126
Таянч иборалари:
Аммоний карбамати, цианамидли усул, циклик схема.
КАРБАМИДНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Карбамид-СО (NН
2
)
2
нормал шароитда рангсиз, ҳидсиз, кристаллари узун игнасимон ѐки
ромбик призма ҳолатдаги таркибида 46%гача амид шаклида боғланган азоти бўлган азотли
ўғитдир. Молекуляр оғирлиги 60у.б.
Карбамид (мочевина) 406К (133
о
С)да оддий шароитда эрий бошлайди, зичлиги 1,335г/см
3
.
Карбамид сувда ва суюқ аммиакда яхши эрийди. Карбамид узоқ муддат сақланганда ѐки 0,5-
1,0% намлик ва қайноқ ҳолда қопларга жойлаштирилганда
унинг доначалари бир-бирига
ѐпишиб қолиши мумкин. Бу ѐмон ҳолатни карбамидни жойлашдан
аввал ундаги намликни
0,2:0,3%гача тушириш ва кристалл ҳолдаги карбамидни совутиб олиш керак.
Карбамид кучсиз асос хоссасига эгадир. Диссоциацияланиш доимийси 1,5*10
-14
га
тенгдир. Карбамид фосфор кислотаси билан СО(NН
2
)
2
*Н
3
РО
4
каби карбамид фосфати ҳосил
қилади, бу эса мураккаб ўғит ишлаб чиқаришда ишлатилади. Карбамиддан меламин-С
3
N
6
Н
6
,
юқори молекуляр бирикмалар, улардан эса пластмассалар, лаклар, ѐпишқоқ
моддалар олишда
ишлатилади. Карбамид доначалари узоқ вақт сақланса, бир-бирига ѐпишиб, ҳар хил катта-кичик
шаклдаги қаттиқ модда ҳосил қилади. Карбамидни қора молга оз миқдорда ем сифатида ҳам
ишлатиш мумкин.
Dostları ilə paylaş: