Аэрокосмик маълумотлардан экологик карталар тузишда фойдаланиш А) Экологик карталар тузишда АКМ дан фойдаланишнинг асосий босқичлари. Б) АКМ нинг хусусиятлари. В) АКМ дан фойдаланиб экологик карталар тузиш методикаси. Г) Космик маълумотлар асосида экологик карталар тузиш тажрибалари.
Экологик карталар маъносини тузиш ва жиҳозлашнинг методологик асослари А) Экологик тизим карталарини танлашнинг хусусиятлари. Б) Экологик тармоқ карталари. В) Экологик тармоқ ва башорат қилиш карталари.
Экологик атласлар Экологик атласлар мазмуни, хусусиятлари ва яратиш муаммолари. Экологик атласларга қўйиладиган талаблар. Экологик атласлар тузилиши (структураси), тематикаси ва таснифи. Шаҳар экологик атласлари.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотларни ташкил этиш ва амалий ишларни бажариш бўйича фанни етакчи ўқитувчилари томонидан услубий кўрсатмалар ва топшириқлар вариантлари ишлаб чиқилади.
Ҳар бир амалий машғулот дастлаб ишнинг мақсадини ва мавзуга оид назарий билимларни қисқача ёритишдан бошланади. Сўнг ишни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва қўйилган мақсадни амалга ошириш учун талаб қилинган вазифалар аниқ белгиланиб, ишни бажариш тартиби эса қўйилган вазифалар кетма-кетлигига асосланади. Барча ишлар олинган натижаларнинг таҳлили билан якунланади. Ҳар бир амалий машғулотни бажариш учун берилган маълумотларга таяниб, талабаларга алоҳида вариантларни ҳам таклиф этиш мумкин.
Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
Экологик картографияда фойдаланиладиган картографик тасвирлаш усулларини ўрганиш.
Экологик ва табиатни муҳофаза қилиш карталарини ўрганиш ва таҳлил қилиш. Ўзбекистон Республикаси учун чоп этилган табиатни мухофаза қилиш ва экологик карталар мисолида.
Экологик мезонлар, меъёрий кўрсаткичлар, уларни ўрганиш ва карта тузишда фойдаланиш.
Ҳар хил мазмундаги экологик карталар дастурларини тузиш ва легендаларини яратиш.
Экологик карталарни муаллифлик нусхасини тузиш. Ландшафт карталари тайёрлаш ва улар асосида экологик карталар тузиш.
А) Зарарли чиқиндилар карталарини тузиш.
Б) Экологик мониторинг асосида мавзули карталар тузиш.
Экологик карталарни жиҳозлаш. Карталар мазмунига ранг ва картографик тасвирлаш усулларини танлаш ва карта нусхасини жихозлаш.
Изоҳ: Фан учун ишчи дастур тузиш жараёнида мазкур мавзулар рўйхатидан ишчи ўқув режада амалий машғулот учун ажратилган соат ҳажмига мос ҳолда мавзулар танлаб олинади.