Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Yüklə 1,21 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə4/11
tarix19.11.2019
ölçüsü1,21 Mb.
#29612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
6.3 Zamonaviy o'zbek leksikografiyasi va terminologiyasi


                                 Назорат саволлари: 

1.  Қайси асарлар илк эски туркий тил манбалари сирасига киради? 

2.  Дз тилли луғатлар дейишнинг маъносини тушунтириб беринг. 

3.  Маҳмуд  Кошғарий  “Девону  луғотит  турк”  асари  қандай  принциплар 

асосида яратилган? 

4.  “Девону луғотит турк”да  асосасн қандай ва қанча сўз изоҳланган? 

5.  “Девону луғотит турк”нинг ўзбек луғатнавислигидаги ўрни қандай? 

6.  “Муқаддимат ул-адаб” неча тиллик луғат? 

7.   Араб  тилида  яратилган  филологик рисолаларнинг ўзбек  лексикографияси 

шаклланишидаги роли қандай? 

8.  “Таржумон турки ва ажами ва мўғали”да  лексемаларнинг қандай тематик 

гуруҳлари акс этган? 

9.  “Ат-туҳфа” да сўзларнинг нечта мавзуий гуруҳига эътибор қаратилган? 

10.  Алишер Навоий асарларига луғат тузишнинг объектив сабаблари нимадан 

иборат эди? 

11.  Нима  учун  Султон  Ҳусайн  Бойқаро  Толи  Имони  Ҳиравий  зиммасига 

Алишер Навоий асарлари луғитини тузиш вазифасини юклади? 

12.  “Бадое ул-луғат”нинг тузилиш принципи қандай эди? 

13.  “Санглох”ни тузишда Маҳдийхон қандай йўлдан борди? 

14. “Санглох”нинг структурси хусусида қандай фикр берасиз? 

15. “Санглох”да нечта сўз- мақола мавжуд? 

16. “Луғати атрокия”нинг нечта қўлёзма нусхаси бизгача етиб келган?  

                           Фойдаланилган адабиёт:  

 

1.  Абдушукуров Б. Эски туркий тил лексикаси. Тошкент, 2015. 



2.  Алишер  Навоий  асарлари  тилининг  изоҳли  луғати.  I-IV.  Тошкент: 

Фан, 1983-1985. 

3.  Бафоев Б. Навоий асарлари лексикаси. Тошкент,1983. 


 

28

 



4.  Бектемиров Ҳ., Бегматов Э. Мустақиллик даври атамалари. Тошкент, 

2002. 


5.  Боровков А.К. Узбекский  литературный  язык  в период 1905-1917  гг. 

Ташкент,  1940. 

6.  Дадабаев  Х.  Военная  лексика  в  староузбекском  языке/Дадабаев  Х., 

Насыров  И.,  Хусанов  Н.  Проблемы  лексики  староузбекского  языка. 

Ташкент: Фан, 1990. –С.  3-83. 

7.  Дадабаев  Х.  Обественно-политическая  и  социально-экономическая 

терминология  в  тюркоязычных  письменных  памятниках  ХI-ХIV  вв. 

Ташкент: Ёзувчи.1991. 

8.  Дониёров 

Р.Ўзбек 


тили 

илмий-техникавий 

терминлар 

тарихидан.Тошкент,1974. 

9.  Дониёров  Р.  Ўзбек  тили  техник  терминологиясининг  айрим 

масалалари. Тошкент, 1977. 

10. “Таржумон”-ХIV аср ёзма обидаси. Тошкент: Фан. 1980. 

11. Усмонов О., Ҳамидов Ш. Ўзбек тили лексикаси тарихидан. Тошкент: 

Фан, 1981. 

12. Қосимов 

Н.  Ўзбек  тили  илмий-техникавий  терминологияси 

масалалари. Тошкент,1985. 

13. Ҳасанов Б. Жавоҳир хазиналари.Тошкент: Ғафур Ғулом, 1989. 

 

 



 

 


 

29

 



 

 

                                                   



 

 

Таянч иборалар: байналминал терминлар, туб луғат бойлик, тараққий этиш 



йўли, янги тушунчалар, сўз ясаш имкониятлари, семантик усул, синтактик усул, 

морфологик усул, арабча ўзлашмалар, форсча-тожикча ўзлашмалар, 

Атамашунослик қўмитаси. 

3.1.Собиқ шўроларлар даври ўзбек терминологияси. Ўзбек 

терминологиясининг байналминал истилоҳлар ҳисобига бойиши. 

Терминологияда юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун бўлган 

ҳаракатлар. 

 

Ҳозирги  вақтда ўзбек терминологияси ҳар томонлама шаҳдам қадамлар билан 



тараққий  этмоқда.  Фан  ва  техника,  сиёсат,  иқтисодиёт  ва  маданий  ҳаётга  доир 

асасий  тушунчалар  мутаносиб  терминология  тизими  билан  таъминланган.                           

Мустақиллик  йиллари  мамлакатда  турфа  икки  тилли,  кўп  тилли  ҳамда  изоҳли 

луғатлар  дунё  юзини  кўрди.  Айни  пайтда  турли  соҳага  оид  терминологик 

луғатлар  тузиш  борасида жадал  ишлар  амалга оширилмоқда,  терминлогияга оид 

ўқув, 


ўқув-методик 

ва 


илмий 

адабиёт 


нашрдан 

чиқмоқда. 

Ўзбек 

терминологиясининг  янада  ривожланишида  оммавий  ахборот  восталарининг  



ўрни салмоқли бўлмоқда. 

           Ҳозирги 

ўзбек  тили  муайян  терминологик  тизими  бойиши, 

тўлдирилиши  ва  такомиллашишининг  бош  манбаси,  бошқа  тилларда 

кечаётганидек, шубҳасиз, ўз луғат бойлиги эканлиги айни ҳақиқат. 

          Ўзбек  терминологиясининг  ўз  бойликлари  ҳисобига  тараққий  этиши 

икки  йўл  билан    воқеланади:  а)  тилда  мавжуд,  тайёр  сўзлардан  янги  нарса-

предмет  ва  янги  тушунчаларни  ифодалашда  фойдаланиш:  б)  ўзбек  адабий  тили  

сўз ясаш имкониятлари иштирокида янги терминлар яратиш. 

           Янги  терминларни  рўёбга  келтиришда    сўз  ясашнинг  морфологик, 

семантик  ва  синтактик  усулларидан  унумли  истифода  этилади.  Терминлар 

яратишда калькалаш усулининг сезиларли роли бор. 

           Ўзбек  тили  терминологиясининг  улкан  улушини  Русча-байналминал  

фонд  асосида  юзага  чиққан  номлар  ташкил  этади.  Бошқа  нотуркий  тиллардан 



 

3-мавзу: Ўзбек терминологияси тизими: терминларнинг структур-

грамматик тузилиши. 

 

РЕЖА 

1.  Собиқ шўроларлар даври ўзбек терминологияси. Ўзбек 

терминологиясининг байналминал истилоҳлар ҳисобига 

бойиши. Терминологияда юзага келган муаммоларни ҳал 

этиш учун бўлган ҳаракатлар. 

2.  Мустақиллик даврида ўзбек терминоногияси ва 

лексикографиясининг ўзбек тили табиатидан келиб 

чиққан ҳолда тараққий этиши. 

 

 

30

 



ўзлашган  терминлар  ўзбек  халқи  фаолиятнинг  ижтимоий,  сиёсий,  иқтисодий, 

социал, маданий, маънавий  жабҳаларини қамраб олиши билан характерлидир. 

         Ўзбекистон  Олий  Кенгаши  томонидан  1989  йилнинг  21  октябрида  

“Давлат тили ҳақидаги” Қонуннинг қабул қилиниши ўзбек тили сўз бойлигининг 

асосий қатламларидан ҳисобланмиш терминологик лексикага янгича муносабатда 

бўлишни тақозо этди. 

Ушбу  жаҳоншумул  аҳамиятга  молик  Қонуннинг  қабул  қилинишидан  сўнг, 

тахминан,  3-5  йил  давомида  илгаридан  тилда  қўлланишда  бўлган  терминларни, 

айниқса,  русча-  байналминал    қатламни  қайтадан  қараб  чиқиш  тенденцияси 

кучайиб  кетди.  Сўзсиз,  бундай  саъй  –ҳаракатлар  ўзбек  тилининг  софлигини 

сақлаш,  унинг  асл  табиатини  қайта  тиклашга  қаратилганлиги  билан  муҳим 

аҳамият  касб  этди.  Собиқ  шўролар  ҳукмронлиги  даврида  ўзбек  тили  луғат 

таркибининг шаклланиши ва ривожланишида  алоҳида ролга эга бўлган кўпдан-

кўп кўҳна сўзлар асоссиз равишда эскирган лексик бирликлар категориясига, яъни 

архаизмлар сирасига киритилган эди. 

         Ўзбек 

зиёлилари,чунончи, 

Ўзбекистон 

Республикаси 

Вазирлар 

Маҳкамаси  қошида  ташкил  қилинган  Атамашунослик  қўмитасининг  самарали 

меҳнати  эвазига    мухторият,  маъмурият,  маъмур,    муқобил,  ҳакам,  ташриф, 



инсонпарварлик, хусусийлаштириш, бошбошдоқлик, қолдиқ (сальдо), иқтисодиёт, 

маълумотнома,  режа,  дастур,  кенгаш  сингари    жуда  кўп  ижтимоий-сиёсий  ва 

социал-иқтисодий терминлар қайтадан қўлланишга киритилди. 

    Бироқ  бу  кезларда  терминларни  алмаштириш  ва  ишлатишда  маълум 

чалкашлик ҳамда хатоликларга ҳам йўл қўйилди. Терминологияга хос меъёрларга 

ҳар  доим  ҳам  амал  қилинмади.  Илгари  маваффақиятли  қўлланган  терминларни  

муомаладан    зўрма-зўраки  сиқиб  чиқариш,  уларни  сўз  ясалиш  қонуниятларига 

жавоб бермайдиган лексик бирликлар билан алмаштириш ҳаракати авж олди. 

 Вақтинчалик  эйфория  натижасида  тоталитар  тузумга  нисбатан  йиллар 

давомида        шаклланган  совуқлик  оқибатида  қатор  Русча-байналминал  

терминларни  алмаштириш  ҳаракати  кўзга  яққол  ташланди.  Масалан,  аэропорт 

термини ўрнида қўналға, тайёрагоҳ, бандаргоҳ терминлари ишлатила бошланди,  

институт  термини  олийгоҳ,  илмгоҳ,  билимгоҳ  сўзлари  билан  алмаштирилди, 

журнал  термини    ўрнида  ойнома,  мажалла,  жарида,  ойбитик  сўзларини 

ишлатиш  тавсия  этилди  ва  ҳ.к.    Четпул  (валюта),  пултопар  (бизнес), 



ҳужжатасров  (архив),  нусхакаш  (нотариус),  нақлиёт  (транспорт),  малакасинов 

(аттестация) сингари янги ясамалар сунъийлиги, термин ясаш меъёрлариги жавоб 

бермаслиги  билан  ажралиб  турар  эди  (Бектемиров  2002;  34).    Бундай 

шошқалоқлик  оқибатида  ўзбек  терминологияси  тизимида  ноилмий  терминлар 

пайдо бўлди, терминлар таркибида синонимиянинг кучайишига олиб келди. 

    Маълумки,  ҳар  қандай  тил  ,  авваламбор,  ўз  имкониятлари  заминида 

ривожланади.  Айни  чоғда,  мамлакатлар,  халқлараро  ранг-баранг  муносабатлар 

ҳар  қандай  тилда  ўзлашмаларнинг  вужудга  келишида  муҳим  омил  ҳисобланади. 

Мазкур ҳодиса ўзбек тили учун ҳам ёт эмас. 

