III.Томонлариингмажбуриятлари 3.1. Ота-онанинг мажбуриятлари:
Фарзандига тўгарак машғулотларида иштирок этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Фарзандининг жисмоний ва рухий соғлом бўлиши учун ғамхурлик қилиш;
Хар ойда жорий ой учун ота-оналар бадал тўловини мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан банк муассасаларига тўлаш, бунда тўловни тасдикдайдиган хужжат (квитанция) нусхасини "Мактаб"га такдим этиш;
Тўлов накд пулсиз шаклда амалга оширилган такдирда (пластик карточкалардан тўлашданташқари) "Мактаб"га тўлов топширикномасининг нусхасини (тўлов тўланганлик тўғрисидаги банк белгиси қуйилган холда) такдим этиш;
бола "Мактаб"даги бир неча тўгаракка қатнаса, хар бир тўгарак учун мазкур шартноманинг 2.1-бандида белгиланган микдорда алохида тўлаш;
фарзандини "Мактаб"да таълим-тарбия олиши учун олиб келиш ва олиб кетиш;
фарзандининг машғулотга уч кундан ортик кетма-кет кела олмаслиги юзага келган холда, бу хакида ёзма равишда "Мактаб" маъмуриятини огохлантириш;
фарзандининг "Мактаб"нинг моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш ва уни асраб-авайлашини таъминлаш.
3.2. "Мактаб"нинг мажбуриятлари:
Тўлов тартиби ва микдори ўзгарганида бу хакида ота-онага хабар бериш чораларини кўриш;
"Мактаб"да болага тўгарак ўкув режасини якунлагандан сунг бепул гувохнома бериш;
"Ота-она"дан хар ойда жорий ой учун ота-оналар бадал тўловини мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўлашни талаб килиш;
тўлов мазкур шартноманинг 2.2-бандида кўрсатилган муддатдан сўнг тўлов икки хафта мобайнида белгиланган микдорда ва узрли сабабларсиз тўланмаган такдирда, боланинг ўқишини тўхтатиш;
тўлов бўйича қарздорлик у юзага келган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида қопланмаса, бола белгиланган тартибда "Мактаб"да таълим олувчилар сафидан чикариш;
бола "Мактаб"даги бир неча тўгаракка қатнаса, "Ота-она"дан хар бир тўгарак учун тўловни мазкур шартноманинг 4-бандида белгиланган микдорда алохида тўлашни талаб килиш;
"Ота-она"дан мазкур шартномада белгиланган талабларни бажарилишини талаб килиш.