ТЕХНОЛОГИК КАРТА
Фартукни моделлаштириш
Модел тавсифи.
Бир хил рангли газламадан тайёрланган пазандалик ишларига мўлжалланган фартук, кўкракпечли фартукдан, белбоғдан, елка боғларидан иборат. Фартук бел чизиғи бўйича кесик. Кўкракпечли бел чизиғига қараб кенгайтирилган. Фартукнинг пастки қисми пастка қараб кенгайтирилган,паст чизиғида бурчак бор. Чунтакнинг пастки қисми фартук пастига параллелдир. Елка боғлари ва белбоғ стандарт шаклда.
I. Эскизни бажариш.
II. Фартук чизмаси асосига фасон чизиғини чизиш.
1. Фартукнинг пастки чизиғи ҳолатини ўзгартириш: Н1 нуқтадан юқорига қараб Н1Т1 чизиғи бўйича 3 см четга олиб Н11 нуқтасини белгиланг Н ва Н1 нуқталари бирлаштирилсин ва уларни 3 смга бирлаштириш чизиғини давом эттирилсин ; Н111 нуқтаси қўйилсин .
2. Фартукчетининг чизиғини тузиш: Н11 1 ва Т1 нуқталарни бирлаштириш.
3. Чўнтак шаклини ўзгартириш: К4 нуқтадан К1К2 чизиғи бўйлаб пастга 3см ўтказилсин,К4 1 нуқтани; К4ъ ва К3 нуқталарини бирлаштириш.
4. Эскизга асосан узлуксиз чизиқ билан андаза деталлари контурини айлантириб чизинг!
Модел тавсифи.
Официанткалар учун ип газламадан тикилган фартук кўкракпечдан, пастки қисмдан ва белбоғдан иборат. Фартук бел чизиғи бўйича кесик. Кўкракпеч тепа қисми қайрилган, четидан ва устидан (юқорисидан) бурма хошия ўтган. Фартук кийимга тўғнагич ёрдамида қистирилади. Фартукнинг қисқартирилган пастки қисми паст қисм бўйлаб қайрилган, четидан ва пастидан бурма хошия ўтган. Чўнтак фартукнинг ўнг томонида жойлашган. Чўнтак пасти қайрилган. Чўнтакнинг пастки ва ёнбош томонларида – бурма хошия мавжуд. Белбоғ учлари томон кенгайиб бориб бант (капалак тугун) қилиб боғланган.
Изох. Бурма хошия 450 бурчакда қиялама қилиб бичилади.
I. Эскизни (нусхани) бажариш.
II. Фартук асоси чизмасига фасон (андаза) чизиғини чизиш.
1. Фартук пасти чизиғини ўзгартириш: Н нуқтадан (ТН чизиғи бўйлаб) 30 см. қолдирилади, Н1 нуқтасини қўйиш; Н 1нуқтаси орқали ён чизиғи билан кесишган жойгача горизонтал чизиғ ўтказилади, Н11 нуқтаси қўйилади; Н11 нуқтадан ўнгга ва юқорига 15 сантимертдан қолдирилади, Н111 ва Н1111 нуқталари қўйилади; Н111 ва Н1111 чизиғлари эркин чизиғ билан бирлаштирилади.
2. Кўкракпеч (кўкрак фартуки) шаклини ўзгартириш: кўкрак фартуки юқори бурчагнинг қиррасини қайириш.
3. Фартук чўнтагининг шаклини ўзгартириш:
Чўнтакнинг пастки бурчакларини текис чизиғ билан чизиш; унинг баландлигини қисқартириш.
4. Белбоғ асоси чизмасига фасон (андаза) чизиғини чизиш: белбоғ учлари хар томондан 2 смга кенгайтирилади, П12 ва П12 нуқталар қўйилади; бел ва фартук юбкаси ёнбоши чизиғи кесишган жойда жойлашган П12 ва Т11 , П13 ва Т1 , нуқталарни бирлаштириш.
5. Фартук деталлари контурини асосий узлуксиз чизиқ билан айлантириб
|