2-мавзу: (2 soat) фалсафий тафаккур тарақҚиёти босқичлари: шарқ фалсафаси режа



Yüklə 51,09 Kb.
tarix08.05.2020
ölçüsü51,09 Kb.
#31157
falsafa 2-mavzu

2-МАВЗУ: (2 soat) ФАЛСАФИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ: ШАРҚ ФАЛСАФАСИ

РЕЖА:

  1. Миср ва Бобил фалсафий мактаблари.

  2. Қадимги Ҳиндистон фалсафий мактаблари.Конфуций ва Лао Цзи таълимоти.

  3. Марказий Осиёда “Авесто” таълимотидаги фалсафий фикрлар.

  4. Илк ўрта аср Шарқ фалсафаси ва уйғониш даври.


Мавзунинг таянч иборалари: Таврот, Ведалар, Ци, Ян-Ин, ибтидоий онг, мифология, сеҳргарлик, фалсафий таълимот, фалсафий мактаб, фалсафий оқим, фалсафий йўналиш; ведалар, упанишад, брахман, пракрит, атман, чорвак,буддизм, локаята; дао, жень, сяо, конфуцийлик ''жень''; зардўштийлик, эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу иш.

Шуни таъкидлаш жоизки, антик замон фалсафаси ҳақида сўз борганда умуман қадимги замон фалсафаси (мас, Хиндистон, Хитой) эмас, балки қадимги Юнонистон ва Римда юзага келган фалсафа назарда тутилади. Антик фалсафа даври эрадан олдинги VII асрнинг охири - VI аср бошларида вужудга келиб, у эрамизнинг V-VI асрларига қадар, қарийб минг йилдан ортиқ даврни ўз ичига олади. Бу - қулдорчиликка асосланган жамиятнинг хусусиятларини ўзида гавдалантирган фалсафий тафаккурнинг алоҳида тарихий типидир.

Юнон антик фалсафаси тараққиётини шартли равишда тўрт босқичга бўлиш мумкин. Антик фалсафа ўз мазмуни, фикрлаш услуби жиҳатидан шарқий фалсафий тизимлардан ва оламни мифологик изоҳлаш тамойилларидан кескин фарқ қилади. Айни вақтда юнон фалсафасида узоқ вақт мобайнида мифологик элементлар сақланиб қолганлигини ҳам таъкидлаш керак.

Биринчи босқич э.о. VII асрдан V асргача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу одатда сократгача бўлган давр деб аталади (Сократ: э.о. 469-399). Бу даврга Милет мактаби, Гераклит, Элей мактаби, Пифагор ва пифагорчилар, Эмпедокл ва Анаксигор, қадимги юнон атомист (Левкипп ва Демокрит) лари тегишлидир.



Иккинчи босқич тахминан э.о. V аср ўрталари ва IV аср охиригача бўлган муддатни ифодалайди. У одатда классик (мумтоз) давр деб аталади. Буюк юнон файласуфлари Сократ, Афлотун ва хусусан Арасту ана шу даврда фаолият кўрсатадилар, юнон фалсафасини юқори чўққига кўтарадилар.

Учинчи босқич эллинистик (ёки эллиник) аталиб, э.о. IV-II асрларни ўз ичига олади. Чуқур фалсафий мазмундор тизимларнинг юзага келиши билан боғланган классик даврдан фарқли ўлароқ бу даврда бир қатор фалсафий мактаб (перипатетиклар, Афлотун академияси, стоиклар ва эпикурейлар мактаби, скептицизм)лар юзага келади. Теофраст ва Эпикур бу даврнинг йирик намояндалари бўлган. Бу мактабларнинг барчаси учун умумий хусусият шундан иборат эдики, улар Афлотун ва Арастунинг таълимотларини изоҳлашдан этика муаммоларига ўтадилар, скептицизм ва стоицизмнинг талқинчиларига айланадилар.

Антик фалсафа тараққиётидаги тўртинчи босқич (э.о. I аср - милоднинг V-VI асрлари) шундай даврга тўғри келдики, эндиликда антик замонда Рим ҳал қилувчи роль ўйнай бошлайди, ҳатто, Юнонистон ҳам унинг таъсирига тушиб қолади. Рим фалсафаси юнон, хусусан, эллинизм даври фалсафаси таъсирида шаклланади. Рим фалсафасида учта йўналишни алоҳида кўрсатиш мумкин: стоцизм (Сенека, Эпиктет, Марк Аврелий), эпикуреизм (Тит Лукреций Кар), скептицизм (Секст Эмпирик).

III-V асрларда Рим фалсафаси йирик намояндалари Афлотун ҳисобланган неоплатонизм юзага келади ва ривожланади. Неоплатонизм нафақат илк христиан фалсафасига, шу билан бирга бутун ўрта аср диний фалсафасига кучли таъсир кўрсатади.

Энди антик фалсафа тараққиёти босқичлари шаклланиши ва ривожланишида фаоллик кўрсатган мутафаккирларнинг баoзи бирлари билан танишиб ўтайлик.

Биринчи асос ғояси Милет мактаби намояндалари Фалес (э.о. 625-547), Анаксимандр (э.о.610-546), Анаксимен (э.о. 585-524) ва Гераклит (э.о. 544-480) томонидан илгари сурилади.

Милет фалсафий мактаби файласуфлари биринчи ибтидони табиат билан боғлиқ ягона моҳият сифатида тушунганлар. Бошқа нарса эмас, табиатнинг ўзи бутун мавжудликнинг сабабчисидир, деган хулосани берганлар.

Биринчи ибтидо мифологиядан фалсафий дунёқараш тизимига ўтиб, умумийликни назарда тутар эди. Дастлабки даврларда бу ибтидо энг умумий тушунча кўринишида эмас, балки яққол шаклда тасаввур қилинади: Фалес бундай ибтидони - сув, Анаксимен - ҳаво, Гераклит - олов деб ҳисоблайди. Сув, ҳаво, олов умумийликнинг рамзи сифатида эътироф этилади. Булар оддий жисмлар бўлмай, шу билан бирга илоҳийликни ҳам билдиради. Гераклитнинг олови шунчаки ўт эмас, балки яратувчи - олов - мангу ва илоҳий космик олов эди.

Фалес қадимги дунёнинг етти донишмандидан бири ва Милет мактабининг асосчиси бўлиб, ҳар томонлама билимли, геометрик теоремаларни исбот қилган, Қутб Юлдузини кашф этган, э.о. 585 йили Қуёшнинг тутилишини башорат қилган; йилни 365 кун, ҳар бир ойни 30 кундан иборатлигини кўрсатган мутафаккир бўлган. У ранг-баранг бутун борлиқнинг асосига Сувни қўяди: Сув - мавжудликнинг ҳам ибтидоси, ҳам интиҳоси.

Унинг қуйидаги ҳикматли сўзлари машҳур: «Бутун борлиқнинг энг қадимгиси - Ҳудодир, чунки у туғилмаган»; «Олам Ҳудо томонидан яратилганлиги учун ҳамма нарсадан гўзалдир»; «Вақт ҳамма нарсадан донишманддир, чунки у барча нарсанинг нималигини кўрсатиб беради»; Ундан сўрадилар: «Оламда нима мураккаб?» - «Бошқаларга маслаҳат бериш» ва ҳ. к.

«Бахтсизликни қачон енгиб ўтиш мумкин? - Душманинг учун ўта қийинроқ ҳолат содир бўлганини кўрганингда».

Фалеснинг шогирди бўлган Анаксимандр бутун борлиқнинг биринчи асосини апейрон (аниқлаб бўлмайдиган, чексиз абстракт модда) ташкил этади, деб ҳисоблайди. Апейрон фаол, ҳамиша ҳаракатда бўлади; бир хил нарса ларнинг ўлиши бошқаларнинг туғилишига олиб келади. Ягона апейрон қарама-қаршилик (совуқ ва иссиқ)ларга ажралади. Олам совуқ ва иссиқ кураши туфайли юзага келади. Юнон мутафаккирларидан биринчи бўлиб, Анаксимандр инсон ва ҳайвонларнинг келиб чиқиши ҳақидаги масала билан қизиқади. У Ернинг юмалоқлигини, Ой акс эттирилган ёруғлик туфайли нур сочишини ҳаёл қилади.

Анаксимен астрономик таълимотларни табиий йўл билан изоҳлайди. Бутун борлиқнинг биринчи асоси Ҳаводир. Ҳаво юмшаб - оловга, қуюқлашиб - шамолга, кейинчалик булутга, сўнгра сувга, кейин тупроққа, тошга яна бошқа нарсаларга айланади. Унинг тасаввур қилишича, ёритгичлар Ернинг атрофида ҳаракат қилади, Қуёш ва Ой Ердан пайдо бўлган.

Оламнинг бирламчи асоси, ундан борлиқнинг ранг-баранг ҳодисаларининг юзага келиши, ва, аксинча, турли-туманликнинг Ягоналик (бирламчи негиз)га қайта айланиши муаммоси фалсафий фикр тараққиётида турлича йўналишларни келтириб чиқаради.

Антик фалсафа синкретик характерга эга бўлган. Бунинг маъноси шундаки, у муҳим масалаларни қўшиб талқин этган, табақалашмаган. Ҳозирги замон фалсафасида олам изчил табақалаштирилади, масалан, инсон олами ва табиат олами, уларнинг ҳар бирига хос белгилар таъкидланади. Ҳозирги замон мутафаккирлари эзгулик ҳақида гап кетганда уни фақат инсонга хос деб тушунтиради. Антик замон файласуфи ахлоқий тамойилларни қоидага кўра бутун Космосга таалуқли деб ҳисоблаган.

Антик фалсафа космоцентрик характерга эга бўлиб, у бутун Космосни, шу жумладан инсон борлиғини ҳам қамраб олган. Бунинг маъноси шуки, антик файласуфлар энг умумий, универсал категорияларни ишлаб чиққанлар. Бундай универсал ҳолат ҳозирги замон файласуфлари учун унчалик хос эмас, улар бир қадар ''тор'' роқ муаммоларни тадқиқ этиш билан кўпроқ шуғулланадилар. Масалан, вақт муаммоси билан шуғулланганда умуман Космос ҳақидаги тасаввурлар Эътибордан четда қолади;

Фалсафанинг вужудга келиши ҳақиқий маънода эрадан олдинги VI асрга тўғри келади. Мана шу даврда қадимги Шарқ мамлакатлари, энг аввало Ҳиндистон ва Хитой ва қадимги Юнонистонда мифологик тушунчалардан фалсафий фикрлашга ўтиш жараёни юз беради.

Қадимги ҳинд фалсафаси аниқ ифодаланган диний характерга эга бўлган.

Ҳиндистонда фалсафий тафаккур шаклланишининг ибтидоси брахманлар (қоҳинлар) таълимоти билан узвий боғланган. Брахманизм ўз ақидаларида ведаларга асосланган. “Веда”лар э.о. II-I асрларда юзага келган бўлиб, қадимги ҳинд маoбудаларига, худоларга бағишланган гимнлар мажмуидан иборат (санкрит - ''билим'').

Ведалардан жой олган матнларнинг барчаси муқаддас китоблар саналган, уларни брахманлар (э.о. биринчи минг йиллик ўрталари) талқин ва тарғиб этганлар. Эрадан олдинги иккинчи минг йилликдан то VI асргача бўлган муддат веда адабиётлари даври деб аталади. Энг қадимги ведаларни тўрт тўплам (санхит) ташкил этган: 1. Регвида - гимнлар тўплами; 2. Яджурведа - фидойилик ҳикматлари; 3. Самаведа - фидойилик қўшиқлари; 4. Атхарваведа - илтижо қўшиқлари.

«Веда» ларнинг хулоса қисмини Упанишадалар (устоз олдида тиз чўкиб ўтириш деган маънони билдиради) ташкил этган. Улар фалсафа учун биринчи аҳамиятли бўлган матнлардан ташкил топган.

Упанишадаларда барча нарсаларнинг бирлигига, космологик мавзуларга, ҳодисаларнинг сабаб-оқибатли боғланишларига бағишланган ғоялар кенг ўрин олган: “Қуёш кечаси қаерда бўлади?”, “Юлдузлар кундуз куни қаерга йўқолади?”, “Биз киммиз?”, “Биз қаердан келиб қолдик?”, “Биз қаерга бораяпмиз?”.

Упанишадаларда борлиқнинг биринчи асоси сифатида брахман, яъни умумий, шахссиз ''оламий жон'', ибтидо тилга олинади, оламнинг бошқа барча нарсалари ана шундан келиб чиққан, деб тушунтирилади.



Упанишада фалсафасининг асосий белгилари қуйидагича:

Биринчидан, табиат ҳодисалари ва инсоннинг пайдо бўлиши, брахман (маънавий ибтидо, у кўпроқ худо) билан атман - (руҳ, алоҳида жон) ўртасидаги муносабат асосида тушунтирилади. Брахман ва атман бутун ҳинд фалсафасининг марказий муаммоси, марказий тушунчасига айланади.

Иккинчидан, маънавий моҳият инсонда ва табиатда айнандир.

Учинчидан, билимлар икки турга бўлинади: содда билимлар ва олий билимлар. Содда билимлар кўпроқ ва асосан кундалик амалий ҳаёт билан боғлиқ бўлади, олий билимлар маънавий мутлоқлик ҳақидаги билим бўлиб, борлиқни яхлит ҳолда идрок этишни билдиради.

Ҳинд фалсафаси тараққиётдаги эпик давр деб аталадиган босқич эрадан олдинги VI асрдан бошланади. Бу вақтда ҳинд жамиятида муҳим ўзгаришлар юз беради: деҳқончилик ва ҳунармандчилик ривожланади; ижтимоий тармоқланиш кенгая боради; қабилавий ҳокимиятчиликка асосланган сиёсий бошқарув ўз таъсирини йўқотади; монархия ҳукмронлиги кучаяди. Шу билан бирга ҳинд жамияти дунёқарашида муайян ўзгаришлар юз беради. Хусусан, ведаларга асосланган брахманизмни танқид қилиш тенденцияси кучаяди. Бу давр фалсафий тафаккурининг асосий манбаи ўн саккизта китобдан иборат бўлган “Махабхарата” поэмаси ҳисобланади. Шу асар жанр хусусиятларидан келиб чиқиб, бу давр эпик давр деб аталган.

“Махабхарата”да анча ривожланган фалсафий концепциялар, дунёқараш муаммолари талқин этилади. Улар орасида санкҳpя, у билан боғлиқ йога ҳақидаги қарашлар, пракрит (материя, табиат) тўғрисидаги фикрларга кенг ўрин берилган. Пракрит борлиқдаги барча нарсаларнинг манбаи бўлиб, руҳий ҳолат, онг шунга боғлиқ ҳолда талқин

этилади. Пракритдан ташқарида унга боғлиқ бўлмаган ҳолда соф руҳ - пуруша (у Браҳман деб ҳам, атман деб ҳам номланади) мавжуд. Шундай қилиб дунёқараш дуалистик тарзда, икки ибтидога асосланган тарзда баён этилади.

Ведаларга қарши янгича қарашларнинг кўплаб тарафдорлари ичида чарвак, жайнизм, буддизм оқимларини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Улар ҳинд фалсафасида ноордодоксал оқимлар ҳисобланади. (Ортодоксия - юнонча: маълум соҳада қатoий қабул қилинган принцип ва талабларни сўзсиз бажариш деган маънони билдиради).

Чарвак - қадимги ва ўрта аср ҳинд фалсафасида материалистик йўналишдаги оқим. Унинг кейинги кўриниши локаята ҳисобланади.

Чарвак бўйича борлиқнинг бирламчи асосини тўрт элемент - ер, сув, ҳаво, олов ташкил этади. Ҳаёт ҳам, онг ҳам мана шу бирламчи моддий элементларнинг бирикувидан келиб чиққан. Материя ҳам фикрлаши мумкин. Ўлим ҳамма нарсанинг тугаши, интиҳосидир.



Чарвакнинг ахлоқий концепцияси асосида чексиз роҳатланиш - гедонизм (грекча - завқланиш) туради. Шахснинг азобланиши ва роҳатланиши реал ҳаётий ҳодисадир, бу мактаб инсоният мавжудлиги ва яшаб туришининг мақсади бойлик тўплаш ва роҳатланишдан иборат, дейди. “Бугунги ҳаётда ейиш керак, ичиш керак ва роҳатланиш керак, ҳолбуки, биз ҳаммамиз ўлимга маҳкум этилганмиз. Ҳозиргача яшаяпмиз, нафас олаяпмизми, роҳат қилиб яшаш керак, зеро, ҳеч ким ўлимнинг қўлидан қутула олмайди”. Барча ахлоқий меёрлар Эътибор қилишга арзимайдиган инсоний шартлар, холос. Ҳозирги замон ҳинд фалсафасининг йирик намояндаси С.Радхакришнан ёзганидек, “чарвак фалсафаси ўзига замондош бўлган авлодни улар устидан таъсир этиб турган юкдан озод қилишга йўналтирилган фанатик интилиш ифодасидир” (Радхакришнан С. Индийская философия. В 2х тт., Т.I., СПб, Стикс, 1994, С.244).

Жайнизм мактабининг асосчиси Махавира Вардхамана (э.о. VI аср) ҳисобланади. У айни вақтда Жин - Ғолиб деган тахаллус олган. Бу йўналиш шахснинг борлиғи масаласига катта Эътибор беради. Жайнизм нуқтаи назаридан шахснинг моҳияти дуалистик - маънавий (жива) ва моддий (аджива) маънога эга.

Буддизм ҳам жайнизм сингари эрадан олдинги VI асрда юзага келган. Унинг асосчиси шаҳзода Сиддҳартҳа Гаутамадир, кейинчалик Будда (уйғонган, маoрифатли дегани) номини олган, узоқ муддат давомида зоҳидлик ўтаган ва аскез туфайли уйғониб, чеклашларни инкор этадиган ҳаётни тўғри тушуниш йўлига ўтади.

Бу таълимотнинг негизида 4 та олийжаноб ҳақиқат туради: инсоннинг таваллудидан то вафотигача ҳаёти азоб-уқубат билан боғлангандир; азоб-уқубатнинг сабаби бу - ҳаётга интилиш, ташналикдир; азоб-уқубатдан қутулиш, унинг сабабларини йўқотиш мумкин, бунинг учун мазкур ташналикдан халос бўлиш керак; азоб-уқубатдан қутулишга олиб борадиган йўл бу - ҳаётни фақат ҳиссий завқланиш тарзида ҳам, тарки дунёчилик ва ўз-ўзини азоблаш тарзида ҳам инкор этишдир.

Азоб-уқубатдан қутулиш шахс мавжудлиги ва борлиғининг пировард мақсади, яъни истакларни йўқ қилишдан иборатдир. Буддизмнинг бу принципи унинг ахлоқий соҳадаги концепцияси - чидамлилик ва нисбийлик билан боғлангандир.

Қадимги ҳинд фалсафий мактабларига хос умумий белгиларни қуйидагича кўрсатиш мумкин: теварак олам ва шахс ўзаро боғлангандир; фалсафа инсоннинг ички, руҳий, ботиний дунёсига йўналтирилиши лозим; ҳаётий тамойиллар таркидунёчилик (аскез), ўз-ўзини таҳлил этиш, ўз-ўзини ботинан чуқурлаштириш, фаолиятсизликдан иборат; фалсафа абстракт характерга эга бўлиб, биринчи сабаб муаммосини ҳал қилади. (У инсон руҳига эгалик қилади); ҳаёт ва ўлим мангу айланиб ўзаро алмашиниб туради; ҳар бир инсоннинг яхши ва ёмон ишлари йиғиндиси карма тушунчаси орқали берилади.

Хитой фалсафаси Шан (э.о. 18-12 асрлар) ва Чжоу (э.о. XI-III асрлар) династиялари даврида шаклланган. Унинг манбаларини мифологик дунёқарашлар ташкил этган. Шан династияси даврида бутун оламни яратувчи олий ибтидо - илоҳий шанди (Олий император), Чжоу даврида эса “Осмоннинг иродаси” бўлган.

Шан династияси давридаёқ зулмат ва ёруғлик тўғрисидаги тасаввурлар таркиб топади, уларда зулмат ва ёруғлик предметларга хос ички хусусият деб қаралади, улар ўртасидаги ўзаро қарама-қаршилик нарса-ҳодисалардаги ривожланиш ва ўзгаришларни таъминлайди, деган фикр юзага келади. Қуёшли кун - ёруғлик, булутли кун - қоронғулик, зулмат деб ҳисобланади. Даврлар ўтиши билан ёруғлик билан зулмат ўзининг конкретлилик хусусиятини йўқота бориб, абстракт маъно касб эта бошлайди.

Ёруғлик ва қоронғулик, зулмат ҳақидаги тасаввурлар “И цзин” (“Ўзгаришлар китоби”)да янада ривожлантирилади. Бу китоб ўзгаришларни ёруғлик ва зулмат билан боғлаб тавсиф этади. Воқеаларга бахтли ва бахтсиз деб баҳо беради. “Ўзгаришлар китоби” мистик руҳда бўлиб, кейинчалик кенг қўлланиладиган фалсафий тушунчаларни ишлаб чиқади.

Бу китоб оламни мифологик акс эттиришдан бошлаб то фалсафий англашгача бўлган жараёнларни акс эттиради. Унда қадимги Хитой мифларидаги бошланғич ибтидо (руҳ)лар - Ин ва Ян тушунчаларига кенг ўрин берилади.

Ян - бу эркаклик, ёруғлик ва фаоллик асоси (руҳи), у осмонни бошқаради. Инo - аёллик, қоронғулик ва заиф асос, у ерни бошқаради. Ин ва Ян бир-биридан ажралган ҳолда эмас, балки ўзаро алоқадорликда, ўз кучларини бирлаштирган ҳолда ҳаракат қилади. Ян ва Иннинг ўзаро ўрин алмашиниши ''Йўл''(дао) бўлиб, бутун нарсалар шу орқали ўтади. Дао - ҳаракатдаги нарса-ҳодисалар йўли, айни вақтда олам йўлидир. Инсоннинг энг асосий ва эзгу вазифаларидан бири - оламда ўз ўрнини тушуна олиши, “ўз кучини Осмон ва Ер билан қўша олишидадир”.

Хитой фалсафий фикри кейинчалик беш унсур (биринчи ибтидо) ҳақидаги таълимотда янада ривож топади. Бу таълимот эрадан олдинги биринчи минг йилликнинг бошида ёзилган “Тарих китоби” (“Шу цзинp”)да баён этилган. Бу таълимотга кўра, бутун моддий олам 5 унсур (сув, олов, металл, ёғоч, тупроқ) бирламчи ибтидодан ташкил топган.

Оламни материалистик тушунтиришни назарда тутадиган бу таълимот кейинчалик ҳам ривож топади. Хусусан, э.о. III асрда яшаган Цзоу Ян фикрича, беш унсур - бошланғич ибтидолар ўртасидаги алоқа диалектик йўналишга эга бўлиб, ёғоч - оловни, олов - ер (кул)ни, ер - металлни, металл - сувни (металл- предметларда тўпланадиган намлик кўзда тутилади), сув - ёғочни ҳосил қилади. Шундай қилиб ҳаёт ўзаро боғланган занжирдан иборат. Бундай доира нафақат ҳаётга, балки ўлимга нисбатан ҳам шундай: ёғоч - ерни, ер - сувни, сув - оловни, олов - металлни, металл - ёғочни енгади. Элементларнинг бундай ўзаро алмашишига мувофиқ ҳолда жамиятда ҳам династиялар ҳам ўрин алмашади. Ҳар бир династия юқоридаги элементларнинг бирон-бир белгиси остида ҳукмронлик қилади.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, э.о.VIII-V асрларда Чунцю, э.о. V-III асрларда ҳукмронлик қилган Чжанго даврларида Хитойда йирик ижтимоий ўзгаришлар юз беради, “барча мактаблар рақобати” номини олган муҳит юзага келади. Бу даврда қуйидаги мактаблар таркиб топади: Конфуцийлик мактаби; Маоизм мактаби;

Даосистлар мактаби; Легизм мактаби; Номиналистлар мактаби; Натурфайласуфлар мактаби.

“Конфуцийлик”. Унинг асосчиси э.о.551-479 йилларда яшаб ижод этган Конфуцийдир. Адабиётларда кўпинча уни Кун-цзи деб аташади, бу - ўқитувчи Кун деган маънони билдиради. Бундай дейилиши бежиз эмас, чунки ҳали 20 ёшга етмаёқ Кун Хитойда машҳур ўқитувчи-устоз номига эга бўлади. Унинг таълимотининг бош манбаи - “Луно юй” (“Суҳбатлар ва ҳукмлар”) китобидир. Мазкур китобда устознинг ўз ўқувчилари билан қилган суҳбатлари ўрин олган.

Конфуций ''Осмон'' категориясини табиат билан эмас, балки энг аввало инсон билан боғлиқ ҳолда қараб чиқади. Инсон, унинг ақлий ва ахлоқий камоли ва хулқи Конфуций фалсафасининг негизини ташкил этади. Конфуций ўзининг асосий Эътиборини идеал инсонни тарбиялаш (идеал инсон - цзюнь-цзи) масаласига қаратади: инсон ўз атрофидаги кишиларга ва жамиятга ҳурмат руҳида тарбия топган бўлмоғи керак, инсон жамиятнинг функционал элементи бўлиши, шунга кўра, у жамиятга бўйсуниши лозим.

Хулқ-атвор ва тарбиянинг барча ижтимоий ва ахлоқий меёрлари Конфуций таълимотида диний тартиб-қоида тусини олади. Конфуций тартиб-қоидада донишмандлик ва фалсафанинг янги типини кўради. Донишмандликнинг моҳияти тартиб-қоидага риоя қилиш, фалсафанинг моҳияти эса уни тўғри талқин қилиш ва тушунишдан иборатдир.

Инсон учун диний тартиб-қоиданинг аҳамиятини таъкидлар экан, Конфуций жамиятдаги ноиттифоқлик, нифоқлик каби нохуш ҳодисаларни диний ҳис-туйғуларнинг ғариб ҳолга келиб қолиши ва тартиб-қоида - ритуалга бўйсунмаслик оқибати деб тушунтиради. Барча кишиларни бирлаштирувчи умумий асос ва уларнинг Космос билан мустаҳкам бирлиги Осмон (йўл)га ҳурмат-эҳтиром, илоҳий якдиллик туйғуси туфайли амал қилади. Ердаги бу илоҳий кучни Конфуций авваламбор анъанавий характерга эга бўлган тартиб-қоидада кўради.

Олийжаноб арбобларни, чинакам эр кишиларни тарбиялаш мактабининг асосчиси бўлган Конфуций амалий тарбиялаш борасида ўзига хос фалсафий тамойилларни ишлаб чиқади. Бу - кишиларни Осмон (худо) билан бирлаштиришдан иборатдир. Идеал инсонни, олийжаноб арбобни тарбиялашнинг моҳиятини тушуниш учун Конфуций ўз фалсафасида “жень” категориясини кенг қўллайди.

Конфуций талқинида “жень” тушунчаси турлича маънони ифодалайди: яхши фазилат, олийжаноблик, инсонни севиш, раҳм-шафқат ва ҳ.к. “Жень” моҳиятини инсонийлик ташкил этади. Инсонийлик - бу инсонга қўйиладиган талаб. Конфуций “жень” категориясини конкретлаштиради: “Ўзингга раво кўрмаган нарсани бировга ҳам раво кўрмагин”, “Ўзинг эришмоқчи бўлган нарсада бошқаларга ҳам кўмак бер” ва ҳ.к.

“Жен”нинг асоси “сяо”дир. Сяо ота-онага, ўзидан ёши улуғларга, фарзандларга ҳурмат-эҳтиромдир. Сяо - мамлакатни бир оила сифатида бошқаришнинг самарали усули ҳамдир. Шу сабабли ҳукмдор билан аҳолининг муносабатлари ота билан ўғил, ака билан ука ўртасидаги муносабатларга ўхшаган тарзда ташкил этилмоғи лозим.

Идеал инсонни тарбиялашда номлар (чжен-мин)ни тўғри қайд этиш муҳимдир. Ҳамма буюмлар уларнинг номи билан мослаштирилиши ва мувофиқлаштирилиши лозим. Шу сабабли “ҳукуматнинг фаолияти” номларни тўғри қайд этиш билан бошланмоғи, чунончи, олийжаноб арбоб “сўз ва ишни тўғри фаҳм этиши, ваoда берилгач, шунга мувофиқ ҳаракат қилиши керак”. Борди-ю “номлар тўғри бўлса-ю, бироқ нутқ зиддиятли кечса, ундай тақдирда муваффақият қозониб бўлмайди”. Конфуций сўз билан ишни бир-биридан ажратмайди, уларни биргаликда идрок этади. Унинг қуйидаги ҳикматли сўзларига Эътибор беринг: “кишилар сўзини эшитиб, уларнинг қилаётган ишига қарайман”.



Маоизм. Бу мактаб э.о. 475-395 йилларда яшаган Мо-цзи (Мо Ди) номи билан аталади, эрадан аввалги V-III асрларда кенг тарқалади. Бу мактаб қатoий ҳарбийлаштирилган ташкилотга ўхшаб кетади: унинг аoзолари бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришлари зарур бўлган.

“Устоз Маонинг трактатлари” (“Мо-цзи”)да унинг асосий фалсафий тамойиллари тўла акс этади. Булар: “Донишмандликнинг қадрига етиш”, “Бирликни қадрлаш”, “Умумий муҳаббат”, “Ҳаражатларда иқтисод қилиш ҳақида”, “Мусиқа ва ўйин-кулгуни инкор қилиш”, “Осмон иродасини инкор этиш” ва бошқалар.



Даосизм. (Хитойча дао цзя - дао мактаби). Конфуцийлик билан бир қаторда э.о. биринчи минг йилликнинг II ярмида вужудга келади. Унинг асосчилари - Лао цзи ва Чжуан-цзи ҳисобланади.

Бу фалсафий таълимотнинг марказида дао (айнан - йўл дегани) категорияси туради. Дао бу табиат, жамият, инсон хулқи ва тафаккурининг кўзга кўринмайдиган энг умумий табиий қонунидир. Дао моддий оламдан ташқарида алоҳида яшамайди, бинобарин, у оламни бошқаради.

Дао таълимотида содда диалектик фикрнинг элементлари кўзга ташланади: дао - бўшлиқ ва айни вақтда битмас-тугамас нарса; у ҳаракатсиз, айни вақтда ҳамма нарсани амалга оширади; у сукунатда ва айни вақтда ҳаракатда бўлади; у ўз-ўзига асос, бироқ унда на ибтидо ва интиҳо мавжуд. Даони билиш айни вақтда умумийликни, табиат ва унинг тузилишини билиш билан тенгдир.

Даосизмда осмон ҳам бошқалар қатори дао иродасига бўйсунади: “инсон ерга, ер-осмонга, осмон даога, дао - ўз-ўзига боғлиқ бўлади”.

Кўринадики, қадимги Хитой фалсафаси кўпроқ кундалик турмуш донишмандлигини ҳал этишга қаратилади, нарса-ҳодисаларнинг табиий ҳолатини белгилашга интилади.

Марказий Осиё жаҳон цивилизациясининг энг қадимги ўчоқларидан биридир. Эрадан олдин биринчи минг йилликда ҳозирги Марказий Осиё худудларида юнон тарихчилари скифлар, эрон манбаларида саклар деб аталувчи халқлар яшаган. Каспий орти водийларини массагетлар эгаллаган. Марказий Осиёнинг ана шу худудларида цивилизациянинг илк марказлари вужудга келган.

Эрадан аввалги VI аср охири ва V аср бошларида саклар форс давлати таркибига кирган, эрадан аввалги IV асрда эса Марказий Осиёни Александр Македонский забт этади. Юнон истилосига қарамасдан Марказий Осиё халқлари ўзининг маданиятини сақлаб қолади.

Бу даврда хўжалик юритиш, маданият ва санoатнинг ранг-баранг шакллари ривож топади. Марказий Осиёга арамей алфавити кириб келади, унинг асосида хоразмий ва сўғд ёзувлари таркиб топади. Марказий Осиё халқлари оғзаки ижодиёти ва адабиётининг бошланиши ҳам худди шу даврга тўғри келади. Шаҳарлар пайдо бўлади, ҳунармандчилик тараққий этади, темир асбоб-ускуналардан фойдаланиш яхши йўлга қўйилади. “Буюк ипак йўли”нинг шу ердан ўтиши туфайли аҳоли Ҳиндистон, Хитой, Миср, Месопатамия, ҳатто Юнонистон ва Рум каби мамлакатлар билан алоқалар ўрнатади.

Қадимги Турон заминда VIII асргача бўлган фалсафий, ижтимоий ахлоқий қарашларнинг умумбашарий аҳамиятга молик бўлганлиги бизга қадар етиб келган тарихий ёдгорликлардан маълумдир. Турк мифологияси, Орхун-Энасой ёзувлари, Култагин ёдгорлиги, Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, Наршахийнинг “Бухоро тарихи” каби манбалар ўша давр ижтимоий-фалсафий қарашлари тўғрисида муайян тасаввур ҳосил қилади. Тарихий манбаларда ёзилишича, қадимги Ҳиндистонда ва Хитойда кенг тарқалган, биз юқорида айтиб ўтган 4-5 элементнинг субстанциявийлиги ҳақидаги ғоялар Марказий Осиё халқлари фалсафий фикрларига ўзига хос таъсир этган. Ўша замоннинг донишмандлари борлиқ ва ундаги барча нарса-ҳодисаларни сув, ҳаво, тупроқ ва оловдан ташкил топган деб ўйлаганлар, бу тасаввурлар кейинчалик илоҳийлаштирилган. Шу маънода ҳавони булғаш энг катта гуноҳ ҳисобланган. Олов меҳр-муҳаббат рамзи бўлган. Сакларнинг эпик эртакларида ватанпарварлик, садоқат ва жасурлик ғоялари куйланган. Ўз қабиласи мустақиллиги учун курашнинг ёрқин намуналари Широқ, Тўмарис ҳақидаги афсоналарда акс этган. Сак эпосининг айрим белгилари ўзбек, қорақалпоқ, туркман ва тожик халқлари оғзаки ижодиёти намуналарида сақланиб қолган.

Миллий қадриятларимизнинг кўп қирраларини ўзида мужассамлаштирган энг муҳим ёзма ёдгорликлардан бири «Авесто»дир. Зардўштийлик динининг муқаддас китоби бўлмиш «Авесто»нинг илк саҳифалари бундан уч минг йил илгари Хоразмда яратилган. Эрамиздан олдинги VII асрга келиб, уни Амударё соҳилидаги туя боқувчи қабилалар орасидан етишиб чиққан Зардўшт қайта ишлаб чиққан. Зардўшт ''Авесто''нинг қадимги қисми бўлган «Яштлар»даги кўпхудолик ақидаларига зид ўлароқ, унинг «Гоҳлар» қисмида яккахудолик ғояларини тарғиб этган.

Қадимги юнон донишманди Плиний таoбири билан айтганда «бир миллион қўшиқдан иборат» бўлган ''Авесто''да дин назарияси, амалиёти билан бир қаторда Мовароуннаҳр ва қадимги Эрон халқлари тарихи, маданиятига оид қимматли далиллар мавжуд.

«Авесто»да Марказий Осиё халқларининг олам, космос нур сочувчи сфера ва жаннатдан иборатдир, деган тасаввурлари ўрин олган: коинот Ер, океан, осмон билан ўралган. Ер етти қисмдан иборат бўлиб, турлича иқлим ва йил фасллари билан боғланган. Осмон тўрт сферадан иборат: биринчиси ерга энг яқин - юлдузлар (Катта Айиқ, Вега, Сириус, Канопус). Иккинчиси - Ой, учинчиси - Қуёш сфераси, тўртинчиси - ёруғлик майдони ёки жаннат сфераси. Ой сфераси олти фазага бўлинади, уларнинг ҳар бири беш кундан иборат. Юлдузлар, Ой ва Қуёш худо Ахура Мазданинг танасини ўзларида гавдалантиради.

Зардўштийлик таълимоти диний шаклда берилган, кимки Зардўшт таълимотига амал қилса, у ер, сув, йилқи учун майдон, айвонли уй, ўн беш ёшли келинга муяссар бўлади; кимки ўз уйида хотини билан тинч-осойишта яшаса, кўп фарзанд кўрса, оиласини меҳнат қилиб боқса, у покдомондир.

Зардўштийликда ахлоқий таълимот уч асосга: “эзгу фикр” (гумата), “эзгу сўз” (гукта), “эзгу амал” (гваришта)га таянади. Эзгу фикр - худо Ахура Мазданинг тимсоли, ёмон фикр эса ёвузлик тимсоли Ахриманнинг белгиси. Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал - инсон бутун умри давомида амал қиладиган тамойиллар бўлиб, шу уч хислатга эга бўлган ҳалол меҳнат соҳиби инсон олий ҳақиқатга эришади.

Зардўштийликда ҳуқуқий қарашлар ҳам ўз ифодасини топган. Кишиларнинг жамиятдаги мунсабатларини тартибга солиб турувчи урф-одатлар ва ахлоқий қоидалар Ахура Мазда тарафидан илоҳий қонун даражасига кўтарилган. Ҳуқуқий соҳалар жиноят, фуқаролик, оила, ер-сув ҳуқуқи кабиларга ажратилган. Сув жазоси ўта шафқатсиз бўлган. Жазолашда ўт, қиздирилган темир, қамчидан кенг фойдаланилган. Бош ҳакам Ахура Мазданинг ўзи бўлган.

Эрамизнинг II-III асрларида Марказий Осиё ва унга қўшни ҳудудларда иқтисодий таназзул ва унинг ғоявий ифодаси сифатида янги мафкуравий оқим бўлган монийлик таълимоти вужудга келади. Бу таълимотнинг асосчиси 216 йилда Бобилда туғилган, 25 ёшида Ҳиндистонга бориб ўз ҳамфикрлари жамоасини тузган ва кейинчалик Форс ва Сузада яшаган Монийдир. У бир неча диний-ахлоқий рисолалар муаллифи бўлиб, «монийлик ёзуви» номи остида янги алифбо кашф этиб, уни тавсия этган. Унинг орзуси кўпчиликни саводхон қилиш ва ҳаммага маoқул тушадиган умумий ягона динни яратиш эди. Моний турмуш тарзини ўзгартириш борасида ҳам ислоҳотчи бўлиб, гўштни истеoмолдан чиқариб, ўрнига сабзавотлардан тайёрланган таомларни кўпроқ ейишни тавсия этган. У майда ҳунармандчиликни ривожлантириш билан биргаликда камтарона, фақирликда яшашни тарғиб қилади. Моний таълимотини тарғиб этиш Эрон, Марказий Осиё, Хитой, Туркистон бўйлаб ёйилган. Унинг ошиб бораётган обрўсидан ҳадиксираган зардўштий коҳинлар Монийни фалсафий баҳсга чақирганлар. Аммо баҳс билан чегараланмай, уни зиндонга солганлар ва, ниҳоят, 276 йили қатл этганлар.

Монийнинг фалсафий-илоҳий таълимотида маънавий қадриятларга катта ўрин берилган. Унинг фикрича, икки дунё - «зулмат ва зиё дунёси» мавжуд бўлиб, биринчисида адолатсизлик, зулм, зўравонлик ҳукм сурган, иккинчиси абадий, емирилмайдиган, доимий қадриятлар дунёси бўлган. Моний таълимотида қадимги замоннинг асосий қадриятлари жамланган. Уларнинг умумий тизими асотир тафаккур (мифология), фалсафа, коинот ҳақидаги илмлар ва бошқа ижтимоий-табиий билим соҳалари билан боғлиқда баён этилган.

Моний таълимотининг озод деҳқонларга қаратилганлиги ва улар манфаатининг ғоявий ифодаси бўлганлигидан III ва ундан кейинги асрларда ҳам Эрон, Марказий Осиё, Сурия, Миср ва Рум империясининг шарқий вилоятларида унинг ғоявий таъсири кенг ёйилган эди. Буюк ипак йўли бўйлаб буддавийлик таълимотининг тарқилишига қадар Эронда қувғинга учраган Монийнинг маслакдошлари Марказий Осиёдан паноҳ топадилар.

Монийлик ғоялари Марказий Осиёнинг ўтроқ, энг маданий халқларидан бўлган уйғурлар дунёқарашига катта таъсир ўтказган. Монийликнинг уйғур тилига қилинган таржимаси тарзида сақланган диний ёдгорлиги «Хуа стуанифт» (''Монийликнинг тавба намози'') аниқ, тушунарли тилда ёзилган ва бу асар қадимги туркий халқлар тилида яратилган илк адабий ёдгорлик ҳисобланади. Монийлик VII асрда Уйғур давлатининг динига айланган.

Фалсафий қадриятлар мавзусининг излари VI асрда яшаган Маздак таълимотида ҳам кўзга ташланиб туради. Маздак ақидасига кўра, дунёда содир бўладиган жараёнлар онгли мақсадга йўналтирилган эзгулик ва унинг манбаи бўлган ёруғлик билан кўр-кўрона ва тасодифий ҳаракат қилувчи қоронғилик (жоҳиллик) ўртасидаги курашдан иборатдир.

Бу кураш яхшиликнинг ёмонлик устидан муқаррар ғалабаси билан якунланади. Яхшиликни барқарор қилиш учун ижтимоий тенгсизликка барҳам бериш лозим, асосий ёвузлик - бойликка хирс қўйишдир. Бундай таълимотга асосланган Маздак бойларнинг мол-мулкини тортиб олиб, қамбағалларга бўлиб беришга бошчилик қилган. Феодалларнинг марказий давлатдан ажраб чиқиб, ўзларича мустақил яшаш тамойиллари кучайганлиги сабабли, уларнинг кучини оммавий ҳаракат орқали сингдиришдан манфаатдор бўлган Эрон шоҳи Қубод I (488-581) аввал бошда Маздакни қўллаб-қувватлаб, уни бутун Эронга қози қилиб тайинлайди. Мамлакат бўйлаб хусусий мол-мулкни ижтимоий тенглик асосида қайтадан бўлиб чиқиш мақсадида талон-тарож қилиш бошланади. Мамлакатдаги катта ер эгалари, амалдорлар ва коҳинларнинг иқтисодий ва сиёсий ҳукмронлиги барбод бўлганидан сўнг, шоҳ Қубод I Маздак билан алоқани узади. 529 йили маздакийларнинг инқилобий ҳаракати бостирилгач, Маздак қатл этилади. Аммо унинг таълимотидаги адоват ва ҳасадни йўқ қилишга қаратилган тадбирлар, ижтимоий адолатсизликка қарши курашиш муқаддас вазифа эканлиги ҳақидаги ғоялар жозибакор мафкура сифатида узоқ вақт яшаб қолади. Кейинчалик бу таълимот ғоялари Эрон, Марказий Осиё ва Озарбайжондаги деҳқон ва шаҳар камбағалларининг феодаллар зулмига қарши, кейинроқ эса араб истилосига қарши кўтарилган Муқанна ва Бобек қўзғолонларида кураш ғояси бўлиб хизмат қилган.

Шундай қилиб, исломнинг Марказий Осиёга кириб келиши арафасида, яъни VII-VIII асрларда бу ер аҳолисининг аксарият қисми зардўштийликнинг ранг-баранг шаклларига, мазҳабларига, шу жумладан монийлик, маздакийлик, буддавийлик оқимларига эътиқод қўйганлар. Шу билан бирга Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг маълум ҳудудларида христианлик, асосан унинг несториан тариқати ҳам кенг тарқалган.

Кишиларнинг дунёқараши, ҳуқуқий ва ахлоқий меёрлари ўша даврда яратилган диний ақидалар ва ёзма ёдгорликларда бизгача етиб келган. Бироқ булар ҳали соф фалсафий шаклда бўлмаган. Шундай бўлишига қарамай, улар кейинчалик фалсафий руҳдаги таълимотларнинг келиб чиқишига ўз таъсирини ўтказганлиги маълум.
Мавзуни тўлиқроқ тушуниш учун Тақдимот 2 фойдаланишингиз мумкин. Ёки қўйидаги хавола https://www.youtube.com/watch?v=aPCp6Y_G38sорқали мавзуни чуқурроқ билиб олинг.
2-MАVZU(4 soat): АNTIK DUNYO, QАDIMGI SHАRQ VА MАRKАZIY OSIYODАGI FАLSАFIY FIKRLАR, ULАRNING JАHON MАDАNIYATIDА TUTGАN O’RNI

REJА:


  1. Аntik dunyo fаlsаfаsi.

  2. Qаdimgi SHаrqdа fаlsаfiy fikrlаrning vujudgа kelishi (Misr, Hindiston, Хitoy).

  3. Mаrkаziy Osiyodа eng qаdimgi fаlsаfiy qаrаshlаr vа ulаrning keyingi tаrаqqiyoti (zаrdushtiylik, buddаviylik, moniylik, mаzdаkiylik).

  4. Mаrkаziy Osiyo Uyg’onish dаvri fаlsаfаsi.


Mаvzuning tаyanch iborаlаri: Аntik duny fаlsаfаsi, Tаvrot, Vedаlаr, TSi, YAn-In, ibtidoiy ong, mifologiya, sehrgаrlik, fаlsаfiy tа’limot, fаlsаfiy mаktаb, fаlsаfiy oqim, fаlsаfiy yO’nаlish; vedаlаr, upаnishаd, brахmаn, prаkrit, аtmаn, chorvаk,buddizm, lokаyatа; dаo, jenь, syao, konfutsiylik ''jenь''; zаrdO’shtiylik, ezgu fikr, ezgu sO’z, ezgu ish.

O’zingizni sinab ko’ring.


  1. Qаdimgi Misr fаlsаfаsigа хos хususiyatlаri

  2. «Vedа»lаr nimа vа qаchon pаydo bO’lgаn?

  3. Sizningchа Buddаviylik tа’limotining moхiyati?

  4. Konfutsiylik tа’limtoi

  5. Lаo TSzi fаlsаfаsidа Dаo qonuni

  6. Siz Milet fаlsаfiy mаktаbi tO’g’risidа

  7. Gerаklitning «Oqаr suvgа...” iborаsini tushuntirish

  8. Suqrot fаlsаfаsi

  9. Аflotunning g’oyalаr dunyosi хаqidаgi tа’limotining moхiyati

  10. Аrаstu hаqidа

1-topshiriq. Quyidagi testni yechib kalitlarini quyidagi manzilga jo’nating.

6.Metаfizikа olаmni qаndаy tushuntirаdi?

A.Nаrsа-hodisаlаr O’zgаrmаydi, konkret holаtdа turаdi

B.Olаm аzаliy O’zgаrishlаrni boshidаn kechirib turаdi;

C.Ruhiyatdа bO’lаdigаn O’zgаrishlаrni tаn olish

D. Olаmning rivojlаnishi tаsodifiy hodisа

7.Qаysi qаtordа “gnoseologiya”gа tO’g’ri jаvob berilgаn?

Olаmning аsosidа nimа yotаdi, degаn sаvolgа jаvob

Olаmning O’zgаrishini tаn olаdi;

Olаmni bilish mumkinligini tаn olаdi

Olаmni bilib bO’lmаydi, deb hisoblаydi;

8.Qаdimgi hind fаlsаfаsining аsosiy yodgorliklаri?

«Аrfist qO’shig’i”, “Аvesto”;

«Tаvrot”, “Vedаlаr”;

«Аvesto”, “ Upаnishаdаlаr”;

«Vedаlаr”, “Upаnishаdаlаr”;

9.Qаdimgi Хitoy fаlsаfаsining аsosiy oqimlаri?

Konfutsiylik, zаrdO’shtiylik

Dаosizm, monizm;

Konfutsiylik, dаosizm;

Konfutsiylik, moniylik

10.Qаdimgi yunon fаlsаfаsidа

g’olаr dunyosi vа nаrsаlаr dunyosi” tа’limotining аsoschisi?

Fаles;

Аnаksimаndr;



Аflotun;

Аrаstu


11. “Oqib turgаn dаryogа ikki mаrtа tushib bO’lmаydi” degаn fikr аsoschisi:

Аrаstu;


Gerаklit

Аflotun;


Epikur

12.Аtomistik nаzаriyagа аsos solgаn qаdimgi yunon fаylаsufi?

Аnаksimen;

Pifаgor;

Demokrit;

Lukretsiy

13 .Olаmdаgi bаrchа nаrsа-hodisаlаrning sаbаbi O’t (olov)deb hisoblаgаn fаylаsuf?

Sokrаt


Levklipp

Аnаksimen

Gerаklit

14 . Mаrkаziy Osiyo mutаfаkkirlаridаn “Muаllimi аs-soniy” (Ikkinchi muаllim”) unvonigа sаzovor bO’lgаn?

Ibn Sino;

Beruniy;

Fаrg’oniy;

Forobiy

15 . Mаrkаziy Osiyodа keng tаrqаlgаn tаsаvvuf tаriqаtlаrining аsoschilаri qаysi jаvobdа tO’g’ri kO’rsаtilgаn?

Fаrg’oniy, Mаrg’inoniy, Nаqshbаnd;

Moturudiy, Хos Hojib, YAssаviy

YAssаviy, Nаqshbаnd, Kubro;

Zаmаhshаriy, Firdаvsiy, Kubro

16.“Dil bа yoru dаst bа kor” iborаsi kimgа tegishli?

Аhmаd YUgnаkiy

Аbduholiq G’ijduvoniy

Bаhovuddin Nаqshbаnd

YUsuf Хos Hojib

17. Ibn Sinoning аsаrlаri qаysi qаtordа tO’g’ri belgilаngаn?

“Hаyrаtul- Аbror”, Sаddi Iskаndаriy”, ”Donishnomа”

“Kitob аsh SHifo”, “Irfon”, “Аvesto”

“Nаjot”, “Kitobi аsh-SHifo”, Donishnomа”;

“Аl-Hidoya”, “Kimiyoi sаodаt”, “Nаjot”;

18.“Fozil odаmlаr shаhri” аsаrining muаllifi?

YUsuf Хos-Хojib;

Ibn Sino;

Аbu Nаsr Forobiy

Mаhmud Zаmаhshаriy

19. “TO’rt ulus tаriхi” (“Tаriхi аrbа’ ulus”) аsаrini yozgаn muаllif?

Аmir Temur;

Хondаmir;

Mirzo Ulug’bek;

Dаvlаtshoh Sаmаrqаndiy

20.Аlisher Nаvoiy аsаrlаri tO’g’ri berilgаn jаvob?

“Mаjolisun nаfois”, “Qobusnomа”, “Nаjot”

“Hibаtul hаqoyiq”, “Siyosаtnomа”, “Irfon”;

“Lisonut tаyr”, “Mаhbubul qulub”, “Mаjolisun nаfois”;

Mаntiqut tаyr”, “Tаzkirаt ush-shuаro”, “CHor unsur”

21.Evropа O’rtа аsrlаr fаlsаfаsining yirik nаmoyandаlаri?

Аvreliy Аvgustin, Fomа Аkvinskiy;

Fomа Аkvinskiy, Spinozа;

Leybnits, Аvreliy Аvgustin;

Gаliley, Lаmetri

2-Topshiriq . Quyidagi mavzular biriga Power Point dasturi asosida taqdimot tayyorlang.



  1. Xitoy va Hind falsafasi

  2. Milet va Eley maktabi

  3. Sofistika va Epikurizm

  4. Buddizm va Konfutsizm

  5. Aristotel va Platon

  6. Charvak va Legizm

  7. Suqrot va Konfutsiy

  8. Antik davr va O’rta asr

  9. Suqrot va Platon

  10. Yunon va Hind falsafasi

Taqdimot taqqosiy ko’rinishda bo’lishi kerak. Taqdimot 8 betdan kam bo’lmasligi kerak. Taqdimotda quyidagilarga e’tibor berish lozim.

1.Taqdimotda 1 betda titul(mavzu nomi,ism familyasi gurhi) bo’lishi kerak

2. ASosiy mavzular bir-birigiga solishtiring

3. Oxirgi betda xulosa bo’lsin.



Taqdimotni quyidagi manzilga jo’natasiz


Yüklə 51,09 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin