Корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати



Yüklə 37,45 Kb.
tarix18.04.2020
ölçüsü37,45 Kb.
#30892
korxonaning asosiy fondlari va ishla

Корхонанинг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати

Режа:


1. Асосий фондларнинг иқтисодий моҳияти ва тартиби.

2. Ишлаб чиқариш воситалари ва уларнинг тавсифи.

3. Асосий фондлар амартизацияси ва улардан фойдаланиш

кўрсаткичлари.

4. Ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш.
1. Асосий фондларнинг иқтисодий моҳияти ва тартиби

Корхоналарнинг асосий белгиси уларнинг ўзларига тегишли мулкнинг мавжудлигидир. Айнан шу нарса корхоналарнинг моддий- техник имкониятларини белгилаб беради ҳамда уларнинг иқтисодий эркинлиги ва келажагини таминлайди. Муайян мулкдан фойдаланмасдан ҳеч бир корхона ўзининг хўжалик фаолиятини амалга ошира олмайди.

Корхоналар эгалик қиладиган мулк кўчмас ва кўчириб бўладиган мулкларга ажралади. Кўчмас мулкка ер участкалари, ер ости бойликлари, махсус сув объектлари ва умуман ер билан боғлиқ бўлган бузилмас нарсалар, шу жумладан ўрмонлар, кўп йиллик дарахтлар, иншоотлар, бинолар киради. Кўчириб бўладиган мулкка кўчмас мулкка кирмайдиган нарсалар ҳамда пул маблағлари ва қимматли қоғозлар киради.

Корхона мулкини айланма активлар ва узоқ муддатли активларга ҳам ажратиш мумкин. Бунда корхона мулкининг нафақат ижтимоий кўриниши балки ишлаб чиқариш жараёнидаги роли, аҳамияти ва корхона иқтисодиётига таьсири ҳам ҳисобга олинади.

Узоқ муддатли активлар йирик ва ўрта корхоналар мулкининг 65-85% ини ташкил қилади. Унинг тузилиши 3.1-чизмада келтирилган.


Узоқ муддатли активлар




Асосий фондлар




Номоддий активлар




Капитал қўйилмалар




Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар

3.1-чизма. Узоқ муддатли активларнинг тузилиши
Узоқ муддатли активлар корхона хўжалик фаолиятида узоқ муддат мобайнида қатнашади. Бу амортизация жараёнининг давомийлиги ва айланма тезлигининг секинлиги билан боғлиқ. Шунинг учун улар узоқ муддатли ёки секин айланадиган активлар ёки иммобилизация фондлари деб аталади.

Корхоналарда узоқ муддатли активларнинг тузилиши ва таркиби бир-биридан жиддий фарқ қилади. Бироқ, барча корхоналар узоқ муддатли активлари таркибида асосий фондлар салмоқли ҳиссани ташкил этади.



Асосий фондлар - бу моддий (ашёвий) бойлик бўлиб, ўзининг табиий кўриниши, узоқ вақт мобайнида ўзгартирмайди ҳамда қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот қийматига қисмлаб ўтказади.

Асосий ишлаб чиқариш фондлари умумий ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базаси ҳисобланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, меҳнатнинг қуролланганлик даражаси асосий ишлаб чиқариш фондларининг ҳажмига боғлиқ. Асосий фондларнинг ва меҳнатнинг қуролланганлик даражасининг ошиши меҳнатга ижодий характер бағишлайди ва жамоанинг маданий – техник даражасини оширади.

Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида асосий фондлар ишлаб чиқариш самарадорлигини оширувчи, иқтисодий ўсишни таьминловчи барча омиллар ичида асосий ўринни эгалайди.

Асосий фондлар жамият моддий ресурсларининг асосий қисмини ташкил этади. Уларнинг 65% дан кўпроғи асосий ишлаб чиқариш фондларига тўғри келади.


3.2. Ишлаб чиқариш воситалари ва уларнинг тавсифи

Асосий фондлар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришдаги иштирокига кўра ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондларига бўлинади.



Ишлаб чиқариш асосий фондлари моддий ишлаб чиқариш соҳасида қатнашади. У ўзининг амал қилиш цикли давомида ишлаб чиқариш жараёнида бир неча марта ишлатилади. Ишлаб чиқариш асосий фондлари босқичма – босқич эскириб, ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга қисмлаб ўтказиб боради. Улар амортизация ажратмалари ҳисобига қопланади.

Ноишлаб чиқариш асосий фондларига корхона балансида турган, ходимларга хизмат қиладиган турар жойлар, боғча, спорт муассасалари ва бошқа маданий-маиший хизмат кўрсатувчи объектлар киради. Ишлаб чиқариш фондларидан фарқли ўлароқ улар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайди ва ўзининг қийматини маҳсулотга ўтказмайди. Уларнинг қиймати истеъмолда йўқ бўлиб кетади. Уларнинг ўрни тўлдирилмайди. Улар корхона фойдаси ҳисобига такрор ишлаб чиқарилади.

Корхона асосий ишлаб чиқариш фондлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:



  • ер участкалари, эгалик қилиш ҳуқуқига эга корхонага тегишли бўлган табиатдан фойдаланиш объектлари (сув,ер ости бойликлари; бошқа табиий ресурслар);

  • бинолар (ишлаб чиқариш – техник, ёрдамчи бинолар ва бошқалар);

  • иншоотлар (инженерлик қурилиш объектлари, ишлаб чиқаришга ёрдамлашувчи иншоотлар);

  • узатиш қурилмалари (электр узатиш шахобчалари);

  • машина ва жиҳозлар;

  • ўлчам ва назорат қилиш асбоблари, қурилмалари ва лаборатория жиҳозлари;

  • ҳисоблаш техникаси;

  • транспорт воситалари (ички ва ташқи ишлаб чиқариш)

  • қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан кўп бўлган асбоб ва мосламалар;

  • ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари;

  • хўжалик ичидаги йўллар.

Асосий фондлар тузулмасини тўғри ташкил этиш ишлаб чиқаришнинг ўсишига, таннархнинг пасайишига ва корхона пул маблағларининг ортишга олиб келувчи шарт сифатида қаралади.

Саноатнинг турли тармоқларига тегишли корхоналарда асосий ишлаб чиқариш фондлари тузулмаси бир хил бўлмайди. Масалан енгил ва озиқ – овқат саноатида бинолар асосий ўрин эгалайди (44-46%), ёнилғи саноатида иншоотлар (17-19%), электро энергетика саноати корхоналарида узатиш қурилмалари (30-33%), машинасозлик корхоналарида машина ва жиҳозлар асосий ўрин эгаллайди.




3.3. Асосий фондлар амартизацияси ва улардан фойдаланиш

кўрсаткичлари

Маълумки, асосий фондлар ишлатилиши жараёнида эскириб боради ва ўзининг бошланғич қийматини босқичма-босқич йўқотиб боради. Уларнинг реал қийматини аниқлаш учун эскирган қисмининг қийматини аниқлаш зарурати тўғилади. Уларнинг бошланғич ёки тикланиш қийматидан эскириш сўммаси айрилиб асосий фондларнинг қолдиқ қиймати аниқланади.

Эскиришнинг жисмоний ва маънавий кўринишлари фарқланади.

Жисмоний эскириш деганда асосий фондларнинг бошланғич истеъмол қийматининг босқичма-босқич йўқолиб бориши тушунилади. Бунда нафақат уларнинг ишлаш жараёнидаги эскириши, балки бекор туриши натижасида ҳам эскирганлиги киради. Асосий фондларнинг физик эскириши асосий фондлар сифатига, уларнинг техник такомиллашганлигига, технологик жараённинг хусусиятларига, уларнинг ишлаш вақтига, ташқи таъсирлардан ҳимояланганлигига ҳамда асосий фондларни парвариш қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш даражасига боғлиқ.

Асосий фондларнинг жисмоний эскириши ҳатто уларнинг бир хил элементларида ҳам ҳар хил бўлади. Асосий фондларнинг тўлиқ ва қисман эскириши фарқланади. Тўлиқ эскирганда ишлаб турган, асосий фондлар йўқотилади ва жойига янгиси (капитал қурилиш ёки эскирган асосий фондларни жорий алмаштириш воситасида) келтиради. Қисман эскириш таъмирлаш йўли билан қопланади.

Асосий фондларнинг жисмоний эскириши ҳақиқий хизмат қилган даврни нормативдаги даврга бўлиш ва 100 га кўпайтириш йўли билан ҳисобланиши мумкин. Нисбатан тўғри усул бу объектнинг табиий ҳолатини текширишдир.

Маънавий эскириш бу - машина ва ускуналар қийматининг уларни такрор ишлаб чиқариш учун кетадиган умумий, зарурий харажатларининг қисқариши, янги ва унумдор машина ва ускуналарнинг жорий қилиниши таъсирида пасайишидир. Ушбу омиллар таъсирида асосий фондлар ўзининг техник тавсифи ва иқтисодий самарадорлиги жиҳатдан қолоқ бўлиб қолади, яъни маънавий эскиради.

Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида корхонларда асосий фондларни янгилашга кетадиган харажатларни қоплашнинг асосий манбаи уларнинг ўз маблағлари ҳисобланади. Бу маблағ асосий фонддан фойдаланиш мобайнида амортизация ажратмаси шаклида жамғарилади.



Амортизация - асосий фондлар эскиришини маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига қисмлаб ўтказиш йўли билан йиғилиб бориладиган пул маблағларидир.

Амортизация ҳисобланадиган мулк таркибига Ўзбекистон Республикасини қонунчилигига кўра қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробаридан ортиқ бўлган ва фойдаланиш муддати 1 йилдан ошадиган мулклар киради. Ер участкалари, қазилма бойликлар, ўрмонлар ва молиявий активлар бунга кирмайди. Амортизация ажратмаси сўммаси асосий фонднинг қийматига, ундан фойдаланиш муддатига ва модернизация харажатларига боғлиқ.

Амортизациянинг йиллик сўммасини асосий фондлар қийматига нисбатан фоизларда ифодалаш орқали унинг нормаси аниқланади. Амортизация нормаси асосий фондлар йилига ўзининг баланс қиматининг қанча қисмини маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига қўшаётганлигини билдиради.

Амортизация нормасини ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:

Ф1й

Нам= ————— х 100,

ТмФ1

бу ерда: Ф1 - асосий фондларнинг бошланғич қиймати, сўм;

Фй - асосий фондларнинг йўқотилган қиймати, сўм;

Тм - асосий фондларнинг меъёрий хизмат муддати,

йил.

Мисол. Дастгоҳларнинг жами бошланғич қиймати 20,0 млн. сўм., хизмат муддати - 8 йил. Модернизация харажатлари 4,0 млн. сўм., демонтаж сарфлари 0,5 млн.сўм., станокларнинг қолдиқ қиймати 0,9 млн.сўм. Бу ҳолатда амортизация нормаси 11,25% [(20,0-0,9):(20,08)]х100, амортизация ажратмалари сўммаси эса [(20,0 +4,0+0,5-0,9)]:8=2,95 млн.сўмни ташкил этади.

Амортизация ажратмалари миқдори уч усулда ҳисобланади: бир маромли; бажарилган иш ҳажмига нисбатан сонлар сўммаси бўйича ва қийматни ҳисоблаб чиқариш (кумулятив) тезлаштирилган усуллар.

Амортизация ажратмалари миқдорини бир маромли усулда ҳисоблаш асосий фондларнинг бир маромда жисмоний ва маънавий эскиришига мўлжалланган 3.1-жадвалга қаралсин.

Ҳозирги кунда ускуналар қийматининг катта қисмини дастлабки йиллардаёқ ишлаб чиқариш харажатларига ўтказишни таъминлайдиган нотекис амортизация кенг қўлланилмоқда. Масалан, биринчи йил - 50%, иккинчи йил - 30%, учинчи йил - 20% ўтказилади. Бу корхоналарга инфляция шароитида қилинган харажатларни тезроқ қоплаш ва ускуналарни янгилаш имконини беради.



3.1-жадвал

Амортизация ажратмалари миқдорини бир

маромли усулда ҳисоблаш тартиби

Асосий фондлар кўринишлари

Ўртача баланс қиймати, млн. сўм

Амортизация ажратмаларининг йиллик нормаси, %

Амортизация ажратмалари-нинг йиллик миқдори, млн.сўм (гр.2 х гр.3)

1

2

3

4

Ускуналар

60

12

7,2

Бинолар

350

5

17,5

Транспорт

7

20

1,4

Жами:







26,1


10.4. Ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш

Асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажми ва улардан фойдаланиш даражаси корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати катталигини белгилайди. У ишлаб чиқариш дастурини асослашда катта роль ўйнайди ҳамда корхонанинг белгиланган номенклатура ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича потенциал имкониятларини тавсифлайди.

Бундан келиб чиқадики, ишлаб чиқариш қуввати – бу маълум бир вақт давомида илғор технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг илғор шароитларида ишлаб чиқариш мумкин бўлган маҳсулотларнинг максимал даражасидир. У қоидага кўра, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг натурал кўринишда, ушбу корхонанинг ихтисослашганлиги ва маҳсулотнинг алоҳида турлари ўртасидаги ўзаро нисбатига кўра аниқланади.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати илғор (асосий) цехлар қуввати билан, цехлар қуввати бош участкалар қуввати билан, участкалар қуввати эса бош ускуналар қувватига асосан аниқланади. Корхона ишлаб чиқариш қуввати катталигини белгилаб берувчи кўрсаткичлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:



  • ускуналар таркиби ва турлар бўйича сони;

  • ускуна, агрегат ва дастгоҳлардан фойдаланишнинг техник-иқтисодий норма (норматив) лари;

  • ускуналарнинг ишлаш вақти фонди;

  • ишчилар сони;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ва ассортименти (турлари ва хилма-хиллиги).

Корхона ишлаб чиқариш қувватининг бошланғич (йил бошида), якуний (йил охирида), ўртача йиллик ҳамда лойиҳа қуввати турлари мавжуд. Лойиҳа қуввати қурилиш лойиҳасида кўзда тутилган бўлади. Қайта тиклаш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш давомида лойиҳа қуввати катталаштирилиши мумкин. Шу сабабли амалиётда лойиҳа қуввати кўпинча корхонанинг амалдаги қуввати билан солиштирилади. Корхонанинг амалдаги қуввати корхона ишлаб чиқариш дастурини тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Корхона ишлаб чиқариш қувватини аниқлашда заҳирадаги ускуналардан ташқари, барча ўрнатилган ускуналар ҳисобга олинади. Баъзи бир цехларда (йиғув, қуюв ва бошқа цехларда) ишлаб чиқариш қуввати ишлаб чиқариш майдонларига асосан ҳисобланади.

Ишлаб чиқариш қувватини аниқлашда маҳсулот бирлигига сарфланувчи вақт нормаси ёки ҳар бир ускунанинг унумдорлик нормалари муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар илғор ҳамда прогрессив бўлиши талаб қилинади.

Корхона бош бўғинининг (асосий цехининг) ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формула асосида ҳисобланади:



М = n Фmax / Mm .

Бу ерда: М -цех ёки учасканинг қабул қилинган ўлчов бирлигидаги ишлаб чиқариш қуввати; n - цех ёки участкадаги илғор ускуналар сони; Фmax – бош ускунадан фойдаланиш мумкин бўлган максимал муддат, соат; Мm –бош ускунада маҳсулот тайёрлашнинг прогрессив меҳнат сиғими, соат.

Амалиётда ишлаб чиқариш қуввати ва ускуналарнинг юкланишини ҳисоблашда баъзида хатолар, улар ўртасидаги фарқни сезмаслик ҳоллари ҳам учраб туради. Корхона қуввати асосий ишлаб чиқариш фондлари, янги техника ва аниқланган заҳиралардан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлган максимал даражани тавсифлайди, ускуналарнинг юкланишни ҳисоблаш натижалари эса, ушбу қувватлардан режадаги даврда фойдаланишнинг даражасини аниқлайди.

Демак, улар ўртасидаги принципиал фарқ шундаки, биринчи ҳолатда корхона ишлаб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотларнинг максимал даражаси аниқланса, иккинчи ҳолда мазкур давр мобайнида ускуналардан қанчалик фойдаланилиши аниқланади.

Ишлаб чиқариш дастурининг корхонада мавжуд бўлган қувватларга мос келишини аниқлаш учун, ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формуладан ҳисоблаб топилади:

Мўр.йил = Мб + Мк· n1/ 12 + Мй · n2 / 12.

Бу ерда: Мўр.йил – корхонанинг ўртача йиллик қуввати; Мб – корхонанинг йил бошидаги қуввати; Мк – йил мобайнида киритилувчи қуввати; Мй – йил давомида ишлаб чиқаришдан чиқарилувчи (йўқ қилинувчи) қувват; n1 , n2 – ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишдан ёки тугатилган ишлаб чиқариш қувватлари йўқ қилингандан то йил охиригача ўтган тўлиқ ойлар сони.

Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилаш билан боғлиқ бўлган мазкур чора-тадбирлар, кўпинча ишлаб чиқариш қувватлари балансини тузиш йўли билан амалга оширилиб, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ва уларни таъминлаш манбаларига бўлган эҳтиёжи аниқланади.

Xulosa

Moliyaviy natijalar - korxona faoliyatining yakuniy natijasini tasniflovchi ko’rsatkich bo’lib, balansning foyda va zarari haqidagi umumiy ma’lumotlarni buxgalteriya hisobida qiymat ko’rinishida ma’lum davrga aks etishidir. Shuningdek, korxonalarda hisobot davri ichida sodir bo’lgan xarajatlar va daromadlarni tan olish, dastlabki hisob ma’lumotlarni aniqlashtirish hamda ularni buxgalteriya hisobi va hisobotlarida to’g’ri hisobga olishning nazariy –uslubiy asoslarini mukammallashtirish hisob tizimini tashkil qilishda muhim ijobiy natijalarga erishiladi.

Shunday qilib moliyaviy faoliyat xarajatlariga quyidagi moddalar kiradi:

1) O’zbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan hisob stavkasi doirasida va ulardan yuqori doirada qisqa muddatli hamda uzoq muddatli kreditlar bo’yicha, shu jumladan to’lov muddati o’tgan va uzaytirilgan ssudalar bo’yicha to’lovlar.

Shuni inobatga olish kerakki, xarajatlar tarkibi to’g’risidagi Nizomga binoan olingan kreditlar bo’yicha har qanday foiz to’lovlari korxona tomonidan o’zining xarajatlari tarkibida hisobga oladi.

15 oktabr 2003 yilda O’z R.V.M. tomonidan tasdiqlangan xarajatlar tarkibi to’g’risidagi Nizomga asosan faqat to’lov muddati o’tgan va kechiktirilgan ssudalar bo’yicha foizlar, shuningdek bank va boshqa moliyaviy tashkilotlarning bergan uzoq muddatli kreditlari bo’yicha to’lanadigan foizlar xarajatlar tarkibi to’g’risidagi Nizomning 1-ilovasiga asosan soliqqa tortiladi.

2) Mulklarni uzoq muddatli ijaraga olish bo’yicha to’lanadigan foiz xarajatlari.

3) Kurslardagi salbiy farqlar va xorijiy valuta operatsiyalari bo’yicha zararlar.

4) Sarflangan (qimmatli qog’ozlarga, shu’ba korxonalarga va hakozalarga qo’yilgan) mablag’larni qayta baholashdan ko’rilgan zararlar.

5) O’z qimmatli qog’ozlarini chiqarish va tarqatish bilan bog’liq xarajatlar: aksiyalar, obligatsiyalar, veksellar va boshqa qimmatli qog’ozlar. Bularga blankalarni xarid qilish, qimmatli qog’ozlarni tarqatgani uchun bankka to’lanadigan komissiya summasi va b.

6) Moliyaviy faoliyat bo’yicha boshqa xarajatlar, shu jumladan salbiy diskont.

Favqulodda foyda va zararlar - bu korxonaning xo’jalik faoliyatida nihoyatda kam sodir bo’ladigan, uning uchun odat bo’lmagan va korxonada boshqaruv qarorlarini qabul qilish natijasi bilan bog’liq bo’lmagan voqealardan olinadigan daromad va xarajatlardir.

Shunday qilib, tegishli modda bir vaqtning o’zida odatdagidek emaslik, oldindan ko’rabilmaslik va takrorlanmaslik talablariga mos kelishi kerak.

Shuni ham aytish kerakki, tegishli modda favqulodda holatga to’g’ri kelishi va kelmasligiga korxona faoliyat ko’rsatayotgan tashqi muhit ham ta’sir qiladi. Foyda va zararlar summasining hajmi favqulodda voqealarga o’tkazish va o’tkazmaslik uchun sabab bo’lolmaydi.

Foydalanilgan adabiyotlar ro`yhati


  1. O`z.R Vazirlar Mahkamasining 54-sоnli qarоri bilan «Mahsulоt (ishlar, xizmatlar) ni ishlab chiqarish va sоtish xarajatlarining tarkibi hamda mоliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi to`g`risida Nizоm» 1999 yil 5 fevral. (2003 yil 15 оktyabrdagi yangi qaytadan ishlab chiqilgan nashri)

  2. 2-sоnli «Asоsiy xo`jalik faоliyatidan оlinadigan darоmadlar»; 6-sоnli «Lizing hisоbi»; 12-sоnli «Mоliyaviy investitsiyala rhisоbi» BXMS.

  3. Karimоv A.va bоshqalar. Buxgalteriya hisоbi Darslik. «Sharq» NMAKBT. -T.: 2004, -591bet.

  4. GusevaG.N., SheinaG.N. Оsnоvo’ bux. uchyota: teоriya, praktika, testo’. Uchebnоe pоsоbie - M.: Finanso’ i statistika, 2004

Internet saytlari

http://www.accounting.rutgars.edu



http://www. buhgalteria.com.ua

http://www.1c.ru
Yüklə 37,45 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin