Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти



Yüklə 3,99 Mb.
səhifə13/19
tarix22.06.2020
ölçüsü3,99 Mb.
#31909
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
ўсимлик


Конвейерли совитгич горизонтал текислигига зангламайдиган пўлатдан ясалган тўр жойлаштирилган конвейердир. Материал ҳаракати роликли занжирга маҳкамланган стерженлар ёрдамида амалга оширилади.

Гранулланган шротни совитиш тўрли ойна орқали вентилятор сўрадиган ҳаво билан амалга оширилади. Ҳаво шрот қатламидан ўтиб, уни совитади ва совутгичнинг ён қисми орқали циклонга тозалаш учун юборилади. Циклонда ўтириб қолган майда чанг қайта ишлашга қайтарилади.

Совитгич ичидаги материални бўлиш вақти конвейер ҳаракати тезлиги билан ўзгартирилади.

Айрим мойли уруғлар шротларини зарарсизлантириш. Аввал айтганимиздек баъзи бир мойли уруғлар таркибида токсик ва ноозуқавий моддалар борлиги сабабли, шротнинг сифатини бузади, баъзи бир ҳолларда эса уларни қўшимча ишлов бермасдан ем сифатида ишлатиб бўлмайди. Бундай уруғларга соя, канакунжут, зиғир, пахта чигити киради. Зарарли моддаларни ва уларни ҳосил бўлишини катализлайдиган ферментларни инактивациялаш учун материалга маълум вақт давомида қўшимча термик ишлов бериш жараёнлари қовуриш ва пресслаш босқичларида ёки шротга ишлов бериш босқичида амалга оширилади. Бу жараённинг режим ва шароитлари қайта ишланадиган уруғ турига боғлиқ.

Зиғир уруғи таркибидаги линомарин гликозидини парчалаб ва натижада заҳарли синил кислотасини ҳосил бўлишига сабабчи бўлган линаза ферментини инактивациялаш учун янчилмага маълум режим ва шароитларида намлик-иссиқлик ишлови берилади.

Намлик-иссиқлик билан ишлов бериш босқичида пахта чигити таркибидаги госсипол зарарсизланади (ноактив ҳолатига ўтади). Бу жараён одатдаги ҳарорат режимларида шротдан эритувчини ҳайдаганда ниҳоясига етади.

Соя ва канакунжут уруғлари таркибидаги ферментларни ва бошқа нохуш моддаларни инактивациялашга эришиш анча қийин. Уларни тўла зарарсизлантиришга янчилма ва шротга комплекс ҳолда намлик-иссиқлик ишлови берилганда эришилади.



Соя уруғини қайта ишлашда шротни зарарсизлантириш. Соя уруғи таркибида бир қатор нохуш моддалар бўлиб, қайта ишлов бермасдан туриб шротни омухта – ем сифатида қўллаш мумкин эмас.

Бу моддаларга ферментлар (уреаза, липаза ва липоксидаза) ва анти озуқавий моддалар (стрипсин ингибитори, соин, сапонин) киради.

Уреаза ферменти соянинг ҳамма навларида мавжуд бўлиб, юқори активликка эга. У мочевинани парчалаб аммиак ҳосил қилади. Шунинг учун бу фермент бор шротларни мочевинаси бор шротлар билан аралаштириб омихта-ем тайёрланмайди. Чунки бунда аммиакли заҳарланиш юзага келади. Уреазани фаолияти учун энг яхши шароит 30-600С ҳароратда бўлади. У 700С ҳароратда инактивацияга учрайди.

Липаза ва липоксидаза ферментларининг максимал активлиги 20-400С ҳароратда кузатилади.

Соядаги анти озуқавий моддалар (трипсин ингибитори, соин ва сапонин) юқори биологик активликка эга бўлиб, ҳайвонларда ҳазм қилиш ва модда алмашинувини секинлаштиради. Баъзи холларда улар токсик таъсирига эга бўлади.

Трипсин ингибитори – глобулин туридаги оқсил бўлиб ўзини активлигини фақат натив ҳолатда намоён қилади, қиздирилганда денатурация натижасида у ўз ингибиторлик хоссаларини йўқотади.

Соин (соя гемагглютенини) оқсилли моддалар турига киради. У қизил қон таначаларига агглютинлаштирувчи таъсир кўрсатади. Намлик-иссиқлик ишлови берилганда у парчаланади.

Сапонин сояда оз миқдорда бўлади. У жўжалар ўсишининг ингибитори ҳисобланади.

Соя шроти қимматли озуқа ва озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб, уни таркибида ўрни қопланмайдиган аминокислоталар комплекси мавжуд шунинг учун уни зарарсизлантириш зарур.

Одатдаги соя янчилмасини тўғридан-тўғри экстракцияга ёки пресслашга тайёрлаётгандаги жараённинг ҳарорат режимлари ноозуқавий моддалар ва ферментларни инактивациялаш учун етарли бўлмайди. Бу жараёнлар фақатгина тостерлашда тўла ниҳоясига етади. Бу жараён шротдан эритувчини хайдаш тостерларида ёки шнекли буғлаткичлардан кейин ўрнатиладиган қасқонли кондиционерларда амалга оширилади.

Соя шротлари тостерларда қуйидаги режимларда қайта ишланади. Таъминловчи шнекда ёки тостернинг биринчи қасқонида қайноқ сув ёки очиқ буғ билан шротнинг намлиги 17-18%гача етказилади ва 90-1000Сгача қиздирилади. Қасқондан қасқонга ўтаётганда у буғ кўйлаги ичидаги босими 0,7-10 МПа бўлган буғ, ва босими 0,02-0,25 МПа бўлган очиқ буғ билан қиздирилади, бунинг натижасида тостердан чиққан шрот ҳарорати 100-1050С ва намлиги 12% бўлади. Қасқонлар ичидаги шрот қатлами қалинлиги 300-350 мм дан кам бўлмаслиги керак.

Соя шротини қасқонли кондиционерларда қайта ишлаш режими: шротнинг кондиционер ичида бўлиш вақти 30-40 мин., ҳарорат 105-1100С, намлик 9,0-12,0%.

Тостерлаш жараёни натижасида шротнинг сақланиш муддатини қисқартирадиган ферментларни активсизлантиришдан ташқари, дуккаклиларнинг нохуш ва аччиқ мазаси йўқотилади ва озуқавий қиймати оширилади.

Тостерланган соя шротини стандартларда белгиланган кўрсатгичларидан бири уреазанинг активлигидир. Бу ферментнинг активлигига қараб соя шроти таркибидаги бошқа номақбул моддаларнинг инактивация даражаси ҳам баҳоланади.

Тостерланган шротларнинг озуқавий қиммати тостерланмаганларникига қараганда 10-12%га юқорироқ бўлади.

Бундай шротлар билан ҳайвонларни боқилганда масса бирлигидаги ем сарфи камайганлиги сабабли юқори самарадорликка эришилади.



Кунжара ва шротларни сақлаш. Намлиги ва ҳарорати бўйича кондицияланган шротни маълум бир шароитда узоқ вақт давомида сифатини бузмасдан сақлаш мумкин. Шротларни сифатли сақлаш учун оптимал шароитларга: оптимал намлик, юқори бўлмаган ҳарорат, таркибидаги эритувчи миқдорининг минимал бўлиши киради.

Шротлар сиғими 2000, 3000, 4000 ва 5000 т бўлган механизацияланган омборларда, силосли элеваторларда сақланади.

Шрот сақлайдиган силосли элеватор 15.9-расмда келтирилган. Элеваторлар истиқболли ҳисобланади, чунки уларни бошқа омборларга қараганда бир қатор авфзаллликлари бор: кам майдонни эгалайди, остки транспортёрларни жойлаштириш учун юқори даражадаги чуқурлик талаб этилмайди. Уларда шротларни сақлаш учун яхши шароитлар таъминланади, чунки ҳар бир ячейка(7)га 80 т шрот жойлашади ва шротни бўшатиш жараёни осон кечади. Агар шротни омборлардан вагонларга юклаганда махсус темир йўл юклаш мосламалари талаб этилса, силосларни бўшатилаётганда эса ўз-ўзидан оқиб тушадиган труба(1)лар ишлатилади. Вагонларга юклаш бевосита четда жойлашган силослардан амалга оширилади. Қолган силослардан узатиш қуйидаги транспорт элементлари орқали амалга оширилади: лентали транспортерлар (2, 3, 4, 5), нория ва силос силосусти конвейер (6).

Шрот қизиб кетганда уни совитиш ва силосдан силосга кўчириш учун ҳам шу схемадан фойдаланилади.

Баъзан элеваторлар икки қаватли қилиб қурилади. Бу эса ҳар бир силос ячейкаси баландлигини узайтирмасдан унинг сиғимини икки баравар ошириш имконини беради, чунки шрот уюмининг баландлигини ошиши унинг босилиб зич бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Пастки қатордаги силослар юқоридаги силослардаги шротни тушириш йўли билан тўлдирилади.

Пахта чигитидан ташқари барча мойли уруғларни қайта ишлашда олинган шротларни элеваторда сақлаш мумкин. Пўстлоғи ажратилган пахта чигитидан олинган шротининг сочилувчанлиги паст ва босилиб зич бўлиб қолишга мойли бўлланганлиги учун у механизациялашган қия полли омборларда сақланади


Барча мойли уруғлардан олинган шротларни тўкилган холдан ташқари қопларда ҳам сақлаш мумкин. Бунда сизот сувлари таъсирида шротларни захланишини олдини олиш учун омборлар полдан 10 см дан паст бўлмаган махсус тўшама билан жихозланган бўлади.

Қоплар бир бирига зич тахланади биринчи қатор тўшама узунлиги бўйича иккинчи қатор унга перпендикуляр ва ҳ. к. тахланади.

Қумалоқ ва сақлаб бўлмайдиган шрот партияларини сақлаш учун силос ва қопланган ҳолда сақлаш учун комбинацияланган омборлар қуриш керак.

Шрот ва шрот чангларини портлашга хавфлилигини ҳисобга олган холда уларни сақлайдиган омборлар Б тоифага тааллуқли, туннелли, ертўла ва ер тўласимон хоналар эса А тоифага киради. Шунинг учун портлашга хавфсиз шароит яратиш учун улар ҳавони сўриб олувчи вентиляторлар билан жихозланади. Шрот сақловчи омборхоналар соз, қуруқ, силлиқ (ёрилмаган) лат емаган полларга ва зич ёпилувчи эшикларга эга бўлиши керак.

Шротлар асосан омихта ем сифатида ишлатилганлиги учун уларга ойна синиқлари тушмаслиги учун омборлар махсус тўр ва тўсиқлар билан жихозланган бўлади. Омборларни тоза тутиш алоҳида эътиборга лойиқ: галерея, транспорт элементлари, ойна, эшиклар доимо чангдан тозалаб турилади.

Шротни сақлаш жараёнида унинг сифати яъни ҳарорат назорат қилинади. Ўз-ўзидан қизиб кетиши белгилари аниқланганда улар актив ёки пассив совитилади.

Пассив совутишда қуруқ совуқ ҳаво қўлланилади. Бунинг учун омборни ойна ва эшиклари очилади, сўрувчи вентиляция мосламалари ёқилади.

Актив совитиш шротни транспорт воситаларидан ўтказиш ёрдамида амалга оширилади.

Шротни сақлашда омбор ҳавосидаги эритувчи буғларининг миқдори доимий назорат қилиб турилади. Эритувчи буғлари аниқланган ҳолда шротлар тоза вентиляцияланган ячейкаларга ўтказилади. Биринчи навбатда сақлаб бўлмайдиган ва ўз-ўзидан қизиши бошланган шротлар жўнатилади.

Одатда кунжарани механизациялашган ва механизациялашмаган омборларда баландлиги 5 м гача бўлган уюм ҳолда сақланади.

Кунжара омборларига қўйиладиган талаблар шрот омборларига қўйиладиган талаблар билан бир хил. Сақлаш жараёнида унинг ҳарорати назорат қилиб борилади. Ўз-ўзидан қизиб кетиш белгилари аниқланган ҳолда кунжарани совитиш ойна, эшикларни очиш ва вентиляцияни ёқиш билан амалга оширилади, ҳамда уни омборни бир бўлагидан бошқа бўлагига кўчирилади.

Ҳарорат ва намлиги бўйича оптимал параметргача кондицияланган кунжарани ўз сифатини бузмаган ҳолда 2-3 ой сақлаш мумкин.
«Таянч» сўз ва иборалар

Бензин-намлик сиғими. Шрот мойлилиги. Қолдиқ эритувчи. Эритувчини шротдан қалин қатламда ҳайдаш. Эритувчини шротдан қисман муаллақ ҳолатда ҳайдаш. Эритувчини шротдан муаллақ ҳолатда хайдаш. Тостер – қасқонли буғлатгич. Шлам. Озиқавий бирлик кўрсаткичи.



Такрорлаш учун саволлар

  1. Экстрактордан чиққан шрот таркибида қанча эритувчи бўлади?

  2. Шротдан эритувчини учириш усуллари.

  3. Шротни тостерда қайта ишлашнинг афзалликлари нимадан иборат?

  4. Шротдан учирилаётган бензин буғлари қандай тозаланади?

  5. Шлам нима ва у қандай қайта ишланади?

  6. Ишлаб чиқилаётган маҳсулот – шротга қандай талаблар қўйилади?

  7. Шротни кондициялаш қурилмасининг технологик схемаси.

  8. Шротни совутиш схемасининг баёни.

  9. Шрот ва эритувчи қандай ҳолда боғланган бўлади?


21-МАВЗУ

ЭРИТУВЧИНИНГ РЕГЕНЕРАЦИЯСИ ВА РЕКУПЕРАЦИЯСИ

Режа:

  1. Эритувчи буғлари регенерацияси ва рекуперацияси жараёнининг моҳияти ва аҳамияти.

  2. Эртувчи буғлари регенерациясининг асосий усуллари.

  3. Эритувчи буғларини конденсацияси.

  4. Эритувчи ва сув буғлари аралашмасини конденсациялаш.

  5. Эритувчи буғларини газ-ҳаво аралашмаларидан рекуперация қилиш.

  6. Дефлегмация қурилмаларида ҳаво-газ аралашмасидан эритувчи буғларини ушлаб қолиш.

  7. Эритувчи ва сувнинг аралашмасини ажратиш.

  8. Мой-эксракция саноатида эритувчининг йўқолиши ва уни камайтириш йўллари.

Мой экстракция жараёнида мойли маҳсулотдан мойни ажратиб олиш учун эритувчи бир неча марта ишлатилади. Ишлатилаётган айланма эритувчининг асосий қисмини қайта-қайта ишлатиш учун шрот ва мисцелла таркибидаги эритувчини буғлатиб, сўнгра ҳосил бўлган эритувчи буғларини конденсациялаб ишлаб чиқаришга қайтарилади. Эритувчи буғларини конденсациялашда ҳосил бўлган конденсат асосан эритувчи ва қисман сув аралашмасидан иборат бўлиб, уларнинг зичликлари фарқига асосан, сув ажратгичда иккита компонентга ажратилади. Эритувчи узлуксиз қайта ишлатиладиган эритувчига мўлжалланган резервуарга юборилади. Эритувчи буғларини конденсациялаб қайтадан суюқ ҳолда йиғиб олиш жараёни регенерация деб аталади. Бироқ конденсаторларда эритувчи буғлари тўлиқ конденсацияланмайди ва ҳаво билан аралашма ҳосил қилади. Бундан ташқари таркибида кам миқдорда эритувчи буғлари бор бўлган аралашмалар турли мисцелла йиғгичларда, эритувчи учун резервуарларда ҳам ҳосил бўлади. Эритувчи буғлари ҳаво билан ҳосил қилган аралашмадан (эритувчи буғлари концентрацяси 15-20 % атрофида) эритувчини ажратиб олиш жараёни рекуперация деб аталади. Умуман олганда, рекуперация регенерация жараёнининг хусусий кўриниши ҳисобланади.

Бу ҳолатлардан ташқари, мой экстракция заводларида эритувчини сув , ёғ, оқсиллар, фосфатидлар, углеводлар ва қайта ишланаётган мойли уруғларнинг бошқа моддалари билан ҳосил қилган, ўта турғун эмульсиялардан ҳам ажратиб олиш бажарилади. Эритувчини шлам деб аталган бундай эмульсиялардан ажратиб олиш ниҳоятда қийин ва оғир шароитларда шламбуғлатгичларда эритувчини буғлатиш билан бажарилади.

Мой экстракция ишлаб чиқаришида эритувчининг регенерация ва рекуперацияси нафақат эритувчини саноатга қайтариш йўлида аҳамиятга эга, балки тўғри ва мукаммал барилган жараён эритувчининг сарфини камайтириш учун асосий омил ҳисобланади.

Шундай қилиб эритувчи регенерациясини такомиллаштириш унинг сарфини камайтиришга олиб келади ва бу билан корхонанинг иқтисодиёти кўтарилади, ишчи хизматчиларнинг меҳнат қилиш шароитлари яхшиланади, ишлаб чиқаришда ёнғин ва портлаш ҳавфи камаяди ва атроф-муҳит муҳофазаси яхшиланади.

Эритувчини регенерация қилишнинг асосий усуллари. Ҳаво-эритувчи буғлари аралашмасидаги эритувчи буғларининг концентрациясига кўра қуйидаги тутиб олиш усуллари қўлланилади.

а) аралашмада эритувчи буғларининг концентрацияси кўп миқдорда бўлса, совитиш йўли билан конденсациялашдан фойдаланилади. Бунинг учун сув, ҳаво буғ аралашмасини намакоб ёки хладоагент ёрдамида совитилади.

б) эритувчи буғларининг концентрацияси ҳаво-газ аралашмасида ўрта ва кам миқдорда бўлганда эритувчи буғларини қаттиқ ёки суюқ сорбентлар ёрдамида адсорбция ёки абсорбция йўли билан эритувчини тутиб қолиш усулидан фойдаланилади.

Эритувчи ва сув буғлари аралашмасини конденсациялаш

Эритувчи ва сув буғлари аралашмасини икки усул билан конденсациялаш мумкин:

1) юзали конденсаторларда. Бу ҳолда эритувчи буғлари трубанинг ички ёки сиртқи юзаларида конденсацияланади. Трубаларнинг бошқа томонидан совуқ сув, намакоб ёки ҳаво берилади. Бу вақтда буғлар ўзининг иссиқлигини совутиш агентига бериб, конденсацияланади. Бу усулда ҳосил бўлган конденсат совитувчи сув ёки намакоб билан аралашмайди;

2) аралаштирувчи конденсаторларда буғлар совитувчи сув ёки намакоб билан бевосита аралаштириб юборилади.

Иккала усулда ҳам конденсациялаш атмосфера босими ёки вакуум остида ўтказилади. Вакуум ҳосил қилиш учун вакуум-насос ёки буғ эжекторлари ишлатилади.

Трубкалар тўпламлари жойлашига қараб юзали конденсаторлар горизонтал ёки вертикал турларга бўлинади. Вертикал турли конденсаторлар саноатда кенг қўлланилади.

Хўл шрот тутгичлардан чиққан бензин ва сув буғларини конденсациялашда совутувчи сувнинг ҳарорати конденсатордан чиқаётганда 350С дан юқори бўлмаслиги керак. А маркали бензин ишлатилганда конденсатнинг ҳарорати 450С дан юқори бўлмаслиги керак.

Асосий конденсаторлардан чиқаётган конденсатни совитиш учун конденсат совитгичдан фойдаланилади. У қобиқ-трубали горизонталь иссиқлик алмаштиргич бўлиб, совитувчи сув трубалар орасига кириб, трубалар бўйлаб қарама-қарши оқимда ҳаракатланиб, совитгичдан чиқади. Умумий совутиш юзаси 22 м2 га тенг. Совитгичга кираётган конденсатнинг ҳарорати 600Сдан, чиқаётган конденсатни ҳарорати эса 300Сдан юқори бўлмаслиги керак. НД-1250 тизимидаги ҳамма конденсаторларга совитувчи сув параллел равишда берилади.



Ҳаво-буғлар аралашмасини «Экстехник» линиясида конденсациялаш. Конденсаторларда совитиш агенти сифатида атмосфера ҳавоси ишлатилади. Бундай конденсаторлар асосан бир ярусли “Экстехник” тизимларида қўлланилиб, бунда ташқи ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати 13,50С ва максимум 370Сдан ошмаслиги лозим.

Бу конденсаторлар сув ёрдамида ҳам совитилиши мумкин. Ҳаво конденсатори (16.1-расм) тўғри бурчакли корпус (1) ва қовурғали трубалар дастасидан тузилган иккита панжарадан иборат. Трубали панжарани конденсатордан бир оз силжитиш мумкин, бу ҳолат уларни тозалашни осонлаштиради. Буғ-ҳаво аралашмаси иккита патрубок (5) орқали қабул қилиш камерасига келиб тушади ва қовирғали трубаларга тақсимланади, бу трубалар совуқ ҳаво билан совитилади. Конденсат конденсаторнинг таг қисмидаги конденсат йиғгич(3)га йиғилиб патрубок орқали сепараторга тушади. Совитувчи ҳаво 2-ойнак орқали чиқарилиб юборилади. Ювиш учун ишлатиладиган сув 4-патрубок орқали берилади.






Экстехник” қурилмасининг барча конденсаторларида қўшимча газли сепараторлар (16.2-расм) мавжуд бўлиб, улар буғ-ҳаво аралашмасидаги конденсатни ажратишда қўл келади.

Конденсат, буғ ва ҳаво аралашмаси корпус(2)га уринма бўйлаб жойлашган патрубка (1) орқали газли сепараторга келиб тушади ва марказдан қочма куч таъсири остида газ ва суюқ фазаларга ажралади. Конденсат патрубка (4) орқали тўкиб олинади, буғ-ҳаво аралашмаси эса патрубка (3) орқали чиқариб юборилади.


Вакуум остида ишлайдиган конденсатордан ажралиб чиққан, таркибида озгина миқдорда эритувчи буғлари бўлган буғ-ҳаво аралашмаси вакуум-насос ёрдамида сўриб олинади, атмосфера босимига яқин босим остида ишлаганда эса конденсатланмаган буғ-ҳаво аралашмаси бевосита сўриш трубаларига чиқиб кетади ва кейин мой-адсорбцион қурилмасига боради. Эритувчи ва сув конденсатлари сув ажратгичга қуйилади.

Ҳаво буғли аралашмани «Экстехник» линиясида конденсациялашни кўриб чиқамиз (16.3-расм). Тостер ва дистилляциянинг ҳамма босқичларидан чиққан ҳаво буғли аралашмаларни совитиш учун ҳаволи конденсаторлар ишлатилади.



16.3-расм. “Экстехник” линиясида ҳаво-буғ аралашмасини конденсациялаш схемаси


Тостердан чиққан ҳаво-буғли аралашма ҳўл шроттутгичда қаттиқ заррачалардан тозаланади. Иссиқликни қайтадан ишлатиш учун аралашма дистилляциянинг биринчи босқичига юборилади. У ерда мисцелладаги эритувчи буғланади, ва аралашма қисман конденсацияланади. Конденсат-эритувчи ва сув аралашмаси сув ва эритувчини ажратиш учун мўлжалланган сув ажратгичга келиб тушади. Конденсацияланмаган буғлар ҳаво билан совутиладиган конденсатор(4)га боради Конденсаторлар ишини енгиллатиш учун, ҳарорати 620Сга яқин бўлган конденсацияланмаган буғларни ўтказувчи трубаларга насос ёрдамида ҳарорати 400С бўлган эритувчи ва сувли конденсат сепилади. Шу билан бирга газопроводда буғларнинг бир қисми конденсацияланиб 620Сгача қизийди. Бу операция буғларнинг конденсациясини енгиллаштириб янги эритувчини қиздиради, сув буғининг сарфини қисқартиради. Газопроводнинг пастки қисмидан конденсат сув ажратгичга юборилади. Конденсатор(4)да эритувчи ва сув буғлари конденсацияланади. Конденсациянинг бошлангич ҳарорати 610С бўлиб, аралашманинг ҳарорати киришда 610С, чиқишда 500Сни ташкил қилади.

Дистилляциянинг ҳамма босқичларидан чиққан ҳаво-буғли аралашманинг юқори концентрацияли буғлари ҳаво билан совутиладиган, (1) ва (6) вакуум-насослар ёрдамида ҳосил бўладиган вакуум остида ишлайдиган, (3) ва (8) конденсаторларга юборилади. Конденсатор(3)да эритувчининг буғлари конденсацияланади. Конденсациянинг бошланғич ҳарорати 400С, аралашманинг киришдаги ҳарорати 500С, чиқишда 400С бўлади. Конденсатор(8)да эритувчи ва сувнинг буғлари конденсацияланади. Конденсациянинг бошланғич ҳарорати 500С, аралашманинг киришдаги ҳарорати 800С, чиқишда 400С бўлади. (2), (5) ва (7) сепараторларда конденсат ҳаво-буғли аралашмадан ажралади.



23-МАВЗУ

ГАЗ-ҲАВО АРАЛАШМАСИДАН ЭРИТУВЧИ БУҒИНИ РЕКУПЕРАЦИЯ ҚИЛИШ УСКУНАЛАРИ
Экстракция цехидаги турли ускуналардан чиқаётган ҳаво таркибида ҳар доим озми ёки кўпми миқдорда эритувчи буғлари бўлади. Ҳаво-буғ аралашмасидаги (техник адабиётларда ҳаво-газ аралашмаси деб юритилади) эритувчининг миқдори унинг фракцион таркибига ва қисман ҳароратга боғлиқ бўлиб, 15-20 ҳажмий фоизни ташкил қилади.

Бундай ҳаво-буғ аралашмасидаги эритувчи рекуперацион қурилмаларда ушлаб қолинади. Эритувчи буғларини дефлегмацион қурилмаларда конденсациялаш учун одатда учта усулдан фойдаланилади: 1) Совитиш йўли билан конденсатлаш; 2) Қаттиқ адсорбентлар ёрдамида конденсатлаш; 3) Суюқ адсорбентлар ёрдамида конденсатлаш. Бу усуллардан қайси бирини танлаш эритувчини аралашмадаги концентрациясига боғлиқ. Жумладан, юқори концентрация – 170-250 г/м3 бўлганда совитиб конденсатлаш, ўртача концентрация – 140-175 г/м3 бўлганда суюқ адсорбентда конденсатлаш ва паст концентрация – 50-140 г/м3 бўлганда қаттиқ адсорбент ёрдамида конденсатлаш қўлланилади.



Yüklə 3,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin