Mavzu: lqtisodiy tahlilda balansli bog'lanish, zanjirli bog'lanish usullari. Iqtisodiy tahlil metodi


Mavzu: Xo'jalik yurituvchi sub'yektning investittsion faoliyatini tahlili



Yüklə 0,6 Mb.
səhifə90/106
tarix18.09.2023
ölçüsü0,6 Mb.
#144963
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106
Mavzu: Xo'jalik yurituvchi sub'yektning investittsion faoliyatini tahlili.
7-модда. Хўжалик шартномаси тарафларининг мажбуриятлари
Хўжалик шартномаси тарафлари:
хўжалик шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишлари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда хўжалик шартномаларининг ўз вақтида тузилишини таъминлаш;
тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Хўжалик шартномаси тарафлари қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.

8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шартнома муносабатлари соҳасидаги ваколатлари


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:
давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш шартномаларини, шунингдек контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш ишларини мувофиқлаштириб боради;
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартнома муносабатларини ривожлантириш учун шароит яратиш чора-тадбирларини кўради.

9-модда. Давлат бошқарув органларининг шартнома муносабатлари соҳасидаги ваколатлари


Давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида:
хўжалик шартномаларини тузишда ёрдам кўрсатади;
хўжалик шартномалари ҳамда уларни бажаришнинг аҳволи тўғрисидаги статистика маълумотларини умумлаштиради;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда хўжалик шартномаларининг бажарилиш жараёнини назорат қилиб туради;
хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматларининг ишини ташкил этишга, юридик маслаҳатчиларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;
хўжалик шартномасини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш жараёнида қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилганлиги факти аниқланган тақдирда, айбдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини қўяди.

II. ХЎЖАЛИК ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ, БАЖАРИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10-модда. Хўжалик шартномасига нисбатан қўйиладиган талаблар


Хўжалик шартномаси шартнома предметини, етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти ва баҳосини, шартноманинг бажарилиш муддатларини, ҳисоб-китоб қилиш тартибини, тарафларнинг мажбуриятларини, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлигини, низоларни ҳал этиш тартибини ҳамда тарафларнинг реквизитларини, шартнома тузилган сана ва жойни, шунингдек бундай турдаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ёки тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро келишувга эришиш лозим бўлган бошқа муҳим шартларни назарда тутиши керак.
Хўжалик шартномасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланаётганда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлаб қўйиш албатта назарда тутилган бўлиши керак.


LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сон Фармонига мувофиқ, барча мулкчилик шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг истеъмолчилар ва буюртмачиларга, агар улар етказиб бериладиган (бажариладиган ишлар, хизматлар) қийматининг камида 15 фоизини олдиндан тўламасалар, маҳсулот жўнатиши, ишларни бажариши ва хизматлар кўрсатиши тақиқланган, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Хўжалик шартномасини тузишда тарафлар тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган ҳамда ҳуқуқий экспертизадан белгиланган тартибда ўтказилганидан сўнг эълон қилинган ўзларининг намунавий ёки типовой шартларига (шаклларига) амал қилишлари мумкин.

Контрактация шартномаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи жойлашган ерда тузилади. Контрактация шартномасида бошқа талаблар билан бир қаторда етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан кам бўлмаган миқдорда аванс тўловлари назарда тутилган бўлиши лозим.




LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ хўжаликларга маҳсулотлар қийматининг камида 50 фоизи миқдорида (чорвачилик маҳсулотлари бўйича — шартномаларда кўрсатилган ҳажмлар қийматининг 25 фоизи миқдорида) аванс маблағлари тўланади.



Yüklə 0,6 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2025
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin