33-модда. Халқаро ҳамкорлик Таълим муассасалари таълим муаммолари юзасидан халқаро ҳамкорликда
иштирок этадилар, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита
алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма
ўқув юртлари ташкил этиш ҳуқуқига эга.
34-модда. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар
белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ Тошкент ш.,
1997 йил 29 август,
464-I-сон