Bosh muharrir



Yüklə 0,9 Mb.
səhifə8/16
tarix09.06.2023
ölçüsü0,9 Mb.
#127900
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
UNIVERSAL JOURNAL OF LAW, FINANCE AND APPLIED SCIENCES VOLUME 1

ЖАҲОННИНГ РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАРИДА ИНФОРМАЦИОН РИСКЛАРНИ СУҒУРТАЛАШ ТАЖРИБАСИ

Холбаев Азамат Юлдашович


Тошкент молия инстиути «Суғурта ва пенсия иши»
кафедраси катта ўқитувчиси

Кибер рискларни суғурталашнинг амалиётга кириб келишини Стивен Хаас номи билан боғлашади. У 1997 йилда «American International Group, Inc» (AIG) билан биргаликда «Интернет хавфсизлиги учун жавобгарлик сиёсати» бўйича биринчи ҳужжатни ёзган1. Худди шундай ҳужжат 2000 йилда Лондоннинг Lloyd’s суғурта компанияси томонидан ҳам ишлаб чиқилган.


Ўтган қисқа даврда халқаро суғурта бозорида кибер рискларни суғурталаш сегменти юқори суръатлар билан ривожланди. Жаҳонга машҳур Marsh халқаро суғурта ва қайта суғурта брокерининг маълумотларига кўра 2009 йилда кибер рискларни суғурталаш бўйича халқаро суғурта бозорида йиғилган суғурта мукофотлари 500 млн. АҚШ долларига етмаган бўлса, 2020 йил якунларига бу кўрсаткич 5,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди, 2022 йилга бориб эса бу кўрсаткич 7 млрд. АҚШ долларига етиши прогноз қилинган.
Дарҳақиқат, «Кибер суғуртани ривожлантириш бўйича глобал ҳисобот»да2 қайд этилишича 2025 йилга келиб ушбу йўналишда йиғиладиган суғурта мукофотлари ҳажми 21,4 млрд. АҚШ долларига етади ва шу даврда йиллик ўсиш 27,2 фоизни ташкил этади.
Кибер рискларни суғурталашнинг асосий салмоғи АҚШга тўғри келишини кўришимиз мумкин. Жаҳонда кибер рискларни суғурталаш борасида АҚШ етакчилик қилмоқда. 2017 йил ҳолатига кўра, АҚШ компанияларининг 34 фоизида кибер рискларни суғурталаш бўйича алоҳида полис мавжуд. Қолган компанияларнинг яна 44 фоизи суғурта брокери билан бундай полисни сотиб олишни муҳокама қилганликлари ҳақида хабар беришган3.
Бугунги кунда кибер суғурта билан шуғулланадиган жаҳоннинг етакчи суғурта компаниялари сирасига қуйидагилар киради:
- American International Group, Inc (AIG);
- Allianz Group;
- Berkshire Hathaway, Inc.;
- Marsh;
- Lockton Companies, Inc.;
- Chubb Limited;
- Munich Re Group;
- AXA XL SA;
- Tsurich Insurance Group;
- Lloyd's Group of London Ltd.
Швейцариянинг Цюрихда шаҳрида жойлашган «Chubb Ltd» жаҳонда энг машҳур ва энг йирик суғурта компанияларидан бири ҳисобланади. Унда жаҳон бўйлаб 31 000 ходим ишлайди. 2018 йил бошига «Chubb Ltd»нинг активи 167 млрд. АҚШ долларни ва ялпи йиғилган суғурта мукофоти 36 млрд. АҚШ долларини ташкил етган. Компания қуйидаги бир неча турдаги кибер суғурта маҳсулотларини тақдим этади:
- ERM – йирик корхоналар учун рискларни бошқариш;
- DigiTech ERM – технологик ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияларнинг талабларига мос кенгайтирилган ҳимоя;
- Integrity+ – мижозлар, маҳсулот ёки хизмат етказувчилар ва учинчи шахсларнинг шикоятларини ҳал қилиш;
- ForeFront Portfolio 3.0 – хусусий компанияларга мўлжалланган бўлиб, жиноятлар, маълумотларни ўғирланиши ва товламачиликлардан суғурталашни ўз ичига олади;
- Chubb's Cyber Protection product – жисмоний шахсларга мўлжалланган.
Қоплаш тури маҳсулотга боғлиқ бўлиб, учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик, тўлов карталаридан маблағ йўқолиши, фаолият фаоллигининг тўхташи, маълумотларни рақамли тиклаш, тармоқ орқали фирибгарлик ва товламачилик ва бошқа кўплаб хос рискларни суғурталашни кўзда тутади.
Суғурта суммаси энг ками 10 млн. АҚШ доллари, энг юқориси 100 млн. АҚШ доллари миқдорида белгиланади.
«AIG» номи билан жаҳонга машҳур «American International Group» суғурта компанияси 1919 йилда Шанхайда ташкил этилган бўлиб, 1926 йилда ўзининг биринчи офисини АҚШда очган. Бугунги кунда бу компания ўз фаолиятини жаҳоннинг 80 та давлатида олиб бормоқда, штаб-квартираси эса Нью-Йоркда жойлашган. 2017 йилда йиллик суғурта мукофотлари тушуми 49,52 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, умумий активлари 498,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этади, ходимлар сони қарийб 50 000 нафарга етади.
«AIG» кибер таҳдидларга қарши кенг ва ягона ёндашувни бошлаган суғурта компания, корхонадаги маълумотларни тарқалиши ёки ноқонуний фойдаланиш оқибатларидан ҳимоя қилиш учун «CyberEdge» суғурта дастурини ишлаб чиққан. Компанияларга маълумотларни ўғирлаш, хакерлар ҳаракати, ишчи персоналнинг хатоси ва бошқа шу каби таҳдидлардан ҳимояланишга ёрдам бериш учун «AIG» мижозларга кибер хавфсизлик ва кибер жиноятчиликни тергов қилиш хизматлари, юридик маслаҳатлар ва инқирозга қарши PR билан шуғулланувчи ташкилотларга мурожаат қилиш шароитини яратиб берган. Аслида бу йўқотишларни олдини олиш ва маълумотларни тарқатиш оқибатларини бартараф этиш учун қулай воситадир.
«AIG»нинг суғурта полиси мажбурий ва қўшимча ҳимояни ўз ичига олади. Мажбурийда қуйидагилар ҳимоя билан таъминланади:
- маълумотларни бузилиши билан боғлиқ зарарлар;
- маълумотларга нисбатан маъмурий суриштирув;
- маълумотларни бузилишига қарши ҳаракат қилиш харажатлари;
- ахборот мазмуни учун жавобгарлик;
- виртуал товламачилик;
- тармоқ узилиши.
Қўшимча ҳимояга ахборот мазмуни учун жавобгарлик, йўқотилган фойда учун компенсация киради. Суғурта суммаси 100 млн. АҚШ долларидан ошмаган миқдорда белгиланиши мумкин.
Кибер суғуртанинг жозибадор дастурларидан бирини Англиянинг Lloyd’s компанияси тақдим этган. Полис «Internet Asset and Income Protection Coverage» деб номланиб, унинг муҳим хусусияти хавфсизлик воситалари етказиб берувчисини танлаш имконияти мавжудлиги билан изоҳланади. Бу дастур хавфсизлик тизимида бузилиш ёки унинг ишламай қолиши натижасида ахборот активларини йўқолиши ёки шикаст етиши хавфларини қоплайди. Ахборот активларига мижозлар рўйхати, кредит карта рақамлари, ишчи ҳужжатлар ва шу каби маълумотлар киради. Агар мижоз 20 минг АҚШ доллари тўласа, унда у 1 млн. АҚШ долларигача суғурта қопламасини олиш имкониятига эга бўлади. Бадал 75 минг АҚШ долларини ташкил этганда суғурта қопламаси миқдори 10 млн. АҚШ долларига ортади. Бошқача қилиб айтганда, суғурта мукофоти миқдори аниқ белгиланмаган ва биринчи ҳолатда 2 фоизни, иккинчисида эса 0,75 фоизни ташкил этади4.
Россияда кибер рискларни суғурталашнинг пайдо бўлиши ўзининг аниқ санасига эга эмас. Ушбу суғурта турини амалга ошириш бўйича суғурталовчиларнинг айрим ташаббуслари 1997-1999 йилларда бошланган. Шу даврда биринчилардан бўлиб «Инфострах» ва «Ингосстрах» суғурта компаниялари Россия Федерацияси алоқа вазирлиги билан ушбу соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим тузишган. Ушбу битимга асосан кибер рискларни суғурта қилишнинг илмий-тадқиқот қисмини Бутунроссия ҳисоблаш техникаси ва ахборотлаштириш муаммолари илмий-тадқиқот институти ўз зиммасига олган. Бироқ, жаҳон миқёсида юз бераётган рақамлаштириш жараёни кибер хавфсизлик масаласини бирламчи поғонага кўтармоқда. Бу ўз навбатида, кибер суғуртага бўлган талабни кескин ортишига, демакки ушбу суғурта турини нафақат корпоратив секторда, балки аҳоли ўртасида кенг оммавийлашишига олиб келади. Бизнинг фикримизча, мижозлар томонидан кибер рискларни тушунмаслик ҳолати мавжуд бўлишига қарамай, истиқболда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини рақамлаштириш ушбу сегментни кескин ривожланиши учун катта салоҳият мавжудлигидан далолат беради деб ҳисоблаймиз.


Yüklə 0,9 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin