БухДТИ психиатрия, наркология ва тиббий психология кафедраси Тиббий психология фани Маъруза №4 Психосоматик тиббиёт асослари ва методологияси. Психосоматик ва соматопсихик ўзаро муносабат
Маърузачи: кафедра мудири, PhD Мухамадиева Нигина Баходировна
Психосоматика
Психологик омилларнинг соматик касалликлар келиб чиқиши ва кечишига таъсирини ўрганувчи тиббиёт йўналиши.
Психосоматика фанлараро йўналиш бўлиб:
• тиббий соҳа сифатида касалликларни даволаш учун хизмат қилади;
• эмоцияларнинг физиологик жараёнларга таъсирини ўрганиб, физиология билан узвий боғлиқ;
• психология соҳаси сифатида касаллик оқибатида хулқ-атвор ўзгаришларини ўрганади;
• психотерапия бўлими сифатида ҳиссий ва хулқ-атвор реакцияларининг организм учун деструктив ўзгаришларни бартараф этиш усулларини аниқлайди;
• ижтимоий фан сифатида психосоматик бузилишларнинг тарқалганлигини ва уларнинг маданий урф-одатлар, яшаш шароити билан боғлиқлигини ўрганади.
Психосоматик нисбий таъсир схемаси (В.В.Николаев, 1987)
Психосоматик ўзаро таъсир
Соматик омилларнинг руҳий ҳолатга таъсири
Руҳий омилларнинг соматик ҳолатга таъсири
Соматиклашган бузилишлар ривожланиши механизми
Стресс оқибатида стрессор реакция якуний органда тугайди. Якуний орган – бу стрессор реакция фаоллашгандан кейин унда стресс жараёнининг белгилари намоён бўлувчи орган.
Бу органларга:
юрак-қон томир тизими,
ошқозон-ичак тракти,
тери,
нафас тизими киради.
Стресс нерв ва гуморал механизмлар орқали, орган ва тизимларни қўзғалишига ва умумий адаптацион синдром ишга тушиши, «жанговар тревога» ва «уруш-чекиниш» реакцияснии амалга оширади.
Психосоматик бузилишлар патогенези қуйидагилар билан белгиланади:
1. соматик бузилишлар ва нуқсонларга носпецифик ирсий ва туғма мойиллик;
2. психосоматик бузилишларга мойиллик;
3. нейродинамик силжишлар (МНС фаолияти ўзгаришлари);
4. шахс хусусиятлари;
5. руҳий жароҳатловчи вазият пайтида руҳий ва жисмоний ҳолат;
6. салбий оилавий ва бошқа ижтимоий омиллар асоси;
7. руҳий жароҳатловчи вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари.
Ўта тартибсеварлик, ҳиссиётларни қатъий назорат қилиш, шухратпарастлик, устунликка интилиш.
Тери касалликлари, қичишиш
Жисмоний ҳимоя ва меҳрга эҳтиёж, яккалик ҳиси, мазохистик мойиллик.
Соматопсихик бузилишлар – турли кўринишдаги руҳий синдромлар бўлиб (невроздан психозгача), мавжуд соматик касалликлар ва уларнинг оғирлик даражаси билан боғлиқ.
Соматоформ бузилишлар – руҳий касалликлар, ички органлар фаолиятининг функционал ўзгаришлари маълум бир касаллик белгилари сифатида намоён бўлади.
Тиббий психология бир қисми бўлиб, тиббий ва психологик билимлар мажмуаси бўлиб, инсоннинг руҳий-асаб саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Психогигиена атроф-муҳитнинг инсон руҳий саломатлигига таъсирини, табиат ва жамиятдаги хавфли омилларни, салбий таъсиротларни аниқлаб, уларни баратараф этиш усулларини ўрганади.
Психогигиена қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) ёш психогигиенаси;
2) турмуш психогигиенаси;
3) меҳнат ва таълим психогигиенаси;
4) оилавий ҳаёт психогигиенаси.
Психопрофилактика
Умумий профилатиканинг бир қисми бўлиб, инсоннинг руҳий саломатлигини таъминловчи ва руҳий касалликларнинг тарқал ишини олдини олади.
Психопрофилактика бир қатор усулларни қўллаган ҳолда бу чора-тадбирларни амалга оширади:
Аҳолининг турли қатламларининг - ўқувчи, ҳарбийлар ва б. руҳий ҳолатини тиббий текширувдан ўтказиш ;
Руҳий касалликларни эрта ташҳислаш;
Тарғибот-ташвиқот ишлари:
Ихтисослашган тиббий ёрдамни ташкил этиш—психоневрологик диспансерда, кундузги ва тунги стационарларда, санаторияларда…
Психопрофилактика вазифалари:
Организмга ва шахсга патологик таъсирларнинг олдини олиш;
Касалликни эрта ташҳислаш ва даволаш орқали унинг ривожланиши олдини олиш;
Касаллик қайтаниши ва сурункалашувини олдини олишга қаратилган даволаш ва профилактик чоралар.
БЖССТ терминологиияси бўйича профилактика қуйидагича бўлинади: