Фартукни моделлаштириш
Модел тавсифи.
Яхлит бичилган Фартук уй ишлари учун бўлиб ип газламадан тикилган (бир хил рангда ёки рангли) ; елка боғларига қанотчалар чоклаб уланган, орқа томондан елка боғлари белбоғ билан бирлаштирилади; чўнтаклар ёпиштирма.
1. Эскизни (нусхани) бажариш.
2. Фартук асоси чизмасига фасон (андаза) чизиғини чизиш.
1. Кўкракпеч (кўкрак фартуки) шаклини ўзгартириш: В нуқтадан пастка (В Т чизиғи бўйлаб) 2 см олинади, В1 нуқта қўйилади, ва кўкрак кесмаси бўйлаб ёнбош кесишмасигача горизонтал чизиқ ўтказилади (В12 нуқта), В12 нуқтаси эса Т1 нуқтаси билан бирлаштирилади.
2. Қанотчани ясаш: иккита ўзаро перпендикулар чизиқ ўтказилади; уларнинг кесишган нуқталаридан ОА- ОВ 15 см ва ОС- 13 см бўлаклар чиқарилади. А,С,В нуқталари эркин (текис) чизиқ билан уланади.
Изох. Елка боғлари узунлиги одам бўйига боғлиқ.
Dostları ilə paylaş: |