавий,  компьютер,  лойиҳа,  ривож-
лантирувчи,  табақалаштирилган,  индивидуал,    дастурий  ва  мустақил 
таълим  технологияларининг  моҳияти,  назарий  асослари  ва  турлари 
ҳақида  сўз  юритилади.  Шунингдек,  ўйин  технологияларининг  таълим 
жараѐнида  ўқувчи,  талабаларнинг  ўқув  фаолиятини  фаоллаштириш, 
ўқитиш самарадорлигини оширишдаги ўрни ва роли очиб берилган.  
Ушбу  ўқув-методик  қўлланма  узлуксиз  таълим  тизимининг  барча 
босқичларида  фаолият  олиб  бораѐтган  педагоглар,  касбий  компетент-
лигини  ривожланиш  истагида  бўлган  ѐш  ўқитувчилар  ҳамда  таълим 
жараѐнида  инновацион  таълим  технологияларидан  фойдаланиш 
масаласига қизиқувчилар учун мўлжалланган. 
 
Тақризчилар:  
 
Педагогика фанлари доктори, 
профессор Ў.Қ.Толипов 
 
 
 
 
 
Педагогика фанлари номзоди, 
доцент М.М.Алиқулова 
 
 
 
Ўқув-методик қўлланма Низомий номидаги Тошкент давлат  
педагогика университети Илмий кенгаши йиғилишининг 6-сонли  
қарори (“24” декабр 2015 йил) билан нашрга тавсия этилган. 
 
 
 
 
 
© Низомий ТДПУ ҳузуридаги ПКҚТ МО  
тармоқ маркази, 2015 йил
  

СЎЗБОШИ 
 
Мустақиллик  йиллари  том  маънода  Ўзбекистон  Республикаси 
ижтимоий-иқтисодий  ва  маданий  тараққиѐти  истиқболини 
белгилаш,  жаҳон  ҳамжамияти  мамлакатлари  сафидан  муносиб 
ўрин  эгаллашга  интилиш  йўлидаги  кенг  кўламли  ислоҳотларни 
амалга  ошириш  билан  кечмоқда.  Жаҳоннинг  ривожланган 
мамлакатлари  тажрибаларини  ўрганиш,  маҳаллий  шарт-шароит, 
иқтисодий  ва  интеллектуал  ресурсларни  инобатга  олган  ҳолда 
жамият  ҳаѐтининг  барча  соҳаларида  туб  ислоҳотларнинг  амалга 
оширилаѐтганлиги 
янгидан-янги 
ютуқларга 
эришишни 
таъминламоқда.  Турли  соҳаларда  йўлга  қўйилаѐтган  халқаро 
ҳамкорлик гарчи ўз самарасини бераѐтган бўлса-да, бироқ, миллий 
мустақилликни  ҳар  жиҳатдан  мустаҳкамлаш,  эришилган 
ютуқларни  бойитиш,  мавжуд  камчиликларни  тезкор  бартараф 
этиш жамият аъзоларидан алоҳида фидокорлик, жонбозлик, шижоат 
ва қатъият кўрсатишни талаб этмоқда.  
Олий  таълим  муассасалари  педагогларини  қайта  тайѐрлаш  ва 
малакасини 
ошириш 
курсларида 
турли 
ихтисосликлар 
ўқитувчиларининг 
интеллектуал 
салоҳиятини 
ошириш, 
дунѐқарашларини  бойитишда  уларни  инновацион  таълим 
технологиялари билан яқиндан таништириш муҳим аҳамиятга эга. 
Қайта тайѐрлаш ва малака ошириш тизимида “Инновацион таълим 
технологиялари”  ўқув  модулининг  ўқитилаѐтганлиги  педагог 
кадрларни  замонавий  инновацион  таълим  технологияларининг 
ташкилий,  техник  ва  дидактик  имкониятларидан  хабардор 
бўлишлари  учун  шароит  яратиб,  касбий  фаолиятда  улардан 
самарали 
фойдаланиш 
борасидаги 
малакаларининг 
мустаҳкамланишини ҳам таъминлайди.  
Айни вақтда “Инновацион таълим технологиялар” ўқув модули 
олий  таълим  педагогларини  қайта  тайѐрлаш  ва  уларнинг 
малакасини  ошириш  курсларида  тингловчилар  томонидан 
ўзлаштирилаѐтган  касбий  билим,  кўникма,  малака  ва 
компетентлик  сифатларини  янада  ривожлантириш,  кенг  кўламли 
илмий-тадқиқотларни  олиб  бориш,  кучли  рақобат  мавжуд  бўлган 
меҳнат бозорида ўз ўринларини сақлаб қолишларига ѐрдам беради.  
Ўқув  модули  доирасида  тингловчилар  инновацион  таълим 
технологияларининг  моҳияти,  муҳим  асослари  билан  танишади, 
3

касбий фаолиятда педагогик технологияларни самарали, мақсадли 
қўллаш  малакаларига  эга  бўлади,  таълим  жараѐнини  оқилона 
лойиҳалаштиришга  доир  тажрибаларини  янада  бойитади. 
Шунингдек,  тингловчилар  педагогик  инновацияларни  асослаш, 
яратиш  ва  амалиѐтга  самарали  тадбиқ  этиш  йўлларидан  хабарор 
бўлади,  инновацион  характерга  эга  муаллифлик  дастурларини 
ишлаб  чиқиш  малакаларини  муваффақиятли  ўзлаштиради.  Бу  эса 
ўз  навбатида  ўқитиш  жараѐнида  талабаларнинг  фаолликларини 
таъминлаш,  таълим  сифатини  яхшилаш,  самарадорликни 
оширишда муҳим аҳамият касб этади.  
 
4

ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ 
МОҲИЯТИ, НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА ТУРЛАРИ 
 
Режа: 
1. Шахсга йўналтирилган таълим турлари. 
2.  “Инновацион  таълим  технологиялари”  ва “таълим инновация-
лари” тушунчаларининг моҳияти. 
3. Педагогнинг инновацион фаолияти. 
4. Инновацион характердаги назорат воситалари. 
 
Таянч  тушунчалар:  шахсга  йўналтирилган  таълим,  шахсга 
йўналтирилган  таълим  турлари,  инновация,  инновацион  таълим, 
инновацион  фаолият,  инновацион  жараѐн,  педагогнинг  таълим 
жараѐнига инновацион ѐндошуви, педагогда таълим жараѐнига инно-
вацион  ѐндошувни  қарор  топтириш,  инновацион  таълим  техно-
логиялари (ТТ), ўқув портфолиоси, “ассесмент” технологияси.  
 
I.  Шахсга  йўналтирилган  таълим  турлари.  Глобаллашув 
шароитида  таълим  шахсни  ҳар  томонлама  вояга  етказиш,  унда 
комиллик  ва  малакали  мутахассисга  хос  сифатларни 
шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бугунги тезкор давр таълим 
олувчилар,  шу  жумладан  ўқувчиларни  ҳам  қисқа  муддатда  ва 
асосли  маълумотлар  билан  қуроллантириш,  улар  томонидан  турли  фан 
асосларини  пухта  ўзлаштирилиши  учун  зарур  шарт-шароитларни 
яратишни тақозо этмоқда.  
Замонавий  шароитда  таълим  жараѐнининг  барча  имконият-
ларига кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда 
мустақил,  танқидий,  ижодий  фикрлаш  қобилиятларини  тарбия-
лашга йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Ўзида ана шу имконият-
ларни намоѐн эта олган таълим  шахсга йўналтирилган таълим деб 
номланади.  
 
 
 
Шахсга  йўналтирилган  таълим  –  талабанинг  фикрлаш  ва 
ҳаракат  стратегиясини  инобатга  олган  ҳолда  унинг  шахси, 
ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга  
йўналтирилган таълим  
 
5

Бу таълим ўқитиш муҳитининг талаба имкониятларига мослаш-
тирилишини назарда тутади. Унга кўра таълим муҳити, педагогик 
шарт-шароитлар,  таълим  ҳамда  тарбия  жараѐнини  тўлалигича 
талабанинг шахсий имкониятларини рўѐбга чиқариш, қобилиятини 
ривожлантириш,  шахс  сифатида  камолотга  етишини  таъминлаш, 
тафаккури ва дунѐқарашини бойитишни назарда тутади.  
 
 
 
Бу турдаги таълим талабаларда мустақиллик, ташаббускорлик, 
жавобгарлик  каби  сифатлар,  шунингдек,  мустақил,  ижодий  ва 
танқидий  фикрлаш  қобилиятларини  тарбиялашга  хизмат  қилади. 
Бу турдаги таълимни ташкил этишда педагоглардан ҳар бир талаба 
имкон  қадар  индивидуал  ѐндашишни,  унинг  шахсини  ҳурмат 
қилишни,  унга  ишонч  билдириш  тақозо  этилади.  Қолаверса, 
шахсга 
йўналтирилган 
таълим 
ўқитиш 
жараѐнининг 
иштирокчилари  педагог-талаба  ѐки  талаба-талаба,  талаба-
талабалар  гуруҳи,  талаба-талабалар  жамоаси  тарзида  ўзаро 
ҳамкорликда  билим  олиш,  шахс  сифатида  камол  топтириш  учун 
қулай педагогик шароитни яратиш заруриятини ифодалайди.  
Педагог  таълим  жараѐнида  шахсга  йўналтирилган  таълим 
турларидан  фойдаланар  экан,  бир  қатор  шартларга  қатъий  риоя 
этиши керак.  
Шахсга  йўналтирилган  таълимнинг  ўзига  хос  жиҳати 
таълим  олувчи  шахсини  тан  олиш,  уни  ҳар  томонлама 
ривожлантириш  учун  қулай,  зарур  муҳитни  яратишдан 
иборат 
 
 
6

 
 
Шахсга  йўналтирилган  таълим,  талабани  таълим  тизимига 
мослаштиришни эмас, аксинча, унинг индивидуал хусусиятларини 
инобатга  олган  ҳолда  ҳар  томонлама  ривожланиши,  шахс 
сифатида  камолотга  етиши  учун  зарур  шарт-шароитларни 
яратишни назарда тутади. Бу турдаги таълим талабаларни ўз-ўзини 
ривожлантиришга,  мустақил  билим  олишга,  ўзининг  ички 
имкониятлари,  қобилиятларини  тўла  намоѐн  эта  олиши,  билиш 
фаоллигини  ошириш  учун  зарур  шароитни  вужудга  келтириши 
- ҳар бир талабани алоҳида, ўзига хос шахс сифатида кўра олиши; 
- талабани ҳурмат қилиши; 
- талабанинг руҳий ҳолатини тўғри баҳолай олиши; 
- талабанинг хоҳиш-истак, қизиқишларини инобатга олиши; 
- ҳар бир талабага нисбатан толерант муносабатда бўлиши; 
-  талабанинг  кучи,  имконияти  ва  интилишларига  ишонч 
билдириши; 
- ҳар бир талаба ўқув фанлари асосларини етарлича ўзлаштира  
олиши учун қулай таълим муҳитини яратиши; 
- талабаларнинг мустақил ѐки кичик гуруҳларга  
эркин ишлашлари учун имконият яратиш; 
- талабаларни ўз фаолиятларини мустақил назорат қилиш, фаолияти 
самарадорлигини аниқлаш, ютуқларнинг омиллари ва йўл  
қўйилган хатоларнинг оқибатларини таҳлил қилиш ўргатиш;    
- таълим жараѐнида ҳеч бир талабага тазйиқ ўтказмалиги; 
- алоҳида талабанинг камчиликларини бўрттириб кўрсатмаслиги; 
-  борди-ю,  талаба  томонидан  билимларни  ўзлаштира  олмаслик, 
таълим  
жараѐнида ўзини одобсиз тутиш ҳолати қайд этилса, у ҳолда  
қатъий хулоса чиқармасдан, бунинг сабабларини аниқлаш; 
- аниқланган сабаблар асосида талабанинг шаъни, ғурурига зиѐн  
этказмаган ҳолда у томонидан билимларни ўзлаштира  
олмаслик, ўзини одобсиз тутиш каби ҳолатларни бартараф этиш; 
- таълим жараѐнида ҳар бир талаба учун “муваффақият муҳити”ни 
ярата олиш; 
-  ҳар  бир  талабага  таълим  олиша  муваффақиятга  эриша  олишига 
ѐрдам бериш; 
- талабанинг қобилиятини ўстириш, шахс сифатида ривожланишига 
ѐрдам бериш; 
- талабанинг шахсини эмас, балки унинг аниқ хатти-ҳаракатларини 
баҳолаши; 
-  педагог  сифатида  ҳар  бир  талабанинг  ҳурмати  ва  ишончини 
қозона олиши зарур 
7

зарур.  Талабалар  шахсга  йўналтирилган  таълим  жараѐнида  ўқув 
материалини  ўзлаштиришга  ижодий,  танқидий  ѐндошишни,  янги 
ғояларни  илгари  суриш,  уларни  асослаш,  ўз  фикрини  ҳимоя 
қилиш,  муаммоли  вазиятларда  самарали  ечимни  топиш,  билим, 
кўникма, малакаларни ўзлаштириш имкониятига эга бўлади. 
Педагог  томонидан  таълим  жараѐнида  инновацион  характерга 
эга  турли  фаол  методларнинг  қўлланилиши,  талабаларни  ривожлан-
тириш, қобилиятларини янада ўстиришга хизмат қилади.  Хусусан:  
 
 
Машғулотларини  ташкил  этишда  педагоглар  ўқув  ахборот-
ларининг  талабалар  билим,  кўникма,  малака  ва  тажрибаларига 
таянган  ҳолда  уларни  қизиқтира  оладиган,  фикрлашга,  ижодий 
ѐндашишга  ундайдиган  имкониятга  эга  бўлишини  таъминлашга 
алоҳида эътибор қаратишлари зарур. 
Таълим жараѐнида педагоглар томонидан: 
 
 
 
- муаммоли изланиш; 
- кичик тадқиқотларни олиб бориш; 
- дебат; 
-  баҳс-мунозара; 
- эвристик суҳбат; 
- кичик гуруҳларда ишлаш ва б.
 
-  турли  шакл,  метод,  восита  ва  технологиялардан  самарали, 
мақсадли фойдаланиш; 
 
-  ўқув  топшириқларини  бажаришда  талабаларга  усулларни 
мустақил танлаш имконини бериш; 
 
-  талабани  жуфтликда,  кичик  гуруҳда  ва  жамоада  ишлашини 
таъминлаш; 
 
-  машғулотларнинг  лойиҳалаштирилишига  эътиборнинг  қарати-
лиши  нафақат  ўқитиш  сифатини  яхшилайди,  самарадорлигини 
оширади, шу билан бирга талабалар шахснинг ривожланиши учун 
қулай шароитни вужудга келтиради
 
8

Энг  муҳими  педагоглар  ўқув  машғулотларининг  нафақат 
ахборот  бериш,  балки  ривожлантириш  характерига  эга 
бўлишларига  эътиборни  қаратишлари  зарур.  Шунингдек, 
муҳокама  қилинаѐтган  масала,  муаммо,  ўрганилаѐтган  мавзу 
юзасидан  талабаларнинг  мустақил  фикр  билдиришлари  (нотўғри 
бўлса-да, фикр билдиришлари)га имкон бериш, нима бўлганда ҳам 
уларни ўйлашга, фикрлашга ундаш шахсга йўнатирилган таълимга 
хос муҳим белгилардан бири саналади.  
Таълим  жараѐнида  қуйидагилардан  фойдаланиш  шахсга 
йўналтирилган таълимнинг яна бир белгисидир: 
 
 
 
Айни  вақтда  шахсга  йўналтирилган  таълимнинг  қуйидаги 
турлари фарқланмоқда (1-расм):  
 
 
 
 
1-расм. Шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий турлари 
 
- ижодий топшириқлар; 
- креатив ѐндашишни тақозо этувчи вазифалар; 
- муаммоли вазиятлар; 
- ролли ва ишбилармонлик ўйинлари; 
- баҳс-мунозара, дебат; 
- мусобақа кўринишидаги беллашувлар
 
Асосий турлари 
Инновацион 
таълим 
Ҳамкорлик 
таълими 
Интерфаол  
таълим 
Масофавий 
таълим 
 
Муаммоли  
таълим 
Лойиҳа  
таълими 
 
Компьютер 
таълим 
 
Ривожлантирувчи  
таълим 
 
Табақалаштирилган  
таълим 
 
Модул  
таълими 
 
 
Индивидуал 
таълим 
 
Мустақил 
таълим 
Дастурий  
таълим 
Ўйин 
 технологиялари  
 
9

II.  “Инновацион  таълим  технологиялари”    ва  “таълим 
инновациялари”  тушунчаларининг  мазмуни.  Луғавий  жиҳатдан 
“инновация”  тушунчаси  инглиз  тилидан  таржима  қилинганда 
(“innovation”)  “янгилик  киритиш”  деган  маънони  англатади. 
“Инновация” тушунчаси мазмунан аниқ ҳолатни ифодалайди.  
 
 
 
“Ўзбекистон  Миллий  энциклопедияси”да  кўрсатилишича, 
инновация  қуйидагича  мазмун  ва  тушунчаларга  эга:  “Инновация 
(ингл. “innovationas” – киритилган янгилик, ихтиро) – 1) техника ва 
технология  авлодларини  алмаштиришни  таъминлаш  учун 
иқтисодиѐтга сарфланган маблағлар; 2) илмий-техника ютуқлари ва 
илғор  тажрибаларга  асосланган  техника,  технология,  бошқариш  ва 
меҳнатни  ташкил  этиш  каби  соҳалардаги  янгиликлар,  шунингдек, 
уларнинг турли соҳалар ва фаолият доираларида қўлланиши”
1

А.И.Пригожиннинг фикрига кўра, инновация мақсадга мувофиқ 
равишда  муайян  ижтимоий  бирлик  –  ташкилот,  аҳоли,  жамият, 
гуруҳга  нисбатан  муносабатга  янгича  ѐндашиш,  бу  муносабатни 
бир  қадар  турғун  элементлар  билан  бойтиб  бориш  тушунилиши 
лозим. Бу ўринда англанадики, муаллифнинг қарашлари бевосита 
ижтимоий  муносабатлар,  уларга  нисбатан  ииновацион  ѐндашиш 
моҳиятини ифодалайди. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир шахс 
фуқаро,  мутахассис,  раҳбар,  ходим,  қолаверса,  турли  ижтимоий 
муносабатлар  жараѐнининг  иштирокчиси  сифатида  ўзига  хос 
инноватор фаолиятни ташкил этади.  
Америкалик  психолог  Э.Роджерс  ўз  тадқиқотларида 
инновацион  характерга  эга  ижтимоий  муносабатларнинг 
ижтимоий-психологик  жиҳатлари,  ижтимоий  муносабатларга 
янгилик  киритиш,  бу  жараѐнда  иштирок  этувчи  шахсларнинг 
тоифалари, уларнинг янгиликка бўлган муносабатлари, янгиликни 
қабул  қилиш,  моҳиятини  англашга  бўлган  тайѐрлик  даражаси 
ҳамда  муайян  шахслар  тоифалари  ўртасидаги  инновацион 
                                           
1
  Ўзбекистон  миллий  энциклопеияси.  Зебунисо-Конигил    /  4-том.  Бош  таҳрир  ҳайъати 
аъзолари:  М.Аминов  ва  б.  –  Т.:  “Ўзбекистан  миллий  энциклопедияси”  Давлат  илмий 
нашриѐти, 2002. – 169-бет. 
Инновация  –  муайян  тизимнинг  ички  тузилишини 
ўзгартиришга қаратилган фаолият 
 
10

характерга 
эга 
ижтимоий 
муносабатларнинг 
таснифи 
масалаларини ўрганган.  
 
 
 
Инновацион таълим жараѐнида қўлланиладиган технологиялар 
инновацион  таълим  технологиялари  ѐки  таълим  инновациялари 
деб номланади. 
 
 
 
Таълим инновациялари “инновацион таълим” деб ҳам номланади. 
“Инновацион  таълим”  тушунчаси  биринчи  бор  1979  йилда  “Рим 
клуби”да қўлланилган. 
Таълим инновациялари бир неча турга ажратилади. Улар (2-расм): 
 
 
 
Инновацион таълим (ингл. “innovation” – янгилик киритиш, ихтиро) – таълим 
олувчида  янги  ғоя,  меъѐр,  қоидаларни  яратиш,  ўзга  шахслар  томонидан 
яратилган  илғор  ғоялар,  меъѐр,  қоидаларни  табиий  қабул  қилишга  оид 
сифатлар, малакаларни шакллантириш имкониятини яратадиган таълим
 
Таълим  инновациялари  –  таълим  соҳаси  ѐки  ўқув  жараѐнида  мавжуд 
муаммони  янгича  ѐндошув  асосида  ечиш  мақсадида  қўлланилиб,  аввалгидан 
анча самарали натижани кафолатлай  оладиган шакл, метод ва технологиялар
 
А
со
си
й   
ту
рл
ар
и 
Фаолият 
йўналишига кўра 
Киритилган 
ўзгаришларнинг 
тавсифига кўра 
Ўзгаришларнинг 
кўламига кўра 
Келиб чиқиш 
манбаига кўра 
Педагогик жараѐнда қўлланиладиган инновациялар 
Таълим тизимини бошқаришда 
қўлланиладиган инновациялар 
Радикал инновациялар 
Модификацияланган инновациялар 
Комбинацияланган инновациялар 
Тармоқ (локаль) инновациялари 
Тизим инновациялари 
Модул инновациялари 
Жамоа томонидан бевосита яратилган инновациялар 
Ўзлаштирилган инновациялар  
11

2-расм. Таълим инновацияларининг асосий турлари 
 
Инновациялар  турли  кўринишга  эга.  Қуйидагилар  инновация-
ларнинг асосий кўринишлари саналади: 
 
 
 
Таълим тизимида ѐки ўқув фаолиятида инновацияларни қўллашда 
сарфланган маблағ ва кучдан имкон қадар энг юқори натижани олиш 
мақсади  кўзланади.  Инновацияларнинг  ҳар  қандай  янгиликдан 
фарқи  шундаки,  у  бошқариш  ва  назорат  қилишга  имкон  берадиган 
ўзгарувчан механизмга эга бўлиши зарур. 
Барча  соҳаларда  бўлгани  каби  таълимда  ҳам  “новация”, 
“инновация”  ҳамда  уларнинг  моҳиятини  ифодаловчи  фаолият 
тўғрисида сўз юритилади. 
 
 
 
Илмий  адабиѐтларда  “новация”  (янгиланиш,  янгилик)  ҳамда 
“инновация”  (янгилик  киритиш)  тушунчаларининг  бир-биридан 
фарқланишига  алоҳида  эътибор  қаратилади.  Мисол  учун,                    
В.И.  Загвязинскийнинг  эътироф  этишича,    “янги”,  “янгилик” 
тушунчаси  нафақат  муайян  ғояни,  балки  ҳали  амалиѐтда 
фойдаланилмаган  ѐндошув,  метод  ҳамда  технологияларни 
ифодалайди. Аммо бунда  жараѐн элементлари яхлит  ѐки алоҳида 
олинган  элементларан  иборат  бўлиб,  ўзгариб  турувчи  шароит  ва 
- янги ғоялар; 
-  тизим  ѐки  фаолият  йўналишини  ўзгати-
ришга қаратилган аниқ мақсадлар; 
- ноанъанавий ѐндошувлар; 
- одатий бўлмаган ташаббуслар; 
- илғор иш услублари 
Агар фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлиб, 
фақатгина  тизимдаги  айрим  элементларни  ўзгартиришга  хизмат 
қилса  у  новация  (янгиланиш)  деб  юритилади.  Борди-ю,  фаолият 
маълум  концептуал  ѐндошув  асосида  амалга  оширилиб,  унинг  на-
тижаси  муайян  тизимнинг  ривожланишига  ѐки  уни  тубдан 
ўзгартиришга хизмат қилса, у  инновация (янгилик киритиш)  деб 
аталади
 
12

вазиятда  таълим  ва  тарбия  вазифаларини  самарали  ҳал  этиш 
ғояларини ўзида акс эттиради. 
Дарҳақиқат, янгилик – восита саналиб, у аксарият ҳолатларда янги 
метод, методика, технология ва б. кўринишида намоѐн бўлади.  
Моҳиятига  кўра  новация  ва  инновация  ўртасида  муайян 
фарқлар мавжуд. Улар қуйидагилардир (1-жадвал): 
 
1-жадвал 
Новация ва инновациялар ўртасидаги асосий фарқлар 
 
Асосий фарқлар 
Новация 
Инновация 
 
1)  амалдаги назария 
доирасида қўлланилади; 
2)  кўлам ва вақт бўйича 
чегараланади; 
3)  методлар янгиланади; 
4) натижа аввалги тизимни 
такомиллаштиради 
 
1) тизимли, яхлит ва давомли бўлади; 
2) маълум амалиѐтда янги фаолият 
 тизимини лойиҳалайди; 
3) субъектларнинг фаолияти тўла 
янгиланади; 
4) янги технологиялар яратилади; 
5) фаолиятда янги сифат  натижаларига 
эришилади; 
6) амалиѐтнинг ўзи ҳам янгиланади 
 
И.П.Подласыйнинг  фикрига  кўра,  таълим  инновационлари 
қуйидаги ўзгаришларга олиб келади: 
 
 
 
- педагогик тизимнинг тамомила ўзгариши; 
- ўқув жараѐнининг ўзгариши; 
- педагогик назариянинг ўзгариши; 
- ўқитувчи фаолиятининг ўзгариши; 
- ўқувчи (талаба) фаолиятининг янгиланиши; 
- педагогик технологиянинг ўзгариши; 
- таълим мазмунининг янгиланиши; 
- ўқитиш шакл, метод ва воситаларининг ўзгариши; 
- таълим тизими бошқарувнинг ўзгариши; 
- таълим мақсади ва натижаларнинг ўзгариши
 
13

III.  Педагогнинг  инновацион  фаолияти.  Замонавий  таълимга 
хос  муҳим  жиҳатлардан  бири  –  педагог  фаолиятининг  инновацион 
характер  касб  этишига  эришиш  саналади.  Ривожланган  хорижий 
мамлакатларда  педагог  фаолиятининг  инновацион  характер  касб 
этишига  эришиш  масаласи  ўтган  асрнинг  60-йилларидан  бошлаб 
жиддий  ўрганила  бошлаган.  Хусусан,  Х.Барнет,  Ж.Бассет, 
Д.Гамильтон,  Н.Гросс,  Р.Карлсон,  М.  Майлз,  А.Хейвлок,  Д.Чен, 
Р.Эдем,  Ф.Н.  Гоноболин,  С.М.  Годнин,  В.И.Загвязинский,  В.А.Кан-
Калик,  Н.В.Кузьмина  ҳамда  В.А.Сластенин  каби  тадқиқотчилар 
томонидан  олиб  борилган  ишларда  инновацион  фаолият,  педагогик 
фаолиятга  инновацион  ѐндашиш,  инновацион  ғояларни  асослаш  ва 
уларни  амалиѐтга  самарали  тадбиқ  этиш,  хорижий  мамлакатлар 
ҳамда  республикада  яратилган  педагогик  инновациялардан  хабарор 
билиш  орқали  педагог  фаолиятида  улардан  фаол  фойдаланиш 
борасидаги амалий ҳаракатлар мазмунини ѐритилган. 
Моҳиятига кўра инновациялар муносабат ѐки жараѐнга янгилик 
киритишнинг  динамик  тизими  саналади.  Ўз-ўзидан  тизим 
сифатида  янгилик  киритириш  муносабат  ѐки  жараѐннинг, 
биринчидан,  ички  мантиғини,  иккинчидан,  киритилаѐтган 
янгиликнинг муайян вақт оралиғида изчил ривожланиши ва атроф-
муҳитга кўрсатадиган ўзаро таъсирини ифодалайди. 
В.А.Сластенин  инновацияни  янгилик  яратиш,  кенг  ѐйиш  ва 
фойдаланишга  қаратилган  мақсадга  мувофиқ,  йўналтирилган 
жараѐни  мажмуи  деб  билади.  Муаллифнинг  фикрига  кўра  ҳар 
қандай  инновация  янги  воситалар  ѐрдамида  ижтимоий 
субъектларнинг  эҳтиѐжини  қондириш  ва  интилишларини 
рағбатлантириш мақсадини кўзлайди.  
Ҳар қандай инновацияда “янги”, “янгилик” тушунчалари муҳим 
аҳамиятга  эга.  Турли  муносабат  ва  жараѐнларга  киритилаѐтган 
янгилик мазмунан хусусий, субъектив, маҳаллий ва шартли ғоялар 
тарзида намоѐн бўлади. 
Хусусий  янгилик  муносабат,  объект  ѐки  жараѐнга  тегишли 
элементлардан бирини ўзгартириш, янгилашни назарида тутади.  
Субъектив янгилик маълум объектнинг ўзини янгилаш заруриятни 
ифодалайди. 
Маҳаллий янгилик алоҳида олинган объект учун киритилаѐтган 
янгиликнинг амалий аҳамиятини тавсифлаш учун хизмат қилади.  
14

Шартли янгилик эса муносабат, объект ѐки жараѐнда мураккаб, 
прогрессив  янгиланишнинг  содир  этилишини  таъминловчи 
маълум элементларнинг йиғиндисини ѐритишга хизмат қилади.  
Р.Н.Юсуфбекова  инновацияларни  педагогик  нуқтаи  назардан 
кўриб  чиқишга  эътиборни  қаратади.  Хусусан,  педагогик 
инновациялар  муаллиф  томонидан  таълим  ва  тарбия  жараѐнида 
аввал маълум бўлмаган, қайд қилинмаган ҳолат ѐки натижага олиб 
борувчи  педагогик  ҳодисанинг  ўзгариб  туриши  мумкин  бўлган 
мазмуни  эканлиги  таъкидланади.  Россиялик  олимлар  – 
А.И.Пригожин, Б.В.Сазонов, В.С.Толстой, Н.П.Степанов ва б. эса 
инновацион жараѐн ҳамда унинг таркибий қисмларини ўрганишга 
эътиборни  қаратган.  Бу  ўринда  улар  инновацион  жараѐннинг 
ташкил  этилишига  нисбатан  қуйидаги  икки  ѐндошув  мавжуд 
эканлигини эътироф этади:  
1)  янгиликнинг  индивидуал  микро  даражаси  (унга  кўра 
қандайир янги ғояга амалиѐтга жорий этилади);  
2)  алоҳида-алоҳида  киритилган  янгиликларнинг  ўзаро 
таъсирини ифодаловчи  микро даража (бу ўринда алоҳида-алоҳида 
киритилган  янгиликларнинг  ўзаро  таъсирланиши,  бирлиги, 
рақобати  ва  бирининг  ўрнини  иккинчиси  томонидан  эгалланиши 
аҳамиятли саналади). 
А.И.Пригожин,  Б.В.Сазонов  ва  В.С.Толстойлар  ўз  тадқиқот-
ларида  янгилик  киритишнинг  тизимли  концепцияни  асослашга 
уринган. Бу ўринда муаллифлар инновацион жараѐнларнинг қуйи-
даги икки муҳим босқичини бир-биридан ажратиб кўрсатишади:  
1. Янгилик сифатида намоѐн бўладиган ғояларни ишлаб чиқиш 
(м:  корхона,  ташкилот  томонидан  муайян  турдаги  маҳсулотни 
ишлаб чиқишнинг режалаштирилиши).  
2. Янгилик (муайян маҳсулот)ни кенг кўламда ишлаб чиқиш. 
Олий таълим муассасаларида инновацион жараѐнларни ташкил 
этишда ўзига хос ѐндошувлар кузатилаи. Улар: 

Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin