Biotexnologiya kafedrasi



Yüklə 2,63 Mb.
səhifə37/88
tarix24.09.2023
ölçüsü2,63 Mb.
#147945
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   88
biotex

Keys-stadi usuli


Keys-stadi inglizcha case - anik vaziyat, study - talim sozlarining birikishidan hosil qilingan bolib, aniq vaziyatlarni organish, tahlil etish va ijtimoiy ahamiyatga ega natijalarga erishishga asoslangan talim metodidir.


Hozirgi kunda Bosh ilmiy-metodik markaz portalida taqdim etilgan
«Innovatsion talim texnologiyalari» moduliga oid materiallar va taqdimotlarda Keys-stadi usulini amalga oshirish bosqichlari quyidagicha belgilangan:

    1. Keys bilan tanishuv (individual)

    2. Asosiy muammoni (oquv muammosini) ajratib olish va organish (individual va kichik guruhlarda)

    3. Goyalar yigish va muammoning echimini izlash (kichik guruxlarda)

    4. Keys echimi uchun taklif etilgan goyalarni taqdimoti, tahlil va baholash (oqituvchi va kichik guruhlar)

    5. Keys echimi va tavsiyalar (oqituvchi, kichik guruhlar va individual)

Кейс-стади методи – бу таълимдаги методик янгилик бўлибгина қолмай, балки унинг таълим тизимида кенг ишлатилиши замонавий таълим тизимидаги вазиятга ҳам боғлиқ. Айтиш мумкинки, ушбу технология асосан янги билим, кўникмаларни ўзлаштиришга эмас, ўқитувчи ва тингловчиларнинг умумий интеллекуал ва коммуникатив салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.
Бунга албатта, таълим тизимининг демократлашуви ва модернизациялашуви, педагогик креативликка очилган кенг йўл, уларда прогрессив тафаккур услубини ҳамда педагогик этика, педагогик фаолият мотивациясини шакллантириши ҳам мисол бўла олади.
Кейс-стади таълим технологияси таркибидаги кейсдаги ҳаракатлар тавсиф кўринишида берилиши мумкин, бунда тингловчидан ушбу тавсифни англаш, яъни тавсифланган вазиятнинг натижалари, самарадорлиги юзасидан мушоҳада юритиш талаб этилади. Акс ҳолда улар муаммонинг ечимлари сифатида таклиф этилади. Кейс-стади таълим методининг категориал аппаратини шакллантириш ундан фойдаланишнинг самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имкониятини беради ҳамда таълим жараѐнида методнинг технологизациясига йўл очади. Кейс-стади таълим технологиясининг асосий тушунчалари қаторига ―вазият‖ ва ―таҳлил‖, ушбу икки тушунчанинг уйғунлашувидан келиб чиққан ―вазият таҳлили‖ киради. Фалсафий нуқтаи назардан ―вазият‖ атамаси ўз ичига бир қатор контекстларни бирлаштиради. Шунинг учун, ушбу атама юқори даражадаги барқарорсизлик билан тавсифланувчи ва ўз таркибида бир қатор зиддиятларга эга бўлган муайян ҳолат сифатида изоҳланиши мумкин. Вазият аксарият ҳолларда ўзгариш мойиллигига эга бўлиб, унинг ўзгариши ушбу вазиятда иштирок этувчи инсонларнинг фаолиятига боғлиқ бўлади. Вазият инсонлар таъсирига нисбатан очиқ бўлиб, инсонларнинг хатти-ҳаракатлари эса бу вазиятда ўз мақсадларига эришишлари ва қизиқишларини қондиришларига боғлиқ бўлади. Вазиятлар шундай ижтимоий тизимларда
―пайдо бўлади‖ки, уларда хулқ-атворнинг қаттиқ детерминацияси кузатилмайди, ижтимоий соҳада кўплаб ижтимоий кучларнинг ўртасида ўзаро таъсир, рақобат ва кураш мавжуд бўлади. Шу туфайли вазиятлар таҳлилига асосланган ҳар қандай метод каби кейс-стади таълим технологияси плюрализм, ўз-ўзини англаш ва жамоавийлик, айни пайтда мустақилликни тақазо этади.
Кейс-стади методининг яна бир базавий категорияси бу ―таҳлил (анализ)‖дир. Таҳлил этиш категорияси объектни хаѐлан бўлакларга бўлиш ѐки илмий тадқиқ этиш сифатида тушунилиши мумкин. Анализнинг турли класификациялари мавжуд бўлиб оммавий анализ таснифини қуйидагича белгилаймиз: тизимли анализ, корреляцион анализ, факторли анализ, статистик анализ ва бошқалар. Умуман олганда айтиш мумкинки, анализнинг ушбу барча турлари кейс-стади технологияси доирасида қўлланилиши мумкин бўлиб, бу ҳолат технологиянинг имкониятларини янада кенгайтиради. Кейс-стадида вазиятни англаш, тафаккур қилиш жараѐнида амалга ошиши мумкин бўлган бир қатор аналитик фаолият турлари иштирок этиши мумкин. Бу эса ўз навбатида ўқитувчидан юқори даражадаги методологик маданиятни талаб этади




Yüklə 2,63 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   88




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin