Ой мавзуси:Болалар боғчаси.
Ҳафта мавзуси:”Хушмуомлалик алифбоси.
Гуруҳ: Катта,Тайёрлов.
Фаолият тури: Нутқни ривожлантириш, Атрофи олам, Санъат
Мавзу:”Катталар ва тенгдошлари билан мулоқат”.
Мақсад:Болада ўзининг ҳаракатларини ва ўртоқларининг ҳаракатларини баҳолаш қобилиятларини шакллантириш. Атроф-муҳитга ўз муносабатини билдириш истагини ривожлантириш, бунинг учун мустақил воситаларни мустақил равишда излаш.
Болалар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш: кичик жамоа бўлиб ўйнаш,меҳнат билан шуғулланиш,атрофи-оламга ҳурмат муносабатидабўлиш.
Таълимий мақсад: Болаларнинг нутқини ассалому алайкум,хайр, кечирасиз, марҳамат, хуш келибсиз каби сўзлар билан бойитиш.Нутқда фольклор воситаларидан фойдаланиш.(мақол, ҳикматли сўзлар)
Тарбиявий мақсад:Болалар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш: кичик жамоа бўлиб ўйнаш, меҳнат билан шуғулланиш, атрофи-оламга ҳурмат муносабатида бўлиш.
Ривожлантирувчи мақсад: Хотирани, тезкор онгни, диққат, фикрлашни ривожлантириш. Атроф-муҳитга ўз муносабатини билдириш истагини ривожлантириш, бунинг учун мустақил воситаларни мустақил равишда излаш.
Давлат талаби:Тайёрлов гуруҳда лозим бўлган билим ва кўникмаларни болаларга сингдириш. Бола нутқни тинглайди ва англайди, сўзлашади ва мулоқат қилади, қизиқувчан, интилувчан, фаол, билишга қизиқиш билдиради ва унга эҳтиёжи мавжуд, тенгдошлари ва катталар билан мулоқат малакаларини ривожлантиришга қодир. Атрофдаги борлиқни ижодий ўзгартириш малакасига эга. Дунёни ҳис этиш ва тушунишни намойиш этади.
Фаолият учун кераклик жиҳозлар: мавзуга оид кўргазмали қуроллар, қаламча клейлар, қайчи, салфетка, ватман.
Фаолиятнинг бориши:Ташкилий дақиқа.
Тарбиячи: (Болалар ярим доира бўлиб туриб оладилар.) Болалар, қаранглар, бизнинг гуруҳимизга меҳмонлар келишибди.Улар сизларни қанақа бола бўлиб ўсганликларингни ва нималарни билиб олганларингни кўришмоқчи. Келинглар улар билан саломлашиб оламиз.
Болалар жавоби: Ассалому алайкум!
Болалар билан суҳбат.
Тарбиячи:Болалар агар сизлар билан бирор ғайриоддий нарсалар юз берса мисол, дўстингизни онасини боғчанинг кирабериш эшиги олдида кўриб қолдингиз биринчи бўлиб дўстингизнинг онасига йўл берган бўлармидингиз ёки ўзингиз ўтиб кетаберармидингиз? (Болалар жавоблари) Ҳозир бўлмаса биз сизлар билан “Ҳаракатни баҳолаш” номли бир ажойиб ўйин ўйнаймиз. Сизлар мана бу доскада илинган расмларни кўриб қандай қилсангиз шу вазиятлардан чиқиб кетиш кераклигини тушунтириб берасизлар. (Болалар расмларга қараб вазиятларни тўғри айтиб беришга ҳаракат қилишлари керак).
1-расм-Қария ҳассасини кўлмак сувга тушуриб юборди.
2-расм-Автобусда қария тик турибди.
3-расм-Соғлом болалар ўйнашяпти, ногирон бола эса ногиронлик аравачасида ўтирибди.
4-расм-Катталар гаплашяпти бир бола эса уларнинг гапларига ҳалақит беряпти.
5-расм-Йиғлаётган бола.
Тарбиячи: Баракалла болажонлар вазифани уддаладингиз.Кўриб турибманки, сизлар яхши, меҳрибон, мулойим ва тарбияли болалар эканлигингизни гувоҳи бўлдим. Нима деб ўйлайсизлар шундай болаларнинг дўстлари бўладими? Келинглар ҳозир бўлмасам сизлар билан мақоллар ва ҳикматли сўзлар айтамиз.Уларни сизлар билан биргаликда тушунтиришга ҳаракат қиламиз. (Болалар айтиб уларни маъносини тушунтириб берадилар.)
Мақоллар.
Бола:Ақл кўпни дов олмас,дўсти кўпни ёв олмас.
Бола:Балиқ сувсиз яшамас, инсон-дўстсиз.
Бола:Дарахт илдизи билан одам дўстлари билан.
Бола:Душман сирингни ўғирлар, дўст хатоингни тўғрилар.
Бола:Душманга чоҳ қазигунча, дўстинга уй солиб бер.
Бола:Қалрдон дўст 2 та янги дўстдан яхши.
Бола:Дўстинг бўлмаса, ҳаётда қийин.
Ҳикматли сўзлар.
Бола:Меҳр – олижаноблик.
Бола:Меҳр – одамийлик.
Бола:Меҳр – инсонпарварлик.
Бола:Меҳр – мардлик.
Ажойиб дақиқа.
Мусиқа остида яхшилик Париси кириб келади.(Тарбиячи)
Пари:Салом болалар! (Салом)Мен яхшилик Парисиман мен сизларнинг хузурингизга боғчага қанақа болалар келишлигини билгани келдим: ёмонми-яхшими,меҳрибонми-қўполми, бир-бирлари билан ўйнашни билишадими?Менда “сеҳрли” кўзойнак бор уни тақсангиз фақат инсоннинг яхши фазилатларини кўриш мумкин, ҳаттоки инсон ўзи кўролмаган , тополмаган нарсаларини ҳам кўрса бўлади.Ким ўзининг дўсти ҳақида айтиб бемоқчи? (Пари болаларга кўзойнакни тақиб дўстининг яхши сифатларини айтиб беришни таклиф қилади ва болалардан навбатма-навбат ўз дўстларининг бирор-бир яхши ҳислатларини айтиб беришлари керак бўлади).
Пари:Баракалла болалар, яна мен сеҳрли таёчамда қанақа сеҳрли сўзларни билишларингни билиб оламан. Сизлар сеҳрли сўзларни биласизларми? Бўлмасам мен мана бу сеҳрли таёқчамни қайси болага текизсам сизлар дарров сеҳрли сўз айтишларинг керак бўлади. Келишдикми? (Ҳа)
Пари:
1. Овқатланиб бўлганингиздан сўнг нима дейиш керак?
Болалар жавоби: Раҳмат!
Пари:
2.Кимларни сизлаймиз?
Болалар жавоби: Кексаларни!
3.Пари:Бирор нарсани сўраганимизда нима деймиз?
Болалар жавоби: Раҳмат!
4.Пари: Бирор нарсани бераётгандачи?
Болалар жавоби: Марҳамат!
5.Пари: Агар бирор инсонни беҳос хафа қилиб қўйсангизчи?
Болалар жавоби: Кечирасиз, билмай ҳафа қилиб қўйдим!
6.Пари:Эрталаб турганда қанақа сўзлар айтиш керак?
Болалар жавоби:Хайрли тонг, ассалому алайкум, яши дам олиб турдингизми!
7.Пари:Кечқурун дам олгани ётганимиздачи?
Болалар жавоби:Хайрли тун, яхши дам олинг!
8.Пари: Уйга меҳмон чақирсак нима деймиз?
Болалар жавоби:Бизникига меҳмонга келсангиз беҳад шод бўлган бўлур эдик! ва ҳ.к.
Тарбиячи: Ҳурматли яхшилик Париси бизнинг болаларимиз яна сеҳрли сўзлар ҳақида кўпгина шеърлар биладилар.
Пари: Қан, қани бир эшитиб кўрар эканмизда унда.
Бола:
Салом берсанг инсонга
Салом дер ҳурсанд бўлиб.
Ҳурсанд бўлиб у инсон,
Барака топ дейдилар!
Бола:
Идишларни синдириб
Катталар сўзин бўлиб.
Ваъдалар эсдан чиқса
Будир энг ёмон бола!
Бола:
“Хайрлик кун” дейишди сенга,
“Хайрли кун” жавобин қайтар.
Икки иплар боғланар шунда,
Бири меҳр, бири илиқлик!
Бола:
Бизлар қадрдон дўстлар
Доим очиқ кўнгилимиз.
Урушмасдан юрамиз,
Доим аҳил иноқмиз.
Шунинг учун қувноқмиз.
Бола:
-Яхши бўл,- деб, эркалаб
Ойим мени суярлар
Шўхликқилсамоғриниб,
Ичлари ғам бўларлар.
Боласан – да, - дейдилар.
Ўзим ўйлаб қоламан.
Айтганларин қилай деб,
Йўлда ўйнаб қоламан.
Пари: Раҳмат болажонлар, қарасам сизлар тарбияли ва ақллик болалар экансизлар. Мен сизларнинг билимингздан мазза қилдим. Энди, начора ҳайрлашиш дақиқалари ҳам келди. Мен сизлар билан янги учрашувларда учрашуб қолгунча “Кўришгунча ҳайр” дейман. Хайр болажонлар!
(Болалар Пари билан хайрлашадилар, Пари мусиқа остида чиқиб кетади).
Тарбиячи:Болалар келинглар, яна бир бор биз қанақа дўст меҳрибон, ҳамжиҳат, мулойим, тарбияли эканлигимизни кўрсатамиз. Ҳозир биз сизлар билан “Дўстлик арчаси дарахти” номли ҳамжиҳатликда жамоавий иш бажарамиз.(Болалар қоғоз кафтларидан апликация бажарадилар: Улар оқ қоғоз листдан кафтларини қирқиб ўлчаб қирқиб оладилар. Ва тарбиячи доскага олдиндан тайёрлаб қўйган арча дарахти танасини таги осмон кўк рангли ватман қоғозга болалар қирқилган кафтлари акс этган қўлчаларни ўзлари тарбиячи ёрдамида доскага ёпиштирадилар).
Тарбиячи:Қаранглар болажонлар, битта бўлиб ўзидан бир бутун “Дўстлик арча дарахтини” ҳосил қилди. Мен бундан билдимки, бизнинг гуруҳ болалари жудаям дўст, бирдам, яхши тарбияликларининг шоҳиди бўлдим. Қани бўлмасам ҳаммамиз меҳмонларимиз билан ҳайрлашамиз.
(Болалар гуруҳдан шўх дўстлик мусиқалари остида чиқиб кетадиларь.)
Тузди: Фарғона вилояти Ёзёвон туман 3-сон “Шодлик” номли ДМТТ ходими:Рўзиева Шоира Джураевна.
Dostları ilə paylaş: |