Alisher navoiy nomidagi toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti o‘zbek tili va adabiyotini o‘qitish fakulteti



Yüklə 3,61 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə65/203
tarix21.10.2023
ölçüsü3,61 Mb.
#158334
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   203
Alisher navoiy nomidagi toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti (1)

Кўзни 
яшнатмоқ
объектнинг, нарса-ҳодисанинг 
жозибадорлиги, кўзга яққол ташланишини билдиради.
Кўзни олди
моддий 
ҳолатдаги кўз қамашишидан келиб чиққан, предмет, нарса-ҳодисанинг нурга 
йўғрилганлигини ёки нурмонанд жилвакорлигини акс эттиради.
Бошга 
тушганини кўз кўрар
мақолида тана аъзолари семантик кўчиш асосида турли 
маънони ифодалаган. 
Ишнинг кўзини билмоқ
да
кўз 
сўзининг “нозиклик” 
семаси дастлабки эътиборда бўлади. 
Кўз бўямоқ
нарса-ҳодисаниўзгача рангда, 
моҳиятининг аслига номувофиқ ҳолатда кўринишига сабаб бўлмоқ, ҳақиқий 
воқеликдан чалғитмоқ” маъноларини ифодалайди;
кўз бўямачи
ўз фойдаси 
учун маълумотларни, бўлган воқеа-ҳодисларни бузиб, нотўғри кўрсатувчи, 
бошқаларни алдовчи, алдоқчи (ЎТИЛ,2,447). 
Кўз олайтирмоқ
ҳам аслида кўз 
ҳолатининг одатдагидан бошқача қарашига асосланган (кўзнинг олайиши). 
Кейинчалик салбий маъно касб этиб, “бирор объектни, нарса-ҳодисани 
ўзиники қилиб олишга ҳаракат қилмоқ” тушунчасини ифодалаган. 
Кўз 
остига олмоқ
“бирор объектни ёки нарсани ўзиники қилиб олишга 
мўлжалламоқ” тушунчасини ифодалайди. 
Кўз очиб кўрган 
ибораси биринчи 
қараганда кўрган, кўзга кўринган объект, тушунчани сифатлаш учун 
ишлатилган. Кейинчалик нарса-ҳодисанинг “илк, дастлабки” сифатига эга 
эканлигини билдира бошлаган. 
Кўз очирмаслик
ибораси ҳам денотатив 
маънодан шаклланган.
Шамол кўз очирмайди
бирикувида табиий ҳодисанинг 
кўзни жисмонан очирмаслиги назарда тутилган. Бу эркин бирикма турғун 
бирикмага айланган ва барқарорлашган ҳолда “тинчлик бермаслик, ҳоли-
жонига қўймаслик” маъноларини ифодалашга хизмат қилади. 
Кўзга 
ишонмаслик
кўрган нарса-ҳодиса, воқеликка шубҳа билан қарашни 
билдиради. 
Кўзга суртмоқ
“эъзозламоқ”, “азиз қилмоқ” тушунчаларини 
англатади. 
Кўзига чўп солмоқ
“озор бермоқ”, мажозий маънода “алдамоқ”, 
“панд бермоқ” маъноларини англатади. Мазкур иборанинг шаклланишида 
 
кўз
нинг “нозиклик” семаси асос бўлган. Шу билан бир қаторда кўзнинг 
инсон ҳаётида муҳим ўрин тутиши, воқелик ҳақида маълумот олишдаги 


77 
асосий аъзолиги назарда тутилган. 
Кўзга яқин
ибораси жозибадор, таъсирчан, 
диққатни жалб этадиган нарса-ҳодиса, объектларга нисбатан қўлланади. 
Кўзда тутмоқ
“назарда тутмоқ, нарса-ҳодисанинг кўзга ташланадиган, 
кўринадиган жиҳатини эътиборга олмоқ” тушунчасини билдиради. 
Кўзи 
етмоқ
кўзнинг чамалаш, ўлчаш омилидан келиб чиққан. 
Кўзи ёримоқ
иборасида фарзанд туғилганидан кейин кўзнинг ёришиши, дарддан халос 
бўлиб, енгиллашиши назарда тутилган. 
Ёришмоқ 
сўзи 
ёримоқ 
тарихий асос 
ҳолида сақланиб қолган.
Кўзи илинмоқ
“енгил уйқуга кетмоқ”,
кўзи мошдек 
очилмоқ
“оқ-қорани танимоқ, билмоқ”, 
кўзи очиқкетмоқ
кўзни юма 
олмаслик, хотиржам бўлмаслик, безовталик, нимадандир (ёки кимдандир) 
умид уза олмаслик ҳолатларини ифода этади; 
кўзи пишмоқ
“кўравериб, 
кўникиб қолмоқ”, 
кўзи тинмоқ
“ҳолсизланмоқ, кўриш қобилиятини қисман 
йўқотмоқ” тушунчаларини билдиради; 
кўзи тор
руҳий ҳолатни ифодалайди, 
инсон сиқилганда, руҳан изтироб чекканда кўп нарсага қараб туриб ҳам 
уларни кўрмаслик, ҳис қилмаслик ҳолати назарда тутилган; 
кўзи тўрт 
бўлмоқ
ниҳоятда интиқлик билан кутмоқни билдиради, кўзнинг “тўртта” деб 
келтирилиши диққат билан қарашга иккита кўзнинг камлик қилиши, бошқа 
аъзоларнинг ҳам кўзга айланганини таъкидлаш, услубий бўёқдорликни 
ифода этган; 

Yüklə 3,61 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   203




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin