1. Таянч-ҳаракат тизимининг функционал анатомияси. Режа



Yüklə 1,56 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə1/5
tarix30.09.2019
ölçüsü1,56 Mb.
#29277
  1   2   3   4   5
1.-Tayanch-arakat-tizimining-funktsional-anatomiyasi.


1. Таянч-ҳаракат тизимининг функционал анатомияси. 

 

Режа: 

1.  Суяклар ривожланиш босқичларини ўрганиш. 

2.  Суяклар  турлари,  уларнинг  анатомик  ва  гистологик  тузилишларини 

ўзлаштириш. 

3.  Суякларнинг бирлашуви тўғрисида умумий маълумотларга эга бўлиш. 

4.  Бўғим турлари ва уларнинг вазифалари ҳақида маълумот тўплаш. 

5.  Мушакларнинг  ривожланиш  хусусиятлари,  уларнинг  турлари  ва 

функцияларини кўриб чиқиш. 

 

Таянч  иборалар:  остеология,  синдесмология,  миология,  остеон, 

миоцит, хондроцит, капсула, бўшлиқ, қисқариш, зичлик, ғоваклик, метафиз, 

эпифиз, диафиз, бўғим бўшлиғи, қисқарувчанлик. 

 

Таянч-ҳаракат аппарати суяк, суякларни бирлаштирувчи бойламлар ва 



мушак  тизимларидан  ташкил  топган.  Мушаклар,  суяклар  ва  уларни 

бирлаштириб  турган  бойламлар  битта  эмбрионал  қават  –  мезодермадан 

ривожланади. 

 

1.1. Суяклар ҳақида таълимот – остеология 

Скелет  организмда  таянч  бўладиган  зич  тўқималар  (тузилмалар 

йиғиндиси)дан иборат. Скелет бир қанча алоҳида суяклардан ташкил топган 

ва организмда, асосан, таянч, ҳаракат ва ҳимоя вазифасини бажаради. 

  

 



Одам скелети икки юздан ортиқ алоҳида-алоҳида суяклардан тузилган, 

оғирлиги  ўртача  5–6  кг  ёки  гавда  оғирлигининг  8–10%  ини  ташкил  этади. 

Скелет  суякларининг  аксарияти  жуфт  суяклардир.  Суяк  асосан,  суяк 

тўқималаридан  иборат.  Суяклар  қаттиқ  ва  эластик  бўлиб,  асосан,  икки  хил 

моддадан тузилган,  уларнинг 1/3 қисми  органик моддалар бўлса, қолган 2/3 


қисми анорганик моддалардир (асосан, калций тузлари, айниқса фосфат оҳак 

51,04%  ни  ташкил  этади).  Суяклар  эластиклигини  оссеин  моддалар 

бажарадиган бўлса, минерал тузлар уларга қаттиқлик (пишиқлик)  ҳoссасини 

беради.  Органик  ва  анорганик  моддаларнинг  суяклар  таркибидаги  нисбати 

керакли  бўлган  мустаҳкамликни  вужудга  келтиради  ва  бу  ҳолат  ёшга  қараб 

ўзгариб боради. Ёш организм суяклари таркибида оссеин кўп бўлганлигидан 

эгилувчан (эластик) ва жуда кам синадиган бўлади. Ёш улғайиб борган сайин 

суякларда  минерал  тузлар  миқдори  кўпаяди.  Шунинг  учун  кекса 

одамларнинг суяклари эластиклик хусусиятини аста-секин йўқотиб, мўрт, тез 

синадиган бўлиб қолади. 

Суяклар  таркибида  органик  ва  анорганик  моддалардан  ташқари 

витамин  А,  Д  ва  C  ҳам  бўлади.  Ёш  болалар  суяклари  таркибида  калций 

тузлари  ва  витамин  Д  етишмаслиги  натижасида  рахит  касаллиги  вужудга 

келади.  Агар  суякларда  витамин  А  етишмаса,  суяклар  ҳаддан  ташқари 

йўғонлашиб, ичидаги бўшлиқлари, ҳар хил каналчалари катталашиб қолади. 

Суякнинг ички тузилишини уни арралаб қарагандагина кўриш мумкин. 

Суяк икки хил: зич (қаттиқ – substantia compacta) ва ғовак (кўмик – substantia 

spongiosa) моддалардан иборат. Узун суякларнинг икки учи (юнонча epifizis – 

усти) эпифизлари калта суякларга ўхшаш тузилган бўлса, диафизи (танаси) – 

diafizis  (юнонча  dia  –  оралиқ)  узунасига  жойлашган  кавак  цилиндр  шаклли 

бўлиб, девори қалин зич модда пўстидан иборат. Ана шу кавак илик канали 

бўлиб,  бу  канал  узун  суякнинг  иккала  учи  (epifiz)даги  ғовакларга  туташиб 

кетади. Узун суякларнинг эпифизлари бўғим юзалари (facies articularis) билан 

тугайди. Суякларнинг эпифиз билан диафиз оралиқ қисми метафиз (metafizis) 

деб  аталади.  Бундан  ташқари,  суякларнинг  тузилиши  шакли  билан 

вазифаларига  боғлиқ  бўлади,  яъни  суяклар  вазифасига  қараб  ҳам  тузилиши 

ўзгаради ёки бунинг акси бўлиши мумкин. 

Суяклар  асосан  гаверс  пластинкаларидан  тузилган  кўпдан-кўп  гаверс 

каналчалардан  иборат.  Гаверс  каналчалари  аксари  суяклар  бўйига  қараб 

жойлашган  ва  ўзаро  бир  неча  зич  пластинкаси  –  компакт  модда  ўраган 

бўлади.  Гаверс  тизимлар  орасидаги  бўшлиқларни  оралиқ  модда 

(пластинка)лар тўлдириб туради. 

Суякнинг сиртқи юзаси суяк усти пардаси (периост – periosteum) билан 

қопланган (суякнинг бўғим юзалари, пайлар ва бойламлар ёпишган жойларда 

периост  бўлмайди).  Периост  юпқа,  пушти  ранг  бириктирувчи  тўқимадан 

иборат.  Периостнинг  ўзи  суякларнинг  алоҳида  тешикларидан  ўтиб, 

борадиган толачалари воситасида суякка мустаҳкам ёпишиб туради. 

Периост  икки  қаватдан,  яъни  ташқи  қавати  толали  фиброз  тўқимадан, 

ички  қавати  эса  нерв  ва  қон  томирларга  бой  суяк  ҳосил  қиладиган  қисмдан 

иборат.  Қон  томирлар  суякларга  алоҳида  озиқ  тешиклар  (foramen  nutricium) 

орқали  боради.  Суякларнинг  бўғим  ҳосил  қиладиган  сатҳлари  бўғим 

тоғайлари билан қопланган. 

Суяк  каваклари,  илик  бўшлиғи  ҳамма  вақт  суяк  илиги  билан  тўлган 

бўлади.  Кўпинча  найсимон  суякларда  илик  марказий  бўшлиқ  қисмида 

жойлашганлигидан  уни  илик  бўшлиғи  (cavitas  medullaris)  ёки  канали  деб 


аталади. Суяк илиги организмда қон яратади ва биологик ҳимоя вазифасини 

бажаради.  Суякларда  учрайдиган  ўсиқларга  (дўмбоқча,  ғадур-будур  ва 

ҳоказо)  апофиз  (apophizis  –  ўсиқ)лар,  бўйинга  метафиз  ёки  суяк  бўйни 

(collum),  суяк  бошчасига  (capitulum),  бўғим  чуқурчасига  (fossa  articularis) 

ғадир-будур тепачалар (condylus) киради. 

1.2. Суяклар ривожланиши 

Одам  эмбрионида  суяклар  тўқимаси  бошқа  ҳамма  тўқималарга 

нисбатан  кечроқ  ёки  она  қорнидаги  пайтнинг  6-8  ҳафталарида  мезенхима 

(эмбрион  бириктирувчи  тўқимаси)дан  ривожланади.  Суяклар  такомил  этиш 

даврида  ҳаммаси  ҳам  бир  хил  ривожланмайди,  балки  баъзи  бир  суяклар 

бириктирувчи  тўқимадан  тараққий  этади,  булар  бирламчи  суяклар  ёки 

бириктирувчи тўқима суяклари дейилади. Бирламчи суякларга калланинг мия 

қисмидаги  қопловчи  суяклар  ва  барча  юз  суяклари  киради:  бошқа  суяклар 

тоғайдан такомил этади, иккиламчи суякланиш деб шунга айтилади. Умуман 

суякланиш жараёни эндесмал, перихондрал, периостал ва энхондрал турларга 

бўлинади. Суякланиш жараёни суякларнинг бажарадиган вазифаларига қараб 

уларнинг  танасида  пайдо  бўлади.  Асосий  оғирлик  ҳамма  вақт  суякнинг 

диафизига  тушади,  шу  сабали  суякланиш  нуқтаси  биринчи  диафиздан 

бошланади.  Қўшимча  суякланиш  нуқталари  найсимон  суякларда  суякнинг 

метафиз ва эпифизларида, сўнгра мушак ва бойламлар ёпишадиган жойлари 

апофиз  (дўмбоқлар,  қирралар)да  кечади.  Шу  сабабли  суяклар  одамда  20–25 

ёшгача  бўйига  ўсади.  Охирги  суякланиш  нуқталари  суякларнинг  апофизида 

30–35 ёшларда тугалланади. 



1.3. Суяклар таснифи 

Одам  скелети  қуйидаги  қисмларга  ажратилган:  тана  суяклари 

(умуртқалар, қовурғалар ва тўш суяги); калла суяги (мия ва юз қисмларидан 

иборат); елка камари (кўкрак ва ўмров суяклари); эркин қўл суяклари (елка, 

билак  ва  панжа  суяклари);  чаноқ  камари  суяклари  (ёнбош,  қов  ва  қуймич 

суяклари) ва эркин оёқ суяклари (сон, болдир ҳамда оёқ панжаси суяклари). 

Суяклар  тузилиши,  ривожланиши  ва  вазифаларига  кўра  қуйидагича 

тасниф қилинади: 

I.  Найсимон  (узун  ва  калта)  суяклар.  II.  Ғовак  (узун,  калта  ва 

сесамасимон) суяклар. III. Ясси (кала ва камар) суяклар. IV. Аралаш суяклар 



1.4. Тана скелети 

Одамнинг  тана  скелети  умуртқа  поғонаси  ва  ўн  икки  жуфт  қовурға, 

тўш  суягидан  ташкил  топган  кўкрак  қафаси  (compages  thoracis,  thorax)дан 

иборат. 


Умуртқа 

поғонаси 

(columna 

vertebralis) 

бир-бирининг 

устида 


жойлашган 

33-34 


та 

умуртқалар 

йиғиндисидан ташкил топган бўлиб, булар 

бўйин  умуртқалари  (еттита);  кўкрак 

умуртқалари (ўн иккита), бел умуртқалари 

(бешта), бешта думғаза умуртқалари ўзаро 

бирлашиб,  битта  думғаза  суягини  ҳосил 

қилган  ва  дум  умуртқалари  бўлимларига 

ажратилади. Умуртқа поғонасининг ўртача 

узунлиги  эркакларда  73–75  см,  аёлларда 

эса  69–71  см.  Шундан  бўйин  қисми 

узунлиги  13–14  см,  кўкрак  бўлими  27–30 

см,  бел  қисми  17–18  см  ва  думғаза  қисми 

12–15 см. 

Ҳар  қайси  умуртқанинг  таянч 

вазифасини  бажарадиган  танаси  (corpus  vertebrae),  равоғи  (arcus  vertebrae) 

бор, умуртқа равоғи танасига иккита оёқчаси (pediculi arcus vertebrae) орқали 

бирлашиб,  умуртқа  тешигини  (foramen  vertebrale)  ҳосил  қилади.  Ҳамма 

умуртқаларнинг  тешиклари  бирга  қўшилиб  умуртқа  канали  (canalis 

vertebralis) вужудга келади, орқа мия ана шу каналда жойлашиб, ташқи муҳит 

таъсиридан  сақланиб  туради.  Умуртқа  равоғида  тепа  ва  пастки  жуфт  бўғим 

ўсимталари (processus articularis superiores et inferiores) жойлашган. Умуртқа 

равоғининг ўрта қисмида орқа томонга битта ўткир қиррали ўсиқ (processus 

spinosus), икки ён томонидан биттадан кўндаланг ўсиқ (processus transversus) 

кўринади.  

 

 



 

Умуртқа танаси билан бўғим ўсиқларининг ўрта қисмларида юқори ва 

пастки  ўймалар  (incisurae  vertebrales  superiores  et  inferiores)  жойлашган. 

Умуртқа  поғонасида  юқоридаги  умуртқанинг  пастки  ўймаси  пастки 

умуртқанинг юқори ўймаси билан бирлашиб, ҳар тарафда биттадан умуртқа 

оралиқ  тешиги  (foramina  intervertebralia)ни  ҳосил  қилади.  Бу  тешиклар 

орқали орқа мия нервлари ва қон томирлари ўтади. 

Одам  умуртқаларининг  орасида  бел  ва  думғаза  умуртқалари  катта 

ҳажмли бўлиб, бош, тана ва қўл оғирлиги ана шулар воситасида чаноқ орқали 


оёққа  тарқалади.  Дум  умуртқалари,  аксинча,  одамда  ўсишдан  тўхтаб, 

йўқолиб  бораётган  қолдиқ  умуртқалар  ҳисобланади.  Буларнинг  таналари 

кичкина бўлиб, равоқлари бўлмайди. 

1.5. Умуртқалар 

Одам  умуртқа  поғонасининг  кўкрак  қисми  (кўкрак  умуртқалари  – 

vertebrae  thoracicaе)  12  дона.  Кўкрак  умуртқаларининг  икки  ёнбошига  ва 

кўндаланг  (processus  transversus)  ўсимталарига  12  жуфт  қовурғанинг  бўғим 

ҳосил қилиб қўшилиб туриши уларни бошқа умуртқалардан ажратиб туради. 

Аксарият  қовурғаларнинг  бошчалари  ёнма-ён  жойлашган  иккита  умуртқа 

таналарининг  ёнбош  оралиғига  ўрнашган  бўлади.  Шунинг  учун  аксарият 

умуртқаларнинг  иккала  томонида  (тепа  ва  пастида)  яримтадан  чуқурчаси 

(foveae  costales  superiores  et  inferiores)  бўлади.  Бундан  биринчи  умуртқа 

мустасно  бўлиб,  танасининг  юқори  қиррасида  биринчи  қовурға  учун  битта 

бутун  қовурға  чуқурчаси  (foveae  costalis  superior),  танасининг  пастида 

иккинчи  қовурға  учун  яримта  қовурға  чуқурчаси  (foveae  costalis  inferior) 

бўлади. Ўнинчи  умуртқада эса (Х қовурға  учун) битта ярим чуқурча ва ХI–

ХII  умуртқаларда  ҳар  бирининг  икки  ёнбошида  (тегишли  қовурғалар  учун) 

биттадан тўла чуқурча жойлашган. 

 

 



 

Умуртқа танаси билан унинг равоғи ўртасида умуртқа тешиги (foramen 

vertebrale) бор. Юқори ва пастдаги бир жуфтдан фронтал ҳолатда жойлашган 

бўғим  ўсимталари  (processus  atriculares  superiores)  билан  умуртқалар  ўзаро 

бирлашиб  туради.  Умуртқа  танасининг  икки  ёнбошидаги  кўндаланг 

ўсиқларининг  олд  томонида  бўғим  юзачалари  (fovea  costalis  processus 

transversi) жойлашади. Умуртқа равоғининг ўрта қисмида ўткир қиррали ўсиқ 

(processus spinosus) жойлашган. 

Бўйин  умуртқаси  (vertebreae  cervicales)  (С1–С7)  7  дона  бўлиб, 

юқоридаги  биринчи  ва  иккинчи  умуртқалар  бошқа  бешта  бўйин 

умуртқаларидан тузилиши бўйича анча фарқ қилади. Бўйин умуртқаларининг 

тана  (corpus  vertebrae)лари  кичкина  кўндаланг  овал  шаклда  бўлиб,  умуртқа 

тешиги (foramen  vertebrale)  катта бурчак шаклида тузилган. Кўндаланг ўсиқ 

(processus  tranversus)ларнинг  олдинги  томонига  эмбрион  ўсиши  давридаги 

қовурға  қолдиқлари  ёпишиб,  кўндаланг  ўсиқ  тешиги  (foramen  processus 

transversus)ни  ҳосил  қилади.  Шунинг  учун  кўндаланг  ўсиқлар  кўндаланг 



қовурға  ўсиқлар  (processus  costotransversarius)  деб  ҳам  аталади.  Бу 

ўсиқларнинг учлари кўпинча иккита дўмбоққа бўлинади. 

VI  умуртқанинг  олдинги  дўмбоғи  олдидан  уйқу  артерияси  ўтганлиги 

учун  бу  думбоқ  уйқу  дўмбоғи  (tuberculum  caroticum)  деб  аталади.  Артерия 

жароҳатланганда  уни  шу  дўмбоқчага  бармоқ  билан  босиб  қон  тўхтатиш 

мумкин. Кўндаланг ўсимталарда пайдо бўлган барча тешикчалар йиғиндиси 

умуртқа артерияси канали (canalis a. vertebralis)ни ҳосил қилади. Бу каналдан 

шу номли артерия ўтади. 

 

II–V  бўйин  умуртқалари  танасининг  орқа  томонида  жойлашган  ўткир 



қиррали  ўсиқ  (processus  spinosus)лар  калта  ва  учи  айри  бўлади    (VI–VII 

умуртқалар  бундан  мустасно).  VII  умуртқанинг  орқа  ўсиғи  бошқа  бўғим 

умуртқаларига  нисбатан  узун  ва  йўғон  бўлиб,  тирик  одамда  тери  остида 

билиниб туради. Шунинг учун бу умуртқа туртиб 

чиққан  умуртқа  (vertebra  prominens)  дейилади. 

Биринчи  бўйин  умуртқаси  –  атлант  (atlas)нинг 

танаси  такомил  этиш  даврида  иккинчи  умуртқага 

ўтиб  тишсимон  ўсиқни  ҳосил  қилади.  Натижада 

унинг  танаси  ўрнига  олдинги  равоғи  (arcus 

anterior)  вужудга  келиб,  умуртқа  тешиги  (foramen 

vertebrale)  эса  кенгайган.  Олдинги  равоқнинг  олд 

томонида  олдинги  дўмбоқ  (tuberculum  anterius) 

жойлашган. Равоқнинг  ички  юзасида эса  II бўйин 

умуртқасининг  тишсимон  ўсиғи  жойлашадиган 

чуқурча  (fovea  dentis)  бор.  Орқа  равоғи  (arcus 

posterior)да ўткир қиррали ўсиқ қолдиғи – кичкина 

дўмбоқ  (tuberculum  posterius)  пайдо  бўлган. 

Умуртқанинг  ёнбош  қисми  (massae  laterales), 

олдинги  ва  орқа  равоқларининг  қўшилиб 

жойлашган  ёнбош  қисмининг  юқори  ва  пастки 

юзаларида  бўғим  чуқурчалари  (foveaе  articulares 

superiores  et  inferiores)  кўринади.  Юқори  бўғим 

юзаси  овал  шаклли  бўлиб,  энса  суягидаги 

дўнгсимон  ўсиқ  бўғим  юзаси  билан  бўғим  ҳосил  қилиб  қўшилади.  Мassae 

laterales нинг орқасида умуртқа артерия эгати (sulci a.vertebrales) бор. 

Бўйиннинг  II  умуртқаси  (axis  –  ўқли)  тишсимон  ўсиқ  ёки  тиш 

(dens)нинг  бўлиши  билан  бошқа  ҳамма  умуртқалардан  ажралиб  туради. 


Иккинчи  умуртқа  тиши  биринчи  умуртқа  равоғининг  ички  томонида  бўғим 

юзаси  (facies  articularis  anterior)  билан  бирлашиб  туриши  калланинг  ҳар 

томонга бурилишига имкон туғдиради. 

Тишсимон  ўсиқ  цилиндрсимон  шаклли  бўлиб,  унинг  учи  (apex)  бор. 

Ўсиқнинг олдинги юзасида жойлашган бўғим юзаси (facies articularis anterior) 

атлантнинг олдинги равоғининг ички юзасидан бўғим 

чуқурчаси  (fovea  dentis)  билан  бўғим  ҳосил  қилиб 

қўшилса,  dentis  нинг  орқа  бўғим  юзаси  (facies 

articularis  posterior)  эса  атлантнинг  кўндаланг 

жойлашган бойлами билан қўшилади. Ахis нинг икки 

ёнбошида  жойлашган  юқори  бўғим  юзаси  (facies 

articularis superior) атлантнинг пастки бўғим чуқурчаси 

билан,  пастки  бўғим  юзаси  (facies  articularis  inferior) 

эса  учинчи бўғим  умуртқасининг юқори бўғим юзаси 

билан қўшилади. 

Бел  умуртқалари  (vertebrae  lumbales)  5  дона, 

умуртқаларга  гавда  оғирлиги  тушганлиги  сабабли, 

унинг  танаси  (corpus  vertebrae)  катталашган  буйрак 

шаклига  ўхшаш  бўлади,  унинг  тешиги  катта  ва 

учбурчак  шаклидадир.  Кўндаланг  ўсиғи  (processus 

transversus)  деярли  фронтал  вазиятда  бўлиб,  учи 

орқага  қараб  туради.  Ўткир  қиррали  ўсиқ  (processus 

spinosus)  ҳаракатчан  бўлганидан  тўппа-тўғри  орқага 

қараб  туради.  Тепа  бўғим  ўсиқлари  (processus 

articularis 

superior)нинг 

бўғим  юзалари  (facies 

articularis  superior)  ички  томонга,  пастки  бўғим 

ўсиқлари  (processus  articularis  inferior)  юзалари  (facies  articularis  inferior) 

ташқарига  қараган  бўлади.  Тепа  бўғим  ўсиғининг  орқасида  кичкина 

сўрғичсимон дўмбоқ (processus mammilaris) жойлашган. 

 

 



 

Думғаза  умуртқалари  (vertebrae  sacrales)  –  5  дона  бўлиб,  одамнинг 

вертикал  ҳолатга  ўтиши  билан  гавда  оғирлигининг  думғаза  умуртқаларига 


тушиши  натижасида  17–25  ёшларда  ўзаро  қўшилиб,  битта  бутун  думғаза 

суяги  (оs  sacrum)ни  вужудга  келтиради.  Думғаза  суяги  учбурчак  шаклида, 

сербар қисми – туби (асоси – basis ossis sacri) бор. Унинг икки ёнбошида эса 

тепа бўғим ўсиғи (processus articularis superior), пастга ва олдинга қараган учи 

(apex ossis sacri) бор. Думғаза суяги туби билан бешинчи бел умуртқасининг 

танасига бирлашади. Думғаза суягининг олдинги чаноқ юзаси (facies pelvina) 

текис ва ёйсимон букилган бўлиб, тўртта олдинги тешиклар (foramina sacralia 

pelvina)  ва  кўндаланг  жойлашган  чизиқ  (lineaе  transvarsae)лар  кўриниб 

туради.  Думғазанинг  орқа  юзаси  ғадир-будур  бўртиб  чиққан  бўлиб,  у 

умуртқа ўсиқларининг ўзаро суякланиб кетишидан 5 та қирра ва думғазанинг 

орқа тўртта тешиклари (foramina sacralia dorsalia)ни ҳосил қилади. Жумладан, 

ўткир қиррали ўсиқларнинг бирлашишидан думғазанинг ўрта қирраси (crista 

sacralis  mediana),  бўғим  ўсиқларининг  бирлашишидан  оралиқ  қирраси  (crista 

sacralis  intermedia  –  орқа  тешикларнинг  ташқи  томонида  жойлашган) 

кўринади. 

Ниҳоят, 


умуртқаларнинг 

кўндаланг 

ўсиқ 

қолдиқлари 



йиғиндисидан думғаза суяги  орқа юзасининг энг четида жойлашган латерал 

қирра  (crista  sacralis  lateralis)лари  кўринади.  Қирралардан  ташқарироқда 

мушаклар ёпишадиган думғаза ғадир-будури (tuberositas sacralis) жойлашган. 

Ўсиқларнинг  қовурға  қолдиқлари  билан  ўзаро  қўшилиб  кетишидан  пайдо 

бўлган  думғаза  тубининг  ён  қисми  (paries  lateralis)  қулоқсимон  юза  (facies 

auricularis)  бўлиб,  чаноқ  суягининг  ана  шундай  юзаси  билан  бўғим  ҳосил 

қилиб қўшилиб туради (чаноқ суякларининг бирлашувига қаралсин). Думғаза 

умуртқалари  тешиклари  ўзаро  қўшилиб  думғаза  канали  (canalis  sacralis)ни 

ҳосил  қилади.  Думғаза  каналининг  пастки  тешиги  (hiatus  sacralis)  иккала 

томонидан  чиқиб  турадиган  ўсиқчалар  (cornu  sacrale)ни  ҳосил  қилади. 

Аёлларнинг  думғаза  суяги  кенгроқ,  калтароқ  ва  камроқ  букилган  бўлиши 

билан эркаклар думғазасидан ажралиб туради. 

 

 

 



Дум умуртқалари (vertebrae coccygeaeм) 4–5 дона бўлиб, одамда қолдиқ 

(рудимент)  умуртқалардан  иборат.  Булар  ўрта  яшар  одамларда  суякланиб, 

дум  суяги  (os  coccygeus)ни  вужудга  келтиради.  Биринчи  дум  умуртқасида 

танасидан  ташқари,  унинг  икки  ёнбошида  бир  жуфт  шохчаси  (cornu 

coccygeum) кўринади. 


Умуртқалар ривожланиши уч босқичдан иборот. I босқич – мезодерма 

сомитларининг маҳсулоти –  склеротомлардан  пайдо бўлган парда даври 5-6 

ҳафтагача  давом  этиб,  сўнгра  II  босқич  –  тоғайланиш  даврига  ўтади.  III 

босқич  –  суякланиш  нуқталари  умуртқаларда  2  ойлик  даврдан  бошланади. 

Шундай қилиб, 2-3 ойлик эмбрион умуртқаларида учала босқич (парда, тоғай 

ва суякланиш) босқичиларини кузатиш мумкин. 

Умуртқаларда  суякланиш  нуқталари  3  та  бўлиб,  бири  танасида, 

иккитаси эса умуртқа равоғида бўлади. Умуртқа равоғи боланинг 3 ёшлигида 

ва барча  умуртқа ўсиқлари эса балоғатга етилганда танаси билан суякланиб 

қўшилади.  Умуртқаларнинг  батамон  суякланиб  битиши  22-25  ёшларда 

тугайди.  Баъзан  V  бел  умуртқа  равоғи  ва  думғаза  каналининг  11-18 

ёшларгача ўсиб беркилмасдан (spina bifida) қолиши кузатилади. 

Умуртқаларнинг суякланишида horda dorsalis аста-секин йўқола бориб, 

қолдиғи – дирилдоқ ўзакни (nucleus pulposus) ҳосил қилади. 



1.6. Кўкрак қафаси суяклари 

Тўш 


суяги 

(sternum). 

Кўкрак 

умуртқалари ва қовурғалар билан биргаликда 



кўкрак  қафасини  (thorax)  ни  ҳосил  қилади. 

Тўш  суяги  узунчоқ  ясси  шаклда  бўлиб,  ўрта 

яшар  одамда  учта  айрим  қисмлардан  иборат: 

тўш  суяги  дастаси,  танаси  ва  ханжарсимон 

ўсиғи. 

Дастанинг  икки 



ёнбошида  ўмров 

суягининг  тўш  суягига  қараган  учининг 

қўшилиши  учун  ўйма  –  incisurae  claviculares 

ва  ундан  пастда  I  қовурға  тоғайи  билан 

қўшилиши  учун  ўйма  бўлади.  Даста  билан 

танаси  бир  оз  олдинга  бўртиб  қўшилган 

жойида тўш бурчаги  (angulus  sterni)ни кўриш 

мумкин.  Даста  билан  танаси  оралиғида  II–VII  қовурға  тоғайлари  учун  ўйма 

(incisurae costales) бор. 

Ханжарсимон  ўсиқ  (processus  xiphoideus)  тўш  суягининг  танасидан 

пастки  томонда  жойлашган  турли  узунлик  ва  шаклда  бўлади.  Аёлларнинг 

тўш суяклари эркакларнинг тўш суягига нисбатан бир оз калтароқ бўлади. 

Қовурғалар  (costae)  12  жуфт  ғовак  суяклар  таркибига  кириб,  орқа 

томондан  кўкрак  умуртқаларининг  таналарига  ёпишиб  туради.  Ҳар  қайси 

қовурға  икки  қисмдан  иборат,  қовурғанинг  орқа  қисми  суяк  (os  costale)  ва 

олдинги  қисми  тоғайдан  (cartilago  costalis)дан  тузилган.  Юқоридаги  I–VII 

қовурғалар бевосита тоғай қисмлари воситасида тўш суягига бирикади ва чин 

қовурға  (costae  verae)  деб  аталади.  Кейинги  VIII,  IX  ва  X  жуфт  қовурғалар 

ўзининг  олдинги  тоғай  қисмлари  билан  бевосита  тўш  суягига  ёпишмасдан, 

ўзидан  юқорида  жойлашган  қовурғанинг  тоғайига  туташади  ҳамда  ёлғон 

қовурғалар  (costae  spuriae)  деб  аталади.  Қолган  XI  ва  XII  жуфт 

қовурғаларнинг тоғайлари эса ҳеч қаерга ёпишмасдан қорин мушакларининг 

ораларида  эркин  жойлашган.  Улар  етим  қовурғалар  (costae  fluctuantes)  деб 


аталади.  Қовурғаларнинг  олдинги,  орқа  учлари  ва  буларнинг  оралиқ  қисми, 

танаси бор. Қовурғанинг орқа учида йўғонлашган бошчаси (caput costae) бор. 

II–X қовурғалар бошчаси умуртқалар оралиқ чуқурчаларига қўшилгани учун 

уларнинг  бўғим  юзалари  қирра  (crista  capitis  costae)  билан  иккита  бўғим 

юзасига ажралган. 

 

I,  XI  ва  XII  қовурғалар  бошчаларида  қирра  бўлмайди,  чунки  умуртқа 



танасидаги  бутун  бўғим  чуқурчалари  билан  қўшилган  бўлади.  Қовурға 

бошчаси  ингичкалашган  бўйин  (collum  costae)  қисмига  ўтади.  Бўйин 

қисмининг  қовурға  танасига  ўтиш  чегарасида  дўмбоқча  (tuberculum  costae) 

кўринади. I–X қовурғалар дўмбоқчаларидаги бўғим юзалари (facies articularis 

tuberculi  costae)  икки  қисмга  ажралган  бўлиб,  уларнинг  пастки  қисми 

умуртқалар  кўндаланг  ўсиқларидаги  бўғим  чуқурчаларига  қўшилиб  туради. 

Дўмбоқчалар бўғим юзаларининг юқори қисмларига эса бойламлар ёпишади. 

ХI–ХII қовурғалардаги дўмбоқчалар унчалик ривожланмаган, бўғим юзалари 

бўлмайди.  Қовурға  танасида  (corpus  costae)  ташқи,  ички  юзалари,  тепа  ва 

пастки  чеккалари  бор.  Биринчи  қовурғанинг,  аксинча,  юқори  ва  пастки 

юзалари,  ички  ва  ташқи  чеккалари  бўлади.  Қовурға  танаси  бир  оз  букилиб 

қовурға бурчаги (angulus costae) ни ҳосил қилади. Кўпчилик қовурғалар ички 

юзасининг пастки чеккасида қовурғалар аро нерв ва қон томирлар учун эгат 

(sulcus  costae)  жойлашган.  Биринчи  қовурға  бошқа  қовурғалардан  унинг 

юқори  юзасида  нарвонсимон  мушак  дўмбоғи  (tuberculum  musculi  scaleni 

anterioris) борлиги билан фарқ қилади. Дўмбоқ олдида ўмров ости вена эгати 

–  sulcus  venae  subclaviae,  дўмбоқ  орқасида  эса  ўмров  ости  артерия  эгати  – 

sulcus arteriae subclaviae бўлади. 



Yüklə 1,56 Mb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin