87. 2016 йилда иқтисодиётимизга йўналтирилган инвестициялар хажми тўғри қўрсатилган жавобни танланг. А) 16,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёки 2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга кўп;
В) 6,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёки 2015 йилга нисбатан 15,3 фоизга кўп;
С) 12,2 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёки 2015 йилга нисбатан 12 фоизга кўп;
D) 26,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёки 2015 йилга нисбатан 6 фоизга кўп.
88. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2016 йилдаги Ф-4681-сонли Фармойиши ва 2016-2020 йилларда Жаҳон банки билан ҳамкорлик стратегиясига асосан Жаҳон банкидан 2016-2020 йилларда нечта инвестиция лойиҳаларини молиялаштириши (қиймати) назарда тутилган? А) 27 лойиҳа (3000,1 млн. сўм);
В) 37 лойиҳа (6020,1 млн. сўм);
С) 47 лойиҳа (5000,1 млн. сўм);
D) 57 лойиҳа (3400,1 млн. сўм).
89. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонига асосан минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича нечта инвестиция лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган? А) Умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларга тенг бўлган 649 та;
В) Умумий қиймати қарийб 50 млрд. долларга тенг бўлган 150 та;
С) Умумий қиймати қарийб 60 млрд. долларга тенг бўлган 180 та;
D) Умумий қиймати қарийб 70 млрд. долларга тенг бўлган 359 та.
90. 2016 йилда Инвестиция дастури доирасида нечта ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди? А) Умумий қиймати 5,2 миллиард долларлик 164 йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди;
В) Умумий қиймати 4,5 миллиард долларлик 24 йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди;
С) Умумий қиймати 6,2 миллиард долларлик 78 йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди;
D) Умумий қиймати 9,2 миллиард долларлик 175 йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди.
91. Doing Business рейтинг агентлигининг индикаторларига асосан 2016 йилда Ўзбекистон “янги бизнесни қўллаб қувватлаш” бўйича 189та давлат ичида нечанчи ўринни банд этган? А) 42 - ўринни;
В) 55 - ўринни;
С) 82 - ўринни;
D) 5 - ўринни.
93. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5033-сонли Фармони қачон қабул қилинган? А) 2017 йил 4 майда;
В) 2001 йил 12 майда;
С) 2011 йил 4 сентябрда;
D) 2017 йил 16 январда.
94. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналари иштирокчилари эркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун.... А) божхона тўловлари тўлашдан озод этилади;
В) божхона тўловларининг 50 фоизини тўлашдан озод этилади;
С) божхона тўловларининг 30 фоизини тўлашдан озод этилади;
D) божхона тўловлари тўлашдан озод этилмайди.
95. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига 3 бандида белгиланган имтиёзларга асосан 10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда — ... А) 10 йил муддатга берилади;
В) 15 йил муддатга берилади;
С) 5 йил муддатга берилади;
D) 3 йил муддатга берилади.