4-МАЪРУЗА.
МЕҲНАТ ТАЪЛИМИДА ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИ.
РЕЖА:
1. Меҳнат таълими дарсларида анъанавий (мантиқий, кўргазмали, амалий, муаммоли) ўқитиш методлари.
2. Меҳнат таълими дарсларида ноанъанавий ўқитиш методлари.
3. Меҳнат таълими дарсларида интерфаол таълим методлари.
4. Меҳнат таълими дарсларида муаммоли вазиятларни қўллаш методлари.
5. Меҳнат таълими дарсларида инновацион усуллар.
МАЪРУЗА БАЁНИ.
Меҳнат таълимида ўқитишнинг ҳар хил методларидан фойдаланилади. Таълим методларини танлаш аввало, ўқув материалининг ва ўқув вазифаларининг характерига боғлиқ.
Меҳнат таълимига доир ўқув вазифалари мактабдаги бошқа фанларнинг ўқув вазифалари ўқувчиларга янги билимлар бериш, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш, билимларни амалда қўллаш ва ҳ.к. Билим асосан бир хиллиги учун таълим методлари ҳам деярли бир хил бўлади. Бу гап энг аввало назарий машғулотларга тааллуқли бўлиб, бундай машғулотлар юқори синф ўқув дастурларида бевосита назарда тутилган.
Назарий машғулотларда педагогика курсида кўрсатилган умумдидактика тавсиялари тўлиқ татбиқ этилади.
Амалий машғулотларда эса, ўқув материалининг характерига кўра меҳнат бўйича амалий машғулотлар бошқа ўқув фандагидан фарқ қилади, бу эса таълим методларидан фойдаланишда қатор ўзига хос хусусиятларни келтириб чиқаради. Меҳнат кўникма ва малакаларини шакллантириш меҳнат таълими методикасида жуда муҳим ўрин тутади.
Шу сабабга кўра, меҳнат таълими фанида назарий ва амалий ўқув машғулотларида дарс усуллари ва услублари кўриб чиқиш зарурати туғилади.
Дарс жараёни фақат педагогик усул (метод) ва услуб (методика)лар орқали амалга оширилиб, улар дарснинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ўқитувчисиз ва ўқувчисиз ҳамда ўқув дастури ва режасиз дарс ўтиб бўлмаганидек, педагогик усул ва услубларсиз дарснинг самарали ташкил этилишини амалга ошириб бўлмайди.
Дарс ўтишнинг усули (методи) деганда, ўқув машғулоти жараёнида қўлланиладиган чора-тадбирлар мажмуаси тушунилади.
Ўқитишнинг услуби (методикаси) деганда эса, таълим-тарбия усулларининг қўлланиш тартиби тушунилади.
Дарс жараёнида мантиқий, кўрсатмали, амалий ва муаммоли ўқитиш методларидан фойдаланилади.
Улардан энг яхшиси бу ўтилаётган мавзунинг ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилганидир.
Мантиқий ўқитиш методларининг ўзига хос хусусиятлари шуки, унда ўқитиш жараёнини ўқитувчининг меҳнат усулларини намойиш қилиш ва ўқувчиларни унга тақлид қилиши асосида ташкил топади.
Асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
1. Топшириқни аниқлаш, унинг мақсади ва бажаришни тушунтириш.
2. Ўқувчиларда зарур билимларнинг мавжуд бўлиши.
3. Таълим метод ва усулларини шакллантираётган кўникма ва малакаларни хусусиятларига мослаш.
4. Инструктажнинг самарадорлиги.
5. Машқларнинг етарли миқдорда ва ўқувчи малакасига мос бўлиши.
6. Ўқувчилар фаолиятини ўз вақтида ва объектив баҳолаш, ўқувчиларни баҳолаш натижаларидан хабардорлиги.
7. Ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги фаоллиги.
Кўрсатмали методни асосан ўрганиладиган обектлар, жараёнлар ва уларнинг тасвирини намойиш қилиш ва ўқув қуроллари билан ишлаш каби усуллар орқали амалга оширилади. Меҳнат таълимида кўрсатмали методнинг хусусияти шундан иборатки, бунда кўрсатмалилик кўпинча ўқув материалига илюстрация сифатида эмас балки унинг ўзи билим манбаи бўлиб кўп ҳолларда эса кўникма ва малакаларни шакллантириш усули бўлиб хизмат қилади.
Ушбу метод намойиш қилиш, амалда кўрсатиш ва саёҳат дарслари сифатида ташкил этилади.
Амалий методлар инструктаж ва машқлар орқали амалга оширилади. Шу нуқтаи назардан инструктажга қўйиладиган талабларни қараб чиқиш мақсадга мувофиқ:
1. Инструктаж жараёнида таълимнинг ҳар хил метод ва усулларини омилкорлик билан комбинациялаш.
2. Инструктаж мазмунини ўқитувчи асослаши.
3. Инструктажни тўлалиги ва инструктажни элементларга ажратиш.
4. Инструктажда шундай кўрсатмалар бўлиши керакки, ўқувчилар улар ёрдамида ўз фаолиятларини назорат қила олишлари лозим.
Инструктажларни яна қуйидагиларга ажратамиз: кириш, жорий ва якуний.
Меҳнат таълими жараёнида татбиқ қилиш ҳар бир янги операцияни қисқа муддатли машқларда бошлаш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатмоқда.
Ушбу ўқув машғулатлари амалий характерга эга бўлган дарслар бўлгани учун бундай дарсларни баён этишда лабаратория- амалий методи, машқ методи ва техник адабиётлар ва ҳужжатлар билан ишлаш методларидан фойдаланилади.
Муаммоли таълим ғоялари ҳар хил сабабларга кўра ҳали меҳнат таълимида кенг қўлланилмаётир. Бунинг сабаби меҳнат дарсларида муаммоли таълимнинг самаралилиги эмас, балки уни қўллашнинг маълум қийинчиликлар билан боғлиқлигидадир.
Ўқувчилар ҳамма ўқув материалларининг муаммоларини мустақил ҳал қилиш йўли билан ўзлаштириши муаммоли таълим дейилади. Бунда ўқитувчининг тушунтириши ҳам репродуктив ҳолати ҳам, масалалар ечиш ҳам ўқувчиларнинг машқларини бажариши ҳам бўлади.
Муаммоли амалий топшириқлар одатда маълум ва номаълумни ўз ичига олади, аммо ҳаракат усуллари билан боғлиқ бўлади. Бунда топшириқларни бажариш натижасида ўқувчи янги ҳаракат усулини топиши ёки маълум усулни янги шароитларда қўллаши керак.
Дарсларда анъанавий,ноанъанавий, интерфаол, замонавий каби турли хил методлардан фойдаланилиши мумкин. Улардан энг яхшиси бу ўтилаётган мавзунинг ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилишига хизмат қиладиганидир.
Метод-лотинча сўз бўлиб, ўқитишнинг янги йўлини излаш, тушунтиришнинг осон усулини топиш, қидириш деган маъноларни англатади.
Ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш ва улар томонидан ўзлаштириш усуллари ўқитиш методи деб аталади. Мактабларда шу вақтгача қулланилган ўқитиш методлари хилма-хил бўлиб, улардан мавзуга мос методни танлаш ўқитувчининг фантазиясига боғлиқ.
Меҳнат таълими дарсларида анъанавий дарс ўтиш методлари қуйидагилардан иборат: ( Ўқув мавзусини оғзаки баён қилиш; 2) суҳбат; 3) дарслик ва китоб билан мустақил ишлаш; 4) демонстрация, иллюстрация (тасвирлаш, расмлар билан курсатиш) ва экскурсия; 5) оғзаки, ёзма машқ ҳамда график ишлар, мактаб маърузаси; 6) амалий машғулотлар (лаборатория иши, масала ишлаш).
Меҳнат таълими дарсларида ноанъанавий дарс ўтиш методлари қуйидагилардан иборат: (Конференция дарси, Семинар дарси, Техника воситалари ёрдамида дарс ўтиш, Илмий-фантастик китоблар устида ишлаш, Уйлаб топ (эврика), Уйинчоқлар ёрдамида дарс ўтиш, Дарсда касбга йуналтириш, Экспериментал дарс ўтиш ва бошқалар).
Меҳнат таълими дарсларида интерфаол таълим методлари қуйидагилардан иборат: ( “Ақлий ҳужум”, “Кластер”, “Синквейн”, “Ўзаро бир-бирини баҳолаш”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Мунозара дарслари”, “Ишбилармонлик ўйинлари” каби усуллар киради).
Замонавий дарслар ўқитишнинг илғор педагогик технологиялари ва ахборот-коммуникация технологиялари воситалари орқали ташкил этилади.
Меҳнат таълими дарсларида инновацион усуллар.
Инновация-лотинча суз бўлиб, “янгилик киритаман, татбиқ этаман, узгартираман” деган маънони билдириб, у қуйидаги усуллардан иборат.
Моделлаштириш (тренировка).
Намойиш қилиш
Кичик гуруҳларда бўлиш
Ақлий ҳужум
Танқидий тафаккур
Дебатлар
Нуқтаи назаринг бўлсин
Ҳар ким ҳар кимга ургатади
Ролли уйинлар
Муайян ҳолатни (вазиятни) ўрганиш
Модификацияланган маъруза
Уйинлар
Бинго
Ахборот технологиялари (компьютер) ёрдамида.

Меҳнат таълими дарсларида муаммоли таълимни қўллашда 9 типдаги муаммоли вазиятларни вужудга келтириш мумкин :
1.Ўқувчиларда мавжуд бўлган билимлар системаси билан янги билимлар орасидаги номувофиқлардан чиқиб келадиган муаммоли вазиятдир.
2.Конкрет усулда назарий жихатдан маълум бўлган энг мувофиқ харакат усулини танлаш муаммоси пайдо бўлади.
3.Мутлақо янги шароитда мавжуд билимлар ва харакат усулларидан фойдаланиш заруриятидан келиб чиққан муаммолар.
4.Ўқув муаммоси хал қилишнинг назарий мумкин бўлган йўли билан амалга ошириб бўлмаслик орасидаги номувофиқликдан келиб чиққан муаммо.
5.Конкрет объект (технологик) билан унинг тасвири орасидаги номувофиқликдан келиб чиққан муаммо.
6.Харакатнинг хаёлий образи билан амалий харакат орасидаги номувофиқликни акс эттирувчи муаммоли вазиятлар.
7.Олдинги тажрибани «Психологик тўсиқлари»ни бартараф қилиш билан боғлиқ муаммоли вазиятлар.
Дарсларда анъанавий,ноанъанавий, интерфаол, замонавий каби турли хил методлардан фойдаланилиши мумкин. Улардан энг яхшиси бу ўтилаётган мавзунинг ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилишига хизмат қиладиганидир.
Метод-лотинча сўз бўлиб, ўқитишнинг янги йўлини излаш, тушунтиришнинг осон усулини топиш, қидириш деган маъноларни англатади.
Ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш ва улар томонидан ўзлаштириш усуллари ўқитиш методи деб аталади. Мактабларда шу вақтгача қулланилган ўқитиш методлари хилма-хил бўлиб, улардан мавзуга мос методни танлаш ўқитувчининг фантазиясига боғлиқ.
Меҳнат таълими дарсларида анъанавий дарс ўтиш методлари қуйидагилардан иборат: ( Ўқув мавзусини оғзаки баён қилиш; 2) суҳбат; 3) дарслик ва китоб билан мустақил ишлаш; 4) демонстрация, иллюстрация (тасвирлаш, расмлар билан курсатиш) ва экскурсия; 5) оғзаки, ёзма машқ ҳамда график ишлар, мактаб маърузаси; 6) амалий машғулотлар (лаборатория иши, масала ишлаш).
Меҳнат таълими дарсларида ноанъанавий дарс ўтиш методлари қуйидагилардан иборат: (Конференция дарси, Семинар дарси, Техника воситалари ёрдамида дарс ўтиш, Илмий-фантастик китоблар устида ишлаш, Уйлаб топ (эврика), Уйинчоқлар ёрдамида дарс ўтиш, Дарсда касбга йуналтириш, Экспериментал дарс ўтиш ва бошқалар).
Меҳнат таълими дарсларида интерфаол таълим методлари қуйидагилардан иборат: ( “Ақлий ҳужум”, “Кластер”, “Синквейн”, “Ўзаро бир-бирини баҳолаш”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Мунозара дарслари”, “Ишбилармонлик ўйинлари” каби усуллар киради).
Меҳнат таълими дарсларида муаммоли таълим методлари.
1. Муаммони баён этиш, бунда педагог мустакил равишда муаммоли вазиятни келтиради ва унинг ечимини мустакил кидиради ва топади.
2. Педагог мустакил равишда муаммони кўяди, аммо унинг ечимини ўқувчиларни жалб килган ҳолда ҳамкорликда излайдилар, топадилар, хулосалайдилар.
Педагог ўқув жараёнида ўқувчилар олдига муаммони қўяди. ўқувчилар уни излайдилар, ахборот алмашадилар, кайта ишлаб, ўзларининг иштирокларидагина ечимини топадилар.
Муаммоли вазият ўқувчиларнинг ўзлари вужудга келтирадилар. Унинг ечимини бошка ўқувчилар изланишлари, янгича фикрлашлари оркали ўзаро ечим кидирадилар, топадилар.
Муаммоли таълим соҳасида илмий тадкиқотлар олиб борган олимларнинг хулосаларига кўра куйидаги муаммоли таълим методларини ке.ттириш мумкин:
тушунтириш, намойиш этиш;
муаммоли баён килиш;
репродуктив;
илмий изланиш.
Юкоридагилар асосида шундай хулоса чикариш мумкинки, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муаммоли ўқитиш методлари жуда мухим рол ўйнайди.
Чунки муаммоли таълим ўқувчини изланишга, ижодкорликка, эркин фикр юритишга ўргатади. Ўқувчида бундай сифатларнинг шаклланиши, ўқув - билув масъулиятини оширади, мустакил билим олиш, изланиш унинг кундалик одатий ишига айланади. Бу эса ўз навбатида, таълим мазмунини, такомиллашган стандартлар, модеринизация қилинган дастурларни тўла ўзлаштириб олишга кафолат бўлади.
Замонавий дарслар ўқитишнинг илғор педагогик технологиялари ва ахборот-коммуникация технологиялари воситалари орқали ташкил этилади.
Меҳнат таълими дарсларида инновацион усуллар.
Инновация-лотинча суз бўлиб, “янгилик киритаман, татбиқ этаман, узгартираман” деган маънони билдириб, у қуйидаги усуллардан иборат.
Моделлаштириш (тренировка).
Намойиш қилиш
Кичик гуруҳларда бўлиш
Ақлий ҳужум
Танқидий тафаккур
Дебатлар
Нуқтаи назаринг бўлсин
Ҳар ким ҳар кимга ургатади
Ролли уйинлар
Муайян ҳолатни (вазиятни) ўрганиш
Модификацияланган маъруза
Уйинлар
Бинго
Ахборот технологиялари (компьютер) ёрдамида.
Меҳнат таълими дарсларида анъанавий дарс ўтиш методлари. Меҳнат таълими дарсларида анъанавий дарс ўтиш методлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўқув мавзусини оғзаки баён қилиш; 2) суҳбат; 3) дарслик ва китоб билан мустақил ишлаш; 4) демонстрация, иллюстрация (тасвирлаш, расмлар билан курсатиш) ва экскурсия; 5) оғзаки, ёзма машқ ҳамда график ишлар, мактаб маърузаси; 6) амалий машғулотлар (лаборатория иши, масала ишлаш).
Ўқув материалларини оғзаки баён қилиш методи. Мазкур метод баён қилинаётган билимларни туғридан-туғри ўқитувчининг жонли нутқи орқали баён қилиниши билан тавсифланади.
Бу метод: а) ҳикоя қилиш; б) тушунтириш; в) мактаб маърузасидан иборат бўлиши мумкин.
Ҳикоя қилиш - ўқитувчи томонидан янги утилаётган мавзуга оид фактлар, физик ҳодиса ва воқеаларнинг мазмунини ифодалайдиган тушунча, қонун ва қоидаларнинг баён қилинишидир.
Маъруза методи - касб-ҳунар коллежларида ўқитилади. Одатда маърузанинг мавзуси мазмунига кўра, бир - икки мавзунинг асосий ғоявий йуналишини ифодаловчи, тугалланган (яхлит) тушунчалар тавсифидир.
Оғзаки баён қилиш методидан самарали фойдаланмоқ учун юқорида курсатиб утилганлардан ташқари қуйидаги бир қанча дидактик қоида ва тажрибаларга амал қилиниши лозим:
- баён қилинаётган мавзулар мактаб таълими олдида турган умумий талабларни амалга оширишга қаратилган бўлиши керак. Бинобарин, мавзулар ғоявий жиҳатдан пухта, назария билан амалиётни боғлашни назарда тўтиши керак;
- мавзуда ўқувчиларга тарбиявий таъсир курсатиш усуллари ҳисобга олиниши керак;
- ўқувчиларни дарс жараёнида мавзуга оид фан янгиликлари, янги кашфиётлар билан таништириш, улар юзасидан мустақил ишлашлари учун вазифалар бериб борилиши лозим.
- оғзаки баён қилиш методида ўқитувчининг нутқи бирдан-бир билим манбаи ҳисобланади. У равон, тушунарли ва эмоционал (таъсирчан) бўлиши лозим.
- дарс давомида ишлатилган тушунча ва янги сузларга (терминларга) изоҳ бериш, қоида ва қонунлар таърифини содда, ихчам ва тушунарли қилиб айтилишига эришиш керак.
- баён қилиш жараёнида ишлатилган таърифлар, қоида ва қонунлар ўқитувчи томонидан ёздирилиши керак.
Суҳбат методи тажрибада энг куп қулланиладиган ва самарали методлардан биридир. Бу купинча савол-жавоб методи деб ҳам юритилади. Чунки мазкур метод дарс жараёнида савол-жавоб воситасида олиб борилади. Ўқитувчи ўқувчиларга савол бериб ёки илгари ўзлаштирган билимларини эсларига тушириш, ёхуд мавжуд билимлар асосида янги мавзулардан тегишли хулоса ва натижалар чиқариш, умумлаштириш, шунингдек, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларига таяниб, янги хулосалар чиқаришни таклиф этиш йули билан билим, кўникма ва малакалар бериши назарда тутилади.
Суҳбат қуйидаги мақсадларда олиб борилиши мумкин:
утилган мавзунинг мазмунига боғлиқ ҳолда ўқувчиларнинг ҳаётда кузатган ва тажрибада ишлатган факт (далил), нарса ва ҳодисалардан нималарни билганликларини аниқлаш;
утилган мавзу ва, ҳатто илгари утилган материалларни (маълумотларни) қайта эсга тушириш;
ўқувчиларнинг баён қилинаётган маълумотни қанчалик идрок қилаётганликларини аниқлаш;
утилаётган мавзуга оид маълумотлар ҳақида суҳбат олиб бориш;
баён қилинаётган маълумотни такрорлаш ва мустаҳкамлаш;
қтилаётган мавзу юзасидан хулоса чиқариш, умумлаштириш, қоида ва таърифлар устида ишлаш;
ўзлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакаларни ҳисобга олиш;
уйга берилган топшириқ ва мустақил урганилган маълумотлар ҳақида суҳбат утказиш.
Суҳбат методи ўқитувчи фаолиятининг янги-янги қирраларини очиб беради ва бир мақсадга қаратилган мустаҳкам ҳаракат бирлигини туғдиради.
Дарслик билан ишлаш методи. Таълим тизимида дарслик билан ишлаш методи асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Бинобарин, дарсликдан фойдаланмай бирор фан, техника ёки санъат соҳасини эгаллаб булмайди.
Дарслик билан ишлаш таълим жараёнида ўқиш-ўқитиш ишларини муваффақиятли амалга ошириш учун ёрдам берса. иккинчи томондан, ўқувчиларнинг келажакдаги фаолияти учун зарур бўлган илмий ва илмий-оммабоп адабиётларни мустақил ўқиб-ўрганиш маданиятини таркиб топдириш билан бирга у болаларни кўникма ва малакалар билан қуроллантиришда катта аҳамиятга эга.
Ўқув адабиёти билан ишлаш мураккаб психик жараённи уз ичига олади. Ўқиш жараёни ўқитувчи томонидан баён қилинаётган билимларни ўқувчиларнинг эшитиб, ўқишларинигина эмас, балки ўқув материалларини (маълумотларни) китоб матнидан куриб, онгли идрок қилиш фаолиятини ҳам тараққий эттиришни назарда тутади.
Дарслик билан ишлаш методи икки шаклда олиб борилади:
дарс жараёнида дарслик ва ўқув адабиёти билан ишлаш;
дарслик ва ўқув адабиётлари билан синфдан ва мактабдан ташқари мустақил ишлаш.
Китоб билан ишлашнинг ҳар иккала шакли ўқув фанлари буйича деярли ҳамма синфларда қулланиши мумкин.
Ўқувчиларни дарслик ва бошқа ўқув маълумотлари билан бирга қушимча адабиёт, илмий ва илмий-оммабоп мақолалар, шунингдек газета, журналлардан фойдаланишга ҳам ургатиш керак.
Демонстрация, иллюстрация ва экскурсия (саёҳат) методи. Демонстрация ва иллюстрация ўқув маълумотларини аниқ усуллар орқали бевосита идрок қилиш жиҳатидан муҳим аҳамиятга эга. Ўрганилаётган буюм ва ҳадисаларни тулиқ ва аниқ тасаввур этган тақдирдагина ўқувчиларнинг олган билимлари чуқур ва пухта булади.
Ўқувчилар турмуш ва техникадаги нарса, ҳодиса ва воқеаларни демонстрация методи орқали бевосита куриб, идрок қилишлари натижасида улар ҳақида мустақил фикр юритиш, таҳлил қилиш, тегишли хулосалар чиқаришга муваффақ була оладилар. Бу метод дарс давомида ёки дарснинг айрим қисмларида қулланилади.
Иллюстратив-тасвирлаш. Расмлар курсатиш. Мактабда қулланиладиган курсатма маълумотлар икки турда бўлиши мумкин.
1. Табиий курсатма материаллар: усимликлар, ҳайвонлар, фойдали қазилмалар, уларнинг тупламлари, физик асбоб ва бошқалар.
2. Тасвирий курсатма материаллар. Бу материаллар мазмуни, тузилиши ва шаклига қараб икки турга булинади:
а) буюм, физик асбоб, нарса, ҳодиса ва воқеаларнинг тасвирини ифодаловчи материаллар (расм, сурат, фотосурат, диафильм, кинофильм, видеофильм ва ҳоказолар);
б) физик асбоб, нарса ва воқеаларнинг бирор шартли, белгилари орқали тасвирлаш ёки қисқартирилган тасвирий маълумотлар-чизмалар, жадваллар, диаграммалар ва шулар сингари.
Ўқувчилар томонидан урганилаётган физик асбоб ва ҳодисалар жонли ҳамда кузатиб идрок этиш йули билан билим асосларини эгалланишига саёҳат (экскурсия) методи дейилади.
Меҳнат таълими фанидан саёҳат утказишда бир қанча талабларга амал қилиниши лозим.
Мазмунига кўра саёҳат турт йуналишда булмоғи лозим:
- табиатни кузатиш ва ўрганиш мақсадида олиб бориладиган;
- саноат ва қишлоқ хужалиги ишлаб чиқаришига оид;
- ижтимоий ва маиший мазмундаги материаллар билан танишишга оид;
- санъат ва адабиёт маълумотлари билан танишишни назарда тутувчи;
Ўқитувчи саёҳат охирида ўқувчилар билан ўзлаштирилган материалларга асосланган ҳолда кузатиш юзасидан ўқувчилар билан суҳбат утказади. Ўқувчилар саёҳат юзасидан ҳисобот ёзадилар.
Амалий машғулотлар (оғзаки, ёзма ва график масалалар ечиш, лаборатория ишларини бажариш) ни ўтказиш методи. Оғзаки, ёзма ва график масалалар ишлаш методи муҳим дидактик аҳамиятга эга бўлиб, деярли у ҳамма синфларда ва ҳамма ўқув фанлари буйича кенг қўлланилади.
Масала ишлаш методи ўқувчилар ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, текшириб кўриш, такрорлаш, шунингдек, уларни турмушда қуллай олиш қобилиятларини тараққий эттириш мақсадида олиб борилади.
Машғулотдан кузатиладиган мақсад ўқувчиларнинг мустақил бажарадиган ишларининг ҳусусиятларига қараб уч турда олиб борилади:
оғзаки машқ;
ёзма машқ;
график ишлар машқи.
Ўқувчиларга машқ учун бериладиган топшириқлар албатта, илгари ўзлаштирилган қоида ва қонунларни уз ичига олиши лозим. Баъзан ўқувчилар физик қоида ва формулаларни, математик ёки геометрик теоремаларни яхши ўзлаштирган бўлсаларда, уларни уз ичига олган машқларни ишлай олмасликлари мумкин. Тегишли қоида ва формулаларни уз ичига олган бундай машқларни тартибли равишда такрорлаб борилмоғи лозим.
Топширилган машқлар бир неча йулларни уз ичига олган бўлса, бундай ҳолларда машқ режасини тузиш ва шу асосда ишлаш талаб этилиши керак. Масалан, машқ учун берилган масаланинг мазмуни, нима қилиш зарурлиги, нима берилгани, нимани топиш талаб қилиниши, ишни нимадан бошлаш кераклиги, қандай методдан фойдаланиш мумкинлиги белгиланмоғи лозим. Бу ўринда ўқувчиларга ўзларини ўзлаштирган қоида ва қонунлар асосида мисол ва масалалар туздириш муҳимдир.
График ишлар ҳам ёзма ишлар жумласига кириб, ўқувчиларнинг ўзлаштирган ёки ўзлаштираётган билимларини онгли ва мустаҳкам эсда сақлаб қолишлари ҳамда шу соҳада тегишли кўникма ва малакалар ҳосил қилишларига ёрдам беради.
Лаборатория машғулотларини утказиш методи. Бу метод таълим жараёнида ўқувчилар табиатдаги нарса ва ҳодисалар, уларнинг шакли, ҳажми, таркиби, тузилиши, узгариши ва тараққий этиш қонунлари ҳақида янгидан-янги билимлар бериш ва мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг тегишли кўникма ва малакалар ҳосил қилишларида муҳим аҳамиятга эга. Ўқувчилар томонидан меҳнат таълими хонасида нарса ва ҳодисаларни маҳсус жиҳозлар воситасида (улчов асбоблари, тажриба жиҳозлари ва тажриба учун керак бўлган асбоб ва анжомлар кабилар ёрдамида) бевосита ўрганишга лаборатория ишлари деб айтилади.
Лаборатория машғулотлари маҳсус жиҳозланган лаборатория хонаси ҳамда тегишли аппарат, асбоб-ускуналар, микроскоп, лупа, колба, мензурка, улчов асбоблари билан таъминланган оддий синф хоналарда, мактабнинг тажриба участкаларида олиб борилади.
Одатда лаборатория машғулотлари ўқитувчи томонидан илгари оғзаки баён қилиш-тушунтириш, ҳикоя қилиш, мактаб маърузаси ва суҳбат методи билан утилган маълумотларни аниқлаш, исбот қилиш ва мустаҳкамлаш мақсадида олиб борилади. Баъзан бундай машғулотлар юқори синфларда ҳам янги билим бериш мақсадида қўлланилади.
Кўпинча лаборатория дарси машғулотнинг тавсифига қараб уч турда:
- кузатиш;
- тажриба ёки эксперимент утказиш;
- тегишли асбоб ускуналар воситасида муайян бирор нарсани улчаб ёки текшириб кўришда қўлланилади. Битта лаборатория машғулотида икки ёки уч хил метод қулланилиши мумкин.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг мустақил иш бошлашларидан олдин тажрибанинг муваффақиятли чиқишига эришиш учун уларга тегишлича йул-йуриқ бериши мумкин. Бундан айниқса: а) белгиланган тажрибадан кузатилган мақсад; б) кузатилган ёки тажриба қилинадиган ҳодисанинг ҳусусияти; в) тажрибада қўлланиладиган асбобларнинг тузилиши, ҳусусияти ва ишлатилиш йуллари; г) тажриба ишини бошқариш тартиби; д) тажриба юзасидан нималарни ёзиб олиш зарурлиги; е) тажрибанинг хавфсиз бўлиш чоралари ҳамда курсатма берилиши зарур. Ўқитувчи ўқувчилар учун узи ёки бошқа кишининг бирор тажрибани ишлаб беришига йул қуймаслиги керак.
Ўқувчилардан лаборатория машғулоти жараёнида тажриба натижалари ҳақида ҳисобот ёзиб бериш талаб қилинади. Бундай ҳисобот ёзма ишлар, баъзан расм, чизма, тариқасида бўлиши мумкин.
Баъзан ажойиб ижодкар ўқувчилар учраб турадика текширилган лаборатория ишини бошқача йулда ёки усулда бажариши мумкин. Бундай ҳолларда Ўқитувчи бу талабани бажарган иши туғри бўлса уни рағбарлантириш зарурдир.
Меҳнат таълими дарсларида ноанъанавий таълим методлари.
(Конференция дарси, Семинар дарси, Техника воситалари ёрдамида дарс ўтиш, Илмий-фантастик китоблар устида ишлаш, Уйлаб топ (эврика), Уйинчоқлар ёрдамида дарс ўтиш, Дарсда касбга йуналтириш, Экспериментал дарс ўтиш ва бошқалар).
Юқорида номланган методлардан айримларини кўриб чиқайлик.
Конференция дарси. Ўқувчиларнинг ижодий ишлашга кўмак берувчи усуллардан бири, мактабларда конференция дарсини ташкил этиш ва ўтказишдир.
Конференция дарси қуйидаги йўналишда бўлади:
а) анъанавий шаклда конференция дарси;
б) маҳсус мавзуни илмий жиҳатдан ўрганиш;
в) касбга қизиқтириш дарси.
Конференция дарси ўқувчиларнинг китоб устида мустақил ишлашга, олам янгиликлари билан таништириш ва ўқувчиларнинг билиш фаолиятини кенгайтиришга катта ёрдам беради.
Конференция дарсининг муваффақиятли ўтиши унинг сифатига, тайёргарлик даражасига боғлиқ. Бундай тайёргарликка қуйидаги босқичлар киради:
конференция дарсининг вазифалари ва унда муҳокама қилинадиган саволлар доирасини аниқлаш;
Ўқитувчининг тегишли адабиётларни ўрганиши;
ўқувчилар уртасида маърузани туғри тақсимлаш;
ўқувчилар учун қушимча мосламалар бериш;
Конференция дарсининг мавазуси шундай танланиши керакки, у биринчидан қизиқарли, иккинчидан, уни атрофлича ва чЎқур ўрганишга эришиш, учинчидан, мавзунинг техника ва халқ хужалигидаги аҳамияти ёритиб берилиши лозим.
Семинар дарси. Ўқувчиларда мустақил билим олиш ва китоб устида ишлаш кўникмасини ҳосил қилишда семинар дарси яхши натижа беради.
Семинар дарси ҳозирги замон талабига жавоб берадиган дарс турларидан бири бўлиб, ўқувчиларни мустақилликка ургатади, қушимча адабиётлар, журналлар, оммабоп китоблар, маълумотнома (справочник) лардан фойдаланишга одатлантиради. Ўқувчи урганган материалларини хулосалаш, техника ва турмушга боғлаш, муаммоли саволларни туғри ҳал қилишда ижодий ёндашишга ҳаракат қилади.
Семинар дарсининг мақсади ўқувчиларни адабиётлардан, қулланмалардан мустақил конспект олишга, Ўқув предметини чЎқурроқ ўрганиш, эгаллаган билимларини умумлаштиришга ургатишдан иборат.
Техника воситалари ёрдамида дарс ўтиш. Ўқитувчига дарс беришда ёрдам берувчи асосий қурол дарслик, унга ёзилган методик қулланма, савол ва масалалар ҳамда машқлар туплами, дидактик материаллар ва ҳоказолар. Шулар қаторидан яхши ўрин олган техника воситалардир. Яъни кино аппаратлари, видео, кодоскоп ва бошқалар. Куз билан куриб, қулоқ билан эшитишга ёрдам берадиган бундай асбоблар ўқувчиларнинг билим олиш самарадорлигини оширади.
Дарсда касбга йуналтириш. Мавзуни ўқувчилар қизиққан касбларга боғлаб ўтиш боланинг уша касбга бўлган қизиқишини орттиради. Бунда ўқувчи дарсни диққат билан тинглайди. Узи ҳам кейинги дарсда қизиққан касби буйича бирон нарса айтиб бершга интилади. Турмушда ва техникада курган амалий ишни касбига боғлашга ўринади. Натижада ўқувчида фанга, касбга бўлган қизиқиш ориб боради.
Эксериментал дарсларини ўтиши. Ўқув жараёнини жонлаштириш ҳамда ўқувчиларнинг физика, кимё, биология дарсларида мустақил иш олиб боришини таъминлашда тажрибавий дарс ўтиш методи яхши натижа бериши билан бирга уларнинг техник ижодкорлигини оширишга ёрдам беради. Ўқувчилар амалларнинг асосий жараёнларини уз кузилари билан кўрадилар. Ҳосил бўлган натижаларни мустақил таҳлил қилиб, тегишли хулоса чиқарадилар.
Физика, кимё ва биология фанларидан утказилган лаборатория ишлари ўқувчиларга ҳодисаларни чЎқурроқ текширишга ва ўрганишга, унинг замонавий асбоблар, улчаш натижаларига математик ишлов бериш методлари билан танишишга, ижодий изланиш кўникмалари олишга имкон беради.
Экспериментал дарс ўтишдан мақсад назарий билимни мустаҳкамлаш ва чўқурлаштириш ҳамда асбоблар билан амалий ишлаш, олинган натижаларни ҳисоблаш, уларни тадбиқ қилиш кўникмаларини оширишдир.
Баҳс-мунозара дарси. Мазкур усулда ўқувчиларга бир кун олдин мавзу берилади. Ўқувчилар мавзуни ўқиб, саволларга жавоб топиб, гуруҳларда уша саволларга жавоблар баҳс-мунозара асосида олиб борилади. Ёки бирор масала синф тахтасида ишланади ва унинг 2,3 вариантлари бор бўлса баҳс-мунозара тарзида ишланади. Бунда ўқувчиларнинг фаоллиги ошади, узини эркин тутади.
Меҳнат таълими дарсларида инновацион усуллар.
Инновация-лотинча суз бўлиб, “янгилик киритаман, татбиқ этаман, узгартираман” деган маънони билдириб, у қуйидаги усуллардан иборат.
Моделлаштириш (тренировка).
Намойиш қилиш
Кичик гуруҳларда бўлиш
Ақлий ҳужум
Танқидий тафаккур
Дебатлар
Нуқтаи назаринг бўлсин
Ҳар ким ҳар кимга ургатади
Ролли уйинлар
Муайян ҳолатни (вазиятни) ўрганиш
Модификацияланган маъруза
Уйинлар
Бинго
Ахборот технологиялари (компьютер) ёрдамида.
Моделлаштириш (тренировка-машқ қилиш).Ўқитишнинг бу усули реал ҳаётни қайта тиклаш учун ишлаб чиқилган мослама, асбоб ёки вазиятни ўз ичига олади.
Қулланилиши:
турли вазиятларда керак буладиган кўникмалар ҳосил қилишда;
оддий, мураккаб механик ва электр асбоблар ясашда, оператив кўникмалар ва қарор қабул қилишни амалга оширишда;
хавфли ва кечиктириб булмайдиган вазиятда бошқариш кўникмаларини мустаҳкамлашда;
реал ҳаётий вазиятларда илгари урганилган принципларни қуллашда.
Афзаллиги:
ўқувчилар фаоллигини таъминлайди;
эслаб қолишни кучайтиради.
Намойиш қилиш. Демонстрация-“курсатаман, исботлайман” деган маънони англатади.
Бу усулда Ўқитувчи топшириқни бажариш тартибини ўқувчиларга курсатади. Шундан сунг ўқувчиларга топшириқни мустақил бажариш имконияти берилиши керак.
Қулланилиши:
топшириқни бажарилиш тартибини курсатишда;
муаммоларни ҳал қилиш ва аналитик моҳирликка ургатишда;
техника хавфсизлигини ургатишда;
техник воситалар ва асбоблар билан ишлашни ургатишда.
Афзаллиги:
ўқувчи уз кузи билан кўра олиши;
тушуниш ва эслаб қолишга ёрдам бера олиши;
қизиқишни ошириши;
Ўқитишнинг жуда фаол шакли эканлиги.
Ролли уйинлар. Ўқувчилар бу усулда “реал ҳаёт” ҳолатларини қайта жонлантирадилар. Уларга амалий иш фаолиятларида қуллаш мумкин бўлган янги турдаги фаолиятларни синаб кўриш ва текшириш имконини беради.
Қулланилиши:
янги турдаги фаолиятни синаш имконини курсатади;
ўқувчиларни назарий амалиётда қуллашга ургатишда;
ўқувчилар фаоллигини оширишда.
Афзаллиги:
“реал ҳаёт”нинг қайта тикланиши;
ўқувчиларни мавзуга чЎқурроқ жалб қилиниши;
ўқувчиларга муаммога бошқача ёндошув имконини бериши.
Ақлий ҳужум. Ақлий ҳужум ўқитувчи қуйган савол ёки муаммо юзасидан ҳар бир ўқувчи уз фикрини баён этишга имкон берувчи Ўқув услубидир. Услуб моҳияти «Бир калла яхши, йигирма бештаси ундан яхши» принципи буйича Ўқитувчи томонидан белгиланган муаммо ёки савол юзасидан эҳтимол тутиладиган ҳамма фикрлар вариантини бир ерга жамлай олишда бўлиб, истисно тариқасида таълим олувчиларнинг барча фикрлари, жумладан, айтарли туғри булмаганлари ҳам инобатга олинади. Баён этилган фикрлар кейинги таҳлилда ўқувчиларнинг қуйилган савол ёки муаммони туғри тушунишларига имкон беради.
Қулланилиши:
савол, топшириқ ёки муаммони ҳал қилишда фикрларни эркин айтишда;
муаммони ҳалқилиш қобилиятини оширишда;
ўқувчиларнинг фаоллигини оширишда;
фанга кириш ва асосий мавзу мазмунини билиб олишда.
Афзаллиги:
айтилган фикрлар танқид ва муҳокама қилинмаслиги ёки баҳоланмаслиги;
ўқувчиларни мазмуннинг илмийлигига чукурроқ жалб қилиниши;
белгиланган вақт доирасида барча хоҳловчиларга уз фикрларини баён этиш имкониятининг берилиши.
Дебатлар (тортишувлар). Дебатлар ўз нуқтаи назарини асослашда синфдаги барча ўқувчиларнинг (ёки асосий қисмининг) баҳслашувда фаол иштирок этишини таъминловчи Ўқитиш услубидир. Бу услубдан фойдаланиш танқидий тафаккурни ривожлантиради. Ўқувчи уз нЎқтаи назарини рад этиши керак. Баҳс ҳақиқатни юзага келтиргани боис Ўқитувчи синфни икки гуруҳга бўлган ҳолда мунозарани атайин авж олдиради (гуруҳларга бир-бирига зид нЎқтаи назарларни айтади, баҳсли топшириқлар беради). Бу усул ёзма ҳолда олиб борилса, ёзма дебатлар булади.
Қулланилиши:
баҳсда ўқувчиларнинг фаол иштироки таъминланганда;
муаммони ҳал қилишда моҳирликка ургатишда;
фикрни аниқ ва қисқа ифодалашга имкон берилганда.;
Афзаллиги:
ўқувчиларни баҳслашишга ургатиши;
мунозара маданиятини шакллантириши;
асослаб бериш малакасини ошириши.
Меҳнат таълими дарсларида муаммоли таълимни қўллаш. Муаммоли вазият муаммоли таълимни энг мухим моментидир. Меҳнат дарсларида 9 типдаги муаммоли вазиятларни вужудга келтириш мумкин :
1.Ўқувчиларда мавжуд бўлган билимлар системаси билан янги билимлар орасидаги номувофиқлардан чиқиб келадиган муаммоли вазиятдир. Бу ўзлаштирилган билимлар билан янги фактлар ёки илмий билимлар ва улардан олдинги хаётий, амалий билимлар орасидаги номувофиқлик натижасида пайдо бўлади.
Масалан : 6 синф ўқувчилари тажрибасидан маълумки моторли қайиқни сувда юриши, самолётнинг хавода учиши винтнинг айланиши билан содир бўлади.
Билимни тўлдириш учун резина двигателли қайиқ моделини тайёрлашдан олдин, унинг атака бурчаги нол бўлган винт билан ишлашни намойиш қилинади.
2.Конкрет усулда назарий жихатдан маълум бўлган энг мувофиқ харакат усулини танлаш муаммоси пайдо бўлади. Бундай масала қирқиш режимини танлашда, жихозни носозлигини аниқлашда пайдо бўлади.
Масалан : рандалашда ранда ёғоч қатламларини ўзиб олаётганини пайқайди. Лекин унга сабаб қайси бири эканини билмайди, муаммо содир бўлади.
3.Мутлақо янги шароитда мавжуд билимлар ва харакат усулларидан фойдаланиш заруриятидан келиб чиққан муаммолар.
Масалан : ўқувчилар исталган асбоб асосини пона ташкил қилишини билгандан сўнг ўқитувчи уларга ранда ва шерхебл ранда тиғи орасидаги фарқни топишдек муаммо.
4.Ўқув муаммоси хал қилишнинг назарий мумкин бўлган йўли билан амалга ошириб бўлмаслик орасидаги номувофиқликдан келиб чиққан муаммо. Бу ишлаб чиқаришга оид саволлар тарзида «нега» деган савол.
Масалан: тасмали узатмани узатиш 5 дан кўп қисм тайёрлаш тавсия этилмайди ва хоказо.
5.Конкрет объект (технологик) билан унинг тасвири орасидаги номувофиқликдан келиб чиққан муаммо. Меҳнат таълимида фойдаланганда техник расм, чизма – кинематик символлар ёрдамида тасвирланади, унда мухим бўлмаган элементларни тушириб қолдирилади, натижада амалга мос келмайди, муаммоли вазият содир бўлади.
6.Харакатнинг хаёлий образи билан амалий харакат орасидаги номувофиқликни акс эттирувчи муаммоли вазиятлар. Ўқувчилар янги амалий харакатни бажаришдан олдин унинг образини яратишлари керак. Кўп холларда ўқувчининг янги харакатни бажариши унинг тавсифи билан бир хил бўлмайди.
7.Олдинги тажрибани «Психологик тўсиқлари»ни бартараф қилиш билан боғлиқ муаммоли вазиятлар. Мавжуд тажрибалар янги билимларни ўзлаштириш процессида ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўзлаштирилган билим ва малакаларни сақлаш билан уларни такомиллаштириш, янгилаш орасидаги кураш боради ва муаммоли вазият манбаига айланади.
Конструкциялашда, моделлаштиришда, технологик процессларни ташкил этишда, ўқувчилар маълум конструкциялар, моделлар, типовой процесслардан узоқлашиш қийин бўлади. Янги ечимларни топишда муаммо характеридаги қийинчиликка дуч келадилар.
8.Қарама-қарши фикрлар вужудга келишининг натижасидаги муаммоли вазиятлар.
Конструкциялаш ва технологик процессларни ташкил этишда бир нарса хақида : «Мумкин-мумкин эмас», «Рационал-норационал», «Ижобий-салбий» кабилидаги зиддиятли фикрлар айтилади. Улардан қайси бири тўғрилигини исботлаш вазифаси муаммоли характерга эга бўлади.
Муаммоли вазиятлар хосил қилишнинг хар хил усуллари мавжуд. Булар ўқувчилар ўрганаётган предметлар, ходисалар орасидаги номувофиқликни очишга ундаш, бартараф қилиш учун янги билим, меҳнат малакалари зарур бўладиган амалий характердаги қийинчиликлардан, тушунчага, шахсий тажрибага зид фактларни танлаш вазиятларидан ва бошқалар.
9.Топшириқни муаммоли вазият таъсирида идрок қилиш натижасида ўқувчилар ўқув муаммоси хосил бўлади. У аввал фикр тариқасида вужудга келади, кейин эса савол шаклида ифодаланади. Муаммоли сўзлар билан ифодаланиши ўқув муаммосини таърифлаш дейилади.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг муаммоли вазиятдаги холатларини хис этиши керак. Муаммоли таълимнинг муваффақияти кўп жихатдан муаммони кўриш ва ифодалашни қандайлигига боғлиқ.
«Москвич» автомобилининг двигатели 70 от кучи, ДТ-54 трактори двигатели 50 от кучига тенг. Бир хил плуг минса трактор тортади.
Савол қуйидагича бўлади : Двигателнинг қуввати билан машинанинг тортиш кучи орасидаги боғланишни аниқланг ?»
Демак, ўқитувчи ўқувчилар олдига муаммолик масалани қўйиши лозим. Муаммони ечишда муаммоли таълимнинг даражаси, номустақил, ярим мустақил, мустақил ва ижодий фаолликка ажратиш керак.
Биринчи даражаси – номустақиллик - фаоллик муаммоси. Ўқитувчи ўқувчиларни муаммога олиб киради, уни ифодалайди, ишлаш учун фактли материал танлайди, ўқув муаммоларини хал қилиш методларини кўрсатади ва уларни иштирокида хал қилади.
Иккинчи даража – ярим мустақил фаоллик. Ўқитувчи муаммоли вазиятни вужудга келтиради, ўқувчилар ўқув муаммосини ифодалашга ёрдам беради.
Учинчи даража – мустақил фаоллик. Ўқувчилар уни хал қилиш методини мустақил топиши ва ўқитувчи билан хулоса чиқаради.
Тўртинчи даража – ижодий фаоллик. Ўқитувчи ўқув материалини ёки меҳнат топшириғини мазмунини баён қилиш билан муаммоли вазиятни хосил қилиш учун шароит яратади. Бунда ўқувчилар ўқув муаммосини мустақил ифодалайдилар. Ўқитувчининг йўналтирувчи саволлари уларга фактлар ва исботлардаги зиддиятларни топишга ва ўқув материалининг мантиқига мос келадиган жавоб чиқаришга ёрдам беради.
Назорат учун саволлар.
Методлар қандай турларга бўлинади ?
Оғзаки методларни ўқув жараёнига қўллашда ўқувчиларни фаоллигини ошириш йўлларини кўрсатиб беринг ?
Меҳнат дарсларида ўрганиладиган объектлар, жараёнлар ва уларнинг тасвирларини намойиш қилиш методининг қандай хусусиятлари бор ?
Меҳнат кўникма ва малакаларининг шакллантиришнинг дидактик асослаб беринг .
Муаммоли ўқитишнинг мохияти нимада ?
Муаммоли ўқитишнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
Муаммоли таълим даражасини очиб беринг.
Анъанавий ва муаммоли таълим дарс структурасини изоҳлаб беринг?
Таянч иборалар.
Методлар.
Хикоя, тушунтириш, сухбат, маъруза ва хоказо.
Тарқатма материаллар, модел ва макетлар ;
Муаммоли вазият, зиддиятлар ;
Ижодий фаолият, номустақиллик, ярим мустақиллик, мустақил ва ижодий фаоллик.
Фойдаланилган адабиётлар.
N.A.Muslimov, Sh.S.Sharipov O.A.Qo’ysinov Mehnat ta’limi о‘qitish metodikasi, Kasb tanlashga yо‘llash. Darslik T.:О‘zbekiston faylasuflari milliy jamiyati nashriyoti, 2014,449 b
N.A.Muslimov, Sh.S.Sharipov va.boshqalar. Mehnat ta’limi о‘qitish metodikasi. O’quv qo’llanma. –T.: 2009, 427 b.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти. Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори.
Технология фанининг ўқув дастури (1-9 синфлар). Тошкент--. 2017 йил.
Elektron ta`lim resurslari
www.ziyonet.uz
www.pedagog.uz
Тест саволлари:
1. Назарий дарслар неча босқич бўлади.
А.2; Б. 3; C. 4.; *Д. 5
2.Амалий машғулотлар неча босқичли бўлади.
А.2; *Б. 3; C.4; Д. 6
3.Амалий машғулоларда ўқитишнинг асосан қайси усулида фойдаланилади.
*А. Инструктаж; Б. Хикоя; C. Маъруза; Д. Суҳбат.
4.Модул иборасига қайси вариантда тўғри таъриф келтирилган?
А)дастурлаштирилган ўқув материалининг ўқитувчи ёрдамида бошқариладиган ўзлаштириш.
*Б) ўқув материалининг мантиқан тугалланган бирлиги.
C)Ўқувчиларнинг ўз-ўзини назорат қилишлари бажариладиган жараён.
Д)ўқув материалини қадамлаб берувчи технологик жараён.
5.Муаммоли вазият яратишнинг услубий йўлини аниқланг?
А)Ўқувчилар дарслик билан мустақил ишлаши.
Б)ўқув ва меҳнат фаолиятидаги мустақилликни ривожлантириш.
C)Ўқувчи ўзининг индивидуал хусусиятларига таяниши.
*Д) зиддиятли ҳолатларга олиб келинади ва ўқувчиларга ўзларига ечим йўлларини излаши таклиф этилади.
6. "Касбий маҳорат" тушунчаси моҳиятини очиб берувчи мезонни аниқланг.
*А) меҳнат фаолиятининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги;
Б)ўқитишнинг энг мақбул самарали усули;
C)илмий ечимлар ва ихтироларни топиш;
Д)ўқиш ва ўрганишга бўлган тайёргарлик;
Dostları ilə paylaş: |