Тупроқ физикаси Курс иши бўйича топшириқ ва намуна
3-курс Тупроқшунослик йўналиши кундузги бўлим талабаларига ТУПРОҚ ФИЗИКАСИ фани бўйича КУРС ИШИ мавзулари
Курс иши фан мавзуларига тааллуқли масалалар юзасидан талабаларга якка тартибда тегишли топшириқ шаклида берилади. Курс ишининг ҳажми, расмийлаштириш шакли, баҳолаш мезонлари ишчи фан дастурида ва тегишли кафедра томонидан белгиланади. Курс ишини бажариш талабаларда фанга оид билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қилиши керак.
Курс иши учун тавсия этиладиган мавзулар:
Тупроқ физикаси фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
Тупроқ физикаси билан умумий физикавий қонунларнинг бир-бири би
лан боғлиқлиги ва фарқи.
Тупроқ механик элементларининг тузилиши ва классификацияси.
Тупроқ физикавий хоссаларини аниқлашнинг замонавий усуллари.