Geodeziya, kartografiya, geografiya


Фан бўйича билим, малака ва кўникмага



Yüklə 29,69 Mb.
səhifə4/121
tarix09.10.2023
ölçüsü29,69 Mb.
#153376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121
Geodeziya, kartografiya, geografiya

Фан бўйича билим, малака ва кўникмага
қўйиладиган талаблар
Экологик картография фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган талаблар доирасида бакалавр:

  • экологик картография фанининг предмети, методи, мақсади ва вазифаларини; экосистема ва унинг таснифланиши; геосистема ва экосистеманинг ўхшашлик ва фарқлари; геосистема, унинг мазмуни, тадқиқот объекти, геоэкологиянинг асосий хусусиятлари; табиий ва социал-иқтисодий ресурслардан фойдаланиш; экологик мувозанат, вазият ва уни белгиловчи омиллар; экологик хавфсизлик сиёсати; дунёда ва Ўзбекистонда мавжуд экологик муаммолар; экологик карталарнинг тарихи ва ҳозирги ҳолати ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак;

  • экологик карталар таснифини; тармоқ ва мажмуали карталар, аналитик, синтетик, баҳолаш, башорат қилиш ва бошқа экологияга боғлиқ карталар хусусиятлари, вазифалари ва уларга қўйиладиган талабларни; экологик карталарни лойиҳалаш ва тузишнинг назарий асосларини; картага олишнинг асосий омиллари, экологик объектларининг жорий ҳолатини замон ва маконга боғлаб карталарда тасвирлашни; инсонни табиатга ижобий ва салбий таъсири оқибатларини карталарда тасвирлаш йўлларини; экологик карталар мазмунини яратиш ва жиҳозлашнинг амалий асосларини билиши ва улардан фойдалана олиши керак;

  • экологик карталар маъносини тузиш ва жиҳозлаш; аэро ва космик маълумотлардан фойдаланган ҳолда экологик карталарини тузиш; экологик карталардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Фаннинг ўқув режадаги ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги
Экологик картография фани умумкасбий фан ҳисобланиб, у 8- семестрда ўқитилади. Талаба фанни мукаммал ўрганиш учун карталарни лойиҳалаш ва тузишга ҳамда экология ва табиатни муҳофаза қилишга оид бўлган билимларни чуқур ўзлаштирган бўлиши керак. Экологик картография фанини ўрганиш учун талаба экология, тупроқшунослик, топографик чизмачилиги ва компьютер графикаси, карташунослик, умумгеографик карталарни лойиҳалаш ва тузиш, табиий карталарни лойиҳалаш ва тузиш, фанларидан етарли билимга эга бўлиш талаб этилади.

Yüklə 29,69 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   121




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin