Geodeziya, kartografiya, geografiya


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари



Yüklə 29,69 Mb.
səhifə3/121
tarix09.10.2023
ölçüsü29,69 Mb.
#153376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Geodeziya, kartografiya, geografiya

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Экологик картография фанининг асосий мақсади “Геодезия, картография ва кадастр” бакалавриат йўналиши бўйича таълим оладиган талабаларга “экологик картография” фанинг вазифалари, предмети, методлари, олдига қўйган мақсадлари, халқ хўжалигининг турли соҳаларида фойдаланиш методларини ўргатиш. Экологик карталарни лойиҳалаш ва тузишнинг назарий ва амалий асослари, картага олишнинг асосий омилларини, табитий ва социал иқтисодий воқеа ва ҳодисаларни экологик карталарда маълум замон ва маконга боғлаб тасвирлашни ўргатиш. Инсонни табиатга ижобий ва салбий таъсири оқибатларини карталарда тасвирлаш йўлларини ўргатиш. Шунингдек табиатни муҳофаза қилиш ва экологик мувозанатни сақлаш ишларида картографик тадқиқот усулидан фойдаланиш йўлларини ўргатиш. Экологик ва табиатни муҳофаза қилиш чора тадбирларини ҳаётга тадбиқ қилишда экологик карта ва планларни ўрнини билиш.
Фанни ўқитишнинг вазифалари: картографик асарларни миллий маданиятни ривожлантиришдаги ҳамда жамият равнақидаги ўрнини талабаларга тушунтириш;
- талабаларда экологик карталарни ўқиш, мазмунини тушуниш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларга тақриз ёзиш малакасини ҳосил қилиш;
- экологик карталарни бадиий ва эстетик жиҳозланишни таҳлил ва тадқиқ этиш малакасини ҳосил қилиш;
- талабаларга картографик асарлар на фақат кўргазмали қурол, балки жойнинг экологик ҳолати тўғрисидаги билимларнинг китоб каби бой манбаи ҳам эканлигини тушунтириш;
- картографиянинг янги шаклланаётган соҳаларини талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда ривожлантириш;
- замонавий экологик картографияни назарий концепцияларлари, унинг предмет ва методлари, карта ва атласларни турлари ва типлари, ҳамда уларни ҳусусиятлари билан таништириш;
- экологик карталарнинг мавзуий мазмунини ва картографик тасвирлаш усулларини, шунингдек картографик генерализация усулларини ўзлаштириш;
- картографик тадқиқот усулини ўрганиш ва геосистемалар ва уларни компонентларини таркиби, алоқалари ва динамикаси ҳақидаги миқдорий ва сифатий маълумотларни олиш учун карталарни амалий таҳлил қилиш усулларини ўрганиш;
ГИС – технологиялар, масофадан туриб зондлаш материалларини қўллаш ва замонавий телекоммуникация воситалари билан таништириш ва бошқа шу кабилар.

Yüklə 29,69 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin