Savol: Олий таълим муассасаларига ўқитувчи лавозимига қайси шахслар танловсиз, ректор буйруғи билан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади?
Javob: Соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида ишга кираётган шахслар
Savol: Етим болаларни, ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш ким томонидан амалга оширилади?
Javob: Давлатнинг тўла таъминоти асосида қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади
Savol: Қандай лавозимларга танлов эълон қилинмайди?
Javob: Ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бўлган аёллар эгаллаб турган лавозимларга
Savol: Олий таълим муассасасининг Кенгаши тўғрисидаги намунавий Низом қайси орган томонидан тасдиқланади?
Javob: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан
Savol: Озодликдан маҳрум қилиш тариқасида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши учун шароитлар яратиладими?
Javob: Қонунчиликда белгиланган тартибда шароитлар яратилади
Savol: Амалга оширилаётган ислоҳотлармизнинг марказида ким туришини кўрсатинг?
Javob: инсон
Savol: И.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари нечанчи йиллар воқеаларини ўз ичига қамраб олади?
Javob: 1989-1991 йй.
Savol: Мамлакатимизда Шаҳидлар хотираси хиёбонида Қатоғон қурбонларини ёд этишнинг нишонланиб келиши қайси жавобда тўғри келтирилган?
Javob: 2001 йил 31 август куни
Savol: Демократик жамият тараққиётида сайловларнинг энг муҳим жиҳатини аниқланг.
Javob: Халқнинг ўз ҳохиш иродасини эркин ифода этиши ва фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида иштирокининг муҳим шакли
Savol: Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли илмий унвонга ва илмий даражага эга бўлмаган шахслар қатнашиши мумкинми?
Javob: Камида 3 йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган, кафедранинг таълим йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи бўлган юқори малакали мутахассис қатнашиши мумкин
Savol: Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий тамойилларини аниқланг:
Javob: барча жавоблар тўғри
Savol: Ўзбекистон Республикаси Сенатининг вазифаси қуйидаги жавоблардан қайси бирида тўғри берилган?
Javob: ҳудудларнинг манфаатларини ифодалаш
Savol: Президентимизнинг “Сен - менга тегма, мен - сенга тегмайман” қабилида ишлашга ўрганиб қолган кўпчилик расмий шахслар учун бамисоли булутли осмонда чақмоқ чақнагандек таъсир этган сўзлари қайси бўлди?
Javob: “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”
Savol: Олий таълим муассасасида юридик шахс билан тузилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг ўқишини кўчириш мумкинми?
Javob: Юридик шахснинг розилиги билан
Savol: Олий таълим муассасасининг кенгашида ёки факультетнинг кенгашида сайланадиган лавозимларни белгилаш ҳуқуқи кимга тегишли?
Javob: Олий таълим муассасасининг ректорига
Savol: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз фаолиятини қандай амалга оширади?
Javob: Давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади
Savol: Миллий ғоя ўз таркибида қайси тушунчаларни мужассам этиши қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
Javob: юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги
Savol: Маьнавиятнинг инсон ва жамият ҳаётидаги моҳияти ва аҳамиятида муҳим ўрин тутиб, бугунги кунгача ҳам баҳсларга сабаб бўлиб келаётган тушунчалар қайсилар?
Javob: моддий ва маьнавий ҳаёт
Savol: Кафедралар бирлаштирилганда ёки кафедра бўлинганда профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича танловлар қачон ўтказилади?
Javob: Танловлар ўтказилмайди
Savol: Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторининг эталонини қайси ваколатли орган олиб боради?
Javob: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Savol: ОТМларда ўриндошлик тартибида декан ва декан муовинлари вазифасида фаолият олиб борган шахслар қачондан бошлаб ўз вазифаларидан озод этилган?
Javob: 1998 йил 1 ноябрдан
Savol: Маънавий қадриятларнинг ташкил топиши қайси жараёнлардан бошланади?
Javob: миллий ўзликни англашнинг ўсишидан
Savol: Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қайси жавобда нотўғри кўрсатилган?
Javob: Давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари, давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар
Savol: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қачон қабул қилинган ва неча моддадан иборат?
Javob: 1989 йил 21 октябрь, 24 моддадан иборат
Savol: Олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг битирув малакавий ишлари кимлар томонидан бажарилади?
Javob: Битирув малакавий иш берилган топшириқ асосида шахсан талаба томонидан
Savol: Назорат турлари уни ўтказиш тартиби ва мезонлари қайси кенгашда муҳокама этилади ва тасдиқланади?
Javob: Факультет ўқув-услубий Кенгашида
Savol: Ўзбекистонда барқарорлик шартлари, уни таъминлашнинг назарий асослари И.А.Каримовнинг қайси асарида ишлаб чиқилган?
Javob: “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”
Savol: Мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларнинг ташаббускори ким?
Javob:президент
Savol: Ўзбекистон Республикаси Президенти янги муддатда ишга киришиш учун қасамёдни қачон қабул қилди.
Javob: 2015 йил 10 апрель
Savol: Ўзбекистон фуқаролари неча ёшдан бошлаб Олий Мажлисга сайланиш ҳуқуқига эга?
Javob: 25 ёшдан
Savol: И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган миллий-маънавий тикланиш концепцияси илк бор қачон ва қайси асарда келтирилган?
Javob: “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тарққиёт йўли”, 1992 йил
Savol: ОЎМТВ грифига асосан ўқув қўлланма ёзиш ва нашрга тайёрлаш учун неча соат ажратилади?
Javob: Босма табоғига 30 соат
Savol: Ходим меҳнат шартномаси тузилгандан кейин ишга киришиши шарт бўлган муддат томонларнинг келишувига кўра белгиланади ушбу муддат неча ойдан ошиши мумкин эмас?
Javob: 3 ойдан
Savol: Кимлар бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилади?
Javob: ОТМ профессор ва доцентлари ёки илмий ходимлари, бошқа муассаса ва корхоналарнинг юқори малакали мутахассислари
Savol: “Маънавиятга таҳдид” деганда нимани тушунасиз?
Javob: Инсоннинг ўзлигига ва келажагига таҳдидни
Savol: Ўзбекистоннинг давлат тили тўғрисидаги қонуни қабул қилинган санани аниқланг?
Javob: 1989 йил 21 октябрь
Savol: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай ҳужжат ҳисобланади?
Javob: Қонуний ҳужжат
Savol: Ўзбекистоннинг давлат тили тўғрисидаги қонуни қабул қилинган санани аниқланг?
Javob: 1989 йил 21 октябрь
Savol: Президентнинг Қишлоқда яшовчи хар бир кишига ўртача 25 сотихдан ер ажратиб бериш ва томорқа майдонларини қарийб 4,5 баробар кўпайтириш кўзда тутилган қарори тўғри кўрсатилган жавоб вариантини аниқланг.
Javob: “Қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томорқа билан таъминлаш, уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида”ги қарор.
Savol: “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари қайси буюк сана арафасида чоп этилган?
Javob: Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллик санаси нишонланаётган кунларда
Savol: Ислом Каримов республикамиз раҳбари сифатида қачон иш бошлаган?
Javob: 1989 йил 23 июнь
Savol: Рақобатбарбош мутахассислар масаласини ечишда нима асос бўлиб ҳисобланади?
Javob: Кадрлар тайёрлаш миллий модели
Savol: Узлуксиз таълим тизими қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
Javob:Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълим, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим.
Savol: Эзгуликка интилувчи жамият мафкураси нимага асосланган?
Javob: Умуминсоний қадриятларга ва демоқратик тамойилларга
Savol: Рейтинг тизимининг вазифалари.
Javob: Талаба билимини ҳаққоний, аниқ ва адолатли баҳолаш ҳамда натижаларини таҳлил қилиш, талаба билимини мунтазам назорат қилиш, ўқитиш самарадорлигини аниқлаш;
Savol: Жамият ҳаётининг модернизациялаш нима?
Javob:Барча жавоблар тўғри
Savol: Мафкура тушунчасининг маъноси қайси жавобда тўлиқ кўрсатилган?
Javob: мафкура-айрим халқнинг манфаатини ифода қилувчи ғоялар, қарашлар мажмуаси
Savol: “Учинчи сектор” тушунчаси қуйидагилардан қайси ташк илотга нисбатан қўлланилади?
Javob: нодавлат нотижорат ташкилотларига нисбатан
Savol: Мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларнинг ташаббускори ким?
Javob: президент
Savol: Янгиланган ижтимоий сиёсат қурилишига нималар асос қилиб олинди?
Javob: адолат тамойилларига изчил риоя қилиш қоидаси
Savol: Яратган қайси элни тўғри йўлга бошламоқчи бўлса, аввало,... деган ҳикматни тўлдиринг!
Javob: Унга донишманд, мард ва азму шижоатли инсонни йўлбошчи қилиб қўяди
Savol: Жамият тараққиётида “туб ўзгаришлар” нимани англатади?
Javob: Барча жавоблар тўғри
Savol: Мамлакатимиз ҳудудида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган қанча моддий ва маънавий обидалар бор?
Javob: 4 мингдан зиёдроқ
Savol: Классификаторда таълим босқичлари, билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари қандай белгиланади?
Javob: Еттита рақамли код билан
Savol: Давлат таълим стандарти сифатида Классификатор нималарни тартибга солади? Javob: Олий таълимнинг йўналишлари ва мутахассисликларини
Savol: Таълим олиш жараёнида шахс қандай талабларни бажариши шарт?
Javob: Давлат таълим стандартларида ифода этилган талабларни
Savol: “Тарих – халқ маънавиятининг асосидир”. Президент Ислом Каримовнинг ушбу фикри унинг қайси асаридан олинган?
Javob: “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асаридан
Savol: Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қачон қабул қилинган?
Javob: 1997 йил 29 август
Savol: Кимларга ахборот олиш ҳуқуқи берилган? Javob: ҳар бир фуқарога
Savol: Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маьнавият – енгилмас куч” асари қачон ва қайси нашриётда чоп этилган? Javob: 2008 йил Маьнавият нашриётида
Savol: Маълумотлар манбалари
Javob: ёзма, моддий, этнографик, оғзаки, лингвистик, фото ва кино ҳужжатлари, фоноҳужжатлар, электрон ҳужжатлар
Savol: Мамлакатимизда халқнинг маънавий камолотига қандай ёндашилмоқда?
Javob: умумдавлат сиёсати сифатида;
Savol: Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши ва мустақил билим олиши учун шароитлар яратиладими?
Javob: Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратилади