Маданий ўсимлик ва тирик организмлар олами географияси.
Маданий ўсимлик ва уй тирик организмларининг келиб чиқиши. Н.И.Вавиловнинг “Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши”, “Беш қитъа” ишларида маданий ўсимликлар марказларининг келиб чиқиши хусусида. Маданий ҳайвонларнинг келиб чиқиш марказлари ва Ер юзасига тарқалиши. Муҳим марказлар ва уларнинг тавсифи. Уй тирик организмларининг келиб чиқиш марказлари.
Биологик хилма-хиллик ва уни муҳофаза қилиш.
Генетик, турлар ва экосистема хилма хиллиги. Экологик муаммолар ва уларнинг биохилма-хилликка таъсири, БМТнинг Атроф муҳит бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕП, биологик ресурслар саноат ва тиббиёт учун муҳим хом-ашё манбаи эканлиги, Биологик хилма-хилликни экосистема даражасида муҳофаза қилиш. Ноёб ва йўқолиб бораётган хилларни муҳофаза қилиш. Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларни жойлаштиришнинг географик тамойиллари.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар
Амалий машғулотлар талабаларнинг назарий билимларини мустахкамлаш, кенгайтириш ва умумлаштириш, шунингдек бу билимларни амалда қўллаш бўйича уларда зарур кўникма ва малака ҳосил қилишга қаратилган. Унда талабалар карталар чизиш, шартли белгиларни ўрганиш, биогеографик карталарини таҳлил қилиш, жадваллар тўлдириш ва олинган натижаларни таҳлил қилиш каби вазифаларни бажарадилар ва шунга мувофиқ баҳоланадилар.
Амалий машғулотларда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
Организмларнинг тарқалиш омиллари. Жонли ва жонсиз табиат ўртасидаги фарқлар, тирик организмлар системаси, таксономик категориялар.
Флора таркиби, флора ва уларни белгиловчи экологик омиллар. Ўсимликларнинг ҳаётий шакллари, Ўсимликларнинг ташқи муҳитга ҳар хил шаклда мослашиши.
Флора таркиби, флора ва уларни белгиловчи экологик омиллар Фауна таркиби, эндемизм. Тирик организмларга антропоген омилларнинг таъсири.
Ареалларни карталаштириш услублари, ареаллар кўлами, шакли ва уларни белгиловчи омиллар. Ареалларнинг график тасвири билан танишиш, контур картада турли арелларни тасвирлаш.
Қуруқликнинг биогеографик районлари фаунаси. Қуруқликнинг фаунистик районлаштириш схемаси ҳамда замонавий шох бўлим ва областларга тавсиф бериш. Фаунистик комплекслар тушунчасини конкрет мисоллар ёрдамида ўрганиш, маълум ҳудудларда фаунанинг шаклланиш шароитлари, турли систематик рангдаги эндемикларни ўрганиш.
Дунё океани биогеографик областлари уларнинг аҳамияти. Денгиз ва океанларнинг турли экологик зоналарида яшовчи ҳайвон ва ўсимликларини ўрганиш.
Қуруқликнинг флористик районлари. Дунёнинг флорагенетик картасини ўрганиш, қуруқликнинг флористик районлаштириш схемаси, замонавий шох бўлим ва областлардаги флорага тавсиф бериш. Флористик комплекслар тушунчасини конкрет мисоллар ёрдамида ўрганиш, маълум ҳудудларда флоранинг шаклланиш шароитлари, турли систематик рангдаги эндемикларни ўрганиш.
Сув юзасининг флористик районлари. Денгиз ва океанларнинг турли экологик зоналарида яшовчи тирик организмларини ўрганиш.
Маданий ўсимлик ва тирик организмларнинг ер юзасида тарқалиши ва уларнинг аҳамияти. Н.И.Вавиловнинг “Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши”, “Беш қитъа” ишларини ўрганиш, маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказларининг таҳлили. Уй тирик организмларининг келиб чиқиш марказларини ўрганиш.
Қуруқликнинг тирик организмлар дифференциациясининг географик қонуниятлари. Турли табиат зоналари биомларининг флора ва фаунаси хусусиятларини ўрганиш, организмларнинг экологик группалари билан танишиш, биомларнинг структуравий тузилишини ўрганиш.
Табиатни муҳофаза қилишнинг биогеографик жиҳатлари. Табиат муҳофазаси ва биологик ресурслардан рационал фойдаланиш. Ўзбекистон, МДҲ ва чет мамлакатлар табиатини муҳофаза қилиш.
Қўриқхоналар ва миллий боғлар системаси.
Биогеография – табиатни муҳофаза қилиш амалий чора-тадбирларининг илмий асоси. Муҳофаза ҳудудларида биогеографик билимларнинг аҳамияти. Экологик экспертиза. Экологик мониторинг системасини ишлаб чиқишнинг биогеографик жиҳатлари.
Изоҳ: Ўқув курсининг ишчи дастурини тузиш жараёнида мазкур мавзулар рўйхатидан амалий машғулотлар учун ажратилган соат ҳажмига мос ҳолда мавзулар танлаб олинади.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий машғулотлар орқали янада бойитади ва мустаҳкамлайдилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Dostları ilə paylaş: |