КИРИШ. УМУМИЙ РЕЦЕПТУРА.РЕЦЕПТ ВА УНИНГ ТУЗИЛИШИ. ҚАТТИҚ ДОРИ ШАКЛЛАРИ
Фармакология лотинча сўз бўлиб, pharmacon - дори, logos - фан, доришунослик фани деган маънони билдиради.
Фармакология тиббиётнинг асосий фанларидан бири бўлиб, касалликларга қарши курашишда шифокорлар қўлидаги энг асосий қурол ҳисобланади.
Фармакология орқали назарий билимлар амалий тиббиётдан ўрин олади.
Фармакопея - (грекча pharmacon—дори ва poieo — тайёрлайман) чиқарилг ан.. Фармакопея - бу дори воситаларининг сифатини аниқловчи холатлар, физик ва химик хусусиятлар, биологик ва фармакологик аниқлаш методлари, суткалик, бир марталик дозалари, болалар ва катталар учун кучли таъсир қилувчи дори воситаларни дозалари, таъсир қилувчи моддаларни миқдорий аниқлаш методлари, сақлаш муддатлари,биологик стандартлаш усуллари келтирилган йиғма китобдан иборат.

Фармакопея қонуний характерга эга бўлиб, хар бир дори препаратлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фармакопея талабларига риоя қилишлари шарт.

Давлат фармакопеясида фармакология ва кимё фармацевтика саноатининг энг янги, замонавий ютуқлари акс этган.Бугунги кунга келиб, тайёр дори воситаларининг сифатига бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда.
ФАРМАКОЛОГИЯ ҚУЙИДАГИ БЎЛИМЛАРГА БЎЛИНАДИ
УМУМИЙ РЕЦЕПТУРА
ХУСУСИЙ ФАРМАКО
ЛОГИЯ
УМУМИЙ ФАРМАКО
ЛОГИЯ
Умумий рецептура – бу доришуносликни бир бўлими бўлиб, дори воситаларини тайёрлаш ва рецепт ёзиш қонун қоидаларини ўргатадиган бўлимдир. Бу бўлимда асосий дори шакллари, тайёрлаш усуллари ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар берилади.

Дори шакли ёки дори воситаси дейилганда, қўллаш учун қулай бўлган дори шаклига айтилади. Дори воситалари кимёвий синтез йўли билан ёки шифобахш ўсимликлардан махсус ишлов бериш йўли билан олинади ва турли хил касалликларни даволаш ёки профилактикаси учун қўлланилади.
Рецептларни ёзиш қонун-қоидалари
Рецептларни ёзиш қонун-қоидалари
Рецепт - бу шифокорнинг дорихонага қилган ёзма мурожати бўлиб,беморга аниқ бир дозадаги дори воситасини бериш, уни қандай ишлатиш тўғрисида беморга тушунтириб бериши лозим бўлган хужжат.
«Rp» белгиси лотинча «Recipe» феълининг қисқартирилгани бўлиб, «ол» деган маънони билдиради. Дори моддаларининг номи лотин тилида қаратқич келишигида бирма-бир санаб ўтилади ва оғирлик миқдорлари грамм, дециграмм, сантиграмм ўлчов бирликларида агарда концентрацияда бўлса, фоиз, нисбат, оғирлик миқдорларида ёзилади.
Рецепт 5 та бўлимдан иборат:
Рецепт 5 та бўлимдан иборат:
1.Бошланғич қисми (inscriptio) -даволаш муассасасининг мухри, манзилгоҳи ва телефон рақами кўрсатилади, кейин беморнинг фамилияси (болалар ва 60 ёшдан ошганлар учун уларнинг ёши), йил, ой, кун, сўнгра рецепт ёзувчи шифокорнинг фамилияси ёзилади;
2 Рецепт ёзган шахснинг фармацевтга мурожаати (praepositio) – бу шифокорнинг фармацевтгаь мурожаати бўлиб, Recipe: -Rp.:) сўзидан бошланиб – «Ол» деган маънони билдиради.
3) Дори моддаларининг турлари (disignatio materiarum);
Рецепт таркибида бир неча дори моддалари бўлса, аввал асосий (basis); сўнгра унга ёрдам берувчи модда (adjuvans); дорининг таъми ва ҳидини яхшиловчи (corrigens); шакл берувчи (constituens) моддалар келтирилади.

Беморга дорини тез тайёрлаш керак бўлганда шифокор рецепт юқорисида кўриниб турадиган жойга «cito» (тез) ёки «statum» (дарҳол) деб ёзиб қўяди. Рецептда иккита ёки бир неча модда бир миқдорда ёзиладиган бўлса, доза охиргисининг қаршисига қўйилади, ундан олдин аnа ёки аа қисқартма сўзини ёзиб қўйиш керак, бу баравардан олинади деган маънони билдиради.
Беморга ёзиб берилган дорини такрорлаш зарурати туғилганда шифокор буни рецептнинг кўриниб турадиган жойида кўрсатиб қўйиши лозим, масалан: repetatur — такрорлансин, bis repetatur — икки марта такрорлансин. Таъсир белгилари билан миқдорланадиган (ТБ) дори воситаларини ёзишда таъсир бирликларининг сони кўрсатилади (масалан, пенициллин 500000 ТБ).

Суюқ дори шакллари миллилитрларда (ml),грам ва томчиларда ўлчанади.
Таъсир белгилари билан миқдорланадиган (ТБ) дори воситаларини ёзишда таъсир бирликларининг сони кўрсатилади (масалан, пенициллин 500000 ТБ).
ҚАТТИҚ ДОРИ ШАКЛЛАРИ
ҚАТТИҚ ДОРИ ШАКЛЛАРИ
Қаттиқ дори шаклларига:
таблеткалар;
драже;
тиббий капсула;
кукун;
гранула
ТАБЛЕТКАЛАР — TABULETTAE (ARUM) қаттиқ дори шаклига кириб асосан официнал усулда фармацевтика заводларида дори моддаларни пресслаш усули билан тайёрланади. Таблеткалар микдори аниқлиги, ичишга қулайлиги, кўплаб тайёрлаш мумкинлиги, дорихоналарда тез берилиши, ихчам бўлиши ва узоқ вақт сақланиши туфайли жуда қулай дори шакли ҳисобланади. Таблеткалар икки хил: оддий ва мураккаб бўлади. Оддий таблеткалар таркибида битта дори модда тутади. Мурракаб таблеткалар таркибида иккита ёки ундан кўп дори модда тутади.

Таблеткаларни афзалликлари
Таблеткаларни камчиликлари
Дозаланган (тақсимланган)
Эффекти секин бошланади
Ўлчами кичик
Қабул қилинган дозани ҳаммаси ошқозон ичак трактидан сўрилмайди
Ичиш учун қулай
Қонда дори воситасини концентрацияси секин оша бошлайди.
Ҳамшира ёрдамисиз
Хохлаган вақтда қабул қилишимиз мумкин
ТАБЛЕТКАЛАР УЧУН Т-СХЕМА
Айрим таблеткалар салол, глутал билан ўралади, бундай ҳолда улар фақат ичакда парчаланади. Ичиш учун қабул қилинган таблеткалар миқдори 0,5 дан ошмаслиги керак. Катта диаметрли таблеткалар юзасида уларни бўлиш учун чизиқ бўлади. Таблеткаларни рецептга ёзишда дорининг номи ва микдори кўрсатилади. Таблеткалар сони, уларни ишлатиш муддатига қараб ҳар хил бўлиши мумкин (ўртача 10—12 та). Оддий таблеткаларни ёш болага беришда олдин майдалаб олинади, шундан кейин озроқ миқдори қайнатилган илиқ сув билан ичирилади. Оддий таблеткалар икки хил кўринишда ёзилиши мумкин. Биринчи усулда Rp: сўзидан кейин дори моддани шакли яъни Tabulletae ёзилади, асосий дори моддани номи ва дозаси кўрсатилади.

Иккинчи усулда Rp:сўзидан кейин асосий дори моддани номи ва дозаси кўрсатилади. D.t.d.N.12 in tab. Беморга кўрсатма Signa махаллий тилда ёзилади.
Rp.: Digitoxini 0,0001
D. t. d. N. 12 in tabulettis
S. 1 табл. 2 маҳал.
Мураккаб таблеткалар рецептда бир хил усулда ёзилади. Rp.: сўзидан кейин асосий дори моддани ва қўшимча дори моддаларини номлари ва дозалари кўрсатилади. Фармацевтга шу дозадан нечта берилиши кўрсатилиб таблетка шаклида берилсин деб кўрсатилади Da tales dosis N12 in tabulletis. Беморга кўрсатма Signa махалий тилда ёзилади.

Мураккаб таблеткаларни ёзиш:
Rp.: Analgini
Amidopyrini аа 0,25
D. t. d. N. 6 in tabulettis
S. 1 табл. бош оғриганда.
Баъзи дори моддаларини таркибида бир нечта дори моддалари ҳар хил дозаларда бўлади. Шунинг учун уларга махсус ном берилади. Бундай таблеткалар комерческий ном билан чиқарилади.

Рецепт ёзиш Rp: сўзидан кейин Tabullettae сўзи ёзилиб, сўнгра таблетканинг номи ва унинг сони кўрсатилади, кейин уларни дозаси бўлмаганлиги учун Da Signa белгиси қўйилади.
Таблеткалар қобиқ билан ўралган холда ҳам чиқади (Tabulettae obductae). Бунинг учун буғдой уни, крахмал, шакар, ҳар-хил ранглардан фойдаланилади. Қобиқ таблетка ташқи қўринишини яхшилаш, бемаза таъмни йўқотиш ва ичишга қулай дори шакли ҳисобланади.
Rp.: Tetracyclini 0,25
D. t. d. N. 20 in tabulettis obducte
S. 1 таблеткадан 4 маҳал овқатдан кейин
ДРАЖЕ — DRAGEE қаттиқ дори шаклига кириб асосан официнал йўл билан тайёрланади, ичиш учун мўлжалланган, миқдорларга бўлинган. Дражелар фармацевтик заводларда қаватма-қават пресслаш усули билан тайёрланади. Дори ҳамда ёрдамчи моддаларни қанд доналарига бир неча марта қават-қават қилиб тўйинтириш (дражелаш) йўли билан тайёрланади. Витаминлар ва бошқа дори моддалари драже шаклида чиқарилади. Драженинг шакли шарсимон, юзаси силлиқ, рецептда икки турда ёзилади:

Биринчи усулида Rp: сўзидан кейин дори шаклини кўрсатишдан бошланади, шундан кейин дори модданинг номи, уни бир марта қабул қилиш миқдори, фармацевтга шу дозадан нечта берилиши белгиланади кўрсатилиб драже шаклида берилсин деб кўрсатилади Da tales dosis N20. Беморга кўрсатма Signa махалий тилда ёзилади. Мисол: 20та диазолин 0,05 беш сантиграммдан драже ёзиб беринг. 1та дражедан кунига 2 махал ичиш учун.

Rp.: Dragee Diazolini 0,05
Dt.d.N.20
S. 1 дражедан кунига 2 марта.
Иккинчи усулида Rp: сўзидан кейин асосий дори моддани номи ва дозаси кўрсатилади. Фармацевтга шу дозадан нечта берилиши кўрсатилиб драже шаклида берилсин деб кўрсатилади Da tales dosis N12 in drage. Беморга кўрсатма Signa махалий тилда ёзилади.

Rp.: Diazolini 0,05
D. t. d. N. 20 in dragee
S. I дражедан кунига 2 марта.
Кўп холатларда дражелар таркибида бир нечта дори моддалари хар хил дозаларда бўлади. Шунинг учун уларга махсус ном берилади. Бундай дражелар махсус комерческий ном билан чиқарилади.
Maxcyc ном билан чиқариладиган, таркиби мураккаб бўлган дражелар қуйидагича ёзиб берилади. Рецепт ёзиш Rp: сўзидан кейин Dragee сўзи ёзилиб, сўнгра дражени номи ва унинг сони кўрсатилади, кейин уларни дозаси бўлмаганлиги учун Da Signa белгиси қўйилади. Мисол: Пиковит дражесидан 20та ёзиб беринг. 1та дражедан 1 махал ичш учун.

Rp.: Dragee “Picovitum” N20
D.S. 1та дражедан 1 махал ичишга.
КАПСУЛАЛАР — CAPSULAE. Капсулалар қаттиқ дори шаклига кириб асосан официнал усулда тайёрланади. Arap кукунлар ёқимсиз, таъми тахир ёки қўланса хид бўлса, оғиз бўшлиғини ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ пардасини таъсирласа, улар желатин (gelatinosis) ёки крахмал (amylacei) капсулаларда ёзиб берилади. Меъда шираси таъсирида парчаланадиган дори моддалари глютоид капсулаларда (caps. glutoidales) ишлаб чиқарилади. Глютоид капсулалар қисқа муддатга тайёрланади, чунки улар узоқ турганда ичакда эриш хусусиятини йўқотади. Ҳимоя қиладиган капсулалар желатин ёки крахмалдан тайёрланади.

Желатин капсулалар (caps. gelatinosae) шакли узунчоқ, тухумсимон, думалоқ бўлиши мумкин. Рецептда Rp: сўзидан кейин асосий дори моддани номи ва дозаси ёзилади. Фармацевтга шу дозазадан нечта беришига кўрсатма ёзилади Da tales dosis N 20, ва қандай капсулада беришини кўрсатамиз in capsulis gelatinosis. Беморга кўрсатма Signa махаллий тилда ёзилади.

Мисол: Левомицетин 0,5 беш дециграммдан 20та желатинли капсулада ёзиб беринг. Кунига 1та капсуладан хар 4-5 соатда ичилсин.
Rp.: Levomycetini 0,5
D. t. d. N. 20 in capsulis gelationis
S. 1 капс. ҳар 4—5 соатда ичилсин.
КУКУН –(PULVIS, ERIS) деб айтилади. Кукунлар қатиқ дори шаклига кириб ичишга ва сиртга ишлатиладиган бўлиб, сочилувчи хусусиятга эга. Кукунлар майдалик даражасига қараб, ҳар хил бўлиши мумкун:

йирик кукунлар - pulveris grosis,
майда кукунлар - pulveris subtilis
жуда майда кукунлар - pulveris subtilissimus.
Кукунлар ўз таркибига кўра икки хил бўлиши мумкин:

1. Оддий кукунлар - уларнинг таркиби битта дори моддадан иборат.
2. Мураккаб кукунлар - бир неча дори моддаларининг аралашмаси.
Кукунлар тақсимланмаган (бўлинмаган) ва тақсимланган (бўлинган) гурухларга бўлинади. Тақсимланган кукунлар миқдори 0,1 бир дециграммдан 1,0 граммгача бўлади. Рецептда тақсимланган кукунлар икки хил кўринишда ёзилади:
Биринчи кўринишида Rp: сўзидан кейин Pulveris сўзи ёзилади, сўнг дори моддани номи ва дозаси ёзилади. Шу дозадан нечта кукун бериши ёзилиб, беморга кўрсатма берилади. Беморга кўрсатма махаллий тилда ёзилади. Мисол: Амидопирин кукунидан 12та 25 сантиграммдан ёзиб беринг. 1та кукундан бош оғриганда ичиш учун.

Тақсимланган оддий кукун
Rp.: Pulv. Amidopyrini 0,25
D.t.d.N.I2
S. Бош оғриганда бир марта ичилсин.
Иккинчи кўринишда Rp: сўзидан кейин дори моддани номи ва дозаси ёзилади. Шу дозадан нечта кукунда (in pulveris) бериши ёзилади ва беморга кўрсатма берилади. Беморга кўрсатма махаллий тилда ёзилади.

Мураккаб кукунлар таркибида икки ёки ундан кўп модда бўлади. Рецептда бир хил кўринишда ёзилади.

Мисол: Таркибида амидопирин 25 сантиграмм ва кофеин 5 сантиграмм бўлган кукундан 12та ёзиб беринг.
Rp: сўзидан кейин олдин асосий дори модда ёзилади, сўнг қўшимча дори модда ёзилиб дозалари кўрсатилади. Дори моддалардан кейин аралаштир кукун хосил бўлиш учун (Misce fiat pulvis) деб ёзилади. Шу дозадан нечта бериши кўрсатилади ва беморга кўрсатма ёзилади.
Тақсимланган мураккаб кукун
Rp.: Amidopyrini 0,25
Coffeine 0,05
M.f. pulvis
D. t. d. N. 12
S. Бош оғриганда бир кукундан ичилсин.
Тақсимланган кукунлар микдорланган деб ҳам аталади, чунки уларни қай миқдорда (дозаларда) беморларга қўллаш аниқ, ҳар бир микдор бир марта ичишra мўлжалланган бўлади. Битта кукун ҳажми 0,1 бир дециграммдан кам бўлмаслиги ва 1,0 граммдан ошиқ бўлмаслиги керак, ўртача 0,2—0,3 бўлиши лозим. Arap дори модданинг миқдори 0,1 бир дециграммдан кам бўлса, кукун ҳажмини ошириш учун бирор индифферент модда қўшилади. Кукунларни миқдорини кўпайтириш учун кўпинча сут қанди (Saccharum lactis), оқ қанд (Saccharum albi) ва глюкозадан (Glucosum) фойдаланилади ва рецептда кўрсатилади.

Агар дори моддаларни дозаси қўшиб чиқилганда дозаси 0,1 бир дециграмдан кам чиқса, унда қўшимча индеферент модда қўшилади. Рецептда Rp: сўзидан кейин олдин асосий дори модда ёзилади, сўнг қўшимча индеферент дори модда ёзилиб дозалари кўрсатил ади. Дори моддалардан кейин аралаштир кукун хосил бўлиш учун (Misce fiat pulvis) деб ёзилади. Шу дозадан нечта бериши кўрсатилади ва беморга кўрсатма ёзилади.

Мисол: Фенобарбитал кукунидан 0,05 беш сантиграммдан 6та ёзиб беринг.
Rp.: Phenobarbitali 0,05
Sacchari albi 0,2
M. f. pulvis
D.t.d.N. 6
S. 1 пор. кунига 2 марта ичилсин.
Мисол: Дибазол кукунидан 0,025 йигирма беш миллиграмдан, папаверин гидрохлорид ва фенобарбиталдан 0,02 икки сантиграмдан 12та кукун ёзиб беринг. Кунига 1та кукундан 2 махал ичиш учун.

Rp.: Dibasoli 0,025
Papaverini hydrochloridi
Phenobarbitali aa 0,02
Sacchari albi 0,2
M. f. pulvis
D.t.d.N. 12
S. 1 пор. кунига 2 марта ичилсин.
Мураккаб кукун ёзиганда албатта М. f. pulvis аралаштиринг, кукун ҳосил бўлсин, деб кўрсатилади. Баъзи бир дори моддалари учувчан хусусиятига эга. Arap кукун таркибида учувчан ёки гигроскопик дори моддалари киритилган бўлса, улар мумланган, парафинланган қоғозда берилади.

Таркибида ўсимлик қисмлари (гуллар, илдизлар, ўтлар ва бошқа.) кирган кукунларга рецепт алоҳида тарзда ёзилади. Рецепт ёзиш «Pulveris» сўзидан бошланади, кейин ўсимлик қисми, унинг номи, бир марталик миқдори кўрсатилади.

Rp.: Pulveris radicis Rhei 1,0
D.t.d.N. 10
S. 1 пор. кечқурун ичилсин.
Тақсимланмаган кукунлар миқдори 10,0 граммдан - 100,0 граммгача идишда берилади, уларни таъсири кучсиз бўлганлиги учун ичишга ва сиртга қўлланилади. Рецептда Rp: сўзидан кейин дори моддаси ёзилади ва дозаси кўрсатилади. Дозаланмаган бўлганлиги учун бер - Dа, ва беморга кўрсатма Signa ёзилади.

Мисол: Ксероформни жуда майда кукунидан 10,0 грамм, жарохатга сепиш учун ёзиб беринг.
Rp.: Pulv. Xeroformii subtilissimus 10,0
D. S. Жароҳатга сепиш учун
Тақсимланмаган муракаб кукунлар таркибида бир нечта дори модда бўлади.
Сиртга ишлатиладиган тақсимланмаган мураккаб кукунларни ёзиб беришда унинг таркибига кирадиган дори моддалари ва уларнинг микдори ҳисоблаб чиқилади ва кўрсатилади. Рецептда Rp: сўзидан кейин дори моддалари ёзилади ва дозалари кўрсатилади. Фармацевтга кўрсатма аралаштир кукун хосил бўлиш учун деб ёзилади Мisce fiat pulvis. Дозаланмаган бўлганлиги учун бер- Dа, ва беморга кўрсатма Signa ёзилади.

Мисол: Сульфацил натрий ва этазолдан баробар 5,0 граммдан олиб кукун куйган яра юзасига сепиш учун ёзиб беринг.
Rp: Sulfacyli natrii
Aetazoli aa 5,0
M. f. pulvis subtilissimus
D.S. Куйган юзага сепиш учун
Миқдорларнинг аниқлиги катта аҳамиятга эга бўлмаган дори моддалар (масалан, глюкоза, магний оксид, натрий гидрокарбонат) ичиш учун тақсимланмаган кукунлар ҳолида ёзиб берилади. Мисол: Магнезия оксиддан 10,0 грамм ва натрий гидрокарбонатдан 15,0 грамм олиб ичиш учун кукун ёзиб беринг.

Рецепт ёзиш учун Rp: сўзидан кейин дори моддалар номи ва миқдори кўрсатилади.
Таксимланмаган мураккаб кукун
Rp:Magnesii oxydi 10,0
Natrii hydrocarbonatis 15,0
M. f. pulvis
D. S. 1-4 чой қошиқдан кунига 2 марта ичилсин.
Қаттиқ дори шаклларига гранулалар (Granulae) ҳам киради. Булар нисбатан янги дори шакллари ҳисобланиб, фармацевтика заводларида тайёрланади. Гранулалар кукунсимон дори моддаларидан тайёрланиб, ушоқ (яъни дон) шаклида ичиш учун ишлатиладиган дори шаклидир. Гранулалаш йўли билан дори моддаларининг чидамлиги, эрувчанлиги ва таъми яхшиланади. Мисол: Уродан грануласидан 100,0 ёзиб беринг. 1 чой қошиқдан кунига 3 махал ичиш учун.

Rp.: Cranulorum Urodani 100,0
D. S. 1 чой қошиқдан кунига 3 марта.
РЕЦЕПТ ЁЗИНГ
6 та кукун ичиш учун темисал (Temisalum) 0,3 уч дециграммдан мумланган қоғозда. 1та кукундан 2 махал ичиш учун.
10 та опий (Opium) кукуни 0,1 бир дециграммдан. 1та кукундан 1 маҳал ичиш учун.
Таркибида 10% дерматол (Dermatolum) бўлган 20,0 сепма. Жароҳатга сепиш учун.
Таркибида 40% крахмал (Amylum) ва 60% тальк (Talcum) бўлган 150,0 кукунсимон аралашма. Сепма учун.
10 та аналгин (Analginum) 0,25 йигирма беш сантиграммдан таблеткаси. 1та таблеткадан бош оғриганда ичиш учун.