Guliston davlat universiteti pedagogika va psixologiya kafedrasi-fayllar.org (2)
Ижро интизоми ва маданияти ҳақида мулоҳазалар Асримизга - космик аср деб бекорга таъриф беришмаган. Инсоният
тарихининг сўнгги 100 йиллигида илм, фан, техника, маданият, ижтимоий
муносабатлар шу қадар шиддатли ривожландики, унинг суръатини фақат космик
тезлик мезонлари билан ўлчаш мумкин. Бинобарин, инсон ақл-заковати, унинг
ахборотлардан воқифлик даражаси ҳам шунга мувофиқ тарзда ривожланаѐтир.
Жаҳоннинг умумҳалқ эътирофи ва ишончига сазовор бўлган машҳур олимлар,
социологлар, сиѐсатшуносларнинг башорат беришларича XXI асрда ахборотларданвоқифлик даражаси ва унга эҳтиѐж уч баробар юқори бўлади.
Ҳозирги замон таълимининг вазифаси эса ана шу шиддаткор давр билан
нафақат тенгма-тенг одимлаш, балки ундан ўзиб, илгарилаб фаолият кўрсатишданиборат. Бун- га эса жамиятда руй бераѐтган водеа ва хрдисалар хдкдда етарлиахборотлардан вок,иф бўлиш, ижодкорлик фаолиятини тинимсиз тарздатакомиллаштириб бориш, бугундан туриб эртанги куннинг унуми, самараси юқорибўлишига эришиш, таҳлиллар, диагностика билан яшаш орқали эришилади. Аксҳолда фаолиятда ва унинг айрим босқичларида ҳозирча учраб тўрганбоқибеғамлик, лоқайдлик, янгиликлардан қўрқиш, уларни жорий қилишгаҳафсаласизлик, фаолиятга консерватив муносабат, ташаббуссизлик XXI асркишисининг фазилати бўла олмайди ва бундайларни давр ва муҳитнинг ўзиулоқтириб ташлайди. Буюк ҳинд ѐзувчиси ва мутафаккири Рабиндранат Тагорѐзганидек «Инсон доимо оқимга қарши сузмоғи керак. Бундай қилиш қўлиданкелмайдиганларни эса оқим ҳас-чўплар янглиғ дашту саҳроларга улоқтирибташлайди».
Бинобарин, XXI аср ижодкор, серғайрат, тадбиркор-ташаббускор, ўзфаолиятига таҳлил кўзи билан қарайдиган оқил ва зукко инсонлар асри бўлишикутилмоқда. Кириб келаѐтган аср руҳини қисқача баѐн қиладиган бўлсак, у вақтданўзиб ишлайдиган, олисни кўзлаб фаолият кўрсатадиган, ташаббускор, ижодкор,тезкор, шиддаткор, фаолият самарадорлигига тўғри етакловчи, зарур
ахборотлардан воқиф кишилар давридир.Таълимнинг турли ахборотлар билан ўз вақтида таъминланиш даражасибугунги кун мактаби муваффақиятини таъминловчи омиллардан биридир. Шубоисдан бу соҳада республикада энг замонавий ахборот узатиш технологиясижорий этилди ва бу тизим янада такомиллаштирилмоқда. Бундан атиги 2-3 йилилгари жойларга таълимга доир ахборотлар фақат почта орқали юборилар эди.Бугун бу хизматда факс, электрон почта, МОДЕМ, ИНТЕРНЕТ каби инсон ақл-заковатининг муъжизакор ихтиролари жорий этилмоқда.Таълим тизимида ҳам ахборотларни ўзатишдаги тезкорликни ошириш, унинггеографиясини кенгайтириш бўйича кейинги йилларда кўпгина ишлар қилинди.Қабул қилинаѐтган буйруқлар, қарорлар, хукумат ҳужжатларини тезкорликбилан ижрочиларга етказиш мақсадида ҳалқ таълими муассасаларида – 5та журнал,2та газета чоп этилмоқда. Юқоридагиларга қўшимча тарзда «Таълим тараққиѐти»ахборотномаси таъсис қилиндики, у қисқа вақт ичида таълим муассасалари
ходимларининг севимли нашри, дўсти, маслаҳатгўйига айланди. Таълим бўйича
газеталар деярли барча вилоятлар халқ таълими бошқармаларида ҳамчиқарилмоқда. Бир сўз билан айтганда вазирликдан таълим муассасаларига
ахборотларни тезликда узатиш масаласи замон талабига хос ривожланмоқда.
Жойларга етиб борган ҳужжатлар ижросини таъминлаш, ижро интизомини
йўлга қўйиш мақсадида республиканинг барча вилоятлари, туман (шаҳар) халқ
таълими бошқармалари ва бўлимлари таркибида янги - мониторинг хизмати
ташкил этилди ва фаолият кўрсатяпти.
Жойлардаги аҳволни ўрганиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ижро
интизоми устидан назорат қилишдаги бундай камчилик ва нуқсонлар таълим
муассасалари фаолиятида ҳам тез-тез учрамоқда.
Маълумки, юқори таълим идораларининг қуйи босқичидаги таълим
муассасаларига бераѐтган топшириқлари, кўрсатмалари ва тавсиялариюборилаѐтган турли буйруқлар, қарорлар, фармойишларда ўз аксини топади.