“Ишқ ила шоҳлиғ мувофиқ эмас. Ишқ лофида шоҳ содиқ эмас”. Ушбу байт “Хамса”нинг қайси достонидан олинган? * “Сабъаий сайёр”
Бадриддин Хилолийнинг “Шоҳ ва гадо” асарларини ўзбекчага ким тажрима қилган? * Огаҳий
“Равшан” достонида Равшанни қутқариш учун келган Ҳасанхонни биринчи бўлиб ким таниб қолади? * Жайноқкал
“Равшан” достонида Равшаннинг банди қилинганлиги ҳақида хат келганида берилган мухлатнинг неча куни қолган эди? * 20 куни
... Шабстонида туғди бир янги ой, Янги ой йўқку, оламорой. А.Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидан олинган ушбу байтда Янги ой бирикмасининг истиоравий маъноси нима? * Фарҳоднинг туғилиши
... Юзинда ишқ асрори ёзилган, Ичинда дард таъвизи қозилғон. “Фарҳод ва Ширин” достонидаги ушбу байт ким ҳақида? * Фарҳод ҳақида
1.Алам қиладиган жойи шуки, унинг юрак дардларини ҳеч ким тинглагиси келмади. 2. Шуниси борки маҳалланинг обод қилишга ўзимиз ҳам ҳисса қўшишимиз керак. 3. Кимки қанча мунғайиб боқса, ҳаёт унга лаънат билан боқади. Ушбу гаплар қўшма гапнинг қайси турига мансуб? * 1.Кесим. 2.Эга. 3.Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап
А.Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонига киритган муҳим янгилиги нима эди? * Фарҳодни бош образ қилиб олиши
А.Навоийнинг “Ҳайрат-ул аброр” достонидаги ҳикоя ва масалаларнинг бош қаҳрамони ким? * Тарихий шахслар, машҳур дин ва давлат арбоблари
Адабий тил услубларининг қайси бири инсон амалий ҳаётининг барча томонларини қамраб олади? * Бадиий услуб
Аёл қалби тош бўлса ҳам аллақаери пахтадай юмшоқ, ипакдай майин бўлади. Ушбу гапда гумон олмоши қайси гап бўлаги вазифасида келган? * эга
Азизлар бир кун келиб афсус надоматнинг заҳарли қум шаробини ичмаслик учун, қўлнинг кири бўлган пулни инсонийлик қадр-қийматидан юқори қўймайлик. Ушбу гап таркибида жуфт сўзлар қандай гап бўлаги вазифасида келган? * Воситали тўлдирувчи, воситасиз тўлдирувчи, сифатловчи аниқловчи, қаратқоч аниқловчи
Аниқловчи эргаш гапли қўшма гап берилган қаторни топинг. 1.Кимнинг номи улуғ бўлса уни порлоқ келажак кутади; 2. Кимнинг кўнгли тўғри бўлса унинг йўли ҳам тўғри бўлади; 3. Ҳаёт шундайки, унинг ситамларидан ҳамма ҳам муваффақиятли ўта олмайди; 4. Севги шундай навбаҳорки, у тикандир гуд қилур. * 2. Кимнинг кўнгли тўғри бўлса унинг йўли ҳам тўғри бўлади; 4. Севги шундай навбаҳорки, у тикандир гуд қилур.
Аҳиллик бор ерда темир ҳам сувга чўкмайди. Берилган гапда синтактик бўлаклар тартиби қандай? * аниқловчи, ҳол, эга, ҳол, кесим
Барча мақтанчоқларнинг бирдан-бир қисмати шуки, улар эртани кеч қилади дейишади. Ушбу гапда эргаш гап бош гап таркибида олмош билан ифодаланган қайси гап бўлагини изоҳлаб келган? * кесимни
Берилган бирикмаларнинг қайсиларида сифат бошқарувчи вазифада келган? * Қалампирдай аччиқ, мен учун азиз
Берилган гапларнинг қайси бири тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап эмас? * Шуниси муҳимки биз келажаги буюк давлат фарзандларимиз
Берилган гапларнинг қайси бирида олмош сифат ўрнида қўлланилган? * Гулларнинг кўп пушти ранг, ана шу ранг менга жуда ёқади.
