Geodeziya, kartografiya, geografiya


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни



Yüklə 29,69 Mb.
səhifə5/121
tarix09.10.2023
ölçüsü29,69 Mb.
#153376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Geodeziya, kartografiya, geografiya

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Бўлажак геодезия, картография ва кадастр бакалавр талабалари ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятида, жумладан экологик карталарни лоиҳалаштириш ва тузиш ишларини ташкил этишда, турли ҳил манбаларни тўплаш, таҳлил қилиш ва баҳолашда, ҳар ҳил жойлашган воқеа ва ҳодисаларни генерализация қилишда, карта ва атласлардан фойдаланишни асосий йўналишларини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишларида экологик картография фанидан олган билимларига таянадилар. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини белгилайдиган йўналиш қишлоқ хўжалиги ва ер ости бойликларидан иборатдир. Қишлоқ хўжалигида барча етиштириладиган озиқ-овқат ва кийим-кечак махсулотлари, табиий ландшафтлар ва суғорма деҳқончилик ерларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Шу боисдан “Экологик картография” фани ишлаб чиқариш технологик тизимида асосий ўринни эгаллайди.
Фани ўқитишда замонавий ахборот ва педогогик технологиялар
Талабаларни Экологик картография фанини етарли даражада ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, бу жараёнда янги информацион педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий кўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, кўргазмали қуроллар ва геодезик асбоблардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий машғулот дарсларида мавзуга мос илғор педагогик технологиялар қўлланилади. Бу борада замонавий педагогик технологиянинг “Бумеранг”, “Елпиғич”, “Ақлий ҳужум”, “Занжир”, “Кластер” ҳамда “Муаммоли таълим” технологиясининг “Мунозарали дарс” каби усулларини қўллаш ўринлидир.
Асосий қсим
Маърузалар мавзулари
Экологик картография фанига кириш
Курснинг долзарблиги, бошқа ўқув курслари билан боғлиқлиги, мақсади ва вазифалари, курснинг мазмуни, тадқиқот объектлари.
Экосистема ва унинг таснифланиши
Экосистема ва унинг таснифланиши, геосистема билан экосистема: ўхшашлик ва фарқлари. Геосистема, унинг мазмуни, тадқиқот объекти, геоэкология. Асосий хусусиятлари.

Yüklə 29,69 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin