1. Таянч-ҳаракат тизимининг функционал анатомияси. Режа



Yüklə 1,56 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə2/5
tarix30.09.2019
ölçüsü1,56 Mb.
#29277
1   2   3   4   5
1.-Tayanch-arakat-tizimining-funktsional-anatomiyasi.


1.7. Қўл-оёқ суяклари 

Қўл скелети – елка камари (cingulum membri superioris) ўмров ва курак 

суякларидан  иборат.  Қўлнинг  эркин  жойлашган  (sceleton  membri  superioris 

libri)  елка  суяги,  билак  (тирсак  ва  билак)  суякларидан  ва  қўл  панжаси 

скелетидан иборат. 

Ўмров  (clavicula),  қўлни  танага  бирлаштириб  турадиган  бирдан-бир 

суяк  бўлиб,  шакли  “S”  ҳарфига  ўхшаб  букилган,  узун.  Тўш  суягига 

бирлашган учига extremitas sternalis ва унинг бўғим юзасига facies articularis 

sternalis,  курак  суягининг  елка  ўсиғига  бирлашадиган  учига  extremitas 

acromialis  дейилади,  унда  елка  ўсиғига  бўғим  ҳосил  қилиб  бирлашадиган 

кичкина бўғим юзаси – facies articularis acromialis кўринади. Ўмров суягининг 


ўрта  қисми  –  танаси  (corpus  claviculaе)  дейилади.  Тана  пастида  конуссимон 

дўмбоқча – tuberculum conoideum ва трапециясимон чизиқ – linea trapezoidea 

жойлашган. Ўмров суягининг суякланиши эмбрион 6 ҳафталигида бошланиб, 

бола 16–18 ёшга баъзода қўшимча суякланиш нуқтаси (тўш суягига қараган 

учи)да  пайдо  бўлади.  Ўмров  суягининг  суякланиш  даври  20–25  ёшларга 

бориб тугайди. 

Курак  (scapula)  суяги  ясси,  учбурчак  шаклида  бўлиб,  кўкрак 

қафасининг  орқа  томонидан  II–VII  қовурғалар  ташқи  соҳасида  туради. 

Куракнинг  учта  чеккаси  тафовут  қилинади:  умуртқа  поғонасига  қараган 

медиал  чеккаси  (margo  medialis),  қўлтиққа  қараган  латерал  чеккаси  (margo 

lateralis)  ва  юқори  калта  чеккаси  (margo  superior).  Юқори  чеккасида  курак 

ўймаси  (incisura  scapulaе)  кўриниб  туради.  Курак  суягининг  уччала  чеккаси 

ўзаро  учта  бурчак  ҳосил  қилиб  қўшилади:  шулардан  бири  пастга  қараган 

бурчак  (angulus  inferior),  иккинчиси  юқори  томондаги  бурчак  (angulus 

superior)  ва  учинчиси  латерал  бурчак  (angulus  lateralis).  Латерал  бурчак 

йўғонроқ  бўлиб,  ундаги  чуқурроқ  бўғим  юзаси  (cavitas  glenoidalis)  орқали 

елка  суяги  билан  бўғим  ҳосил  қилиб  бирлашади.  Бўғим  юзасининг 

тепасидаги  дўмбоқ  –  tuberculum  supraglenoidale,  пастидаги  дўмбоқ  – 

tuberculum  infraglenoidale  кўриниб  туради.  Бўғим  юзаси  орқа  томонга 

ингичка бўйин (collum scapulaе) орқали танага ўтади. Курак суягининг бўғим 

юзаси  устида  тумшуқсимон  ўсиқ  (processus  coracoideus)  бўртиб  туради. 

Куракнинг  олдинги,  қовурғаларга  қараган  юзаси  (facies  costalis)  ботиқроқ 

бўлиб,  курак  ости  чуқури  (fossa  subscapularis)ни  ҳосил  қилади,  ана  шу 

юзадаги  бир  неча  ғадир-будур  чизиқдан  курак  ости  мушаги  бошланади. 

Куракнинг  орқа  юзаси  баланд  қирра  (spina  scapulaе)  билан  иккита  тенг 

бўлмаган  қисмга  бўлинган  бўлади.  Қирранинг  тепасидаги  қирра  усти 

чуқурчаси  –  fossa  supraspinata,  пастки  чуқурча  –  fossa  infraspinata  дейилади. 

Бу  чуқурчаларга  шу  номдаги  мушаклар  ёпишиб  туради.  Куракнинг  баланд 

қирраси  латерал  томонга  давом  этиб,  бақувват  елка  ўсиғи  –  акромион 

(acromion)  бўлиб  тугайди.  Ана  шу  ўсиқ  учидаги  бўғим  юзаси  –  facies 

articularis acromialis орқали ўмров билан бўғим ҳосил қилиб қўшилади. 

Елка суяги (humerus) да тана  – диафиз (corpus humeri), иккита (юқори 

ва  пастки)  учи  –  эпифизлар  ва  улар  ўртасида  жойлашган  метафиз 

фарқланади.  Елка  суягининг  юқори  учи  шарсимон  тўмтоқ  бошча  (caput 

humeri) бўлиб тугайди. Бошча суякнинг қолган бошқа қисмларидан унчалик 

чуқур  бўлмаган  ариқча  –  анатомик  бўйинча  (collum  anatomicum)  орқали 

ажралиб  туради;  ана  шу  бўйинчанинг  пастки  томонида  иккита  дўмбоқча 

(латерал  томонда  каттароғи  –  tuberculum  majus  ва  бир  оз  олдинги  томонда 

кичиги – tuberculum minus) жойлашган. Ҳар қайси дўмбоқчадан пастга қараб 

биттадан  ғадир-будур  қирра  –  crista  tuberculi  majoris  (катта  дўмбоқдан)  ва 

crista  tuberculi  minoris  (кичик  дўмбоқдан)  кетган.  Ана  шу  иккала  дўмбоқ  ва 

ғадир-будур  қирралар  орасида  эгатча  (sulcus  intertubercularis)  бўлиб,  ундан 

елканинг  икки  бошли  мушаги  узун  бошининг  пайи  ўтади.  Дўмбоқча  ва 

қирраларга  мушаклар  келиб  ёпишади.  Елка  суягининг  дўмбоқчалардан 

пастки  қисми  хипчароқ  бўлиб,  хирургик  бўйин  (collum  hirurgicum)  деб 


аталади  ва  суяк  танаси  (диафиз)ни  эпифизга  қўшиб  туради.  Елка  суяги 

танасининг юқори қисми цилиндр шаклида, пастки қисми уч чеккали бўлади. 

Чеккалар орасида орқа юза, олдинги, латерал юзалар, олдинги медиал юза ва 

суякнинг  олдинги  латерал  юзасида  делтасимон  ғадир-будур  жойлашган. 

Ғадир-будурнинг пастидан билак  нерви  учун  спиралсимон эгат (sulcus nervi 

radialis)  бошланиб,  суяк  орқа  юзасини  айланиб  пастга  тушади-да,  латерал 

қиррада тугайди. Елка суягининг пастки кенгайган учи икки томонида ғадир-

будур  тепачалар  –  медиал  тепача  (epycondilus  medialis)  ва  латерал  тепача 

(epycondilus  lateralis)  ҳосил  қилиб  тугайди.  Тепачалар  юқорига  медиал  ва 

латерал  қирралар  бўлиб  давом  этади.  Медиал  тепача  кўпроқ  ўсган  бўлиб, 

орқа  юзасида  тирсак  нерви  жойлашадиган  эгатча  (sulcus  nervi  ulnaris) 

кўринади. Иккала тепача орасида билак суяклари билан бирлашадиган бўғим 

юзаси  бўлиб,  у  икки  бўлакка  ажралган:  мудиал  томонда  кўндаланг 

жойлашган  ва  тирсак  суяги  билан  бирлашадиган  ғалтаги  (trochlea  humeri) 

бўлса, латерал томонда билак суяги билан бирлашиш учун яримшарга ўхшаш 

бўғим  юзали  бошчаси  бор.  Ғалтакнинг  тепасида  олдинги  томонда  тож 

чуқурчаси (fossa coronoidea) кўринади ва тирсак суягининг тож ўсиғи кириб 

туради. Тож чуқурчасининг латерал томонидан билак суягининг боши кириб 

туриши  учун  чуқурча  (fossa  radialis)  жойлашган.  Ғалтакнинг  тепасида,  орқа 

томонда  тирсак  суягининг  тирсак  ўсиғи  кириб  турадиган  чуқурча  (fossa 

olecrani) бор. 

Тирсак  суяги  (ulna)нинг  юқори  йўғон  учида  елка  суягининг  ғалтаги 

билан қўшиладиган каттагина ғалтаксимон бўғим ўймаси (incisura trochlearis) 

бор.  Бўғим  ўймаси  олд  томонда  тож  ўсиғи  (processus  coronoideus)  ва  орқа 

томонда тирсак ўсиғи (olecranon) билан чегараланиб туради. 

Тож  ўсиғининг  латерал  томонида  билак  суягининг  бошчаси  билан 

бўғим  ҳосил  қилиш  учун  ботиқ  ўйма  (incisura  radialis)  жойлашган.  Тож 

ўсиғининг  пастида  (олдинги  томонда)  елка  мушаги  ёпишишидан  пайдо 

бўлган  ғадир-будур  жой  –  тирсак  ғадир-будури  (tuberositas  ulnaе)  деб 

аталади. Тирсак суягининг танасида олдинги, орқа ва медиал юзалар бўлиб, 

улар  олдинги,  орқа  ва  оралиқ  қирралар  билан  ажралган.  Тирсак  суягининг 

пастки  учи  юмалоқ  тирсак  боши  (caput  ulnaе)  билан  тугайди,  унинг  медиал 

чеккасида  эса  бигизсимон  ўсиқ  (processus  styloideus)  чиқиб  туради.  Унинг 

ёнида билак суягининг ботиқ бўғим юзаси билан бирлашадиган доира бўғим 

юзаси (circumferentia articularis ulnaе) бор. 

Билак суяги (radius)нинг проксимал учи, аксинча, думалоқ бошча (caput 

radii) бўлиб, тепа томонида ботиқ бўғим юзаси (fovea articularis) бўлиб, елка 

суягининг  бошчаси  ана  шу  чуқурчада  жойлашади.  Билак  суягининг  гир 

айлана бўғим юзаси (circumferentia articularis) тирсак суягининг бўғим юзаси 

билан  бўғим  ҳосил  қилади.  Билак  суягининг  боши  бошқа  қолган 

бўлакларидан ингичка бўйин (collum radii) билан ажралиб туради. Бўйиннинг 

пастида  ғадир-будур  (tuberositas  radii)  жойлашган.  Билак  суягининг  пастки 

учи  йўғонлашган  бўлиб,  ташқи  томонида  бигизсимон  ўсиқ  (processus 

styloideus)  кўриниб  туради.  Ички  томонидаги  ботиқ  бўғим  ўймаси  (incisura 

ulnaris)  эса  тирсак  суягининг  доира  бўғим  юзаси  билан  қўшилади.  Билак 


суягининг  танасида  олдинги,  орқа  ва  латерал  юзалари  бўлиб,  улар  алоҳида 

қирралар  орқали  бир-биридан  ажралиб  туради.  Билак  суяги  пастки  учининг 

пастки  томони  учбурчак  шаклидаги  ботиқ  бўғим  юзаси  (facies  articularis 

carpea) воситасида кафтусти суяклари билан бўғим ҳосил қилиб қўшилади. 

Қўл панжасининг скелети (ossa manus) кафт усти (ossa carpi), кафт (ossa 

metacarpi)  ва  бармоқ  (фаланга)  –  phalanges  digitorum  manus  суякларига 

ажратилади.  Кафт  усти  суяклари  (ossa  carpi)  турли  шаклдаги  8  та  майда 

суяклардан  иборат  бўлиб,  тўрттадан  икки  қатор  жойлашган.  Булардан 

биринчи  ёки  проксимал  қатор  (бош  бармоқ  томонидан  ҳисоблаганда), 

қайиқсимон  суяк,  яримойсимон  суяк,  уч  қиррали  суяк  ва  нўхатсимон 

суяклардан ташкил топган. Кафт суякларининг учидаги бўғим юзалари ясси 

бўлиб, кафт усти суякларининг иккинчи қаторида жойлашган суяклар билан 

қўшилса,  ёнбош  юзалари  эса  ўзаро  бир-бири  билан  бўғим  ҳосил  қилиб 

бирлашади. I кафт суяги калта бўлиб, асосида эгарсимон бўғим юзаси бор. II 

кафт  суяги  энг  узун,  V  кафт  суяги  эса  энг  калта.  Кафт  суякларининг 

бошчасидаги  шарсимон  бўғим  юзалари  биринчи  бармоқ  фаланга  суяклари 

билан  бўғим  ҳосил  қилади.  Бармоқ  суяклари  (phalanges  digitorum,  кафт 

суякларига ўхшаш калта найсимон суяклардан тузилган бўлиб, бармоқларда 

кетма-кет жойлашган. 

Оёқ суяклари икки қисмга бўлинади. Биринчиси оёқ камари (cingulum 

membri inferioris) бўлиб, иккала  томонда биттадан чаноқ суягидан тузилган. 

Иккинчиси  –  эркин  турган  қисми  –  sceleton  membri  inferioris  liberi  эса  уч 

қимдан иборат: 1) проксимал қисми – сон суягидан; 2) ўрта қисми – болдир 

(катта ва кичик болдир) суякларидан ҳамда тизза қопқоғи суягидан; 3) дистал 

қисми – оёқ панжаси скелетидан ташкил топган. 

Чаноқ суяги (os cохае) иккита ялпоқ чаноқ ёки номсиз суякдан иборат. 

Чаноқ суягининг шундай вазифалари унинг мураккаб тузилишига сабаб, ўрта 

яшар  одамнинг  чаноқ  суягида  учта  айрим  суяклар:  ёнбош  суяги  (os  ilium), 

қов суяги (os pubis) ва қуймич (ўтирғич) суяги (os ischii) тафовут  қилинади. 

Бу  суяклар  14–16  ёшга  киргунча  алоҳида  бўлиб,  тоғай  пластинкалар 

воситасида ўзаро қўшилади, кейинчалик суякланиб бир бутун чаноқ суягини 

ҳосил  қилади.  Чаноқ  суягининг  ташқи  юзасида  (учала  суякнинг  ўзаро 

бирлашган  жойида)  сон  суягининг  боши  кириб  турадиган  қуймич  косаси 

(acetabulum)  бўлиб,  унинг  гир  атрофи  ярим  ой  бўғим  юзаси  (facies  lunata) 

билан  ўралган,  қирғоқнинг  пастки  қисми  қуймич  ўймаси  (incisura  acetabuli) 

билан  чегараланган.  Қуймич  косасига  сон  суягининг  бошчаси  бўғим  ҳосил 

қилиб  жойлашади.  Қуймич  косасининг  марказида  коса  чуқурчаси  –  fossa 

acetabuli  кўринади.  Ёнбош  суяги  (os  ilium)нинг  пастки  йўғонроқ  қисми, 

танаси  (corpus  ossis  ilii)  қуймич  косасининг  тузилишида  қатнашади.  Ёнбош 

суягининг  танасидан  юқорига  сербар  пластинка,  қанот  (ala  ossis  ilii)  “C” 

шаклида  кенг  бўлиб,  мушаклар  ёпишади.  Ёнбош  суягининг  қаноти  тепага 

қирра  (crista  iliaca)  бўлиб  тугайди.  Қирра  олдинги  томонда  устки  ва  пастки 

ўткир ўсиқ (spina iliaca anterior superior ва spina iliaca anterior inferior) билан 

тугайди. Ёнбош суяк қиррасининг орқа томони юқори ва пастки ўсиқ (spina 

iliaca  posterior  superior  ва  spina  iliaca  posterior  inferior)лар  билан  тугайди. 


Қанотнинг  тепа  қисмида  ташқи  лаб  (labium  externum)  оралиқ  чизиғи  (linea 

intermedia) ва ички лаб (labium internum) жойлашган. Ёнбош суягининг орқа 

томонида  катта  қуймич  ўймаси  (incisura  ischiadica  major)  ва  унинг  пастида 

ўткир ўсиқ (spina ischiadica) жойлашган. Ёнбош суяк қанотининг ички юзаси 

силлиқ  ва  ботиқроқ  бўлиб,  ёнбош  чуқурчаси  (fossa  iliaca)  деб  аталади.  Ана 

шу чуқурча пастки ёйсимон чизиқ (linea arcuata) билан чегараланади, орқа ва 

пастки  томонида  қулоқ  supraси  шаклидаги  бўғим  юзаси  (facies  auricularis) 

ўзига мос келадиган думғаза суягидаги бўғим юзаси билан бирлашиб туради. 

Ёнбош  суяк  қанотининг  ташқи  юзасида  мушаклар  ёпишадиган  учта  ғадир-

будур  чизиқлар  бор.  Улар  олдинги  думба  чизиғи  –  linea  gluteae  anterior, 

орқадаги думба чизиғи – linea gluteae posterior ва пастки думба чизиғи – linea 

gluteae  inferior  дир.  Қов  суяги  (оs  pubis)нинг  калта  ва  кенг  қисми,  танаси 

(corpus  ossis  pubis)  бўлиб,  қуймич  косасининг  олдинги  бўлагини  ҳосил 

қилади.  Қов  суягини  иккита:  юқори  (ramus  superior  ossis  pubis)  ва  пастки 

(ramus  inferior  ossis  pubis)  бутоқлар  бурчак  ҳосил  қилиб,  ўзаро  бирлашиб 

туради ва ана шу бурчакнинг медиал юзасида овал шаклдаги чўзинчоқ бўғим 

юзаси (facies symphysialis) иккита қов суякларини ўзаро бирлаштириб туради. 

Юқори  бутоқнинг  суяк  чегарасида  ёнбош  қов  тепалиги  eminentia  iliopubica 

кўринади. Юқори бутоқнинг facies symphysialis га ўтиш чегарасидаги дўмбоқ 

–  tuberculum  pubicum  орқага  қов  қирраси  (pecten  ossis  pubis)  бўлиб  давом 

этиб, қов тепалигига қўшилади. Қов суяги тепа бутоғининг ичкари ва пастки 

юзасида  ёпқич  эгат  –  sulcus  obturatorius  жойлашган.  Қуймич  суяги  (оs 

ischii)нинг  қов  суягига  ўхшаш,  қуймич  косасини  ҳосил  қилишда 

қатнашадиган қисми – танаси (corpus ossis ischii) ва ундан давом этган бутоғи 

(ramus  ossis  ischii)  бор.  Ана  шу  бутоқ  бурчак  ҳосил  қилиб  пастки  бутоққа 

ўтади.  Бу  эса  қов  суягининг  пастки  бутоғи  билан  қўшилади.  Қуймич  суяги 

бутоқларининг  ўзаро  бирлашган  жойи  кенгайиб,  йўғонлашган  қуймич 

дўмбоғи  (tuber  ischiadicum)ни  ҳосил  қилади.  Қуймич  суяги  танасининг  орқа 

томонидаги ўткир учли ўсиқ (spina ischiadica) билан қуймич дўмбоқ орасида 

кичкина  кесимта  (incisura  ischiadica  minor)  жойлашган.  Қуймич  билан  қов 

суякларининг  бутоқлари  ўзаро  қўшилиб,  каттагина  тухум  шаклидаги  ёпқич 

тешик (foramen obturatorium)ни ҳосил қилади. 

Сон суяги (femur) найсимон суяклар орасида энг узун ва каттаси бўлиб, 

тана  (corpus  femoris),  паст  ва  юқори  томон  (эпифиз)лардан  иборат.  Сон 

суягининг  юқори  учида  (ички  томонга  қараб  жойлашган)  шарсимон  бошча 

(caput  femoris)  кўриниб  туради.  Бошча  марказининг  пастроғида  чуқурча 

(fovea  capitis  ossis  femoris)  жойлашган.  Сон  суягининг  бошчаси  танасига 

бўйин  (collum  femoris)  орқали  қўшилган.  Бўйин  суяк  танасига  130º  ўтмас 

бурчак ҳосил қилиб қўшилган. Аёлларда чаноқнинг кенг ва катта бўлишига 

кўра  сон  суягининг  бўйни  тўғри  бурчак  ҳосил  қилиб  қўшилади.  Сон  суяги 

бўйнининг танага ўтиш чегарасида мушак ёпишишидан пайдо бўлган иккита 

дўмбоқ  –  катта  кўст  (trochanter  major)  ва  кичик  кўст  (trochanter  minor) 

жойлашган.  Катта  кўстнинг  ичкарисида  чуқурча  (fossa  trochanterica) 

кўринади. Кўстлар оралиғида орқа томонда қирра (crista intertrochanterica) ва 

олдинги  томонда  ғадир-будур  чизиқ  (linea  intertrochanterica)  бўлади.  Сон 


суягининг  танаси  –  corpus  femoris  –  олдинга  қараб  бир  оз  букилган,  уч 

қиррали думалоқ шаклда бўлиб, орқа томондан бўйига қараб иккита лабдан 

ташкил  топган  ғадир-будур  қирраси  (linea  aspera)  кўринади.  Унинг  ичкари 

томондаги  лаби  (labium  mediale)  юқоридаги  кичик  дўмбоққача  давом  этади. 

Дўмбоқлар ўз навбатида оралиқ-тароқсимон чизиққа (linea pectinea) қўшилиб 

кетади.  Ташқи  лабсимон  чизиқ  (labium  laterale)  эса  катта  дўмбоқнинг 

пастигача  боради  ва  думба  ғадир-будури  (tuberositas  glutea)га  айланади.  Бу 

жойга думба катта мушаги  пайининг бир қисми  ёпишади. Иккала лабсимон 

чизиқлар пастга йўналиб бир-биридан узоқлашади ва тизза ости юзаси (facies 

poplitea)ни  ҳосил  қилади.  Сон  суягининг  пастки,  йўғонлашган  дистал  учи 

орқага қараб бурилган, иккита мушак ёпишадиган ўсиқ билан тугайди. Унинг 

ички  ўсиғи  –  condylus  medialis,  ташқи  томондаги  ўсиғи  condylus  lateralis 

дейилади.  Ўсиқларнинг  олдинги  томонида  тизза  бўғим  юзаси  (facies 

patellaris)  билан  ўзаро  туташиб  турувчи  тизза  қопқоғи  жойлашади.  Ички  ва 

ташқи  ўсиқларнинг  орқаси  ҳамда  оралиғида  ўсиқлар  оралиғидаги  чуқурча 

(fossa  intercondylaris)  жойлашган.  Ҳар  бир  ўсиқнинг  бўғим  юзалари  ён 

томони  тепароғида  биттадан  ғадир-будур  тепачалар:  медиал  томонда 

epycondilus medialis, латерал томонда epycondilus lateralis кўриниб туради. 

Тизза  қопқоғи  (patella)  –  тўрт  бошли  сон  мушаги  пайининг  орасида 

жойлашган  энг  катта  сесамасимон  суяк.  Тизза  қопқоғининг  олдинги  юзаси 

(facies  anterior)  ғадир-будур  бўлса,  орқаси  силлиқ  бўғим  юзаси  (facies 

articularis)  сон  суяги  билан  бўғим  ҳосил  қилади.  Унинг  кенг  асоси  basis 

patellaе ва учи apex patellaе дейилади. 

Катта болдир суяги (tibia) кичик болдир суягига нисбатан катта бўлиб, 

юқори  учи  (epyphis)да  медиал  дўнг  (condulus  medialis)  ва  латерал  дўнг 

(condylus  lateralis)  бор.  Иккала  дўнгнинг  юқорисида  сон  суяги  билан  бўғим 

тузиш  учун  ботиқроқ  юза  (facies  articularis  superior)  жойлашган.  Ана  шу 

бўғим  юзалар  иккита  дўмбоқ  (медиал  дўмбоқ–  tuberculum  intercondylare 

mediale,  латерал  дўмбоқ  –  tuberculum  intercondylare  laterale)дан  тузилган 

тепача.  Катта  болдир  суягининг  танаси  (corpus  tibiaе)  уч  қиррали  бўлиб, 

олдинда  ўткир  қирра  (margo  anterior)  тери  остидан  кўриниб  туради. 

Қирранинг тепа томонидаги ғадир-будур тепа – tuberositas tibiaе га қўшилади. 

Кичик болдир суяги томонида латерал қирра (margo interоsseus)га суяклараро 

парда  ёпишади.  Медиал  томонда  тўмтоқ  қирра  (margo  medialis)  бор. 

Қирралар  орасида  учта  юза  тафовут  этилади.  Улардан  медиал  силлиқ  юза 

(facies  medialis)  тери  остида,  латерал  юза  (facies  lateralis),  орқа  юза  (facies 

posterior)  мушаклар  остида  жойлашган.  Катта  болдир  суягининг  пастки  учи 

(epiphysis  distalis)  тўртбурчак  шаклида  бўлиб,  медиал  томонда  пастга  қараб 

махсус  ўсиқ  –  ички  тўпиқ  (malleolus  medialis),  унинг  орқасида  sulcus 

malleolaris  жойлашган.  Катта  болдир  суягининг  пастки  учида  оёқ  панжаси 

суяклари билан бўғим ҳосил қиладиган ботиқ бўғим юзаси (facies articularis 

inferior)  ва  ички  тўпиқнинг  бўғим  юзаси  (facies  articularis  malleolari)  бор. 

Катта  болдир  суягининг  латерал  томонида  кичик  болдир  суяги 

жойлашадиган ўйма (incisura fibularis)ни кўриш мумкин. 



Кичик  болдир  суяги  (fibula)  жуда  ингичка  ва  икки  учи  йўғон  бўлиб, 

юқорида (проксимал  учи  –  epiphysis proximalis)  суяк боши  (caput fibulae) ва 

унинг  учи  (apex  capitis  fibulae)  жойлашган.  Унинг  медиал  юзасида  катта 

болдир  суягининг  латерал  дўнги  билан  бўғим  тузадиган  юзаси  (facies 

articularis capitis tibulae) бор. Суяк танаси (corpus fibulae) бир оз буралган, учи 

қиррали  бўлиб,  унинг  бошчасидан  бўйни  (collum  fibulae)  орқали  ажралган 

суяк  танаси  медиал  юзасининг  оралиқ  қиррасини  (margo  interosseus)  кўриш 

мумкин.  Олдинги  юзада  margo  anterior  бўлса,  орқа  юзада  margo  posterior 

жойлашган.  Қирралар  орасида  латерал  (facies  lateralis),  медиал  (facies 

medialis)  ва  орқа  юзалар  (facies  posterior)  ўрнашган.  Суякнинг  пастки  учи 

(epiphysis  distalis)  йўғонлашиб,  ташқи  тўпиқ  (malleolus  lateralis)  ни  ҳосил 

қилади.  Тўпиқнинг  бўғим  юзаси  facies  articularis  malleoli  дейилади.  Бўғим 

юзасининг орқа томонида чуқурча (fossa malleoli lateralis) жойлашган. 

Оёқ  панжаси  скелети  (ossa  pedis)  кафт  олди  қисми  (tarsus),  оёқ  кафти 

(metatarsus)  ва  бармоқлар  (phalangea  digitorum)  дан  тузилган.  Кафт  олди 

қисми (tarsus) еттита калта ғовак суяклардан ташкил топган бўлиб, кафт усти 

суяклари сингари икки қатор жойлашган; орқа ёки проксимал қатор – иккита 

(ошиқ ва товон) суякдан иборат, олдинги ва дистал қатор – қайиқсимон, учта 

понасимон  ва  кубсимон  суяклардан  тузилган.  Оёқ  кафти  суяклари  (ossa 

metatarsalia) бешта бўлиб, бош бармоқ томондан I, II ва ҳ.к. ҳисобланади. Ҳар 

бир  кафт  суякларининг  проксимал  учи  –  асоси  (basis),  танаси  (corpus)  ва 

дистал  томонда  бошчаси  (caput)  бўлади,  I  кафт  суяги  энг  калта  ва  йўғони 

бўлиб,  II  кафт  суяги  энг  узунидир.  Кафт  суяклари  узунасига  жойлашган 

оралиқ  билан  бир-биридан  ажралган.  I,  II  ва  III  кафт  суяклари  асосидаги 

бўғим юзалари I, II ва III понасимон суякларга мос келувчи бўғим юзаларига 

қўшилиб  туради.  IV–V  кафт  суяклари  асоси  эса  кубсимон  суяк  билан 

бирлашади.  II–IV  кафт  суяклари  икки  ёнбошдаги  кичкина  бўғим  юзаси 

орқали  ўзаро  бирлашади,  I  кафт  суягининг  бўғим  юзаси  II  кафт  суягига 

қараган  томонда,  V  кафт  суягидаги  бўғим  юзаси  IV  кафт  суякка  қараган 

томонда  бўлади.  V  кафт  суягининг  латерал  томонидаги  ғадир-будур  тепача 

(tuberositas  ossis  metatarsalis)  И  кафт  суягининг  пастки  юзасида  (tuberositas 

ossis  metatarsalis)  бўлади.  Оёқ  бармоқларининг  суяклари  –  фалангалар  (ossa 

phalangis) қўл бармоғи суякларига ўхшаб тузилган бўлиб, бош бармоқлардан 

ташқари  (бош  бармоқда  иккита  фаланга  бўлади)  II–V  бармоқларда  учтадан 

бармоқ  суяклари  бўлади.  Биринчи  бармоқ  суяги  калтароқ,  йўғонроқ, 

қолганлари  бир  оз  узунроқ.  Тирноқ  фалангалари  ғадир-будур  дўмбоқчалар 

(tuberositas phalangis distalis) билан тугайди. 

1.8. Бош скелети 

Энса  суягининг  палласи  –  squama  occipitalis  ташқи  томонга  қавариб, 

ички  юзаси  ботиқ  бўлиб  эгилган  сербар  пластинка  –  палладан  (squama 

occipitalis)  иборат.  Энса  суягининг  ташқи  юзаси  марказида,  ташқи  энса 

дўмбоғи  (суякланиш  нуқтасининг  ўрни)  –  protuberantia  occipitalis  externa 

бўлиб,  унинг  иккала  томонида  кўндаланг  йўналган  ғадир-будур  чизиқлар  – 

linea  nuchae  superior  кўринади.  Аммо  шу  чизиқдан  юқорироқда  параллел 

жойлашган энг юқори ғадир-будур чизиқ – linea nuchae suprema жойлашган. 



Энса  дўмбоғидан  пастга  энсанинг  ташқи  қирраси  –  crista  occipitalis  externa 

йўналади.  Ана  шу  қиррадан  икки  ёнбошга  –  linea  nuchae  inferior  чизиқлари 

тарқалади. 

Понасимон  суяк  (ос  sphenoidale)нинг  катта  ва  кичик  қанотлари  –  alae 

majorеs et minores учаётган кўршапалак шаклига ўхшаш бўлиб, суяк танаси – 

corpus  sphenoidale  га  бирлашади.  Понасимон  суяк  танасининг  калла 

бўшлиғига қараган юқори юзасининг ўрта қисмида эгарчага ўхшаш чуқурча 

–  турк  эгари  (sella  turcica)нинг  туби  –  fossa  hypophysialis  бўлиб,  бунда 

миянинг  пастки  ортиқ  бези  –  гипофиз  жойлашади.  Эгарчанинг  олдинги 

томонида кўндалангига жойлашган дўмбоқча – эгар қоши – tuberculum sellae 

ва  кўриш  нервларининг  кесишмаси  жойлашган  эгатча  –  sulcus  chiasmaticus 

бор.  Улар  иккала  томонда  кўз  бўшлиғига  очиладиган  кўриш  каналчалари  – 

canales  optici  тешигига  туташади.  Бу  каналчалар  орқали  калла  бўшлиғидан 

кўриш  нервлари  ўтади.  Турк  эгари  орқа  томонда  эгар  суянчиғи  –  dorsum 

sellae билан чегараланади. Понасимон суяк танасининг икки ёнбошида уйқу 

артерияси  жойлашадиган  эгатча  –  sulcus  caroticus  бор.  Понасимон  суяк 

танасининг  олдинги  ва  пастки  юзаси  ўртасида  қирра  –  crista  sphenoidalis 

бўлиб, унинг иккала томонидаги суяк пластинкалар понасимон чиғаноқнинг 

–  conchaе  sphenoidales  бир  жуфт  суяк  кавакларини  sinus  sphenoidalis 

чегаралаб туради. Ўнг томондаги бўшлиқ чап томондаги бўшлиқдан сагиттал 

тўсиқ  (septum  sinum  sphenoidalium)  орқали  ажралиб  туради.  Бу  бўшлиқлар 

(каваклар)  кавак  тешикчаси  –  aperturae  sinus  sphenoidalis  орқали  бурун 

бўшлиғига  очилган.  Кичик  қанот  билан  катта  қанот  оралиғида  жойлашган 

юқори кўз ёриғи – fissura orbitalis superior кўз косасини мия бўшлиғига қўшиб 

туради,  у  ердан  уч  шохли  нервнинг  тармоғи  ҳамда  бошқа  нервлар  ўтади. 

Кичик  қанот  мия  бўшлиғи  тубини,  кўз  косаси  юқори  деворини  ташкил 

қилишда қатнашади. Танасининг паст томонида иккита қанотсимон ўсиқлар 

–  processus  pterygoideus  жойлашган.  Ўсиқнинг  тубидаги  найча  –  canalis 

pterygoideus  сагиттал  йўналишда  жойлашган  бўлиб,  каналдан  нерв  ва  қон 

томирлар ўтади. Қанотсимон ўсиқларнинг ҳар бири медиал (lamina medialis) 

ва  латерал  пластинка  (lamina  lateralis)дан  тузилган.  Қанотсимон  ўсиқнинг 

олдинги  чеккасидан  эгатча  –  sulcus  pterygoideus  ўтади.  Орқа  томонда 

processus  pterygoideus  пластинкалари  бир-биридан  узоқлашиб,  fossa 

pterygoidea  ни  ҳосил  қилади.  Паст  томондаги  чуқурча,  ўйма  –  incisura 

pterygoidea  гача  давом  этади.  Қанотсимон  ўсиқнинг  медиал  пастинкаси 

латерал  пластинкага  нисбатан  ингичка  ва  узунроқ  бўлиб,  пастда  илмоқ  – 

hamulus  pterygoideus  ни  ҳосил  қилади.  Катта  қанотнинг  танага  яқин  жойида 

юмалоқ тешик – foramen rotundum, чўзинчоқ тешик – foramen ovale ва ўткир 

қиррали  тешик  –  foramen  spinosum  жойлашган.  Юмалоқ  ва  чўзинчоқ 

тешиклардан  уч шохли нерв тармоқлари ўтса, ўткир қиррали тешикдан мия 

пардасига борувчи артерия ўтади. Катта қанотнинг олдинги чеккаси юқорига 

давом этиб, пешона суяги билан бирлашади. 

Чакка  суяги  (ос  temporale)  бир  жуфт  бўлиб,  мураккаб  тузилган.  Унда 

эшитиш,  мувозанатни  сақлаш  аъзолари  жойлашган.  Чакка  суяги  тўрт 

қисмдан  иборат:  палла  (танга)  –  pars  squamosa,  ноғора  –  pars  tympanica, 


пирамида  (тошсимон)  –  pars  petrosa  ва  сўрғичсимон  –  pars  mastoidea 

қисмлардир.  Ана  шу  қисмлар  янги  туғилган  чақалоқларда  алоҳида 

жойлашган  бўлиб,  бола  бир  ёшга  етганда  суякланиб,  бирлашади  ва  битта 

бутун  чакка  суягини  ҳосил  қилади.  Чакка  суягининг  тўрттала  қисми  ташқи 

эшитув  йўли  –  meatus  acusticus  externus  атрофида  жойлашган.  Пирамида 

ичида  эшитиш  ва  мувозанатни  сақлаш  аъзолари  бўлиб,  улар  турли  ташқи 

таъсиротлардан  сақланиб  туради.  Пирамиданинг  олдинги  юзасида  –  facies 

anterior (пирамиданинг учи яқинида) бош мия учлик нерв тугунининг чуқур 

изи  –  impressio  trigemini  жойлашган.  Чуқурчанинг  ён  томонида  иккита 

параллел  жойлашган  нозик  эгатча  бор,  медиал  томонда  –  sulcus  n.  petrosi 

majoris  ва  латерал  томонда  –  sulcus  n.petrosi  minoris  эгатчалар  hiatus  canalis 

n.petrosi  majoris  et  minoris  номли  тешикчаларга  давом  этади.  Олдинги 

юзанинг  орқа  бағрида  ярим  доира  –  semicanalis  каналининг  (ички  қулоқ 

тузилишига  қаранг)  туртиб  чиқишидан  вужудга  келган  тепа  –  eminentia 

arcuata бор. Ниҳоят пирамиданинг олдинги юзаси ноғора бўшлиғининг томи 

–  tegmen  tympani  ҳолатида  жойлашган.  Пирамиданинг  орқа  юзаси  –  facies 

posterior да жойлашган ички эшитув тешиги – porus acusticus internus орқали 

бош  миянинг  юз  ва  эшитув  нервлари,  ички  эшитув  қон  томирлари  ўтади. 

Пирамиданинг пастки юзаси – facies inferior калланинг тубига қараган бўлиб, 

бигизсимон-сўрғичсимон  тешик  –  foramen  stylomastoideum  орқали  юз  нерви 

калла бўшлиғидан ташқарига чиқади. Бигизсимон ўсиқнинг медиал томонида 

бўйинтуруқ чуқурча – fossa jugularis бор. Бу чуқурча энса суягидаги чуқурча 

билан  қўшилиб,  бўйинтуруқ  тешиги  –  foramen  jugulare  ни  ҳосил  қилади.  Бу 

ердан  ички  уйқу  артериясининг  калла  бўшлиғига  ўтадиган  ташқи  тешик  – 

foramen  caroticum  externum  яққол  кўриниб  туради.  Ички  тешик  –  foramen 

caroticum  internum  эса  пирамида  учида  жойлашган.  Пирамиданинг  олдинги 

чеккаси  –  margo  anterior  суякнинг  палла  қисми  билан  ўткир  бурчак  ҳосил 

қилиб қўшилади, шу ердан мушак-най канали – canalis musculotubarius  нинг 

оғзи  кўринади,  бу  каналнинг  иккинчи  тешиги  эса  ўрта  қулоқ  бўшлиғига 

очилади.  Канал  тўсиқ  орқали  иккита  ярим  каналга  ажралган,  юқоридаги 

кичик  бўлагидан  (semicanalis  m.tensoris  tympani)  ноғора  пардани  таранг 

қиладиган  мушак  бошланади,  пастки  каттароқ  бўлаги  (semicanalis  tubae 

auditivae)  эшитув  найчасининг  суяк  бўлагини  ташкил  қилади.  Сўрғичсимон 

қисмида  (processus  mastoideus)  ўсиқ  бўлиб,  у  ташқи  эшитув  йўли  орқасида 

туради. Бу ўсиққа тўш-ўмров сўрғичсимон мушаги – m.sternocleidomastoideus 

ёпишади. Сўрғичсимон ўсиқнинг медиал томонида иккита қоринчали мушак 

ёпишадиган чуқур ўйма – incisura mastoidea бор. Ўймадан параллел равишда 

(ичкари томонда) энса артериясининг эгати – sulcus arteriae occipitalis ўтади. 

Сўрғичсимон  ўсиқнинг  ташқи  юзасини  текис  учбурчак  шаклидаги  бўлакча 

эгаллаган.  Сўрғичсимон  ўсиқнинг  ички  тузилиши  кўпгина  катаклардан  – 

cellulae mastoideaе тузилган бўлиб, ўрта қулоқ билан қўшилган. Сўрғичсимон 

ўсиқнинг мия юзаси (facies cerebralis)да сигмасимон (С) эгатча – sulcus sinus 

sigmoidei  бор.  Чакка  суягининг  каналлари:  уйқу  артерияси  канали  –  canalis 

caroticus,  пирамиданинг  пастки  юзасида  жойлашган  foramen  caroticum 

externum  дан  бошланиб,  юқорига  кўтарилади  ва  тўғри  бурчак  ҳосил  қилиб, 


уйқу  артерияси  каналининг  ички  тешиги  –  foramen  caroticum  internum  да 

тугайди. Каналдан шу номдаги артерия ўтади. Юз нервининг канали – canalis 

facialis  ички  эшитув  тешигининг  тубидан  бошланиб,  аввал  кўндалангига 

йўналиб  боради,  сўнгра  орқа  ва  пастга  қайрилиб,  тизза  –  genuculum  canalis 

facialis  ни  ҳосил  қилади,  кейин  пастга  қараб  йўналади  ва  foramen 

stylomastiodeum бўлиб тугайди. 

Тепа  суяги  (ос  parietale)  бир  жуфт  бўлиб,  калла  қопқоғининг  ўрта 

қисмини  ташкил  қилади.  Унинг  олдинги  чеккаси  margo  frontalis  пешона 

суягининг  палласига  бирлашади,  юқори  чеккаси  –  margo  sagittalis  эса 

иккинчи  томондаги  тепа  суягининг  худди  шундай  чеккаси  билан  ўрта 

чизиқда  бирлашади.  Орқа  чеккаси  –  margo  occipitalis  энса  суягининг 

палласига бирлашади. Палла чеккасининг (margo squamosus)  олдинги қисми 

понасимон суякнинг катта қаноти билан, ўрта ва орқа бўлаги эса чакка суяги 

палласи  билан  тишлашиб  бирлашади.  Тепа  суягининг  олд,  тепа  ва  орқа 

чеккалари  тишли  қиррани  ҳосил  қилса,  пастки  (тўртинчи)  қирраси  ташқи 

томондан  қийшиқ  ҳолда  қирқилган  бўлиб  кўринади.  Тепа  суягининг  тўртта 

бурчаги  бор:  биринчи  –  олдинги-юқори  пешона  бурчак  –  angulus  frontalis; 

иккинчи – олдинги-пастки понасимон бурчак – angulus sphenoidalis; учинчи – 

орқадаги-юқори  энса  бурчак  –  angulus  occipitalis  ва  тўртинчи  –  орқадаги-

пастки  сўрғичсимон  бурчак  –  angulus  mastoideus  лардир.  Пастдаги  иккита 

параллел  чизиқнинг  юқоридагиси  –  linea  temporalis  superior  чакка 

фасциясининг  бирикадиган  жойи  бўлса,  иккинчиси  чакка  мушагининг 

(m.temporalis)  ёпишадиган  пастки  чизиғи  (linea  temporalis  inferior)  дир.  Тепа 

суягининг  ички  ботиқ  (facies  interna)  юзасидан  артерия  эгатчалари  –  sulci 

arteriosi  ҳамда  мия  қийиқларининг  излари  –  foveolae  granulares  яққол 

кўринади. Булардан ташқари, тепа қирра бўйлаб давом этган ва сўрғичсимон 

ўсиқ билан бирлашадиган бурчак соҳасида жойлашган эгатчалар бор. 

Пешона  суяги  (ос  frontale)  битта  бўлиб,  калла  қопқоғининг  олдинги 

қисмини ташкил қилади. Пешона суягининг бу қисми сезги аъзолари (кўриш 

ва  ҳид  билиш  аъзолари)  билан  узвий  боғлиқ.  Пешона  суяги  вертикал 

жойлашган палла қисми – squama frontalis ва горизонтал бўлакка ажратилади. 

Горизонтал  бўлак  бир  жуфт  кўз  косаси  (pars  orbitalis)  ва  бурун  қисми  (pars 

nasalis)  дан  ташкил  топган.  Пешона  суяги  калла  суякларининг  палласи 

сингари  ташқи  томонга  бўртиб  чиққан  пластинкадан  иборат  бўлиб,  унда 

иккита юза тафовут қилинади. Булардан бири ташқарига қараган қавариқ юза 

–  facies  externa  ва  ичкари  –  мияга  қараган  (facies  interna)  ботиқ  юзадир. 

Пешона суягининг ташқи юзасида бир жуфт пешона дўмбоғи – tuber frontalis 

кўриниб  туради.  Дўмбоқларнинг  қоқ  ўртасида  чуқурча  –  glabella  бор. 

Палланинг  мия  юзасида  булардан  бошқа  артерия  эгатчалари  –  sulci  arteriosi 

мия қийиқларининг изларини кўриш мумкин. Пешона  суягининг  кўз косаси 

қисми  –  pars  orbitalis  горизонтал  жойлашган  бир  жуфт  юпқа  пластинкадан 

иборат.  Пешона  суяги  кўз  косасининг  ўртаси  ғалвир  суяги  жойлашадиган 

эгатча  –  incisura  ethmoidalis  билан  ажралган.  Эгатчада  ғалвир  суягининг 

пластинкаси  –  lamina  cribrosa  жойлашган.  Кўз  косасининг  юқори  (мия) 

юзасида  (facies  cerebralis)  impressiones  digitatae  ва  juga  cerebralia  (БНА) 


кўриниб  туради.  Пастки  юзаси  (facies  orbitalis)  силлиқ  ботиқ  бўлиб,  кўз 

косасини  юқори  томондан  чегаралаб  туради.  Латерал  бурчагида  кўз  ёши 

безининг  чуқурчаси  –  fossa  glandulae  lacrimalis  ва  медиал  томонда  билинар-

билинмас  ғалтаксимон  чуқурча  –  fovea  trochlearis  ва  ўсиқ  –  spina  trochlearis 

бўлади. Уларга тоғай ғалтак – trochlea ёпишади; унга кўз соққасининг юқори 

қийшиқ мушак пайи бирикади. Пешона суягининг бурун бўлаги – pars nasalis 

ғалвирсимон  ўйманинг  олдинги  томонида  жойлашган.  Унинг  ўрта  қисмида 

ўткир  қилтаноқ  (spina  nasalis)  бўлади.  Қилтаноқ  бурун  тўсиғи  –  septum  nasi 

ни  ҳосил  қилишда  қатнашади.  Қилтаноқнинг  икки  ёнида  бир  жуфт  пешона 

бўшлиқлари  (sinus  frontalis)  бўлади.  Каваклар  сагиттал  тўсиқ  –  septum  sinus 

frontalium билан ажралган. 

Ғалвир  суяк  юз  суяклари  орасида  марказда,  бурун  бўшлиғининг 

пешона  суяги  эгати  тепасида  жойлашган.  У  горизонтал  ўрнашган 

ғалвирсимон  нафис  пластинка  –  lamina  cribrosa  билан  калла  суягининг 

тубини  (craniум  cerebrale),  каллада  кўз  косаси  медиал  деворини  ҳосил 

қилишда  қатнашади.  Ғалвир  суяк  3  қисмдан  иборат:  горизонтал  жойлашган 

ғалвирсимон  пластинка  (lamina  cribrosa),  пастга  йўналган  перпендикуляр 

пластинка  (lamina  perpendicularis)  ва  унинг  ёнида  жойлашган  лабиринтлар 

(ғовакчалар) labirintus ethmoidales дир. Ғалвирсимон пластинканинг жуда кўп 

тешикчалари  бўлиб,  улар  орқали  бурун  бўшлиғига  ҳидлаш  нервининг 

толалари  ўтади.  Пластинканинг  қоқ  ўртасида  хўроз  тожига  ўхшаш  ўсиқ  – 

crista galli кўриниб туради. Бош миянинг қаттиқ пардаси шу тожга ёпишади. 

Ўсиқ  олдинги  томонга  бир  жуфт  қанотсимон  ўсиқ  –  ala  cristaе  galli  бўлиб 

давом  этади  ва  пешона  суяги  билан  бирга  кўр  тешик  –  foramen  caecum  ни 

ҳосил қилади. Ғалвир суягида бир жуфт катта-кичик суяк катаклари (cellulae 

ethmoidales) бор. Катаклар латерал томонда қоғозсимон юпқа пластинка ёки 

кўз  косаси  пластинкаси  (lamina  orbitalis)  билан  қопланган  бўлиб,  медиал 

деворни  ҳосил  қилади.  Ғалвир  суякнинг  олдинги  катаклари  пешона  суяги 

катаклари  (sinus  frontales)  билан,  орқадаги  катаклари  эса  понасимон  суяк 

катаги  (sinus  sphenoidalis)  билан  туташиб  туради.  Лабиринтнинг  медиал 

томонларида  тепа  ва  пастки  чиғаноқлар  conchaе  nasalis  superior  et  media 

жойлашган.  Баъзида  энг  тепада  жойлашган  учинчи  бурун  чиғаноғи  concha 

nasalis suprema ҳам учрайди. 

Юқори  жағ  (maxilla)нинг  танаси  ва  тўртта  ўсиғи  бор:  танаси  –  corpus 

maxillaе  нинг  ичида  ҳаво  сақланадиган  турли  шаклдаги  бўшлиқ  (Гаймор 

бўшлиғи) – sinus мaxillaris бўлиб, бурун бўшлиғига тешик  – hiatus мaxillaris 

орқали  очилади.  Танасида  тўртта  юза  (олдинги,  чакка  ости,  кўз  косаси  ва 

бурун бўшлиғи юзаси) тафовут қилинади. Олдинга ёки юзага қараган – facies 

anterior  нинг  пастки  томонида  тиш  илдизларидан  пайдо  бўлган  тепачалар  – 

juga alveolaris бор, шу тепачалар юқорисида – латерал томонда ит чуқурчаси 

(кулдиргич) – fossa canina ўрин олган. Ана шу чекканинг пастида жойлашган 

кўз косаси  остидаги тешик  – foramen infraorbitale  орқали қон томир ва нерв 

ўтади.  Юқори  жағ  дўмбоғи  –  tuber  maxillaе  нинг  орқа  томонда  майда 

тешикчалар  –  foramina  alveolari  мавжуд.  Бу  тешикчалардан  юқорида  жағ 

тишларига  борадиган  қон  томирлар  ва  нервлар  ўтади.  Жағ  дўмбоғининг 


медиал  томонида  катта  танглай  эгатчаси  –  sulcus  palatinus  major  бўлиб, 

танглай суягига бирлашади ва canalis palatinus ни ҳосил қилади. Юқори жағ 

танасининг  бурунга  қараган  юзаси  –  facies  nasalis  бурун  бўшлиғининг 

латерал  деворини  ҳосил  қилишда  қатнашади,  танглай  суяги  пастки  бурун 

чиғаноғи билан бирлашади ва пастда танглай ўсиғининг юқори юзасига ўтиб 

кетади.  Facies  nasalis  да  иккита  ғадир-будур  қирра  бўлиб,  улар  crista 

ethmoidalis (ўртадаги қирра) ва crista conchalis (пастдаги қирра) деб аталади, 

уларга  бурун  чиғаноқлари  ёпишиб  туради.  Кўзга  қараган  юзаси  –  facies 

orbitalis  текис,  бир  оз  ботиқроқ  учбурчак  шаклидаги  пластинкадан  иборат 

бўлиб, кўз косасининг пастки деворини ташкил қилади. Медиал чеккаси кўз 

ёши  суяги,  ғалвир  суягининг  кўз  косасига  қараган  пластинкаси  ва  танглай 

суягининг  кўз  ўсиғи  (processus  orbitalis)  билан  бирлашиб  туради.  Юзанинг 

орқа  чеккаси  кўз  косасининг  пастдаги  ёриғи  –  fissura  orbitalis  inferior  билан 

чегараланган.  Орқа  чеккадан  кўз  косасининг  остидаги  эгатча  –  sulcus 

infraorbitalis  бошланади  ва  олдинги  томонга  давом  этиб,  canalis  infraorbitalis 

га  айланади,  канал  кўз  косасининг  пастки  тешиги  –  foramen  infraorbitale  юз 

соҳасига  очилади.  Пастки  тешикдан  қон  томирлар  ва  нервлар  чиқиб 

тарқалади. Юқори жағнинг пешона ўсиғи (processus frontalis) пешона суягига 

қўшилади.  Пешона  ўсиғининг  латерал  юзасида  олдинги  кўз  ёши  қирраси  – 

crista  lacrimalis  anterior  жойлашган  бўлиб,  пастки  томонда  кўз  косасининг 

остки чеккаси (margo infraorbitalis)га ўтиб кетади ва пешона ўсиғи билан ёш 

ўймаси – incisura lacrimalis ни олдиндан чегаралаб туради. Пешона ўсиғининг 

чеккаси  кўз  ёши  суяги  билан  бирлашиб,  кўз  ёши  халтачасининг  чуқури  – 

fossa sacci lacrimalis ни ҳосил қилади. Тишлар турадиган алвеолалар ўсиғида 

(processus  alveolaris)  саккизта  тишнинг  илдизи  жойлашадиган  катаклар 

(alveoli  dentales)  бор.  Танглай  ўсиқлари  ўзаро  бирлашиб  қаттиқ  танглай 

(palatum osseum)ни ҳосил қилади. 

Бир жуфт танглай суяги, кўз косаси, бурун бўшлиғи, оғиз бўшлиғи ва 

қанот-танглай чуқурининг ҳосил бўлишида қатнашади. Суякнинг горизонтал 

пластинкаси lamina horizontalis орқа томондан юқори жағ суягининг танглай 

ўсиғи  (processus  palatinus  maxillaе)  га  бирлашиб,  қаттиқ  танглай  –  palatum 

osseum ни ҳосил қилади. Горизонтал пластинка қарама-қарши томондаги ана 

шу номли пластинка билан бирлашади ва бурун қиррасининг давоми – crista 

conchalis ни вужудга келтиради. Орқа тараф чеккаси оз-моз букилган бўлиб, 

хоаналарнинг  пастки  чеккасини  ҳосил  қилади.  Горизонтал  пластинканинг 

латерал  чеккаси  вертикал  пластинкага  бирлашган.  Унинг  пастки  юзасида 

жойлашган катта танглай тешиги – foramen palatinum majus шу номли канал – 

canalis palatinus га давом этади. Танглай суягининг учта: пирамидасимон, кўз 

ва  понасимон  ўсиқлари  бор.  Пирамидасимон  ўсиқ  –  processus  pyramidalis 

танглай  суягининг  вертикал  пластинкаси  билан  горизонтал  пластинка 

бирлашган  ердан  бошланади.  Бу  ўсиқ  пастга,  орқага,  латерал  томонга 

йўналиб,  бутун  каллада  понасимон  суякнинг  қанотсимон  ўсиғидаги  ўйма  – 

incisura pterygoideus  ни тўлдириб туради. Улардаги майда каналчалар canalis 

minores  дан  қон  томир  ва  нервлар  ўтади.  Processus  orbitalis  ён  ва  олдинги 

томонга  йўналиб,  кўз  косасининг  тубини  ҳосил  қилишда  қатнашади  ва 


ғалвирсимон  суяк  катакчаларини  бир  оз  бекитиб  туради.  Понасимон  ўсиқ  – 

processus  sphenoidalis  –  медиал  ва  орқа  томонга  йўналиб,  понасимон  суяк 

танасига бирикади. Бу иккала ўсиқ вертикал пластинканинг юқори чеккасида 

жойлашган бўлиб, ўзаро понасимон танглай ўймаси  – incisura sphenopalatina 

ни  ҳосил  қилади.  Бу  ўйма  понасимон  суякнинг  танаси  билан  қўшилганда 

қанот-танглай тешиги (foramen sphenopalatinum)га айланади. 

Буруннинг  пастки  чиғаноғи  (concha  nasalis  inferior)  бир  жуфт  суяк 

ҳамда  юпқа  букилган  пластинкадан  иборат.  Унинг  юқори  чеккаси  бурун 

бўшлиғининг  ёнбош  деворига  ёпишиб  туради.  Суякнинг  медиал  бўртиб 

турган юзаси бурун бўшлиғига туртиб кириб, буруннинг ўрта йўлини пастки 

йўлдан ажратиб туради. Бурун суяги (ос nasale). Бир жуфт бурун суяги бурун 

қиррасини ҳосил қилади. Бурун кўз косаси медиал деворини ҳосил қилишда 

қатнашади.  Латерал  юза  қиррасида  жойлашган  эгатча  (sulcus  lacrimalis) 

юқори  жағ  суягининг  пешона  ўсиғида  шу  номли  эгат  билан  қўшилиб,  кўз 

ёши  халтасининг  чуқурчаси  (fossa  sacci  lacrimalis)ни  ҳосил  қилади.  Паст  ва 

олдинги томондан кўз ёши суяги юқори жағ суягининг пешона ўсиғи билан, 

орқадан  ғалвир  суягининг  кўз  косасига  қараган  пластинкаси,  юқоридан 

пешона  суяги  билан  бирлашиб  туради.  Димоғ  суяги  (vomer)  нотўғри 

тўртбурчак  шаклдаги  юпқа  пластинкадан  иборат  тоқ  суяк  бўлиб,  бурун 

тўсиғини  ҳосил  қилишда  қатнашади.  Суякнинг  олдинги  чеккаси  ғалвир 

суягининг  перпендикулар  пластинкаси  билан  туташади.  Орқа  чеккаси  бўш 

бўлиб,  бурун  бўшлиғининг  орқа  қисми  –  хоанани  иккига  ажратиб  туради. 

Димоғ  суяги  кўпинча  чап  томонга  сал  қайрилиб  жойлашади.  Бир  жуфт  кўз 

ёши  суяги  калла  суякларининг  энг  юпқа  суякларидан  ҳисобланади.  Бу  суяк 

юқори  жағ  суяги  пешона  ўсиғи  processus  frontalis  нинг  орқа  томонида 

жойлашган  ва  кўз  косасининг  медиал  деворини  ҳосил  қилишда  қатнашади. 

Четки  юзасида  жойлашган  эгатча  (sulcus  lacrimalis)  юқори  жағ  суягининг 

чуқурчаси fossa sacci lacrimalis ни ҳосил қилади. Пастки ва олдинги томондан 

кўз ёши суяги  юқориги  жағ суягининг пешона ўсиғи билан,  орқадан ғалвир 

суягининг кўз косасига қараган пластинкаси, юқоридан пешана суяги билан 

бирлашиб туради. 

Ёноқ  суяги  юз  суяклари  орасида  энг  қаттиғи  бўлиб,  калланинг  юз 

қисмини  мия  бўлагига  нисбатан  мустаҳкамлаб  туради.  Ёноқ  суяги  чайнов 

мушагининг  кенг  сатҳини  ҳосил  қилади.  Бу  суяк  лунж  ва  кўзга  қараган 

иккита  пластинкадан  иборат  бўлиб,  ўзаро  кўз  ости  чеккаси  (margo 

infraorbitalis)  орқали  қўшилади.  Ёноқ  суягининг  жойлашган  жойига  қараб 

учта  юза  ва  иккита  ўсиқ  тафовут  қилинади.  Facies  lateralis  тўрт  қиррали 

юлдуз  шаклида  бўлиб,  унда  дўмбоқ  –  tuber  malare  бор.  Орқа  юзаси  (facies 

temporalis)  силлиқ  бўлиб,  шу  номли  чуқурчага  қараб  туради.  Учинчи  юзаси 

facies  orbitalis  кўз  косасининг  деворини  ҳосил  қилишда  қатнашади.  Пешона 

ўсиғи – processus frontalis пешона суягининг ёноқ ўсиғидаги понасимон суяк 

қаноти  билан  қўшилиб  туради.  Чакка  ўсиғи  –  processus  temporalis  чакка 

суягидаги  processus  zygomaticus  билан  қўшилиб,  ёноқ  равоғи  –  arcus 

zygomaticus ни ҳосил қилади. 



Пастки  жағ  (mandibula)  калла  суяклари  ичида  ҳаракатчанлиги,  яъни 

чакка  суякларига  бир  жуфт  бўғим  тузиб  қўшилиши  билан  фарқ  қилади. 

Пастки жағда тишлар ўрнашган горизонтал қисм танаси – corpus mandibulaе 

ва  иккита  вертикал  жойлашган  шох  –  rami  mandibulaе  бор,  ана  шу  шохлар 

воситасида  бўғим  ҳосил  бўлади  ва  чайнов  мушаклари  ёрдамида  пастки  жағ 

ҳаракатланади. Пастки жағ танаси шохлар билан бурчак (angulus mandibulaе) 

ҳосил  қилиб  қўшилади.  Пастки  жағ  бурчагининг  ташқи  юзасига  чайнов 

мушаги  ёпишади  ва  натижада  ғадир-будурлик  –  tuberositas  masseterica 

вужудга келади, ички юзасида эса медиал қанотсимон мушак (m. pterygoideus 

medialis)  ёпишадиган  ғадир-будур  (tuberositas  pterygoidea)  бор.  Ана  шу 

чайнов  мушакларининг  вазифасига  ва  ёшига  қараб  пастки  жағ  бурчаги 

ўзгариб туради. Жумладан, чақалоқларнинг пастки жағ бурчаклари тахминан 

150°  бўлса,  ўрта  ёшдаги  одамларда  130–110°  гача  камаяди.  Ёши  улғайган 

қари  одамларнинг  тишлари  тушиб  кетиши  билан  чайнов  мушаклари 

бирмунча бўшашади. Натижада пастки жағ бурчаги яссилана бориб, чақалоқ 

болаларнинг пастки жағига ўхшаб қолади. Пастки жағнинг юқори чеккасида 

тиш  катакчалари  –  alveoli  dentales  бўлиб,  уларни  тўсиқлар  –  septa 

interalveolariа бир-биридан ажратиб туради. тишлар катакчаларининг бўртиб 

чиққан  ташқи  юзасига  juga  alveolariа  дейилади.  Тананинг  пастки  чеккаси 

юмалоқ  ва  қалинроқ  бўлади.  У  пастки  жағнинг  асоси  basis  mandibulaе  деб 

юритилади.  Пастки  жағ  танасининг  олд  юзаси  қоқ  ўртасида  ияк  дўмбоғи 

(protuberantia  mentale)  ва  унинг  икки  ёнбошида  энгак  дўмбоқчаси  – 

tuberculum  mentale  бўлса,  латерал  юзадан  I–II  кичик  жағ  тишларининг  тери 

остида ияк тешиги (foramen mentale) кўриниб туради. Бу тешикдан қон томир 

ва  нервлар  ўтади.  Пастки  жағ  танасининг  ички  юзасида  қилтаноқ  дўмбоқ  – 

spina  mentalis  бўлиб,  унинг  икки  томонига  fossa  digastricae  чуқурчаси  (қўш 

қоринли  мушакнинг  олдинги  қоринчаси  ёпишади)  кўринади.  Чуқурчадан 

юқорироқда,  латерал  томонда  тил  ости  бези  жойлашадиган  чуқурча  –  fovea 

sublingualis бўлади. Пастки жағ  шохлари – ramus  mandibulaе танасидан икки 

томонга  ўтмас  бурчак  ҳосил  қилиб  тармоқланади.  Унинг  ички  юзасида 

пастки  жағ  тешиги  –  foramen  mandibulaе  бор,  пастки  жағ  канали  –  canalis 

mandibulaе  ана  шу  тешикдан  бошланади.  Пастки  жағ  шохи  юқорида  иккита 

ўсиқ  билан  тугайди:  буларнинг  олдинги  тожсимон  ўсиғи  –  processus 

coronoideus  чакка  мушагининг  таъсирида  вужудга  келган  бўлса,  орқа 

томондаги ўсиқ – бўғим ўсиғи – processus condylaris сифатида силлиқ бошча 

бўлиб тугайди ва чакка суягининг бўғим чуқурчасига кириб туради. 

 


Yüklə 1,56 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin