92
1.Олмалиқ тоғ - кон металлургия конбинатида.
2.Олмалиқ ―Аммофос‖ ишлаб чиқариш бирлашмасида.
3.Самарқанд кимѐ заводида.
4.Чирчиқ ―Электрокимѐ саноати‖ бирлашмасида.
5. Навоий тоғ - кон металлургия конбинатида ва х.к.
Маълумки, хар бир давлатнинг кимѐ саноатини ривожланиш
даражаси киши бошига
тўғри келадиган сулфат кислотаси миқдори билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасида
киши бошига 240 кг. дан кўпроқ сулфат кислотаси тўғри келаяпти. Бундан кўриниб турибдики
- бу юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси кимѐ саноати ривожи
бўйича энг юқори поғоналардан бирини эгаллаб турганлигининг исботидир.
Республикамизда ишлаб чиқариладиган сулфат кислотанинг кўп қисмини нафақат
Марказий Осиѐ давлатларига, балки Россия давлатининг Жанубий ўлкаларидаги
барча
районлар, Сибир районлари ва бошқа бир катор давлатлар ҳам Ўзбекистондан олиб кетадилар.
Сулфат кислота ишлаб чиқариш
усуллари ҳақида
Ҳозирги вақтда дунѐ бўйича сулфат кислотаси ишлаб чиқаришнинг 2 хил усули
мавжуддир:
1.Нитроза усули;
2. Контакт усули.
Нитроза усули 2 хил турга:
а) Камерали тур;
б) Минорали турга бўлинади.
Нитроза ва контакт усулларининг бир-биридан асосий фарқи асосан SO
2
газини SO
3
газига
қандай оксидлашга боғлиқдир.
Нитроза усулида ўчоқ
гази таркибидаги SO
2
юқори бўлмаган ҳароратда суюқ фазадан
иборат нитрозада абсорбцияланиб, шу вақтнинг ўзида SO
2
оксидланиб, суюқ фазада махсулий
сулфат кислотаси ҳосил қилади. Бу жараѐнни схематик тарзда қисқача қуйидаги реакциялар
билан ифода этиш мумкин:
SO
2
+ H
2
O + NO
2
= H
2
SO
4
+ NO + Q
11
SO
2
+ H
2
O + N
2
O
3
= H
2
SO
4
+ 2NO+ Q
12
2N
2
+ O
2
= 2NO
2
+ Q
13
NO
2
+ NO = N
2
O
3
+ Q
14
-----------------------------------------------------------------------
2SO
2
+ 2H
2
O + O
2
= 2H
2
SO
4
+ Q
15
Бу реакциялар мажмуасидан кўриниб турибдики, азот оксидлари-NO, NO
2
, N
2
O
3
лар
SO
2
газини оксидлаш учун зарур бўлган кислородни етказиб берувчи моддалар бўлиб хисобланиши
мумкиндир. Бошқача қилиб айтганда,
бу азот оксидларини, нитроза усулининг катализатори деб
аталиши ҳам мумкиндир.
Нитроза усули саноат миқѐсида, аввало медицина мақсадлари учун 15 аср бошларида
Англияда олтингугурт билан аммоний селитрасини қўшиб қиздирилганда ажралиб чиқадиган
газларни идиш деворидаги намлик орқали ютиб,
мойсимон модда, яъни сулфат кислотаси
олингандир; бу ерларда сони жуда кўп микдорида, аммо унумдорлиги жуда кам бўлган,
қўрғошиндан ясалган камералар ишлатилганлиги учун бу технология камерали сулфат кислота
олиш деб аталади. Бу вақтда қуюқлиги 65%
сулфат кислотадан иборат, аммо таркибида жуда
кўп ифлос бирикмалар, яъни азот оксидлари, мишъяк, фтор бирикмалари, сулфат қолдиқлари,
қум ва хоказолардан иборат бўлган сулфат кислота олишга эришилган.
XYIII аср бошларида Англияда бундай қурилмаларни унумдорлигини ошириш мақсадида
камералар ўрнига Рашиг халқлари солинган миноралар ишлатила бошланди;
уларнинг
унумдорлиги камераларига қараганда бир неча ўн маротаба катта эди. Шундай қилиб,
минорали усул яратилгандир. Россияда биринчи сулфат кислота қурилмалари 1803 йилга тўғри
келади. Минорали усулда 75% гача қуюқликга эга бўлган сулфат кислота олинган. Нитроза
усули билан бундан юқори концентрацияга эга бўлган сулфат кислота ишлаб чиқариш мумкин
эмас, яъни олеум ишлаб чиқариб бўлмайди. Бундай қуюқ ва тоза сулфат кислота эритмасини