   Ўзбек тилида катта миқдордаги  арабча ва форсча-тожикча ўзлашмаларнинг 

қўлланишда қолаётгани сир эмас. Буларнинг муайян  қисми илмий терминология 

таркибида ўз фаоллигини йўқотмаган. Хусусан, мактаб, синф, муаллим, маъруза , 



 

31

 



мувозанат  ,  вазн,  тижорат,  божхона,  вилоят,  фалак  ,  ҳуқуқ,  таркиб,  матн, 

мавзу,  ҳоким  ва  ҳ.к.  термин  ва  сўзлар  нафақат  мутахассислар,  шунингдек 

аҳолининг  кенг  қатламлари  нутқида  ҳеч  қандай  қийинчиликларсиз  фаол 

ишлатилади. Гарчи, ҳозирги вақтда ўзбек тилида терминлар ясаш жараёнида араб 

ва  форс-тожик  тиллари  манба  сифатида  деярли  иштирок  этмаса-да,  аммо  ўзга 

қариндош  туркий  тилларда  бўлгани  сингари  ўзбек  тили  луғат  таркибидаги 

терминларнинг аксарияти шу қадимий тилларга мансубдир. Бу ўзлашмалар ўзбек 

тилининг фонетик ва грамматик қоидаларига бўйсунган  ҳолда янги мазмун касб 

этган ва янги воқеланган тушунчаларни ифодалашда хизмат қилмоқда. 

 Русча-байналминал    сўзларнинг  ўзбек  тилига  кириб  келиши  ХIХ  асрнинг 

биринчи  ярмидан  бошланган  бўлиб,  унинг  ҳаддан  ташқари  кучайиши  ўлканинг 

Чор  Россияси  томонидан  забт  этилиши,  кейинчалик  бу  ерда  шўролар 

ҳукмдорлигининг қарор топиши даврига тўғри келади. 

Бу жараён ўзбек тили терминологияси динамикасини кузатишда ёрқин намоён 

бўлади. 


Ўзбек  тилига  хос  илмий-техникавий  терминларнинг  жуда  улкан  қисмини 

бошқа тиллардан ўзлашган лексик бирликлар ташкил қилади. 

 

3.2. Мустақиллик даврида ўзбек терминоногияси ва 

лексикографиясининг ўзбек тили табиатидан келиб чиққан ҳолда тараққий 

этиши 

   Глобалллашув 

ва 

компьютерлаштириш 



асрида 

Ўзбекистон 

Республикасининг  жаҳон  ҳамжамияти  сафидан  ўрин  олиши    давлатлараро 

иқтисодий,  сиёсий,  маданий  ва  ҳ.к.  алоқаларнинг  қизғин,  жадал  ошишига  олиб 

келди. 

 Бундай  муносабатларнинг  ижобий  натижалари  нафақат  ижтимоий-сиёсий, 



маданий-иқтисодий ҳаётда, шунингдек тилда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Сўнгги 

йилларда  ўзбек  терминологияси  тайёр  хорижий  лексик  бирликлар  ҳамда  улар 

англатувчи  академик лицей, коллеж, магистр, магистратура, бакалавр, тендер, 

преференция, инвестиция, лицензия, дилер, мегаполис, экология, эксперт, демпинг, 

инфляция,  клиринг,  супермаркет,  мини  маркет,  гипер  маркет,  чат,  пайнет, 

электорат, наркобизнес, миллий авиакомпания  ва ҳ.к. мутлақо янги тушунчалар 

ва реалиялар ҳисобига бойиб борди. 

Ўзбекистон Республикаси олимларининг дунёнинг ривожланган мамлакатлари 

етакчи 


олимлари 

билан 


ўрнатган 

илмий-техник 

муносабатларининг 

жадалллашуви,  ҳамкорликда  долзарб  илмий  масалалар  устида  изланишлар  олиб 

боришнинг  йўлга  қўйилиши,  ёш  истеъдод  эгаларининг    нуфузли  чет  эл 

университетлари  ва  институтларида  ўқиши    ёхуд    малака  ошириши  мос 

терминларнинг яқинлашувига кўмак беради. Ҳозирги ўзбек терминологияси учун  

Ғарб  тилларидан,  айниқса,  инглиз  тилидан  кўплаб  терминларнинг  қуйилиб 

келиши диққатга сазовордир. 

Шу билан бир қаторда,  ўзбек тили терминларининг бошқа тиллар томонидан  

ўзлаштирилаётгани  ажабланарли  ҳол  эмас.  Зеро,  сўз  ўзлаштириш  ҳодисасининг 

икки томонлама содир бўлиши тилшуносликда аллақачон тасдиғини топган.  

   Таъкидлаш  жоизки,  1999  йилнинг  май  ойида  Ўзбекистон  Республикаси 


 

32

 



Президенти  ташаббусига  мувофиқ    ўзбек  кураши  бўйича  жаҳон  биринчилиги 

ўтказилди. Кейинчалик бу спорт турининг оммалушуви ва дунё аренасига чиқиши 

натижасида  кураш,  ёнбош,  чала,  ҳалол,  ғирром    каби  терминлар  халқаро  спорт 

терминологиясининг  мулкига  айланди (Бектемиров 2002;10).    Шарқ  тароналари 



(восточные  мелодий),  ўзбек  модели  (узбекская  модель)  сингари  терминлар 

жаҳонга  машҳур  бўлди.    Маҳалла  институтининг  қайта  тикланиши  фуқаролар 



йиғини, фуқаролар йиғини раиси, оқсақол  ва ҳ.к. терминларнинг ўзга тиллар сўз 

бойлигидан  мустаҳкам ўрин олишига ёки таржима қилинишига боис бўлди.  

    Қайд  этиш  лозимки,  ўзбек  терминологияси  тизимида  хорижий  тилларга 

тааллуқли  тушунчаларни  ўз  ички  имкониятлар  асосида  ифодалаш  тамойили 

етакчилик  қилмоқда.  Бундай  жараён  пайтида  четдан  келаётган  ўзлашмаларнинг 

бир қисми ўзбекча мутаносиблари билан алмаштирилади ёки таржима қилинади. 

Ушбу  усул  янги  тушунчаларни  аташда  ўта  қулайлиги  ва  маҳсулдорлиги  билан 

ажралиб туради. 



        Масалан, 

акциядорлик 

жамияти 

(акционерное 

общество), 



эркинлаштириш (либерализация), тижорат банки (коммерческий банк), музёрар 

(ледокол),  кичик  бизнес  (малый  бизнес),  солиқ  ставкаси  (налоговая  ставка), 

тадбиркор  (предприниматель),  хусусий  сектор  (частний  сектор),  инфратузилма 

(инфраструктура),  экологик  хавфсизлик  (экологическая  безопастность),  сиёсий 



экстремизм  (политический  экстремизм),  потенциал  хавф-хатар  (потенциальная 

угроза),  минтақавий  можаро  (региональный  конфликт)  ва  ҳ.к.  шулар 

жумласидандир. 

         Чет  тили  терминларини    сўз  ясалиш  усуллари  (сўз  ясовчи  моделлар) 

асосида  янгидан юзага келган ясамалар билан алмаштириш жараёнида ўзбек тили 

луғат  фондида  олувчи  (адресат),  жўнатувчи  (адресант),  тавсиянома 

(характеристика),  буюртма  (заявка),  нархнома  (прейскурант),  маълумотнома 

(справка),  фуқаролик  (подданство),  дахлсизлик  (иммунитет),  ишбилармон 

(предпрениматель),  таъмирчи  (реставратор)    сингари  кўпгина  терминлар 

мустаҳкам ўрнини топди. 

      Ўзбек  тили  терминологияси  тизимида  муайян  тушунчаларнинг  муқобили 

бўлмаганлиги боис уларни битта сўз билан ифодалашнинг имконияти чекланган.  

Кириб келаётган тушунчани бир  қанча сўзлар ёрдамида изоҳлаш ёки тавсифлаш 

терминология  талабларига  зиддир.  Мана  шундай  ҳолатларда  русча-байналминал 

терминлар донор тилда қандай шаклда бўлса ўзбек тилига айни шу шаклда тайёр 

тарзда  қабул  қилинади.  Масалан:  бюджет  –  бюджет,  кредит  -  кредит,    атом  - 

атом, гидролокация – гидролокация, дедукция -  дедукция, герб – герб, аудитор – 

аудитор, репатриация – репатриация, коммуникация – коммуникация, фракция – 

фракция,  профицит      -профицит,  интеграция-интеграция,  дипломатия-

дипломатия, технология-технология    ва ҳ.к. 

    Ўзбек  тили  терминологиясининг  ҳозирги  ҳолатида  ўз  ҳамда  ўзлашма 

паралелларнинг  ёнма-ён  қўлланаётганига  шоҳид  бўламиз.  Ушбу  жараён  аввалги 

терминология  тизимидаги  меъёр  ва  янги  лексик  бирлик  ўртасидаги  қарама-

қаршиликдан  гувоҳлик  беради.  Табиий,  булардан  қайси  бири  ўзбек  тили 

терминологияси  тизимидан  муносиб  ўрин  эгаллашини  лисоний  ҳаёт,  нутқий 

амалиёт ва вақт кўрсатади. Ҳозирча икки вариантли терминлар жумласига акция - 



 

33

 



ҳаракат,  акция,  археолог–  қадимшунос,  археолог,  блок  -  иттифоқ,  блок 

(депутатский),  вето  -  вето,  таъқиқ,  офицер  –  зобит,  офицер,  реанимация  – 

жонлантириш,  реанимация,    термин  -  атама,  термин,  эмбарго  –  эмбарго, 

таъқиқлаш, цивилизация – цивилизация, тамаддун, коллегия – ҳайъат, коллегия, 

денонсация  - денонсация, бекор қилиш  сингарилар киритилмоқда. 

    Баъзи  вазиятларда,  мабодо  бирор  бир  тушунча  икки,  яъни  ўз  ва  ўзлашма 

термин  билан  ифодаланса,  шубҳасиз,  афзаллик  ўзбекча  вариантга  берилади  – 



тилшунослик (лингвистика), назоратчи (инспектор), қалам ҳақи (гонорар), низом 

(устав),  гиёҳвандлик  (наркомания),  заҳира  (резерв),  тенглик  (паритет),  ҳоким 



(мэр), жарроҳ (хирург) ва ҳ.к.  

    Ўзлашма терминларнинг маълум гуруҳи ўзбек тили қонунларига бўйсунган 

тарзда  унинг  фонетик  ва  грамматик  хусусиятларига  мослашади.  Чунончи, 

ўзлашма  терминларнинг  ўзбек  тили  фонетикасига  мослашуви  қуйидаги 

жиҳатлари билан ойдинлашади:  

  1) фонемаларнинг қисқариши: авианосец – авинос, ракетаносец  - ракетанос

2)  фонемалардаги  товуш  алмашинуви:  маяк  –  маёқ,  очаг  –  ўчоқ,  плащ-палатка  - 

плашч-палатка ва ҳ.к. 

      Ўзбек тилида қурилиши жиддий ўзгаришларга учраган ўзлашма терминлар 

категориясига комитет  - қўмита, бомбардировка – бомбардимон, командующий – 

қўмондон, подряд – пудрат  кабиларни киритиш ўринлидир. 

     Ҳозирги  ўзбек  терминологияси  тизимида  ўзлашмалардан    ўзбекча  сўз 

ясовчи  аффикслар  иштирокида  янги  ҳосил  қилинган  терминлар  кенг  миқёсда 

қўлланишга  кириб  келмоқда.  Хусуан,  бомбардировщик  –  бомбардимончи

дозиметрист – дозиметрчи, генеральский- генераллик, комиссариат –комиссарлик

патронный  –патронли,  гусеничний  –гусеницали,  бетонирование  –  бетонлаш, 

ионизация    -ионланиш;  ионлаш,  модернизация  –  модернизациялаш  каби  ашёвий 

мисоллар қайд этилган фикрни тасдиқлашга хизмат қилади.  

     Мустақиллик  йиллари  ўзбек  тили  луғат    фондининг  бойиб  боришида 

республика  халқ  хўжалиги  учун  мутлақо  янги  соҳаларнинг  шиддат  билан 

шаклланиши ва ривожланиши каби фавқулотда муҳим омиллар сезиларли таъсир 

кўрсатди.  1996 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида Жанубий Кореянинг ДЭУ 

(DAEWOО) автомобиль корпорацияси билан ҳамкорликда  “ЎзДЭУ Авто” қўшма 

корхонасининг  ишга  туширилиши  натижасида  Ўзбекистон  дунёдаги    28  та 

автомобилсозлик  давлатлари  қаторидан  муносиб  ўрин  олди.  1999  йилда 

Самарқанд  шаҳрида  “СамКочАвто”    ўзбек-турк  қўшма  корхонаси  автобуслар  ва 

юк  машиналарни  ишлаб  чиқаришга  киришди.  Ҳозирги  пайтда  Япония  ва 

Германия автокомпаниялари ҳамкорлигида “Isuzu” автобуслари ҳамда  “Man” юк 

машиналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 

      “ЎзДЭУ Авто” қўшма корхонасининг америка автомобиль ишлаб чиқариш 

гиганти  "Женерал  Моторс"(General  Motors)  таркибига  сингдирилиши  оқибатида 

бугунги  талабларга  тўла  жавоб  берадиган,  юқори  тезликка  эга,  ҳар  томонлама 

қулай  ҳамда  ёқилғини  тежайдиган  енгил  автомобилларнинг  янги  русумларини 

ишлаб чиқариш мақсад қилиб қўйилган. Бунинг натижасида  ўзбек тилида ушбу 

соҳа терминологияси тубдан  такомиллашди. Ўзбек терминологияси   Тико (Tiko,) 

Дамас  (Damas),  Некция  (Neksia),  Ласетти  (Lacetti),  Матиз  (Matiz),  Спарк 


 

34

 



(Spark),Эпика  (Epika),  Каптива  (Kaptiva),    Малибу  (Malibu),  Коболт  (Cobolt) 

сингари  Республикада  конвейерга  қўйилган  енгил  автомобилларнинг  тижорий  

номини англатувчи терминлар ҳисобига яна  ҳам бойиди. 

        Собиқ  шўролар    давлатининг  таназзулга  учраши  ва  қулашидан  кейин 

коммунистик  мафкура  билан  боғлиқ  барча  тушунчалар,  уларни  ифодаловчи  сўз 

ҳамда терминлар ўзбек тили луғат таркибидан батамом барҳам топди. 

       Ўзбекистон  мустақил  ва  суверен  давлат  сифатида  жамиятни    том 

маънодаги  демократия  асосида  тараққий  топтириш йўлини  танлади. Демократик 

жамиятни  ва  давлатни  барпо  этишда  миллий  давлатчилик  анъанларига  алоқида 

эътибор қаратилди. Миллий тикланиш ва ўзликни англаш йўналиши устувор, деб 

эълон қилинди. 

 Турмушда  тубдан  содир  бўлган  ижтимоий-сиёсий,  маънавий-маданий 

ўзгаришлар янги тушунчалар, янги номланишларнинг воқеланишига олиб келди. 

Ўзбек тилининг лексик хазинаси мустақил мамлакат юритаётган миллий сиёсатни 

акс  эттирувчи  ранг-баранг  сўзлар  ва  терминлар  билан  кенгайди.  Бундай 

терминлар  сафига  тубандаги    фактик  мисолларни  киритамиз:  миллий  ўзлик



миллий  давлатчилик,  миллий  сиёсат,  сиёсий  ислоҳот,  маънавий  қадрият 

(духовное наследство) ва ҳ.к. 

    Бўлиниш  тамойиллари  негизида    янги  давлат  бошқаруви  органларининг 

тузилиши  ва  фаолият  олиб  бориши  пировард  натижада  Олий  Мажлис,  сенат



Вазирлар Маҳкамасиқонун чиқарувчи орган, ижро этувчи орган, суд ҳокимияти

департамент,  концерн,  холдинг,  компания,  ҳокимлар  институти,  нодавлат 

ижтимоий  бирлашма,  масъулияти  чекланган  жамоа  каби  кўпдан  –кўп 

терминларнинг муомалага киришига туртки берди. 

     Ўзбекистонда  бозор  иқтисодиёти  муносабатларига  ўтилиши  асосида 

терминологик  лексика    миллий  валюта,  кичик  бизнес,  ўрта  бизнес,  хусусий 



тадбиркорликқимматли  қоғозлар бозоритадбиркорлар палатасиконсалтинг, 

инжиниринг,  лизинг  фирма,  бизнес-инкубатор    сингари  қатор  янги  терминлар 

билан тағин ҳам кенгайди. 

     Маълумки,  Ўзбекистон  камдан-кам  учрайдиган  улкан  ёқилғи-энергетик 

мабаларига  эглиги билан донг чиқарган. Нефть, газ ва конденсатнинг ғоят катта 

заҳиралари  нафақат  ички  эҳтиёжни    тўла  қондириш,  балки  уларни  хорижга 

экспорт қилиш имконини яратди. 

      Ушбу  соҳага  тааллуқли    нефть  захираси,  нефть  кони,  нефть 

махсулотлари,  газ  конденсати,  мэтан,  пропан,  бутан,  полимер  материаллар

полиэтилен,  поливинилхлорид,  нитрилакрил  кислота,  суюлтирилган  газ,  хом 

нефть    сингари  турфа  терминлар  дарсликлар,  ўқув  қўлланмалари,  илмий-

оммабоп  адабиёт  ҳамда  маҳаллий  матбуот  саҳифаларида  фаол  қўлланиб 

келмоқда.  

   Миллий  истиқлолдан  сўнг  Ўзбекистонда  кечган  аграр  ислоҳат,  сўзсиз, 

қишлоқ  хўжалигини  қайта  қуришда  етакчи  аҳамиятга  эга  бўлди.    Собиқ 

шўролардан қолган колхоз ва совхозлар тугатилди. Қабул қилинган Ер кодексига 

мувофиқ  деҳқон  ва  фермер    ер  мулкдорига  айланди.    Фермер  хўжаликлари 

ўзларига  билдирилган  умид  ва  ишончни  шараф  билан  оқладилар.  Республика 

аграр  секторида  олиб  борилган  ислоҳатлар  мулкдор,  мулкдорлар  синфи,  фермер 


 

35

 



хўжалиги,  кўп  укладли  иқтисодиёт,  томорқа  хўжалиги,    субсидия,  пай

инвестиция    сингари  мутлақо  янги  тушунча  ва  реалияларнинг  юзага  чиқишини 

таъминлади. 

            Ҳозирги  вақтда  фан  ва  техник  соҳларида  юз  бераётган  шиддатли 

ривожланиш  республика  аҳолиси  фаолиятининг  турли  қирраларига  самарали 

таъсир ўтказмоқда.  Фан ва техника  қўлга киритган энг охирги  муваффақият ва 

ютуқлар  асосидаги янги  техника  востиларига  эгалик  қилинмоқда.  Ушбу  техника 

воситалари  номларини  англатувчи  терминологик  лексика  ўзбек  тили  луғат 

таркибининг  кундан-кунга  бойиб,  кенгайиб  боришида  муносиб  улуш  бўлиб 

қўшилмоқда. 

   Шундан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш лозимки, Мустақиллик даври ўзбек 

терминологияси ўз қарор топиш йўлининг бошланиш нуқтасида турибди. У ўзбек 

тилшунослигининг  муҳим  соҳаси  сифатида  йиллар  давомида  йиғилган 

тажрибалар заминида тараққий этмоқда ва кенгаймоқда. 

 

                                      Назорат  саволлари 



1. Ўзбек терминлар тизимининг ўз бойликлари ҳисобига кенгайишининг нечта 

йўли бор? 

2. Термин ясашнинг қандай усулларидан унмли фойдаланилади? 

3. Терминлар ясашда кальканинг ўрнига баҳо беринг. 

4. Ўзбек терминлар тизимида арабча ўзлашмаларнинг аҳамияти қандай? 

5. Терминология  маслаларининг  мамлакатимизда  давлат  сиёсати  даражасига 

кўтарилишини изоҳланг. 

6. Истиқлолдан  кейин  қандай  терминлар  жамият  аъзолари  учун  хизмат  қила 

бошлади? 

7. Мустақиллик  бошларида  ноилмий  терминларнинг  пайдо  бўлиши  қандай 

омиллар билан боғлиқ эди? 

8. Қайси  ўзбек  спорти  тури  терминлари  жаҳон  тиллари  томонидан 

ўзлаштьирилган? 

9. Қандай 

  чет  тили  терминлари  ўзбекча  мутаносиблари  билан 

алмаштирилмоқда? 

10. Хорижий ўзлашмаларнинг ўзбекча таржималарига баҳо беринг. 

11. Қандай хорижий ўзлашма терминлар айнан, таёр қабул қилинади? 

12.  Ўзбек миллий сиёсати қайси терминларда ифодасини топган? 

13.  Давлат бошқаруви тизими қандай терминлар ҳисобига янада бойиди?  

                     


Yüklə 1,21 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin