124 минора (9) ичида 50та турсимон лиқобга қўлланади. Тўрнинг диаметри 2мм, абсорбцион
минора диаметри 3,2м, баландлиги эса 44м ни ташкил этади. Азот оксидларининг
абсорбцияланиш даражаси 99-99,5%ни ташкил этади. Натижада концентрацияси 56-60% бўлган
нитрат кислотаси олинади. Бу ҳосил бўлган нитрат кислотаси пуфлаш минораси (10)га
юборилади. У ерда 0,73Мпагача сиқилган 400К ҳароратдаги атмосфера ҳавоси билан пуфланиб,
нитрат кислотаси таркибидаги ошиқча физик абсорбцияланган NО
2
газлари кислота таркибидан
чиқазиб ташланади. Тозаланган бу нитрат кислотаси омборхонага, азот оксидлари эса
абсорбцион миноранинг ўрта қисмига юборилади. Абсорбцион миноранинг таг қисмидан ҳам
400 ҳароратдаги сиқилган ҳаво бериб турилади, нитроза газларидан фойдаланиш даражасини
оширишга эришиш учун. Реакцияга киришаолмай қолган нитроза газлари абсорбцион минора
(9)дан аралаштиргич (5)га юборилади. У ерда турбокомпрессор (2)дан келаѐтган сикилган
ҳавонинг учдан бир қисми, сўнг табиий газ билан аралашиб, реактор (4)га юборилади. У ерда
табиий газ ҳаводаги кислород билан экзотермик реакцияга киришади:
CН
4(г)
+2О
2(г)
=СО
2(г)
+Н
2
О
(буғ0
+802 кж
ва катта иссиқлик ажралиб чиқиш ҳисобига реактор ичидаги ҳарорат 100К гача кўтарилади.
Натижада алюмо-палладий катализаторида азот оксидларини каталитик оксидлаш қўйидаги
реакциялари амалга ошади:
4NО
(г)
+СН
4(г)
=2N
2(г)
+СО
2(г)
+2Н
2
О
(буғ)
+443 кж
2NО
2(г)
+СН
4(г)
=N
2(г)
+СО
2(г)
+2Н
2
О
(буғ)
+331 кж
Сўнгра бу зарарсизлантирилган газлар газли таркибида кенгайтирилиб, 680К ҳароратда
буғли қозон (3)га, у ердан эса мўри орқали атмосфера ҳавосига ташлаб юборилади. Каталитик
зарарсизлантирилган бу чиқинди, ташландиқ газ аралашмасидаги азот монооксиди миқдори
жуда кичик-0,005% бўлиб, қурилманинг унумдорлиги нитрат кислотаси моногидрати ҳисобига
кунига 360т/кун ташкил этади.
Ҳозирги вақтда Узбекистон Республикасининг корхоналарида унумдорлиги йирик
1100т/кун бўлган, комбинированний, яъни қўшалоқ босимда, яъни аммиакни оксидлаш
0,45МПа, азот оксидлари абсорбцияси 1,1МПа босимда амалга ошириладиган АК-72 типли
нитрат кислотаси қурилмалари кенг тарқалгандир. Уларда ишлаб чикарилаѐтган нитрат кислота
концентрацияси ҳам нисбатан юқори; яъни 65%гача боради.