114
3) Юқори ҳароратга чидамлилик
4) солиштирма юзаси катта бўлиши
5) механик мустаҳкам ва арзон бўлиши кабилар қўйилади.
Шу талабларни кўпига темир катализатори жавоб беради. Бунинг учун магнитли темир-Fe
3
O
4
ни
Н
2
билан 570 - 670 К да қайтариб, таркибида О
2
бўлмаган кубик кристал тузилишига эга бўлган
Fe катализатори олинади.
Fe
3
O
4
+ 4H
2
= 3Fe + 4H
2
O
Fe кристаллари ичида беқарор Fe атомлари бўлиб, улар Fe катализаторининг умумий
каталитик активлигини ҳосил қилади. Fe катализатори кристаллари бир-бири ѐпишиб қолиб, ўз
активлигини камайтирмаслиги учун АI
2
O
3
дан иборат активатор (промотор) 4 % атрофида
қўшилади. Катализаторни қирраларида ҳосил бўлган аммиакни умум газ таркибига ажратиб
туриб, катализатор активлигини ошириш учун катализатор таркибига 2 % гача К
2
О қўшилади.
Аммиак синтезида СА-1 типли оксидланган, СА-1В қайтарилган, ГИАП томонидан
ишланган катализатор ишлатилади.
СА - 1В катализатори минорали синтез аппаратда яна қайтадан водород билан
қайтарилишни талаб қилмайди. Шунинг учун у СА - 1 катализаторига қараганда 5 - 8 кун
беҳуда ишлашни камайтиради, гарчанд СА-1В катализатори 2 марта қиммат турса ҳам.
Синтетик аммиак ҳосил қиладиган минорага азот водород аралашмаси билан бирга уни
таркибида О
2
, СО, СО
2
, Н
2
О (буғ) каби кислородли бирикмалар ҳам кириб, улар темир
катализаторини заҳарлайдилар. Шунинг учун, бундай китслородли газлар суюқ азотда
юттирилади ѐки дастлабки катализ миқдорида 500 К ҳароратда хром никель катализаторларида
ѐки ишлатилган темир катализаторларида 670 К ҳароратда қуйидаги реакциялар бўйича
гидратланиб, тозаланади:
О
2
+ 2Н
2
= 2Н
2
О
(буғ)
CО
+ 2Н
2
= CH
4
+ Н
2
О
(буғ)
CО
2
+4Н
2
= CH
4
+ 2Н
2
О
(буғ)
Метан темир катализатори учун заҳарли эмасдир, аммо метанни концентрацияси газ
аралашмасида ошиб кетмаслиги учун (чунки метан инерт газ сифатида умумий фойдали
босимни пасайишига олиб келади) Н
2
+ N
2
аралашмаси вақти-вақти билан ташқарига ҳайдаб
турилади, Н
2
О буғлари эса совитилиб конденсатланиб, ташқарига чиқазиб турилади.
Dostları ilə paylaş: