фоизни ташкил қилади?
63 — 70
204. Бакалавриатда ўқув даврининг умумий ҳажмида аттестация қанча фоизни
ташкил қилади?
8 — 10
205. Бакалавриатда ўқув даврининг умумий ҳажмида таътил қанча фоизни
ташкил қилади?
12 — 16
206. Бакалавриатда ўқув даврининг умумий ҳажмида малака амалиёти қанча
фоизни ташкил қилади?
6 — 12
207. Олий ва махсус таълим вазирлигининг қайси хайъат қарорида олий таълим
муассасаларида талабалар давомати ва ўзлаштириши хар бир кафедра
йиғилиши, факультет илмий кенгаши, олий таълим муассасаси илмий кенгашида
кўриб чиқилиши кўрсатилган?
06.09.2008 йилдаги № 8/3 сонли 1.2.Модул . “Таълим-тарбия жараёнларини ташкил
этишнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари” модули бўйича
208. Ҳар кимнинг билим олиш ҳуқуқи инсон ва фуқароларнинг қайси ҳуқуқлари
гуруҳига киради?
* иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар
209. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими нимага
асосланади?
* ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши
принципига
210. Қуйидагиларнинг қайси бири қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга эмас?
*маҳалий ҳокимиятлар
211. Қонунга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай ҳужжат ҳисобланади?
* расмий
212. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида
ҳуқуқий нормаларни нима қилишга қаратилади?
* белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга
213. Қуйидагилардан қонун ости ҳужжатларини аниқланг * Ўзбекистон
Республикаси Президенти Фармони
214. Ўзбекистон Республикасининг қонунини ким имзолайди?
* Ўзбекистон Республикасининг Президенти
215. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларини қанча муддатда давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этади?
* * қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида
216. ОЎМТВнинг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат
қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги” амалдаги (2018-2019 ўқув йилида,
шунингдек, кейинги ўқув йилларида олий таълим муассасаларига қабул қилинган талабаларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолаш) буйруғи қачон қабул
қилинди?
* 2018 йил 9 августда
217. ОЎМТВнинг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат
қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги” амалдаги (2018-2019 ўқув йилида,
шунингдек, кейинги ўқув йилларида олий таълим муассасаларига қабул қилинган
талабаларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолаш) буйруғи қачон Адлия
вазирлиги рўйхатидан ўтказилди?
* 2018 йил 26 сентябрда
218. ОЎМТВнинг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат
қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги” амалдаги (2018-2019 ўқув йилида,
шунингдек, кейинги ўқув йилларида олий таълим муассасаларига қабул қилинган
талабаларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолаш) буйруғига кўра талабалар
билимини назорат қилиш қандай назорат орқали амалга оширилади?
* оралиқ ва якуний назорат
219. ОЎМТВнинг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат
қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги” амалдаги (2018-2019 ўқув йилида,
шунингдек, кейинги ўқув йилларида олий таълим муассасаларига қабул қилинган
талабаларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолаш) буйруғига кўра оралиқ
назорат турини ўтказиш шакли ва муддати ким томонидан белгиланади?
* тегишли кафедра томонидан
220. ОЎМТВнинг “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат
қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги” амалдаги (2018-2019 ўқув йилида,
шунингдек, кейинги ўқув йилларида олий таълим муассасаларига қабул қилинган
талабаларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолаш) буйруғига кўра оралиқ
назорат турининг топшириқлари ким томонидан тасдиқланади?
* кафедра мудири томонидан
221. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув
юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини
белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги ОЎМТВнинг буйруғи қачон қабул
қилинди?
* 2018 йил 10 сентябрда
222. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув
юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини
белгилаш қоидаларига кўра қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида
ўқиганлик учун ҳафтасига неча соат белгиланган?
* 36
223. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш олий таълим
муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг қайси соҳадаги ишларига
киради?
* ўқув юкламасига
224. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув
юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини
белгилаш қоидаларига кўра сиртқи бўлим талабаларининг назорат ишларига
тақриз ёзиш учун қанча соат белгиланган?
* 1 назорат ишига 0,75 соат
225. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув
юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидаларига кўра сиртқи бўлим талабаларининг назорат иши бўйича
суҳбатга неча соат берилган?
* 0,25 соат
226. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги 3775-сонли
қарорига кўра ОТМларга профессор-ўқитувчилар таркибига ишга қабул қилиш
қандай амалга оширилади?
* тегишли кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида педагог кадрлар ва
жамоатчилик кенгашининг аъзолари иштирокида синов дарси ўтказиш натижалари
бўйича ушбу мажлиснинг тавсиясига кўра
227. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги 3775-сонли
қарорига кўра ОТМнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорларнинг
фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси кимга юкланади?
* Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари
хизматига
228. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги 3775-сонли
қарорига кўра Олий таълим муассасаларида Жамоатчилик кенгашларини ташкил
этишдан кўзланган асосий мақсад нимадан иборат?
* самарали жамоатчилик назоратини жорий этиш
229. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги 3775-сонли
қарорига кўра ОЎМТВ тасарруфида ОТМ мавжуд вазирлик ва идоралар
зиммасига қандай қўшимча вазифалар юклатилган?
* инновацион ва технологик ғояларни ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда қўллаб
қувватлаш учун зарур шарт-шароит яратиш
230. Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўгрисида"ги Қонунининг максади нима?
* Ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий хукукини таъминлаш
231. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш тартиби кайси opган
томонидан белгиланадн?
* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
232. «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови нечта
номинациялар бўйича ўтказилади?
* 3
233. Вазирлар Маҳкамаси қўйидаги ҳужжатлардан қайси бирини қабул қилинади?
* Фармойиш
234. Кимлар кафедра мажлисида танловдан олдинги даврдаги илмий-педагогик,
методик, тарбиявий ва бошқа ишлари тўғрисида ҳисобот беради?
* Илгари ўзи эгаллаб келган лавозим учун танловда қатнашувчи шахслар
235. «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови неча босқичда
ўтказилади?
* 2
236. Классификаторда гуманитар билим соҳасига қайси таълим соҳалари
киритилган?
* педагогика, гуманитар фанлар, математика, табиий фанлар, санъат
237. Классификатор нима?
* олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларининг
тизимлаштирилган рўйхати
238. Малака талаблари деганда нимани тушунасиз? * узлуксиз таълим тегишли босқичи битирувчисининг умумий билим ва касб
тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар
239. 1. Таълим сифатини назорат қилиш деганда нимани тушунасиз?
* ўқитиш мазмуни ва натижаларининг давлат таълим стандартлари талабларига
мувофиқлигини текшириш
240. Қуйидагилардан қайси бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатларига киради?
* таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш
241. Қуйидагилардан қайси бири маҳаллий давлат ҳокимият органларининг
таълим соҳасидаги ваколатларига киради?
* ўз ҳудудларидаги таълим муассасаларини ваколат доирасида молиялаш
миқдорларини ва имтиёзларни белгилаш
242. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда
иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика
идоралараро комиссиясини шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби ким
томонидан белгиланади?
* Ўзбекистон Республикаси Президенти
243. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилишига
нима асос бўлди?
* 2909-сонли ПҚ
244. Қуйидагилардан қайси бири таълим сифатини назорат қилиш давлат
инспекциясининг асосий вазифаси ҳисобланади?
* таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби,
кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича
давлат сиёсатини амалга ошириш
245. 2017 йил 7 февралда қабул қилинган 4947-сонли Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармони .... * Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида
246. Ўқитиш сифатини назорат қилиш деганда нима тушунилади?
* талабанинг билим савиясини текшириш ва унинг ўқув дастурини ўзлаштириш
даражасини аниқлаш
247. Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунга кўра ёшлар (ёш фуқаролар)
деганда қандай шахслар тушунилади?
* ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар
248. Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунга кўра ёшлар тадбиркорлиги
деганда қандай тадбиркорлик фаолияти тушунилади?
* юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ёш фуқаролар томонидан, шунингдек
таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахслар томонидан амалга
ошириладиган фаолият
249. Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қачон
қабул қилинди?
* 2018 йил 10 октябрь
250. Талабалар баҳолаш тизими қандай олиб борилишини қай даражада
англаганини ва қаердан таълим ва академик соҳада ёрдам олиши мумкин
эканлигини назорат қилиш профессор-ўқитувчиларнинг қайси иш турига киради?
* «устоз-шогирд» 251. Дарслик, ўқув қўлланмалар ва бошқа материалларни таржима қилиш
профессор-ўқитувчиларнинг қайси иш турига киради?
* ўқув-услубий
252. Дарслик, ўқув қўлланма, монография, рисола, илмий мақола, диссертация,
автореферат ва бошқа ишларга тақриз ёзиш профессор-ўқитувчиларнинг қайси
иш турига киради?
* илмий-тадқиқот
253. Маъруза материалларни қайтариш ва мисолларни тақдим этган ҳолда
уларни ёритиш профессор-ўқитувчиларнинг қайси иш турига киради?
* «устоз-шогирд»
254. Битирувчиларнинг ишини, шу жумладан, вақтни мониторинг қилиш ва
музокараларни белгиланган режага мувофиқ амалга ошириш профессор-
ўқитувчиларнинг қайси иш турига киради?
* «устоз-шогирд»
255. Талабаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат
стипендияларига, давлат стипендияларига, халқаро ва республика
олимпиадалари, танловлари, мусобақаларига тайёрлаш профессор-
ўқитувчиларнинг қайси иш турига киради?
* «устоз-шогирд»
256. 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион
ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони
қачон қабул қилинди?
* 2018 йил 21 сентябрь
257. 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион
ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони кўра
ушбу стратегиянинг бош мақсади нима?
* мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва
инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон
капиталини ривожлантириш
2.1. Модул
258. Автобиографик характерга эга ҳужжатлар тўплами, индивидуал папка қандай
номланади?
портфолио;
259. Муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолият
қандай номланади?
инновация;
260. Таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув
асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани
кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар қандай номланади?
таълим инновациялари.
261. Фаолият йўналишига кўра таълим инновациялари қандай турларга
бўлинади?
педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган
инновациялар.
262. Ўзгаришларнинг кўламига кўра таълим инновациялари қандай турларга
бўлинади?
тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари; 263. Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки
янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган
мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият қандай номланади?
инновацион фаолият;
264. Бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш,
башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб
чиқишга қаратилган амалий ҳаракат қандай номланади?
лойиҳалаш;
265. Ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал
этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллигини оширишга йўналтирилган
маъруза қандай маъруза саналади?
муаммоли маъруза;
266. Луғавий жиҳатдан “интерфаол” тушунчаси қандай маъносини англатади?
“ўзаро ҳаракат қилмоқ”;
267. Французча сўзидан олинган бўлиб, машғулотларда бирор-бир мавзу
юзасидан талабалар ўртасида ўзаро баҳс уюштириш, уларнинг ўзаро фикр
алмашишларини таъминлашга хизмат қиладиган технология (интерфаол метод)
қандай номланади?
“Дебат”;
268. Blended learning бу... аралаш ўқитиш
269. Blended learning элементлари тўғри келтирилган қаторни топинг?
on line маърузалар, чат, форумлар, виртуал лабораториялар, синфдаги ўқитиш ва
назорат
270. Масофали таълим – бу... ўқитувчиларга ўрганилаётган материал асосий
ҳажмини етказиб беришни ўқитиш жараёнида ўқитувчилар ва талабларнинг
интерактив ўзаро алоқаларини, талабаларга ўрганилаётган материални мустақил
ўзлаштириш бўйича мустақил ишлаш имконини беришни ҳамда ўқиш жараёнида
уларнинг олган билимларини ва кўникмаларини баҳолашни таъминловчи
ахборот технологиялари тўплами.
271. Вебинар методининг моҳияти нимага йўналтирилади?
дарс, семинар ёки конференцияларни Интернет орқали бир вақтда ҳозир бўлган
талабалар билан аудио видео ва бошқа кўплаб интерактив имкониятлар асосида
жонли олиб борилиши
272. ЕСТS бу.... Европа университетларидаги ўқитиш натижаларини ўзаро тан
олиш тизими
273. ЕСТSда бакалавриат босқичида кредитлар йиғиндиси қанчани ташкил этади?
240
274. Маҳорат дарси бу... тажриба ўргатиш
275. Ғунча, тўплам, боғлам каби маъноларни англатиб, илгари сурилган ғояларни
умумлаштириш, улар ўртасидаги алоқаларни топиш имкониятини яратадиган
график органайзер қандай номланади?
“Кластер”
276. Ж.Стилл, К.Мередис, Ч.Темил томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “Ўқиш ва
ёзиш асосида танқидий фикрлашни ривожлантириш дастури”да ҳар бир талаба
ҳамда талабалар гуруҳларининг фикрлаш фаоллигини ошириш, уларда танқидий
фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган стратегия қандай
номланади? “Синквейн” (“Беш қатор”);
277. Ўқитиш технологиясига берилган тўғри жавобни белгиланг. ўқув
машғулотининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, кутиладиган
натижаларни олдиндан аниқлаштириш, ҳар босқичда қўлланиладиган шакл,
метод ва воситаларини оқилона танлаб олиш, профессор-ўқитувчи ва
талабанинг вазифаларини ойдинлаштиришга қаратилган алгоритмик кетма-
кетлик
278. График органайзерлар берилган қаторни белгиланг. Б-Б-Б чизмаси, венн
диаграммаси, кластер, инсерт чизмаси
279. Педагогик технологиядан кўзланган мақсад ... дан иборат. Нуқталар ўрнини
тўлдиринг?
юқори сифат ва самарадорликка эришиш
280. Интерфаол таълимга асос солган, ўқув мақсадлар таксономиясини тадқиқ
қилган муаллифни топинг?
Бенжамин Блум
281. “Таксономия” қандай маънога эга тартиб билан жойлаштириш
282. Талабалар олий таълим муассасаси ёки факультет сайтига материаллар
қўшишлари қайси портфолио турига хос: Оn-line-портфолио
283. Классик портфолио нечта қисмдан иборат бўлади?
4 та
284. Идентив ўқув мақсади нима?
технологик жараённинг асосий компоненти бўлиб, кутиладиган натижага айнан мос
келадиган ўқув мақсади
285. Агар график органайзерларни ўқитувчи тайёр (тўлдирилган) ҳолда қўлласа
қандай вазифани бажаради?
восита вазифаси
286. Ўрганилган билимларни эслаб қолиш ва қайта тиклашни белгилайдиган
категорияни аниқланг билиш
287. Қайси қаторда муаммоликнинг тўртинчи даражаси (сатҳи) ифодаланган?
талаба муаммони ўзи қўяди ва уни ечади
288. Репродуктив фаолият нима?
ўқув предметида дастлаб билиб олинган маълумотларга талаба ўқиш давомида
бирор ахборот қўшмайди
289. Ривожлантирувчи таълимнинг моҳияти –
ўқув жараёнини шахс потенциал имкониятлари ва уларни амалга ошришга
йўналтириш
290. Юнесконинг «Педагогик технология» тушунчасига берган таърифидаги
асосий сўзлар:
шахс омили, техник ресурсларнинг ўзаро алоқаси
291. Олий таълим муассасаларида таълимни ташкил этишнинг инновацион
шакллари бу...
Муаммоли маъруза, семинар-тренинг, виртуал лаборатория, вебинар, маҳорат
дарслари
292. Модулли ёндашув моҳияти нимага қаратилган.
Мустақил фаолият асосида талабаларда билим, кўникма ва малакаларни
шакллантириш 293. Модулни қандай турлари мавжуд.
Назарий, амалий, технологик
294. Педагогик технологиянинг мақсади
кам куч ва вақт сарфлаб юқори натижага эришиш
295. Қўлланиш кўламига кўра технологиялар неча турга бўлинади 296.
Технология сўзининг маъноси
«технос»-ҳунар, санъат-маҳорат
297. Муаммоли таълимнинг моҳияти
талабаларга муаммоли вазиятларни ва уларнинг фаол билиш фаолиятини ташкил
этишга асосланган
298. Таълим технологияси тушунчаси нималарни ўз ичига олади ?
Ўқув жараёни, лойиҳа, таълим технологиялари, восита ва шаклларни
299. Педагогик технолигияларни турлари қайси жавобда тўғри келтирилган?
умумий, хусусий, кичик модулли, универсал
300. Технологик жадвал бу- Аниқ, илмий лойиҳа
301. Б.Блум таксономияси нечинчи йили яратилган
1956
302. Б.Блум таксономияси неча босқичдан иборат
6
303. “Т” схема қандай органайзерлар қаторига киради?
таҳлилий
304. “ВЕН” диаграммаси қандай органайзерлар қаторига киради?
таҳлилий
305. Рейтинг технологияси қайси педагогик технология турига киради
Умумий
306. Қайси жавобда муаммоли органайзерлар келтирилган
Нилюфар гули
307. Ассисмент методи
Тўрт даражадаги ўзлаштириш жараёнини ичига олади
308. Органайзерлар бу
талабалар мустақил фаолиятини ташкил этувчилар
309. Таърифни ёддан айтиш Бенджамин Блум такономияси бўйича қайси
босқичга тегишли?
билиш
310. Блум таксономияси бўйича тушуниш ўқув мақсадини аниқлаш учун қандай
қийинлик даражасига эга бўлган тестлар тузилади?
Қўллаш
311. Блум таксономияси бўйича синтез ўқув мақсадини аниқлаш учун қандай
қийинлик даражасига эга бўлган тестлар тузилади?
Продуктив
312. Б.Блум таксономиясини кетма-кетлигини тўғри ўрнатинг
Билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, синтез, баҳолаш.
2.2. Модул 313. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари ушбу
жавобларнинг қай бирида тўлиқ кўрсатилган:
Шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш
314. Берилган жавоблардан авторитар шаклга тегишли жавобни аниқланг.
Раҳбар ходимларини қаттиққўллик билан уларга мустақиллик бермасдан бошқаради;
315. Педагогик квалиметриянинг таркибий қисмини белгиланг.
Аттестация, аккредитация
316. Педагогик деонтология ...
Педагогнинг касбий одоб - аҳлоқи фани
317. Раҳбарнинг инновацион фаолиятини самарадорлигини оширишга тегишли
бўлган ёндошувларни аниқланг.
Акмеологик, креатив, рефлексив
318. Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш тамойиллари қайси қаторда тўлиқ
берилган?
Режалаштириш, ташкиллаштириш, бошқариш, назорат қилиш
319. Коллегиал қарор қабул қилиш қандай афзалликларга эга?
Жамоа аъзоларида ҳамиштирокчилик кайфиятини пайдо қилади ва қарорнинг
бажарилишини енгиллаштиради
320. Авторитар раҳбарлик услубининг афзаллик томонларини кўрсатинг. Ишлаб
чиқариш унумдорлиги юқори бўлади ва жамоада қаттиқ тартиб ўрнатилади
321. Рефлексия механизми асосида нима ётади?
Шериги билан бўлаётган мулоқотдаги ўзгаришларга эътибор бериш орқали ўз-ўзини
тушуниш
322. Бошқарувнинг асосий услублари қайсилар?
Авторитар, демократик, либерал
323. Креатив тафаккур нима?
Ақлнинг пешқадамлиги, тезликда қарор қабул қилиш, қарор қабул қилишда
чўчимаслик, ишига содиқлик, тафаккурнинг эгилувчанлиги, ноанаъанавийлиги,
ностандарт қарорлар қабул қилишдан чўчимаслик, онг,тафаккур ва ақлни истиқболни
кўришга ва англаш ўргатиш, прогноз қила олиш
324. Креатив тафаккур бошқаришнинг қайси функцияларини амалга оширади?
Режалаштириш, ташкиллаштириш, таҳлил қилиш, асослаш, назорат қилиш
325. Раҳбарни шакллантириш босқичлари?
Қобилиятни аниқлаш, тарбиялаш ва шакллантириш, чиниқтириш, ишонч раҳбарлик
чўққиси
326. Касбий рефлекция бу Рефлекция субъект томонидан ўзининг ички психик
жараёни ва ҳолатларини билиш, назорат қилиш демакдир
327. Коллегиал қарор қабул қилиш қайси бошқарув услубига хос?
Демократик
328. Коммуникация қандай вазифаларни бажаради?
Информатив, интерактив, перцептив ва экспрессив
329. Бошқарувнинг асосий функциялари нечта ва қандай?
Бошқарувнинг асосий функциялари иккита, мақсадга йўналтирувчи ва ташкилий
330. Жамоада кўп учрайдиган низонинг асосий турлари қайсилар? Шахснинг ички низолари, шахслараро, гуруҳлараро, шахс ва гуруҳлараро;
331. Компетентлик тушунчасига тўғри таъриф келтирилган қаторни топинг?
қобилият, маҳорат
332. Ҳуқуқий компетентлик бу...
таълимнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, қонунчилик нормаларини билиш ҳамда
касбий фаолиятда самарали фойдалана олиш, локал норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
ишлаб чиқиш, қонунчилик нормалари доирасида қарорлар қабул қилиш
333. Ижтимоий компетентлик нима?
ижтимоий муносабатларда фаоллик кўрсатиш кўникма, малакаларига эгалик, касбий
фаолиятда субъектлар билан мулоқотга кириша олиш
334. Креатив компетентлик тушунчаси қандай маънони англатади?
касбий-педагогик фаолиятга нисбатан танқидий ва ижодий ёндашиш, ўзининг
ижодкорлик малакаларига эгалигини намойиш эта олиш
335. Раҳбарнинг мулоқот маданияти ўз ичига нималарни қамраб олади?
мулоқот жараёнини аҳлоқий меъёрлар, ижтимоий талабларга мувофиқ ташкил этиш
асосида суҳбатдошни тушуна олиш эҳтиёжи ва қобилиятига эгалик
Dostları ilə paylaş: |