Microsoft Word aloqa qurilmalarining elektr taminoti



Yüklə 1 Mb.
səhifə3/4
tarix16.06.2022
ölçüsü1 Mb.
#61631
1   2   3   4
info-2-topshiriq

4. Ҳисоблашни бажариш


Дастурий таъминотни ишга тушириш “Trans_hisob.exe” файлини икки марта босиш орқали амалга оширилади.


Очилган ойнада (1.2расм) ҳисоблашнинг биринчи қисмида талаба ҳақидаги маълумотлар, минимал ва максимал тармоқ кучланишлари юкламадаги кучланиш ва ток, тўлдириш коэффициенти, фойдали иш коэффициенти, калит элементда кучланишнинг йўқотилиши ва ўзгартириш частотаси вариантга мувофиқ киритилади.
Берилганлар киритилгандан сўнг, “Берилганларни киритиш” тугмаси босилади. “2” тугмасини босиш ҳисоблашни иккинчи қисмига ўтишга олиб келади. Ҳисоблашнинг бошқа қисмларига ўтиш ҳам, шунга ўхшаш зарур
берилганларни киритиш (ёки мос равишдаги ҳисоблаш маълумотларини олиш) орқали амалга оширилади.

расм. Берилганларни киритиш


“Ҳисоблашни тугатиш” тугмаси босилганидан кейин, ҳисоблаш натижалари “Trans_hisob.txt” файлида сақланади (1.3расм).


расм. Ҳисоблаш натижалари


4 амалий машғулот


Параметрик стабилизаторни ҳисоблаш


1. Назарий маълумот


Ўзгармас кучланиш параметрик стабилизаторларида ночизиқли элементлари сифатида стабилитронлар, стабисторлар ва майдоний транзисторлар қўлланилади. VD стабилитронда йиғилган параметрик стабилизаторнинг принципиал схемаси 2.1-расмда келтирилган бўлиб, Rб балласт резисторнинг қаршилиги шундай танланадики, ундаги кучланишнинг пасайиши (0.5...3) UЮ ни ташкил қилиши керак. Кириш кучланиши ортганда UЧИҚ кучланиш ортади. Лекин VD стабилитрондаги унча катта бўлмаган ∆UСТ кучланишнинг ўзгариши ундаги токнинг кескин ортишига олиб келади. Бунда Rб резистордаги кучланишнинг пасайиши ортади, RЮ юкламадаги кучланиш эса сезиларсиз ўзгаради. Стабилизатор киришидаги UКИР кучланишнинг ўзгариши Rб балласт резистордаги кучланишнинг ва стабилитрондаги кучланишнинг ўзгариши йиғиндисига тенг:

Балласт резисторининг қаршилиги стабилизатор қаршилигидан анча катта (RбRСТ) эканлигини эътиборга олсак, у ҳолда кириш кучланишининг ҳар қандай ўзгариши стабилитроннинг RСТ қаршилигида ажралади ва юкламадаги кучланиш ўзгаришсиз қолади.



2.1-расм. Параметрик стабилизаторнинг принципиал схемаси ва вольтампер характеристикаси.
Бу схеманинг камчиликларига ФИКнинг кичиклиги (0,3) стабилизаторнинг катта ички қаршилиги (5...20 Ом) ва чиқиш кучланишининг кичик диапазонга эгалигини киритиш мумкин. Стабилизаторнинг афзалликлари эса оддийлиги, ишончлилиги, ҳажмининг ва массасининг кичиклигидир.

Yüklə 1 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin