Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти



Yüklə 124.26 Kb.
Pdf просмотр
tarix19.04.2020
ölçüsü124.26 Kb.

АБУ

 АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ  

 БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ  

 

 

 

 

 

 

 

 



МАВЗУ

:

 

Тиш

 жағсохасининг анатомия-физиологик таснифи.Ортопедик 

стоматология

 клиникасида беморларни текшириш. 

 

 



 

БАЖАРДИ

:        221 –гурух талабаси Рамазонов Ҳ                                     

 

ТЕКШИРДИ

:       Ахмедов А.Э. 

 

 

 



 

 

                                 



                           

Бухоро

  - 2011 йил 

 

 

 

 

 

Ортепедик

 стоматология пропедевтикаси фанидан 221 –гурух талабаси  

Рамазонов

 Ҳ нинг “

Тиш

 жағ сохасининг анатомия-физиологик 

тавсифи

. Ортопедик стоматология клиникасида беморларни 

текшириш

” мавзусидаги реферати.  

 

Маъруза

 режаси: 

1. Артикуляция ва окклюзия. 

2. Тиш каторининг узаро муносабати (прикус). 

3. Физиологик ва патологик прикус 

4. Чакка пастки жаг бугими. Пастки жаг биодинамикаси 

5.  Огиз  бушлиги  шиллик  кавати  ва  протез  майдони  анатомик 

хусусиятлари ва протезлашда уларнинг ахамияти 

6.  Ортопедик  стоматология  клиникасида  асосий  ва  кушимча 

текширув усуллари 

7. Протезлашдан аввал беморларни психологик тайёрлаш 

 

Пастки

 жаг 

  

Пастки  жаг  юз  скелетининг  бирдан-бир  харакатчан  суягидир. 



Бунга  бир  канча  мускуллар  бирикади.  Шунинг  натижасида  пастки 

жаг  шаклланиш  даврида  хам,  ундан  сунг  хам  доимий  функционал 

таъсир  остида  булади.  Унинг  тузилиши  мураккаблиги  хам  шу 

билан  ифодаланади.  Пастки  жагнинг  ички  ва  ташки  юзалари 

нотекисдир,  бу  нотекисликнинг  келиб  чикиши  унга  бириккан 

мускулларнинг таъсирига боглик. 

Пастки  жаг  узининг  тузилиши  хусусиятига  кура  ташки 

таъсуротларга чидамлидир, шунинг учун хам юкори жагга нисбатан 

жагнинг деформациялари кам учрайди. 

 

Юкори



 жаг. 

Юкори жаг харакатсиз орган булиб, уз вазифасига кура пастки 

жагдан  фарк  килади.  Юкори  жаг  юзаки  караганда  пастки  жагга 

нисбатан нозикрок ва муртрок куринади. Бунга сабаб юкори жагда 

бурун  бушлиги  ва  юкори  жаг  бушликлари  каби  хаволи  бушликлар 

/синуслар/ борлигидир. Шунга карамай юкори жаг хакикий чайнов 

босимига  нисбатан  бир  неча  марта  ортик  буладиган  сикилиш  ва 

узилиш 


каби 

таъсиротларга 

хам 

каршилик 



курсатишга 

кобилиятлидир.  Юкори  жагнинг  бундай  чидамлилиги  ундаги  зич 

суяг 

моддасидан 



иборат 

кучли 


устунча 

/таянч/ларнинг 



борлигидандир, булар шундай жойлашганки, овкатни узиб олиш ва 

чайнашда  келиб  чикадиган  кучли  зурикишлар  жаг  буйлаб 

таксимланиб,  сунгра  калла  суяги  асосининг  бошка  суякларига 

узатилади. 

Бу  таянчларни  контрофорслар  деб  айтадилар.  Контрфорслар 

куйидагича  тафовут  килинади:  ёнок,  канот-танглай,  танглай, 

пешона-бурун  контрфорслари,  булар  бурун  бушлигининг  ён 

деворига  тугри  келади.  У  олдинги  тишлар  /кесувчи  ва  козик 

тишлар/ 

сохасида 

альвеоляр 

усимтадан 

бошланиб, 

бурун 


бушлигини  айланиб,  юкори  жагнинг  бурун  усикчасига  утади.  Бу 

таянч  оркали  босим  олдинги  тишлар  ва  кисман  биринчи 

премолярлардан узатади. 

Ён тишлардан чайнов босимини ёнок контрфорси узатади. Бу 

альвеоляр  усимтадан  ёнок  альвеоляр  кирра  шаклида  бошланади  ва 

юкори  кутарилиб  ёнок  усимтаси  оркали  ёнок  суягига  утади.  Ёнок 

суяги  танасида  босим  3  йуналиши  буйича  булинади:  юкорига  куз 

косаси чети оркали пешона суягига, ёнок равоги буйлаб бош суяги 

асосига  ва  куз  косасининг  пастки  чети  буйлаб  пешона  бурун 

таянчининг юкори кисмига. 

 

Юкори

 ва пастки жагларнинг 

 альвеоляр усимталари. 

 

Альвеоляр  усимталар  кундаланг  кесимда  конус  шаклида 



булиб,  асоси  тиш  илдизи  учида  тади.  Вестибуляр  ва  огиз  ичи 

томонлардан 

зич 

пластинка 



билан 

копланган. 

Альвеоляр 

усимталарнинг  ички  ва  ташки  зич  пластинкалари  тиш  кайси 

томонга  огган  булса,  шу  томонга  юпка  ва  карама-карши  томонга 

калин 


булади. 

Юпка 


пластинка 

эластик 


булгани 

учун 


пружинасимон  таъсир  курсатади,  карама-карши  пластинканинг 

калинлашиши  эса  тиш  огганда  Шарпеев  толаларининг  тортилиб 

чузилиши вактида зурикишидандир. 

Шаклланиб  булган  альвеоляр  усимта  катакчаларга  булинган 

булиб,  уларнинг  шакли  тиш  шаклига  мос  келади.  Катакчаларнинг 

туби ва девори зич пластинкадан таркиб топган. 

Альвеоляр  усимталар  инсоннинг  бутун  хаёти  давомида  тиш 

каторлари билан факат анатомик жихатдан эмас, балки функционал 

жихатдан  алокадор.  Тишлар  функцияси  уларнинг  тиш  ёйидаги 

холатининг хар кандай узгариши альвеоляр усимта суягининг кайта 



тузилишига  олиб  келади.  Тишлар  олингандан  сунг  чайнаш 

функцияси  йуколади  ва  суяк  прогрессив  равишда  атрофияланиб 

охирида альвеоляр усимтанинг бутунлай йуколиши билан тугайди. 

 

Жаг



 – юз сохаси мускуллари 

Жаг  –  юз  сохаси  мускулларини  икки:  чайнов  ва  мимика 

мускуллари группаси булиш мумкин. 

Чайнов  мускуллари.  Чайнаш  вактида  бир  канча  мускуллар 

иштирок этади. Булар пастки жаг чайнов тишлари думбокчаларини 

юкори  жаг  тишлари  думбокчаларига  нисбатан  сурилишини 

таъминлайди. 

Чайнов 


босимнинг 

катта 


кичиклиги 

бу 


мускулларнинг 

кискариш 

даражасига 

боглик, 


бинобарин, 

тишларнинг овкат булагини кесиб олиш эзиш ва керакли холатгача 

майдалаш  хам  мускулларнинг  кискариш  кучига  боглик.  Чайнаш 

жараёнида куп сонли мускуллар, жумладан, мимика мускуллари ва 

хатто  тиш  мускуллари  хам  иштирок  этади,  лекин  пастки  жагни 

харакатга  келтирувчи  мускуллар  асосий  урин  тутади.  Буларнинг 

бир  кисмини  асл  чайнов  мускулларига  бир  кисмини  эса  ёрдамчи 

мускулларга ажратадилар. 

Биринчи  группага:  асл  чайнов  мускуллари,  чакка,  ташки  ва 

ички  канотсимон  мускуллар,  иккинчи  группага  эса  ияк-тил  ости, 

жаг-тил  ости  ва  икки  коринчали  мускулнинг  олдинги  коринчаси 

киради. 


ЧАйнов  мускулларни  функцияларига  караб  3  группага 

булинади.  Кутарувчи,  пастга  туширувчи  ва  пастки  жагни  олдинга 

сурувчи  мускуллар.  Пастки  жагни  кутарувчи  мускулларга  асли 

чайнов  мускули,  чакка  ва  медиал  канотсимон  мускуллар,  пастга 

туширувчиларга  икки  коринчали  /олдинги  коринча/,  ияк-тил  ости 

ва жаг тил ости мускуллари киради. 

 

Мимика

 мускуллари. 

Мимика  мускулларнинг  бир  группасига  бу  ном  бажарадиган 

ишларига  кура,  яъни  лаб,  ковок,  нормал  ёки  индивидуал  равишда 

орттирилган  кушимча  эгатчалар,  кариганда  тушадиган  ажинлар 

маълум конфигурация берувчи хусусиятларига караб берилган. 

Мимика  мускуллари  бажарадиган  вазифасига  биноан  чайнов 

мускулларига  якндир.  Улар  товушлар  шаклланишида,  овкатни 

камраб  олишда,  огиз  бушлиги  олди  кисмида  ушлаб  туришда  ва 



чайнаш  вактида  огизни  бекитишда  иштирок  этади.  Бу  мускуллар 

суюк овкатни ичишда  симиришда, суришда алохида урин тутади. 

Шу  нуктаи  назардан  уларга  берилган  “мимика”  номини 

шартли деб хисоблаш керак. 

Пастки  жагни  кутарувчи  мускулларда  абсолют  кучдан 

ташкари  яна  чайнов  босими  тафовут  килинади.  Дюбуа  Реймонт 

буйича  чайнов  босими  деб,  пастки  жагга  бириккан  мускулларнинг 

кискариши  пайдо  буладиган  ва  маълум  юзага  таъсир  этувчи  кучга 

айтилади. 

Мускулларнинг  абсолют  кучи  айрим  шахс  учун  маълум 

катталикда  булиши  билан  характерланади.  Чайнов  босими  эса 

пастки  жагни  кутарувчи  мускуллар  бир  хил  куч  хосил  килганида 

хам  олдинги  ва  озик  тишларда  хар  хил  булади.  Буни  пастки  жаг 

айланиш  маркази  бугинда  булган  иккинчи  турдаги  ричагдан 

иборатлиги билан тушунтирилади. 

Чайнов    босимини  текширувчилар  орасида  Блекни  эслатиб 

утиш  керак.  Шу  максад  учун  у  огиз  бушлигида  босимни 

аниклайдиган аппарат /гнатодинамометр/ яратди. Гнатодинамометр 

оддий огиз кенгайтиргичга ухшаш булиб, токилари таранг пружина 

билан 


керилган. 

Приборнинг 

курсатгич 

шкаласи 


булиб, 

токиларнинг  тишлари  орасига  олиб  босилганда  шкала  сурилиб 

босим кучини курсатади. 

Бу аппарат шунга ухшаш куп аппаратлар учун прототип булиб 

хизмат  килди.  Сунги  вактларда  мураккаб  тузилишга  эга  булган 

гнатодинамометрлар  таклиф  этилди.  Буларни  кабул  килувчи 

кисмлари  электрон  курсатгичларга  эга.  /И.С.  Рубинов,  Л.М. 

Перзашкевич, Д.П.Конюшко/. 

Тиш  йининг  хар  хил  кисмида  чайнов  босими  турлича:  20кг 

дан  20  кг  гача,  куп  илдизли  тишлардан  60  кг  дан  70  кг  гача.  Бу 

турли кишиларда турлича булади. Бунинг катта-кичиклиги ёшга ва 

пародонтнинг  машкига  боглик.  Шунинг  учун  чайнов  босими 

хакидаги  курсатгичлардан  врачлар  пародонтнинг  функционал 

холатини характерлашда фойдаланадилар. 

 

Касалликларни

 ортопедик стоматология булимида 

текшириш

Касални текшириш дастлабки юмуш хисоблансада, лекин уни 

даволашда  мухим  боскичдир.  Беморни  текшириш  натижасида 

унинг  умумий  холатини  ва  тиш  жаг  системаси  органларининг 



алохида  холати  хакида  батафсил  мухим  маълумот  олинади.  Бу 

тугри  диагноз  куйишга  ва  шу  билан  биргаликда  протезлашдан 

олдин  касални  тайёрлашга  ва  протез  турини  аниклашга  ёрдам 

беради. 


Касалларни  текшириш  усулларини  субъектив  ва  объектив 

усулларга  тафовут  килиш  кабул  килинган.  Биринчисида  касалдан 

сураш, иккинчисида уни куриш, пайпаслаб куриш, рентгенография 

килиш, функционал синама утказиш ва бошкалар тушунилади. 



Анамнез

Текширишнинг биринчи ва мажбурий боскичи анамнез йигиш 

хисобланади, яъни касалдан хаёти ва касаллик тарихи эсида борича 

айтиб  беришни  суралади.  Анамнез  касалнинг  шикоятидан,  шу 

касаллик 

анамнезидан, 

касалнинг 

анамнезидан, 

оилавий 

анамнезларидан вужудга келади. 

Врачнинг  касалга  берадиган  саволлари  касаллик  характерига 

боглик  булади.  Баъзан  касалларда  анамнез  жуда  оз  булади  ва  хаёт 

тарихига  врачнинг  берилиб  кетишига  зарурият  булмайди, 

бошкаларда  эса  анамнезни  мукаммал  туплашга  ва  касаллик 

сабабини  аниклаш,  диагноз  куйишга  алокадор  мухим  томонларга 

эътибор  бериш  керак.  Агар  врчга  касал  марказий  кесувчи  тиш 

каронкаси  сингани  билан  мурожаат  килса,  албатта,  анамнез  жуда 

киска булади. Касал врачга организмдан металл мазаси келади деб 

шикоятланиб,  буни  огзидан  икки  куприксимон  протез  бири 

олтиндан  иккинчиси  зангламайдиган  пулат  протезга  боглаб  айтса, 

бу  бошка  гап.  Бундай  холда  нохуш  маза  сезиш  сабаби 

металларнинг  бир  хиллигидан  деб  уйлама,  балки  меъда-ичак 

йуллари,  хусусан  жиган  касалликлари  булиши  мумкинлигидан  деб 

йулаш керак. Куриниб турибдики, бундай холларда анамнез хам ва 

кейинги  объектив  методлар  билан  текширишлар  хам  мукаммал 

булиши керак. 

Касал  ортопедик  стоматология  булимига  мурожаат  килганда, 

качон биринчи  марта тиши олинганлиги ва бу нима билан бушлик 

булганлиги,  кандай  даволанганлиги,  качаон  касалга  протез 

куйилган ва протезлардан фойдаланган фойдаланмаганлиги, агарда 

фойдаланмаган 

булса, 


кандай 

сабабларга 

кура 

фойдаланмаганлигини аниклаш мухим ахамият касб этади. 



Анамнез  туплашда  врач  касалнинг  таъсирчанлигига  эътибор 

бериб  боради.  Бу  унга  факат  огиз  бушлигидаги  касалликлар 

хакидагина  эмас,  балки  касалнинг  нерв  фаолиятининг  характери 


хакида  хам  тасаввурга  эга  булишга  имкон  беради,бу  протезлаш 

вактида,  уни  охирига  етказишда  пртезга  урганишда  катта  рол 

уйнайди. 

Хаётий анамнез туплашда навбати билан тугилган жойи, яшаб 

турган  жойи,  уй  шароитлари,  яшаш  шароитлари,  овкатланиш 

характери, 

бошидан 

кечирган 

касалликлари 

аникланади. 

Анамнезнинг  у ёки бу пунктининг мухимлиги касаллик характери 

билан  белгиланади.  Бемор  тугилган  ва  яшаш  жойини  билиши  хам 

мухим,чунки  баъзи  асалликлар  улка  патологияси  хисобланади, 

яъни  уларни  махаллий  шароитларда  келтириб  чикарган  булади. 

Улка  патологиясига,  масалан,флюроз  киради,бу  баъзи  районларда 

кишилар  таъминланадиган  сув  манбаларида  фторнинг  ортик 

даражада булишидан келиб чикади. 

Болалар  аномалия  буйича  мурожаат  килганларида  касаллик 

анамнезлари 

ва 


хаётий 

анамнезлар 

ота-оналаридан 

сураб 


тупланади. 

Бундай  холларда  врач  куйидаги  сурокларга  жавоб  олиши 

керак:  бола  каерда  тугилган,  оилада  нечанчи  бола,  тугиш  нормада 

утганми,  овкатлантириш  кандай  характерда  булган,бола  кандай 

усган  ва  ривожланган,  бошидан  кандай  касалликларни  утказган, 

унда  ёмон  одатлар  булганми  ва  бошкалар.  Тиш-жаг  системаси 

аномалияларида  ирсий  касалликлар  (погения,  чукур  прикус) 

мавжудлигини  назарда  тутиб  якин  кариндошларида  аномалия  бор 

йуклиги билан кизикиш лозим. 

Текшириш методларидан куздан кечириш, пайпаслаб куриб ва 

перкусси  анча  кадимий  ва    таркалган  усуллардан  хисобланади. 

Шулар  билан  бир  каторда  турли  хил  асбоб  ва  приборларини 

куллаш  ёрдамида    текшириш  кенг  кулланилади,  булар  физика, 

химия,  биология  фанларининг  ютукларига  асослангандир.  Шундай 

методларга 

сулак, 


коннинг 

биохимиявий 

анализлари, 

рентгенография,  томография,  пастки  жаг  характларини  ёзиб  олиш 

ва  бошкалар  киради.  Организмдаги  турли  хил  узгаришларни  кайд 

килувчи  мураккаб  аппаратларнинг  пайдо  булиши  сурашнинг 

мохиятини камайтиради. 

 

Касални



 куздан кечириш. 

Касални  куздан  кечириш  маълум  шароитларни  талаб  килади. 

Касалга  сездирмай  кечира  бошланади.  У  кабинетга  кириш 

вактидаёк  унинг  тутиш  йусини,  юриш-  туришини,  тана  кисмлари 



холатинибилиб  олади.  Бутунлай  ёки  кисман  тишларини  йукотиш 

натижасида  ортопедик  стоматология  ёрдами  учун  мурожаат 

килувчи  катта  ёшдагиларга  уларнинг  холатини  урганиш  диагноз 

куйишга  ва  даволаш  режасини  тузишга  керакли  маълумотларни 

бермайди. 

Ортопедик  стоматологияда  юзни  уч  кисмга  булиш  кенг 

таркалган,  юкориги  пешананинг  соч  кисми  чегарасидан  кошларни 

бирлаштирувчи  чизикгача,  урта  кисми  кошларни  бирлаштирувчи 

чизикдан бурун бушлигини булиб турувчи девор асосигача, пастки 

кисми  хозиргина  айтилган  девор  асосидан  иякнинг  энг  пастки 

нуктасигача булган оралик. 

 

Огиз



 бушлигини текшириш. 

Юзни  куздан  кечирилгандан  сунг  огиз  бушлиги  органларини 

текширишга  киришамиз.  Буни  огиз  ойнаси,  шпатель,  пинцет  ва 

зондлар  ёрдамида  бажарилади.  Олдин  огизнинг  очилишини 

курамиз, чунки бу эркин ва чегараланган холатда булиши мумкин. 

Огиз  очилишининг  чегараланиб  колиши  бу  паиология  борлигини 

билдиради.  Жагнинг  харакати  чакка  пастки  жаг  бугими  билан 

чамбарчас богланган, уни текшириш керак,чунки бугим бошчалари 

харакатининг  эркинлиги,  харакат  куламини  кисирловчи  товушлар 

бо  йуклигини  аниклаш  лозим.  Бунга  куйидаги  усул  кулланилади: 

врач  касалнинг  олд  томонида  туриб  курсатгич  ва  урта 

бармокларини  булим  сохасига  икки  томондан  куяди.  Касалга 

огизни  очиш  ва  бекитишни  таклиф  килинади.  Шундай  холатда 

бугим 


бошчалари 

экскурсиясини, 

кисирлаш, 

шикирлаш 

вабошкаларни осонлик билан аникланади. 

14-15  булган  болаларда  нафас  олиш  усулини  (бурундан, 

огиздан)  аниклаш  зарур.  Нафас  олишнинг  кийинлашиши  юткин 

муртакларининг катталашганида ва шу каби аденоидлар булганида 

содир  булади.  Тишларни  куришни  бошлашдан  аввал  прикус  тури 

(нормогнатик, тугри, прогеник ва бошкалар)ни аниклаш зарур. 

Тишларни  куздан  кечириш.  Тишларни  куздан  кечириш 

белгиланган  тартибда  утказилади:  пастки  жагдан  бошлаб  хар  бир 

тишни  кетма-кет,  бир  томондаги  акл  тишдан  бошлаб  иккинчи 

томондаги  акл  тишгача  ёки  урта  чизикдан  акл  тишлар  томон 

чикилади.  Тишларни  куздан  кечиришда  уларнинг  вазиятига, 

шаклига,  рангига,  каттик  тукималарнинг  холатига  ()кариес, 

гипоплазия,  флюорозлар  билан  зарарланишга  ,  мустахкамлигига 


альвеола  ичидаги  ва  ташки  кисмлари  нисбатига,  тиш  каторининг 

окклюзия  юзасига  нисбатан  туриш  холатларига  эътибор  килинади. 

Тишларни  текшириш  вактида  уларнинг  жипслашишига,  кушни  ва 

антогонист  тишларга  нисбатан  холатига  эътибор  килинади. 

Булардан  ташкари,  олдинги  сохада  тишларнинг  копланиб  туришга 

эътибор  килинади.  Текшириш  окклюзион  юзанинг  характери  ва 

унда  булиши  мумкин  булган  бирламчи  ёки  деформациялар  хакида 

таъминий хулосалар чикаришга ёрдам килади. 

Окклюзия деганда бутун тиш каторларини ёки алохида группа 

тишларини маълум вакт давомида бирикишини тушинишади. 

Окклюзияни 4 та асосий гурух тафовут килинади. 

Марказий, олдинги ва иккита ён унг ва чап окклюзиядир. 

Марказий  оклюзия  тишларнинг  контакт  нукталарда  максимал 

бирикиши  билан  характерланади.  Бунда  юзнинг  урта  чизиги 

марказий  кесувчи  тишлар  орасидаги  чизикка  тугри  келади.  Бугим 

бошчалари  бугим  думбоги  нишабинининг  асосида  булади.  Бунда 

икки  томонда  чайнов  ва  чакка  мускулларининг  бир  вактда  ва  бир 

маромда кискариши кузатилади. 

Олд  окклюзия  пастки  жагнинг  олдинга  сурилиши  билан 

характерланади.  Бу  ташки  канотсимон  мускулларнинг  икки 

томонлама  кискаришидан  юзага  келади.  Юзнинг  урта  чизиги 

марказий окклюзиядаги каби кесувчи тишлар орасидан утувчи урта 

чизик билан бирга тушади. Олд окклюзияда пастки жагнинг бугим 

бошчалари олдинга сурилади ва думбоклари суккисида жойлашган 

булади. 

Ён окклюзия пастки жагнинг унг томонга (унг окклюзия), ёки 

чап  томонга  (чап  окклюзия)  сурилишидан  келиб  чикади.  Пастки 

жаг  унгга  сурилганда  бугим  бошчаси  сурилган  томонга  бугим 

думбогининг  асосида  олади  ва  кисман  бурилади,  чап  томонда  эса 

бугим бошчаси бугим думбогининг чуккисида жойлашган булади. 

Унг ён окклюзия карама-карши томондаги ташки канотсимон 

(чап томон) мускулнинг кискаришидан вужудга келади ва аксинча, 

чап  ён  окклюзия  унг  томондаги  шу  номли  мускулнинг 

кискаришидан вужудга келади. 

Тишларнинг  марказий  окклюзия  холатда  жипслашишни 

прикус деб аталади. Хамма куринишдаги прикуслар икки группага 

булинади. 

1.Физиологик 

2.  Патологик 


Овкат  чайнаш,  сузлаш  функцияларини  тулик  бажарадиган  ва 

эстетик  мукаммалликни  таъмин  этувчи  прикуслар  физиологик 

хисобланади.  Патологик  прикуслар  эса  шундай  куринишдаги 

прикусларга  киритиладики,  буларда  чайнаш,  сузлаш  функциялари 

ёки  инсондаги  ташки  куриниш  бузилган  булади.  Прикусларни 

физиологик  ва  патологик  булиниши  шартли,  чунки  коидадаги 

прикус  маълум  шароитларда,  масалан,  пародонтозда  ёки  алохида 

тишлар  йукотилганда  ва  сурилганди  патологик  прикус  булиб 

колиши мумкин. 

Физиологик  прикусларга  ортогнатик,  тугри  физиологик 

прогнатик  ва  опистогнатик  прикуслар  киритилади.  Патологик 

прикусларга прогнатик, прогеник, чукур, очик, кесишма прикуслар 

киритилади. 

Ортогнатик прикус хозирги замон кишиларига кенг таркалган 

прикусдир.  Прикуслар  турини  урганишда  тишларнинг  уч  йуналиш 

буйлаб  жипслашганлигини  куриш  керак  булади:  вертикал,  сагитал 

ва трансверзал. 

Ортогнатик  прикусдан  фаркли  уларок,  тугри  прикусда 

олдинги юкори тишларнинг кесувчи кирралари пастки шу номдаги 

тишларни  коплаб  турмасдан  тугридан-тугри  жипслашади.  Ён 

тишларнинг  жипслашиши  эса  ортогнатик  прикусдагидан  хеч  фарк 

килмай, шунга ухшаб жипслашаверадилар. 

Прикуснинг  бу  хил  турлари  учун  ортогнатик  прикусдаги 

жипслашишнинг  хамма  белгилари  характерли.  Фарки  шундан 

иборатки,  физиологик  прогнатияда  иккала  жагнинг  альвеоляр 

усимталари  ва  олдинги  тишлари  олдинга  энгашган.  Опистогнатик 

прикусда  олдинги  тишлар  ва  альвеоляр  усимталари  аксинча, 

ичкарига энгашган. 

Патологик 

прикуслар 

учун 

тиш 


каторлари 

узаро 


муносабатларининг  чайнаш  функциясининг  ва  касалнинг  ташки 

киёфасининг бузилишлари характерлидир. Патологик прикусларга, 

юкорида кайд килингани каби прогнатия, прогения, чукур, очик ва 

кийшик прикуслар киради. 

Прогнатия  юкори  жагнинг  олдинга  сурилган  холати  билан 

характерланади. 

Тиш  каторларининг  прогеник  муносабатларида  пастки  жаг 

олдинга  сурилган  булиб,  бунинг  натижасида  пастки  жаг  олдинги 

тишлар юкориги олдинги тишларни коплаб туради. 


Чукур  прикус  юкориги  олдинги  тишларнинг  пастки  олдинги 

тишларни  куп  коплаш  ва  кесувчи  думбок  контактнинг  йуклиги 

билан  характерланади.  Пастки  тишларнинг  кесувчи  кирралари 

юкори тишларнинг буйнига тегиб туриши мумкин. 

Прикуснинг  бу  турида  олдингитишларда,  баъзи  вактларда 

премолярларда  хам  жипслашиб  булмайд  ва  факат  молярларгина 

контактда  булади.  Бир  вактда  чукур  функционал  бузилишда 

булади. 


Кесишма 

прикус 


деганда 

ён 


тишларнинг 

шундай 


жипслашишини  тушинамизки,  бунда  пастки  чайнов  тишларнинг 

лунж  думбокчалари  шу  номли  юкори  лунж  думбокчаларида 

ташкари жойлашган булади. 

 

 



 

Огиз

 бушлиги шиллик пардачанинг анатомик  

хусусиятлари

 ва протезлаш учун ахамияти. 

Жагларнинг  альвеоляр  усимталарини,  каттик  ва  юмшок 

танглайни  хамда  огиз  бушлигининг  бошка  кисмларини  коплаб 

турувчи  шиллик  парда  тузилишининг  анотомик  ва  гистологик 

хусусиятлари  касални  протезлаш  усулини  танлашда  ва  унинг 

муваффакиятли чикишида маълум ахамиятга эга. 

Ортопедик стоматологияда харакатчан ва харакатсиз пардалар 

тафовут  килинади.  Харакатчан  шиллик  парда  мимики  мускуллари 

кискарганда  у  ёки  бу  томонга  сурилади.  Харакатсиз  парда  бу 

хусусиятга  эга  эмас.  Бинобарин,  харакатсиз  шиллик  парда  деган 

тушунча нисбийдир. 

Уни  босилганда  узи  коплаб  турган  суяк  юзида  бир  кадар 

силжий  олади.  Мана  ш  пассив  харакат  ортопедик  стоматологияда 

берилувчанлик  деб  аталади.  Шиллик  парда  альвеоляр  усимтадан 

лаб ва лунжга утишда гумбаз хосил килади, буни утиш бурмаси деб 

аталади. Огиз бушлиги дахлизида юкори жагда урта чизик сохасида 

юкори  лабнинг  юганчаси  жойлашган.  Юганчанинг  бир  томони 

утиш  бурмасига  туташиб  кетади,  иккинчи  томони  милк  киррасига 

юкорирокда  альвеоляр  усимтанинг  шиллик  пардасига  бирикади. 

Юкори жаг ён бурмалари премоляр сохасида жойлашган, улар огиз 

дахлизи  томонда  пастки  лаб  юганчаси  ва  премолярлар  сохасида 

бурма  бор.  Тил  томонда  альвеоляр  усимтасига  тил  юганчаси 

бирикади. 


Бунинг паст ёки юкори бирикиши тилнинг функциясига ва шу 

каби  протезнинг  тил  томондан  чегарасини  белгилашда  мухим 

ахамияти бор. 

Тиш  каторларининг  окклюзион  юзалари.  Тишларнинг  чайнов 

юзалари  ва  кесувчи  кирралари  устидан  утадиган  сатх  окклюзион 

юза  деб  аталади.Ён  тишлар  сохасида  окклюзион  юза  эгилган, 

дунглиги  эса  пастга  караган  булиб,  буни  сагитал  окклюзион 

эгрилик дейилади. Окклюзион эгрилик биринчи премолярнинг орка 

контакт  юзасидан  бошланиб,  акл  тишнинг  орка  лунж  думбогига 

тугайди.  Амалда  бу  пастки  лунж  думбокларининг  юкориги 

тишларнинг  лунж  думбоклари  билан  копланиш  даражасига  караб 

белгиланади. 

Сагитал  эгриликдан  ташкари  яна  трансверзал  эгрилик  фарк 

килинади.  Бу  эгрилик  унг  ва  чап  томон  молярларнинг  чайнов 

юзаларидан кундаланг йуналишда утади. 

Чайнов мукуллари овкат чайнашда катта босим хосил килади. 

Пародонтда 

босимни 


амортизация 

килиб, 


атрофдаги 

суяк 


тукималирига  таксимлаш  кобулиятига  эга  булган  морфологик 

тузилмалар  булмаганда  мускуллардан  келадиган  босим  тишни 

емирувчи,  чукурчага  ботириб  юборувчи  кучга  айланиб  кетар  эди. 

Маълумки пародонт термини генетик жихатдан бир-бирига якин ва 

вазифаси  умумий  булган  милк,  тиш  катакчаси  периодонт  ва  тиш 

цементини 

хисил 

килувчи 


катор 

тукималарни 

узида 

мужассамлантиради.  Чайнов  босимини  кабул  килиш  жихатидан 



периодонт  катта  кизикиш  тугдиради.  Буни  перицемент  деб  хам 

аталади.  Периодонт  тиш  катаги  девори  билан  илдиз  юзасидан 

оралигидаги бушликка жойлашган. Бу бушлик периодонт ёриги деб 

аталади.  Периодонт  ёригининг  кенглиги  илдизнинг  турли 

сатхларида ва юзаларида бир хил эмас. 

Периодонт  ёриги  хаёт  мобайнида  функциясининг  узгаришига 

караб бир неча бор кайта тузилиб мосланиб туради. 

Периодонт ёригининг катта – кичиклигига куп омиллар таъсир 

курсатади.  Булар  орасида  функциянинг  ёшнинг  узгаришлари, 

ёрикда  юз  берадиган  хар  хил  патологик  процессларни  айтиб  утиш 

мумкин. Шаклланиб булган, лекин хали уриб чикмаган тишда ёриб 

чиккан ва овкат чайнашда хизмат килаётган тишга периодонт ёриги 

тор  булади.  Тиш  уз  функциясини  йукотгандан  сунг  периодонт 

ёриги  кичрайиб  колади.  Периодонт  зич  бириктирувчи  тукимадан 

иборат.  Функцияси  нуктаи  назаридан  бу  тукиманинг  асосий 


моддаси  функционал  жихатдан  мосланган  бириктирувчи  тукимали 

тутамлардан иборат. 

Периодонт  функциялари.  Периодонт  тишни  тиш  катагига 

ушлаб  туриш  ва  чайнаш  вактида  босимни  текис  таркатиш 

функцияларини  бажаради.  Бундан  ташкари  у  тиш,  лунж 

тукималарини  озиклантиришда  мухим  урин  тутади  ва  чайнов 

босимини рефлектор бошкаришда ишторок этади. 

Тишга  вертикал  босим  тушганда  периодонтнинг  кийшик 

толалари  чузилади.  Илдиз  учидаги  елпигичсимон  толалар  бундан 

мустасно. Босим горизонтал йуналса, бир томонда периодонт ёриги 

сикилади,  иккинчи  томонда  эса  ёрик  кенгаяди.  Коллаген  толалар 

функцияси 

нуктаи 

назардан 



каралса, 

улар 


чузилишда 

харакатланади,  деган  хулосага  келиш  мумкин.  Чайнов  зарблари 

периодонтда 

юкори 


босим 

вужудга 


келтириб 

томирларни 

бушалишига сабаб булади. Периодонт томирлардаги кон  хажмини 

камайиши  периодонт  ёригини  камайтиради  ва  тишни  катакчага 

ботиради. 

 

 



 

 

 



 

Адабиётлар

 

 

 



1.  Алексеев  В.А.,  Брозголь  А.М.  «Патологическое  стирание  зубов» 

М.Медицина 1970 

2.  Каламкаров  Х.А.  Ортопедическое  лечение  патологической  стираемости 

твердых тканей зубов. М.Медицина 1984 

3. Курляндский В.Ю. «Ортопедическая стоматология» Учебник М.Медицина 

1977. 


4. Гаврилов Е.И. «Деформация зубных рядов» М.Медицина 1984г. 

5. Интернет маълумоти.



 


Поделитесь с Вашими друзьями:


Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2019
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə