IV. Шартноманиўзгартириш ва бекор килиш тартиби Шартномага томонларнинг келишувига кўра ёзма равишда ўзгартириш ва кўшимчалар киритилиши мумкин.
Шартнома бекор бўлшшининг умумий асосларидан ташқари қуйидаги холларда бекор бўлиши мумкин:
томонларнинг ўзаро розилиги;
томонларнинг бири шартнома шартларини бажармаганида;
ота-она тўловини белгиланган микдорда ва муддатда амалга оширмаса.
V. Томонларнинг жавобгарлиги
5.1. Мазкур шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун томонларнинг жавобгарлиги амалдаги қонун хужжатлари билан белгиланади.
VI. Низоларни хал қилиш тартиби Шартнома юзасидан томонлар ўртасида келиб чикадиган низо ва зиддиятлар ўзаро келишувга кура хал килинади.
Томонлар ўртасидаги низо ва зиддиятлар ўзаро келишувга кўра бартараф қилинмаса, тегишли тартибда қонун нормалари асосида суд тартибида хал килинади.
VII. Форс-мажор холатлари Форс-мажор холатлари - бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлик бўлмаган табиат ходисалари (зилзила, кучки, бўрон, қургокчилик ва бошкалар) ёки ижтимоий-иктисодий холатлар (ўруш холати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошкалар) сабабли юзага келган шароитларда томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган холатлардир.
Агар форс-мажор холатлари пайдо бўлса "Томонлар" бир-бирларини ўз вақтида ёзма равишда ушбу холатлар ва уларнинг келиб чикиш сабаблари тўғрисида форс-мажор холатлари пайдо бўлган кундан бошлаб 3 (уч) кун ичида огох қилишлари шарт. "Томонлар" бир-бирларига ёзма хабарнома юбориб, шартнома шартларини бажаришнинг бошка усулларини кидириб, форс-мажор холати тўскинлик қилмаётган мажбуриятларни бажаришда давом этадилар.