725
www.
kokanduni.uz
ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШДА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ
ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Разикова Гулмира Шарифовна,
ТДИУ, кат.ўқ
.
Аннотация:
Ушбу мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида
кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида масофавий таълимни ривожлантириш
борасида ахборот технологияларини
қўллаган
ҳолда таълим жараёнини
ахборотлаштиришга эътибор қаратилган. Масофадан ўқитиш компьютер ва
телекоммуникация
технологияларга асосланган ҳолда таълим жараёнида энг яхши
анъанавий усуллар ишлатиладиган таълим шакли ва воситаси эканлиги баён
қилинган.
Калит сўзлар:
билим, кўникма, малака, ахборот технологиялари, таълим, ахборот,
кадрлар, дастур, илм, маърифат.
Ватан ва юрт мустақиллигини мустаҳкамловчи, инсонларнинг манфаатини,
уларнинг билими, кўникма ва малакасини шакллантиришга алоҳида аҳамият берилган
замонавий ахборот технологиялари, таълимни компьютерлаштириш ва компьютер
тармоқлари тузилишида таълим жараёнини ахборот билан таъминланишининг
ривожлантирилишига
эътибор қаратилган. Зеро миллий дастурда эътироф
этилганидек, "Таълимни ахборот билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва
ривожлантириш, уни жаҳон ахборот тизими билан боғлаш, оммавий ахборот
воситаларининг таълим соҳасидаги вазифаларини белгилаш"
малакали
кадрлар
тайёрлашнинг муҳим муаммоларидандир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида
замонавий ахборот технологиялари, таълимни компьютерлаштириш ва компьютер
тармоқлари тузилишида таълим жараёнини ахборот билан таъминланишини
ривожлантирилишига эътибор қаратилган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик
палатасига қилган Мурожаатномасида “2020 йил –
Илм
-
маърифат ва рақамли
иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. Шундан кейин фуқароларда
“рақамли
иқтисодиёт” атамаси ҳақида кўплаб саволлар туғила бошлади.
Huquqiy axborot
канали
«рақамли иқтисодиёт» атамасининг мазмунини очиб берувчи мақола эълон қилди.
2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш
йили»да
амалга
оширишга
оид
давлат
дастурида
белгиланган вазифаларга мувофиқ
ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва давлат
бошқаруви тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва
телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш орқали республика иқтисодиётининг
рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида вазифалар белгиланди.
Бу дастурнинг тўлиқ
бажарилиши
эса албатта технологик янгиликлардан ва
жаҳондаги тенденцияларга таянган ҳолда олиб боришига боғлиқ. Шунинг учун
ҳозирги кунда ахборот коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда
дастурий воситаларни, маълумотларнинг ахборот базаларини ишлаб чиқиш,
республика,
тармоқ
ва
маҳаллий
ахборот
-
коммуникация
тармоқларини
шакллантириш, компьютер ва телекоммуникацияни ишлаб чиқиш соҳаларида ишлаш
учун юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, жумладан
мутахассисларни чет элларда ўқитиш борасидаги ишларини мувофиқлаштиришга
йўналтирилган кўпгина ишлар мақсад қилиб олинди.
|