Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Бригада майдонларини жойлаштириш



Yüklə 1,36 Mb.
səhifə19/23
tarix16.12.2019
ölçüsü1,36 Mb.
#29943
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
ЕТЛ.ЯНГИСИ


Бригада майдонларини жойлаштириш

Ишлаб чиқариш бригадаларининг ишчи кучи, тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналари ва ер майдонлари бўйича ўзгармаслигини (барқарорлигини) таъминлаш ер ва сув ресурсларидан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф қилиш билан бир қаторда, бригади аъзоларининг ернинг унумдорлигини оширишга ва ҳосилдорлигини кўтаришга бўлган қизиқишини оширади. Брига-даларга ер майдонларини ажратишда уларнинг муваффақиятли ишлаши учун замин яратилади.

Алмашлаб экиш майдонлари ҳудудида бригадаларни ташкил қилишнинг қўйидаги 2 усули мавжуд: 1) ҳар бир алмашлаб экиш майдонида битта мустақил бригада ташкил қилинади. Буни бригада алмашлаб экиши дейилади; 2) битта алмашлаб экиш майдони ҳудудида бир неча бригада жойлаштирилади. Буни бригадалараро алмашлаб экиш дейилади. Бунда бригадаларга алмашлаб

экиш майдонидан бир неча дала ажратилади.

Бригадалараро алмашлаб экиш майдони ҳудудида бир неча бригада ташкил этишда уларнинг ихтисос йўналишини, хўжаликнинг ташкилий, суғориш ва бошқа шароитларини ҳисобга олиш керак.

Тўққиз далали пахта-беда-дон алмашлаб экиш майдонида учта бригадани ташкил этиш қийинчилик туғдирмайди (7-расм). Бундай ҳолда ҳар бир бригадага учтадан алмашлаб экиш даласи ажратилади, яъни иккита далага пахта ва битта далага беда экилади. Натижада бригаданинг барқарорлиги таъминланади, техника ва ишчи кучидан самарали фойдаланишга шароит яратилади.

Ўн далали пахта-беда-дон алмашлаб экиш майдони ҳудудида икки ишлаб чиқариш бригадасини жойлаштиришда (8-расм) уларнинг чегараларига беш йилдан кейин ўзгартириш киритишга тўғри келади. Чегараларни ўзгартириш имконияти бўлмаган ҳолда эса, улар орасида техника ва ишчи кучини қайта тақсимлашга тўғри келади.




Йиллар


АЛМАШЛАБ ЭКИШ ДАЛАЛАРИ

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

1-бригада

2-бригада

3-бригада

1

Д+Б1










Б2




Д

Д

Д

2

Б2

Д

Д

Д




Д+Б1










3

Д

Д+Б1










Б2




Д

Д

4




Б2

Д

Д

Д




Д+Б1







5







Д+Б1










Б2




Д

6







Б2

Д

Д

Д




Д+Б1




7










Д+Б1










Б2




8










Б2

Д

Д

Д




Д+Б1

9

Д

Д

Д




Д+Б1










Б2


Шартли белгилар:


Д+Б1



П

Дон ва бир йиллик беда экинлари Пахта


Б2

Д

2 йиллик беда дон


7-расм. Тўққиз далали пахта-беда-дон алмашлаб экиш майдони ҳудуддида 3 та бригада ташкил этиш тартиби.

8 – расмда келтирилган ҳолатда ҳар бир бригадага 5 та алмашлаб экиш даласи ажратилади. Алмашлаб экишнинг белгиланган тартиби бўйича (1:2:4:1:2) биринчи бригада 5 йил давомида 3 пахта даласига ва 2 далага дон-беда даласига эга бўлади (бу далага кузда дон экилиб, у йиғиб олингач беда экилади). Иккинчи бригада эса 4 та пахта ва битта беда-дон даласига ишлов беради. Беш йилдан кейин эса биринчи бригада 4 та пахта ва битта беда-ғалла далаларига, иккинчи бригада эса 3 та пахта ва иккита беда-ғалла даласига ишлов беради. Натижада 5 йилдан кейин уларнинг ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситалари таркибига бир оз ўзгартириш киритишга тўғри келади.

Айрим ҳолларда бир бригададан иккинчи бригадаги ишчиларни ва техникани ўтказиш одамларнинг ҳосилдорликни оширишга бўлган қизиқишини пасайтириши мумкин. Шуни ҳисобга олиб, бригадаларнинг ишчи кучи ва техникасини ўзгартирмасдан туриб, уларнинг ёнма-ён жойлашган далаларини алмаштириш ёрдамида ҳам бу масалани ечиш мумкин. Бундай ечимни фақат алмашлаб экиш майдони ҳудуди битта ариқдан суғориладиган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Илғор ҳўжаликлар алмашлаб экишни жорий қилиш бўйича тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳар бир бригада ҳудудида мустақил алмашлаб экиш майдони ташкил этилса, алмашлаб экишга ўтиш жараёни тезлашади. Шунинг учун лойиҳа тузишда иложи борича бригада алмашлаб экишини жорий қилишга ҳаракат қилиш керак.




Йил-лар

АЛМАШЛАБ ЭКИШ ДАЛАЛАРИ

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1-бригада

2-бригада

I

Д+Б1







Б2







Б3










II

Б2







Б3










Д+Б1







III

Б3










Д+Б1







Б2







IV




Д+Б1







Б2







Б3







V




Б2







Б3










Д+Б1




VI




Б3










Д+Б1







Б2




VII







Д+Б1







Б2







Б3




VIII







Б2







Б3










Д+Б1

IX







Б3










Д+Б1







Б2

X










Д+Б1







Б2







Б3

8 – расм. Ўн далали пахта-беда-дон алмашлаб экиш майдонида иккита бригада ташкил этиш тартиби.

Юқорида келтирилган алмашлаб экиш майдони ҳудудида бригадаларни жойлаштириш усуллари намунавий бўлиб, улардан бошқа усулларни ҳам қўллаш мумкин.

Бригада майдонларини жойлаштиришда унинг суғориш шароити катта аҳамиятга эга. Сабаби, ишчи кучидан, техника ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш кўп жиҳатдан бригада майдонини суғорилишига боғлиқ.

Ҳозирги вақтда ижара усулида хўжалик юритиш кенг ривожланмоқда. Хўжаликларда оилавий ва жамоа кўринишидаги ижара турлари кўп учрайди. Уларга ер ажратишда бир ёки бир нечта алмашлаб экиш даласини, айрим ҳолларда эса суғориш даласини ажратиш керак. Оилавий ижарачиларга алмашлаб экиш даласини ёки суғориш даласини ажратиш яхши натижа беради. Уларнинг ерларида тупроғига мос келадиган алмашлаб экиш вақт бўйиача ташкил қилинади. Алмашлаб экишнинг бошланиш даври ижарачи ери таркибига кирган алмашлаб экиш майдони ҳудудида қишлоқ хўжалик экинларининг далалар бўйлаб алмашиниш вақти билан боғланади.

9 – расмдан кўриниб турибдики, ҳар бир ижарачи ўзининг вақт бўйича мустақил алмашлаб экишига эга. Шу билан бир қаторда ижарачилар гуруҳи битта илмий асосланган алмашлаб экиш майдонига бирлашган. Бу алмашлаб экиш ҳудудида қишлоқ хўжалик экинларининг экилиши белгиланган тартибда далалар бўйлаб алмашиб туради.



Йиллар


АЛМАШЛАБ ЭКИШ ДАЛАЛАРИ

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

Ижарачилар ерлари

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1

Д+Б1







Б2







Б3







2

Б2







Б3










Д+Б1




3

Б3










Д+Б1







Б2




4




Д+Б1







Б2







Б3




5




Б2







Б3










Д+Б1

6




Б3










Д+Б1







Б2

7







Д+Б1







Б2







Б3

8







Б2







Б3

F

Д+Б1









9







Б3

Д+Б1







Б2







9 – расм. 9 далали пахта-беда-дон алмашлаб экиш майдони ҳудудидда ижарачи деҳқон хўжаликларини жойлаштириш тартиби.

Бригада далаларини суғоришни суғоришдан кейинги ишлов бериш билан боғлаш керак. Агар бир кеча-кундузда суғориладиган ва ишлов бериладиган ер майдонлари тенг бўлмаса, бригаданинг ишчи кучи ва техника таъминоти бўйича доимийлиги бузилади. Шунинг учун ҳам суғориш ва ишлов бериш муддатларини бир-бири билан боғлаш мақсадида сувдан фойдаланиш режаси тузилади.

Алмашлаб экиш далаларини навбат билан суғориш тартибини белгилаш учун алмашлаб экиш майдони ҳудудини суғориш даврини белгилаш керак. Бу давр суғориш далаларининг суғорилиш ва ишлов бериш муддатларига, вақтига, туроқнинг суғоришдан кейин ишлов бериш учун тайёр бўлиш вақтига, суғоришдан кейинги

ишлов бериш вақтини чўзиш ва бригаданинг имкониятларига ҳамда алмашлаб экиш далаларини суғоришнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ.

Бригалараро алмашлаб экиш майдонларида сувдан фойдаланишда бригадалар орасида, бригада алмашлаб экишида эса далалар орасида навбат ўрнатилади.



Суғориш даврида белгилашда навбат билан суғориладиган ер майдони алмашлаб экиш даласи майдонига ёки унинг ярмига тенг бўлиши керак.

Далани суғориш муддати икки кеча-кундуздан ошмаслиги керак. Алмашлаб экиш даласини суғориш муддати қўйидаги ифода ёрдамида аниқланади:

Бу ерда t –суғориш муддати, (кун); Ра.д. – алмашлаб экиш даласи майдони, га

м – суғориш меъёри, га/куб м; Qc.d.- суғориш даврида бериладиган сув миқдори, с/л.

Ҳозирги вақтда ҳамма хўжаликларда суғоришдан кейинги ишлов беришни яхши агротехник муддатларда ўтказиш учун тракторлар етарли. Шунинг учун ҳам суғоришни кейинги ишлов бериш билан боғлашда керакли трактор агрегатларни сони аниқланиб, бригадалар улар билан таъминланади.



Бригада учун зарур техника сони (N) бир кеча-кундузда суғориладиган ер майдонини (S) трактор агрегатларининг бир кунда ишлов берадиган ер майдонига ( V) бўлиш ёрдамида аниқланади:

суғориш ва ишлов бериш тартиби режасини 2 алмашлаб экиш майдони мисолида кўрамиз. Унинг майдони 283 га, алмашлаб экиш даласининг ўртача майдони 28,3 га. Суғориш меъёри гектарига 1480 куб м.



Демак, далани суғориш даври

Кўриниб турибдики, суғориш навбатини 2,4,6,8 ёки 10 кунга тенг қилиб белгилаш мумкин (бизнинг мисолимизда 2 кун).



24 – жадвал

Yüklə 1,36 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin