Biotexnologiya kafedrasi



Yüklə 2,63 Mb.
səhifə77/88
tarix24.09.2023
ölçüsü2,63 Mb.
#147945
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88
biotex

Лимон кислотаси. Бу кислота озиқ-овқат саноатида энг кўп ишлатиладиган органик кислота ҳисобланади. Лимон кислотаси антиоксидант ва ичимликлар, джем, шиннилар, конфет ва бошқа ширинликлар тайѐрлашда консервант сифатида, ҳамда уларга ўзига хос нордонлик бериш мақсадида ишлатилади.
Озиқ-овқат саноатида йилга 100000 тонна тоза лимон кислотаси ишлатилади. Уни Aspergillus niger замбуруғини махсус мутантларини ўстириш орқали ҳамда кимѐвий синтез орқали олинади. Охирги йилларни статистик анализи йилдан-йилга микробиологик
синтез йўли билан олинадиган лимон кислотасини миқдори ошиб бораѐтганлигидан далолат беради. Лимон кислотаси ишлаб чиқарадиган бир неча микробиологик заводлар қурилиб, ишга туширилган ва фаолият кўрсатиб келмоқда.
Озиқ-овқат саноати учун зарур бўлган органик кислоталарни бошқалари ҳам худди шу йўл билан, яъни микробиологик синтез йўли билан амалга оширилмоқда. Дунѐда ҳар йили 700000 тоннадан кўпроқ аминокислоталар ишлаб чиқарилади. Бу соҳада Япония бошқа мамлакатлардан кўра кўпроқ, яъни йилига 2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган баҳода тоза ҳолатдаги аминокислоталар ҳамда уларни аралашмасини ишлаб чиқаради.
Аминокислоталар озиқ-овқат маҳсулотларини таъмини яхшилаш ва уларнинг озиқа қийматини ошириш мақсадида кенг қўлланилади. Аминокислоталарни биосинтези учун озиқ-овқат маҳсулотларини ҳар хил таксономик гуруҳга мансуб бўлган микроорганизмлардан фойдаланилади. Масалан, лизин ва глютамин кислотасини синтези учун Corunebacterium glutamicum ва Brevibasterium flavum бактериялари ишлатилади.
Аминокислоталар синтез қилувчи микроорганизмларнинг кўпчилиги классик микробиология усулларидан фойдаланиб, танлаб олинганлар, яъни улар мутантлар ҳисобланади. Паст молекуляр оғирликга эга бўлган бирикмаларни суперпродуцентларини яратиш стратегияси унчалик яхши йўлга қўйилмаган бўлсада, баъзи аминокислоталарни продуцентлари ген-муҳандислик усуллари ѐрдамида яратилган ва улардан ишлаб чиқариш миқѐсида фойдаланиб келинмоқда. Кимѐвий йўл билан, яъни синтез қилиш орқали олинадиган аминокислоталарни миқдори ҳозирча кўпроқ. Масалан, кенг миқѐсда ишлатиладиган аминокислоталардан глицин ва метионин асосан кимѐвий синтез йўли билан ишлаб чиқилади.

Yüklə 2,63 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin