Fizika, matematika va axborot texnologiyalari” kafedrasi “Tasdiq
ТИББИЙ МЕТРОЛОГИЯ. ТИББИЙ ВА БИОЛОГИК ЎЛЧАШЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Тиббиётда ишлатиладиган техник қурилмалар умумий ҳолда тиббий техника деб аталади. Тиббий техниканинг кўпчилигини тиббий аипаратуралар ташкил этади, улар ўз навбатида тиббий асбоблар ва тиббий аппаратураларга бўлинади.
Беморларнинг касалликларини аниқлаш ва даволаш мақсадида ишлатиладиган техник қурилмалар (тиббий термометр, сфигмоманометр, электрокардиограф ва ҳ.к тиббий асбоб ҳисобланади.
Тиббий аппарат — терапевтик, хирургик ва бактерицид хоссаларга энергетик таъсир қилишга, шунингдек, тиббий мақсадларда турли субстанцияларнинг маълум таркиби (ЎЮЧ-терапия, электрохирургия, сунъий буйрак ва кохлеар протез асбоблари)ни таъминлашга имкон берувчи техник қурилмадир.
Тиббий асбобларга ҳам ўлчов асбоблари сингари метрологик талаб қуйилади. Кўпгина тиббий асбоблар организмга дозали энергетик таъсир кўрсатишлари керак. Шунинг учун улар хам метерологик ташкилотларнинг кузатиши доирасига киритилган.
Тиббиётда ўлчашлар (тиббий ёки тиббий-биологик ўлчашлар), шунингдек, тегишли ўлчаш воситалари етарлича ўзига хос хусусиятларга эга. Бу хусусиятлар метрологияда алоҳида йўналишни — тиббий метрологияни ажратишга олиб келади.
Тиббий метрологияга ва қисман тиббий асбобсозликка алоқадар бўлган баъзи муаммоларни кўриб чиқайлик.
Ҳозирга вақтда тиббий ўлчашларни техник жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрмаган тиббиёт ходимлари (врач, хамшира) олиб боради. Шунинг учун натижавий қийматлари тиббий ахборот берувчи физик катталиклар бирликларида даражаланган тиббий асбоблар яратиш (тўғри, бевосита ўлчашлар) мақсадга мувофиқдир.
Охирги натижани олгунча кетадиган ўлчаш вақти иложи борича кам, ахборот эса иложи борича тўлиқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бундай зиддиятли талабларни фақатгина ҳисоблащ машиналари ўз ичига олувчи, ўлчов комплекслари қаноатлантира олади.
Яратилаётган тиббий асбобни метрология жиҳатдан нормалашда тиббий кўрсаткичларни ҳисобга олиш керак. Врач диагностик хулоса чиқариш учун натижани қандай аниқликда бериш кераклилигини аниқлаши керак. Бунда бу кўрсаткичларнинг айрим беморларда четлашиши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш керак.
Кўпгина тиббий асбоблар ахборотни қайд қилувчи қурилмалар ёрдамида ифодалайдилар (масалан, электрокардиограф), шунинг учун бундай ёзиш шаклига хос бўлган хатоликлар ҳисобга олиниши керак.
Муаммолардан бири — атамашуносликдаги (терминологик муаммодир. Метрология талабларига кўра ҳар қандай ўлчаш асбоби номида физик катталик ёки бирлик (амперметр, вольтметр, частотомер ва ҳ.к.) кўрсатилиши керак. Тиббий ўлчов асбоблари номи бу талабга жавоб бермайди (электрокардиограф, фонокардиограф. реограф ва ҳ. к.). Масалан, электрокардиографии курсатишларнк кайд килувчи милливольтметр (ёки қайд қилувчи милливольтметр) деб аташ мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Бир қатор тиббий ўлчашларда бевосита ўлчанаётган физик катталиклар билан тегишли тиббий-биологик кўрсаткичлар ўртасидаги боғланишлар ҳақида етарлича маълумот бўлмаслиги мумкин. Масалан, шифохоналарда қон босимини клиник (қонсиз) метод билаи аниқлашда манжет ичидаги ҳаво босими тахминан артерия босимига тенг деб фараз қилинади. Аслида эса бу боғланиш ниҳоятда мураккаб бўлиб, кун факторларга, шу жумладан мускулларнииг бўшашиш даражасига ҳам боғликдир. Лабораториядаги ўлчашлар (in vitro) натижалари шу кўрсаткичнинг организмдаги (in vivo) қийматидан фарқланиши мумкин.
Ўлчаш давомида тиббий-биологик кўрсаткичлар ўзгариши мумкин. Физик-техник ўлчашларда тасодифий хатоликларни йуқотиш мақсадида бир нечта ўлчаш ўтказишга харакат қилинади; бу эса ўлчаш жараёнида физик параметрнинг ўзгармаслигига ишонч комил бўлгандагина мақсадга мувофикдир. Биологик системанииг параметрлари узоқ вақт ўлчаш жараёнида анча ўзгариши мумкин, масалан, психо-физиологик факторларнинг таъсири натижаспда (ташқи муҳитнинг таъсири: бино, ўлчаш асбоблари, ўлчашга қатнашаётган ходимлар ва ҳ. к.) ёки динамометр ёрдамида кўп марта ўлчашлар натижасида мускулларнииг чарчаши. Органларнппг ёки объектнинг ўлчаш натижаларининг турлича бўлишига олиб келиши мумкин.
Албатта тиббий асбобларни яратишда яна бошқача талабларни ҳам инобатга олиш керак бўлади (санитария-гигиеник, ҳавфсизлик, мустаҳкамлик масалалари ва ҳ.к.); улардан баъзилари қуйида кўриб чиқилади.