205 Mamadiyev Ravshanbek, [



Yüklə 39,46 Kb.
səhifə2/4
tarix29.05.2022
ölçüsü39,46 Kb.
#59972
1   2   3   4
205 Mamadiyev Ravshanbek, [

Урта асрларда Туркия
Режа:

  • XV аср охири XVI асрда Усмонийлар империясини ўсиши.

  • Сулаймон I даврида Туркия урушлари.

  • Сулаймон I нинг ички сиёсати.

  • Усмонийлар империясининг тушкунликка юз тутиши.


XV аср охири XVI асрда Усмонийлар империясини ўсиши.
Туркия империяси 1453 йилда Константинопол эгаллагандан кейин яна кенгая бошлади. Муҳаммад II 50-60 йилларда Болкон ярим оролида Сербияни, Босния, Герцоговина, Албанияни истило қилди. (Турклар Албанини 2 марта дастлаб 1440 йили бошида, 2 марта 1468 йили эгаллаган. Иккинчи юриш ўртасида Албанлар мустақиллик учун тинмай курашганлар. 1443 йили Албанлар йўл бошчиси Георг Кастриот (Искандарбег) туркларга қарши курашни Круя шаҳрида бошлаб, 25 йилча Албания мустақиллигини сақлаб турди, унинг вафотидан кейин (1468 йили) 1478-1479 йилларда бошланган ўзаро жанжал, низолар натижасидаги Турклар Албанияни тамомила эгалладилар).
Муҳаммад II нинг набираси Салим I замонида (1512-1520) Туркларнинг юриши яна бошланди. Озарбайжон, Арманистон ва Грузиянинг бир қисми, Доғистон ва Курдистон эгалланди. Сўнгра Салим Сурия ва Мисрни босиб олиб (1517 йил) бутун ислом дунёси бошлиғи сифатида халифа унвонини олди. Крит, Кипр ва Ўрта денгиздаги бошқа ерларини ўз қўлида сақлаб қолиши учун Византия Туркияга ҳар йили катта солиқ тўлаб турарди.
Сулаймон I даврида Туркия урушлари.
Султон Сулаймон I Қонуний даврида (1520-1566) Усмонийлар империяси ғоят катта қудратга эришди. Дастлаб Родос ва Белград олинди. 1526 йили Мохач ёнида чех ва венгирларнинг бирлашган армияси мажақланди. Валахия ва Молдавия вассал князликларга айлантирилди. Улар Портага хирож тўлар мустақил сиёсатдан маҳрум эдилар. (XVI асрдаёқ Европадаги расмий дипломатик хужжатларда Туркия хукумати Порта деб аталарди. Бу ном лотинча “porta”-дарвоза, туркча :kanu”-қопини бостир дегани. Туркия Минстрлар Совети мажлиси биноси «кану» дейиларди. Совет биноси Султон қабул маросими ўтказадиган тахтли зал эшиги яқинида жойлашган эди).
1529 йили Сулаймон Венани қамал қилиб, ололмади Эронга қарши бошланган урушда Боғдод билан бирга Месопотамия эгалланди. Шимолий Африка бўйлаб силжиб бориб Триполи (Ливия) ва Жазоир ишғол қилинди. Сулаймон замонида бутун Арабистон турклар қўлига ўтди. XVI асрда 3 қитъада жойлашган Усмонийлар империяси илгариги Византия империяси ва Араб халифалиги эгалланган ерларни бирлаштирди. Ўрта денгизнинг бир қисми, Қизил денгиз, Форс култиги улар қўлида бўлиб,Ю Султон Хиндларнинг португалларга қарши курашида ёрдам берарди. Сулаймон даврида Туркия Европа сиёсатида катта роль ўйнади. Француз короли Франциск I Габсбурогларга қарши Сулаймон билан расмий равишда иттифоқ тузди. 1529 йилги Венага юриши катта урушларнинг халқаси эди.
Франциск I Карл V томонидан аср олинган. Францискнинг онаси Сулаймонга хат ёзган. Сулаймон чет эллик савдогарларга имтиёзли савдо ёрлиқлари (капитулятциялар) бера бошлаган биринчи султон эди. 1535 йили у Француз савдогарларига Туркиянинг ҳамма портларида озгина (5%) бож тўлаш шарти билан савдо қилиш ҳуқуқини берди.

Yüklə 39,46 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin