Систематик хатолар-хатолик бир меъёрда бўлиб, натижани камайтириб ёки кўпайтириб юборади. Систематик хатоларни олдиндан билиш ва уларнинг чорасини кўриб, хатони камайтириш мумкин.
Тасодифий хатолар-катта-кичиклиги ҳар хил бўлган, маълум бир қонуниятга бўйсинмаган хатоликлар. Масалан, ҳароратнинг ўзгариши, ҳаво намлигининг ўзгариши тасодифий хатога олиб келади.
Қўпол хатолар. Қўпол хатолар анализ натижасини кескин ўзгартириб юборади. Бунга эхтиётсизлик натижасида модданинг тўкилиб кетиши ёки бюретка шкаласининг ёхуд тарози тошларини нотўғри ҳисоблашлар киради.
Анализ натижаларини абсолют ва нисбий хатоликлар билан ифода этилади.