Бирилган гапларнинг қайси бирида олмош феъл ўрнида қўлланилган? * Карим гулларни уза бошлади, бу эса боғбоннинг жаҳлини чиқарди
Берилган кўчирма гапли қўшма гапларнинг қайси бирида кўчирма гап қисми сабаб эргаш гапли қўшма гапга тенг? * Шунда подшоҳ жаҳл билан дебди: “сен айтган рост гапдан кўра унинг ёлғони менга кўпроқ маъқул тушди, чунки унинг ёлғони хайрихоҳлик юзасидан айтулғон” эди
Берилган мисолларнинг қайси бирида от ва сифат ясовчи қўшимчалар орасидан шаклдошлик омонимлик ҳодисаси юз бермаган? * Оташин, яширин, тилак, элак
Берилган ўлчоқ сўзларнинг қайсилари фақат ўлчов ҳисоб маъносини билдиради? * Берилганларнинг барчаси ҳам ўлчов-ҳисоб маъносини билдиради
Билимдон, маданиятли одам билан жоҳил, нодон, саводсиз ўртасида катта фарқ бор. Бу дунёнинг гўзаллиги, бойлиги, бетакрор саховатлилиги санъат туфайлидир. Ушбу гапларда сўз ясовчи қўшимчалар сони нечта? * 8 та
Бир чимдим ухлаб олди, кўп китоб ўқиган, оз сўз соз сўз, уч марта чопиқ қилинди. Берилганларнинг қайси бирида даража миқдор ҳоли иштирок этган? * бир чимдим ухлаб олди, уч марта чопиқ қилинди
Биринчи устунда сўзлар кўчма маънода қўлланганда иккинчи устундаги берилган қайси сўзга маънодош (синоним) бўла олади? I. 1.югурмоқ, 2. уймоқ, 3.баҳор, II. А) пайдо бўлмоқ, В) муддат давр, С) азоб бермоқ *югурмоқ – пайдо бўлмоқ, уймоқ – азоб бермоқ, баҳор – муддат, давр
Боғлама иштирок этмаган гапни аниқланг. * Мен айтмаган сўзни айтажак кимдир
Бу услубда тилнинг икки вазифаси, ахборот узатиш ва даъват этиш, буюриш вазифасида амалга ошади. Ушбу таъриф адабий тил услубларининг қайси бири ҳақида? * Расмий услуб ҳақида
Гап таркибида соф модал сўз иштирок этган гапни топинг. * Ота-онам аввало, бу ишни бошлашдан илгари мен билан маслаҳатлашади
Гапирганда овози худди учидан чиққандай гулдираб, жаранглаб эшитилади. Ушбу гапда нечта ясама феъл бор ва улар қайси сўз туркумларидан ҳосил бўлган? * 3 та от ва тақлид сўзлар
Гул тергани келганмиз, ўқиш учун келганмиз, дам олишга келганмиз, атайлаб келганмиз. Берилган синтактик бирикмаларнинг қайси бирида тобе сўз мақсад маъносини ифодалайди? * барчасида мақсад маъноси ифодаланган
Достончилик тараққиётида энг ривожланган давр қайси даврга тўғри келади? * XIX-XX асрлар
Ёмон билан йўлдош бўлсанг, ёмондан бурун ўласан яхши билан сирдош бўлсанг, яхшилик билан ўласан. Ушбу мақолда нечта сифат отлашиб келган. * 3 та
Қайси гапда омоним қўшимчалари иштирок этган? * Юз тилим бўлди тилимдир бевафонинг дастидан; Донохон кутубхонангизнинг фаол китобхонларидан
Қайси гапда сўз ясов қўшимчани қўллаш билан боғлиқ хатога йўл қўйилган? * Буқротдан сўрадилар: боодоб билан ноодобнинг ўртасида фарқ нимада; Бир ҳакимдан кўрган яхши хулқдор киши ким деб сўрадилар
Қайси гапда тенг боғловчиси қўлланган? * Менга Пушкин бир жаҳону, менга Байрон бир жаҳон лек Навоийдек бобом бор кўкси қалқон ўзбегим
Қайси гапларда орттирма даражадаги сифат кесим вазифасида келган? * Иш жуда нозик, ғоятда қўрқинчли эди; Ҳовли ҳам уй ҳам бўм-бўш, ҳамма ёқ сув қўйгандек жим-жит эди.
Қайси қатор гапда белгиланган олмоши иштирок этмаган? * Дилдора ҳали ёш бўлса ҳам ақли бутун
Киритма гап ва ажратилган гап бўлак билан мураккаблашган содда гап қайси қаторда берилган? * Бу сафар (менга Мактуба хола ҳамроҳ бўлди) қишлоққа кечқурун қош қорайганда кириб бордик.
Қуйидаги гапда қандай тиниш белгилар керак? Ҳалимахонни кўрдим сира ўзгармабди ҳамон ўша-ўша. * вергул, икки нуқта, нуқта
Қуйидаги гапда нечта вергул қўлланилиши керак. Боғдан чиқиш учун бир неча қадам олдинга ёргач ёниб турган қизга кўзи тушди уялганидан бир зумда қизариб-бўзариб кетди кетмонга тикилиб қадамини тезлатди. * битта
Қуйидаги қайси сўзлар бир асосдан ясалади? * ботиқ, ботқоқ
Қуйидаги сўзларнинг қайсиларида тутуқ белгиси унлини чўзиқроқ айтилишини ифодалаш учун хизмат қилади? * даъво, шуъла
Қуш эдим қанотим қайрилди Гул эдим булбулдан айрилдим Кўнглим синди чил-чил Менинг осуда юрагимни гоҳ-гоҳ сўроқламас ҳеч ким. Ушбу гапда фонетик ўйин асосида ёзилган нечта сўз бор ва уларнинг нечтаси феъл сўз туркумига мансуб? * 6 та сўз, 3 таси феъл
Қуш эдим қанотим қайрилди Гул эдим булбулдан айрилдим Кўнглим синди чил-чил Менинг осуда юрагимни гоҳ-гоҳ сўроқламас ҳеч ким. Ушбу гапда фонетик ўйин асосида ёзилган нечта сўз бор? * 6 та
Кўмакчи феълни сўз қўшилмасида –ма бўлишсизлик қўшимчаси қандай маънони ифодалайди? * Етакчи феълга қўшилса давомий бўлишсизлик маъноси, кўмакчи феълга қўшилса бир марталик ҳаракат инкорини ифодалайди
Кўплик шакли ҳурмат маъносини ифодалаганда, кўплик ва эгалик қўшимчаси қандай ўринлашади? * Кўплик шакли ҳурмат маъносини ифодалаганда, қайси шахсдаги эгалик қўшимчаси билан қўлланилганига кўра ундан олдин ёки кейин келиши мумкин
Лоқайдлантирмоқ сўзи таркибидаги қўшимчалар вазифасига кўра қандай қўшимча саналади? * сўз ясовчи, луғавий шакл ясовчи
Мен ҳам эшитганим ва кўрганимни айтаманда жўра. Берилган гапда исмлар гуруҳига кирувчи нечта сўз бор, улар қандай синтактик вазифада келган? * 4 та; эга, тўлдирувчи, ундалма
“Мирзо Улуғбек” фожеасида зиндондан озод қилинган Пири Зиндоний кимга топширилиши керак эди? * Жомий ва Лутфий паноҳига
Ватан туйғуси бу – озод халқнинг муносиб фарзанди, мустақил мамлакатнинг фидоий фуқароси бўлмоққа интилиш туйғусидир. Ушбу гапдаги қўшимчалар тўғри ва миқдорини топинг. * 3 та сўз ясовчи, 2 та луғавий шакл ясовчи, 8 та синтактик шакл ясовчи
Ёзма нутқнинг ҳарфлар тизимини ўрганувчи тилшунослик бўлими? * Графика
Илм савобни гуноҳдан, ҳалолни ҳаромдан, тозани мурдордан айириб берур. Ушбу гап ҳақида қайси ҳукм тўғри? * Уюшиқ бўлакли гап
Маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг куч-қудратидир. Ушбу гапда нечта ўринда от туркумига мансуб сўз қўлланган? * 5 та
Меҳмон жиддийлашди, ниманидир исботламоқчидай бир кескин гапирди. Ушбу гапда ясама сўзлар миқдорини топинг. * 4 та
Мустақиллик! Барча жабру ситамлардан ўтган эндигина сенинг қўлингдан тутган сени йўқотиб қўймаслик учун бутун вужудим билан сен учун яшаётганларнинг орзусисан. Ушбу гапнинг кесими қайси жавобда тўғри кўрсатилган? * орзусисан
Санаб саноғига етолмади. Ушбу гапдаги сўзлар таркибида жами неча марта товуш алмашиш ҳодисаси юр берган? * 4 та
Санаб саноғига етолмади. Ушбу гапдаги сўзлар таркибида жами нечта товуш ўзгариши юз берган? * 5 та
Сарпарда чап томонида биланд қилиб тўшалган оқ кигизлар устида, эгнига узун қора чопон кийган бир одам (ё раб бу одам Шоҳ Ғазнавий эди) узала тушиб ётар эди. Ушбу гап ҳақида берилган тўғри ҳукмни аниқланг. * Ажратилган бўлак қатнашган содда гап; Мураккаблашган содда гап
Сонлар маъносига кўра дастлаб қандай турларга бўланида? * Миқдор ва тартиб сон
Темур юксак интизомлилик хусусиятларига эга бўлган шахс эди. Ушбу гапда ... сифатлар ҳақида тўғри қўлланган ҳукмни аниқланг. * сифат, туб сифат, аниқловчи вазифасида
Тиниш белгининг номи қайси жавобда тўғри кўрсатилган? * Кўп нуқта
Тоғдаги гўзаллигинингни кўз-кўз қилганингда тоғдан қувончдан кун ва тун мунаввар ой каби тўлиб бораётган жамолингни кўрганимда юрагим яйраб кетади. Ушбу гапнинг кесими қайси жавобда тўғри кўрсатилган? * яйраб кетади
Тузсиз шеърларимни деб, шириндан-ширин болаларимни оёқ учида. Ушбу сатрда маъно кўчишининг қайси тури ушган? * Метафора
Турли сўз туркумларига оид сўзлар ўзаро маъносига кўра қандай муносабатда бўлиши мумкин? * Шаклдошлик ва паронимлик муносибатида
Туш кўрмоқ, туш пайти, пастга туш бириктирувларидаги туш сўзи қайси қаторда тўғри изоҳланган? * Бир хил шаклдаги учта сўз
Тўғрилик билан хиёнат, ёлғон билан диёнат чиқиша олмайди. Ушбу гапдаги мавҳум отлар сонини ва гапдаги вазифасини топинг. * 3 та барчаси эга вазифасида
Тўлдирувчи билан боғлиқ берилган ҳукмлардан қайси бир нотўғри? * Барча ҳукмлар нотўғри
Тўлдирувчи билан боғлиқ берилган ҳукмни қайси бирлари нотўғри? * Барча ҳукмлар тўғри
Ундошлардан қайси сўз туркумига оид сўзлар ясалиши мумкин? * от
Услубий жиҳатдан нотўғри қўлланган сўз иштирок этган гапни топинг. * Машина девон тепасига кўтарилди; Отнинг афзалини шайлади
Усмон Носирхон машҳур сиймолар каби ёшлигидан кўп ижобий хислатларга эга эди. Берилган гапдаги исмлар гуруҳига кирувчи қайси сўз туркумлари бор? * от, сифат
Ўзаро бир сўз туркуми доирасидагина шаклдошлик ҳосил қилувчи сўзни белгиланг. * Сир
Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари // давлат герби, давлат байроғи, давлат мадҳияси миллий ифтихоримиз шараф-шонимиз саналади. Ушбу гапда // белгиси ўрнига қандай тиниш белгиси ишлатилиши керак? * икки нуқта
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ бахшиси” унвони қачон таъсис этилган? * 2000 йилда
Ўзлик нисбати шаклидаги гап берилган қаторни топинг. * Аммо кампирнинг додига одам тез тўпланди
Янги имло қоидаларига кўра қуйидаги сўзлардан қайси бири қўшиб ёзилади? * кам қувват
Ясама феъллар иштирок этган гапни аниқланг. * Одамлар сизни қаттиқ ҳурмат қилишади – деди Камол
Яхши тарбия кўрган одам ... хислатлари ... бири шуки, бундай одам ўз фаолиятида ... бошқалар ... бир қадам олдин ... ўтса, шериклари ... ёрдам қўли ... узатади, сафи ... кенгайтириб ғалаба ... қўлга киритади. Ушбу гапда келтирилган нуқталар ўрнига ишлатилиши керак бўлган қўшимчалар тартиби қайси қаторда тўғри кўрсатилган? * -нинг, -дан, -да, -дан, -га, -га, -ни, -ни, -ни
“Қутадғу билиг” асарини шеърий йўл билан оммабоп қилиб ўзбеклаштирган олимни кўрсатинг. * Боқижон Тўхлиев
“Манас” қирғиз халқ эпоси, “Қирққиз” қорақалпоқ халқ достони қайси адиб томонидан ўзбек тилига таржима қилинган? * Миртемир
“Оёқ қўлинг чаққонгина, эпчил йигитсан. Сен ҳам ахир қараб турмассан, бошқачароқ йўл билан бўлса ҳам тирикликнинг пайидан бўлсанг эди, ўғлим .... Ахир кисса-қармон деган гаплар ҳам бўлади. Нақдида пул-ҳам енгил, ҳам қиммат, ҳам яширишга осон бўлади. Нақдида бўлсин, нақдида бўлсин...” шум болага шу сўзларни ким айтган? * Эшон
“Узун бўйлик бўлиб, икки оёғинг ораси бир кунлик йўл эди, тоғнинг тепасида ўтириб, қўл билан денгиздан балиқ ушлаб, қуёшга тутиб пишириб ер эди”. Қиссаи Рабғузий олинган ушбу таъриф кимга тегишли? * Авж
“Фарҳод ва Ширин” достонининг нечанчи бобида Фарҳод учун йилнинг фаслларига мослаб қурдирилган тўрт қаср таърифига бағишланган? * 17-боби
“Шуълалар қўйнида” номли илк шеърий тўплаб муаллифини аниқланг. * Миртемир
Мақсуд Қориевнинг 60-йилларда ёзган насрий асарларининг асосий мавзуси нима ҳақида бўлган? * Ёшлар ҳақида
Мен у йил деҳқончиликдан ҳеч нарса олмадим // кузги буғдойнинг бошоқлари шира олаётган вақтда ола булут пайдо бўлиб, бошоқлар куйиб қовжираб кетди. Ушбу гапда // белгиси ўрнида қандай тиниш белгиси қўйилади? * икки нуқта
Мумтоз адабиётимизда қайси адиб ўз ғазалида кўзни тарозига ўхшатиб, бу борада халқ орасида “Кишининг кўзи тарози” деган мақол борлигини таъкидлаб ўтади? * Лутфий
Мумтоз шеъриятимизнинг асосий тасвир манбаи нима? * кўнгил
Муҳаммад Али қаламига мансуб роман хроника асарини аниқланг. * “Абадий соғинчлар”