Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис ролини янада кучайтириш



Yüklə 16,37 Kb.
tarix06.06.2020
ölçüsü16,37 Kb.
#31754
Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис ролини янада кучайтириш

Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис ролини янада кучайтириш

Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолияти кучайтирилади ва самарадорлиги оширилади. Бу «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Лойиҳага кўра, Олий Мажлис палаталари юридик хизматлари негизида Юридик бошқармалар ташкил этилиб, унинг штат бирликлари кўпайтирилади. Бундан мақсад, қонунларнинг тўлиқлиги ва тўғридан-тўғри амал қилиши механизмларини таъминлашдир.

Депутат ва сенаторлар томонидан жойларга чиқиб, аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш амалиёти янада такомиллаштирилади. 

Ҳар бир парламент назорати тадбири якуни бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилиб, тегишли мансабдор шахсларнинг фаолиятига танқидий баҳо бериш амалиёти йўлга қўйилади. 

Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактлар ёки воқеалар содир бўлганда парламент текшируви институтидан фойдаланиш назарда тутилади.

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш:
давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш;

қабул қилинаётган қонунларнинг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва судҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш;



сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш.
Yüklə 16,37 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin