91
Сулфат кислота нормал шароитда (t=0
0
С, p=1 атм) рангсиз, ҳидсиз модда. Сулфат
кислота 81,63% SO
3
ва 18,37% сувдан иборатдир; яъни
SO
3
+ H
2
O = H
2
SO
4
+ Q
Сулфат кислотаси биринчи бўлиб, 9 аср бошларида араб
алхимиги Жабр Ибн Хайян
(русчасига Гебер) томонидан темир купоросини қиздириб, ундан чиққан газларни сувда
ютдириш натижасида олингандир. Шунинг учун ҳам, шу вақтга қадар сулфат кислотасининг
қуюқ эритмасини техникада купорос мойи деб аталади. Бу 93-95%лик сулфат кислотасидир.
1742 йили улуғ рус кимѐгари М.В. Ломоносов бу суюқликка сулфат кислотаси деб ном беради.
Сулфат кислотаси таннархи бўйича арзон, кучлилиги жиҳатидан
энг кучли кислоталардан
биридир.
Шунинг учун ҳам сулфат кислотаси халқ хўжалигида энг кўп қўлланиладиган
махсулотлардан биридир.
Медицинада, текстил саноатида, кимѐ саноатидаги нам газларни қуритишда, мудофаада,
нефтни қайта
ишлаш саноатида, аммиакли чиқинди газлар аралашмасидан аммиакни ушлаб,
куйидаги реакция бўйича аммоний сулфати каби минерал ўғит ишлаб чиқаришда ҳам кўп
ишлатилади:
2NH
3
+ H
2
SO
4
= (NH
4
)
2
SO
4
+Q
Сулфат кислота ноорганик кимѐ саноатида энг кўп қўлланиладиган моддадир. Масалан:
экстракцион фосфор кислотасини ишлаб чиқаришда Коратоғ ѐки Кизилқум фосфоритларига
уч молекула сулфат кислота таъсир эттирилади:
Ca
3
(PO
4
)
2
+3H
2
SO
4
= 2H
3
PO
4
+ 3CaSO
4
+ Q
2
Э.Ф.К. фосфогипс
Сулфат кислотаси оддий суперфосфат ишлаб чиқаришда:
Ca
3
(PO
4
)
2
+ 2H
2
SO
4
+ 2H
2
O = Ca (H
2
PO
4
)
2
+ 2CaSO
4
· 2H
2
O+ Q
ҳамда преципитат ишдаб чиқаришда қўлланади:
CaCO
3
+ H
3
PO
4
= Ca HPO
4
+ CO
2
+ H
2
O + Q
4
Ўз навбатида экстракцион фосфор кислотаси (эфк) га аммиакни таъсир эттириб, моно ва
диаммоний фосфатлар олинади:
NH
3
+ H
3
PO
4
= NH
4
H
2
PO
4
+ Q
5
2NH
3
+ H
3
PO
4
= (NH
4
)
2
HPO
4
+ Q
6
NH
4
H
2
PO
4
ва (NH
4
)
2
HPO
4
лар аралашмаси аммофос аралашмаси дейилади.
Сулфат кислотаси кучли кислота сифатида кучсиз кислоталарни
уларнинг тузларидан
сиқиб чиқаради: Масалан дала шпати СаF
2
дан водород фторид кислотасини:
CaF
2
+ H
2
SO
4
= 2HF + CaSO
4
+ Q
7
Чили селитрасидан нират кислотасини:
2NaNO
3
+ H
2
SO
4
= 2HNO
3
+ Na
2
SO
4
+ Q
8
Ош тузидан водород хлориди кислотасини:
2NaCI + H
2
SO
4
= 2HCI + Na
2
SO
4
+ Q
9
Хозирги вақтда НСI кислотаси тўғридан тўғри синтез қилиб олинмоқда:
H
2
+ СI
2
= 2HCI + Q
Бу ерда ҳосил бўлган натрий сулфат тузлар сунъий аччиқ тошлар ишлаб чиқаришда,
литопон ва хоказолар ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Dostları ilə paylaş: