Geodeziya, kartografiya, geografiya


Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни



Yüklə 29,69 Mb.
səhifə8/121
tarix09.10.2023
ölçüsü29,69 Mb.
#153376
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   121
Geodeziya, kartografiya, geografiya

Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Экологик картография фанини ўрганувчи талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва соҳага оид амалий масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб, кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида, мустақил иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда Интернет сайтларидан фойдаланиб рефератлар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига доир вазифаларни бажарадилар ва слайдлар тайёрлайдилар.
Мустақил иш учун қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • дарслик ва ўкув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда фаннинг маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

  • махсус адабиётлардан фойдаланган ҳолда, фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;

  • фан бўйича талабанинг ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган бўлимларини ва мавзуларни ўрганиш;

  • интернет тармоғидан фойдаланиш ва ҳ.к.

Мустақил иш учун қуйидаги мавзуларни чуқур ўрганиш тавсия этилади:

  1. Амалий машғулотларга назарий тайёргарлик кўриш.

  2. Ўзбекистон Республикасидаги экологик муаммолар ва уларни ечимини картографик таъминлаш йўлларини ўрганиш.

  3. Экологик мавзудаги карталар билан танишиш ва таҳлил қилиш.

  4. Экологик мувозанат, экологик вазият, экологик хавфсизлик, экологик сиёсат терминларини таҳлил қилиш ва ўрганиш.

  5. Экологик мезонлар ва кўрсаткичлар билан танишиш, таҳлил килиш ва ўрганиш.

  6. Табиатга ижобий ва салбий антропоген таъсир оқибатларини ўрганиш ва шу маълумотлар асосида карталар тузиш.

  7. Аэро ва космик маълумотлардан фойдаланиб экологик карталар тузиш йўлларини ўрганиш.

Изоҳ: Фан ишчи дастурини шакллантириш жараёнида мустақил таълим учун ишчи ўқув режасида кўрсатилган соатлар ҳажмига мос мавзулар рўйхати шакллантирилади.

Yüklə 29,69 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   121




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin