ОВҚатланишнинг сурункали бузилиши



Yüklə 2,02 Mb.
tarix21.11.2019
ölçüsü2,02 Mb.
#29636
3-маъруза

ОВҚАТЛАНИШНИНГ СУРУНКАЛИ БУЗИЛИШИ

  • Маърузачи
  • ХАЛМАТОВА БАРНО ТУРДИХОДЖАЕВНА

Дистрофия (оқсил-энергетик етишмовчилик) – овқатланиш ва хужайралар трофикаси- нинг сурункали бузилиши бўлиб, боланинг тўғри гармоник ривожланишини издан чиқаради. Асосан 3 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Касаллик моддалар алмашинувининг бузилиши,иммунитетнинг пасайиши, жисмоний ва психомотор, кейинчалик эса интеллектуал (ақлий) ривожланишнинг ортда қолиши билан характерланади.

  • Дистрофия (оқсил-энергетик етишмовчилик) – овқатланиш ва хужайралар трофикаси- нинг сурункали бузилиши бўлиб, боланинг тўғри гармоник ривожланишини издан чиқаради. Асосан 3 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Касаллик моддалар алмашинувининг бузилиши,иммунитетнинг пасайиши, жисмоний ва психомотор, кейинчалик эса интеллектуал (ақлий) ривожланишнинг ортда қолиши билан характерланади.

ТАСНИФИ

  • Дистрофиянинг учта кўриниши ажратилади:
  • Гипотрофия (тана вазнининг бўйга нисбатан танқислиги).
  • Паратрофия (унинг бир варианти - семизлик).
    • Тана вазнининг бўйдан устунлиги.
    • Тана вазни ва бўйнинг нормадан ортиқлиги.
    • Нормал вазн ва бўйи билан.
  • Гипостатура (тана вазни ва бўйнинг нормадан бир хил ортда қолиши).

Гипотрофия туридаги оқсил энергетик етишмовчилик дистрофиянинг энг кенг тарқалган тури хисобланади.

  • Пайдо бўлиш вақтига қараб гипотрофиянинг учта шакли қайд этилади:
  • Пренатал - бола туғилишигача пайдо бўлади;
  • Постнатал - бола туғилгандан сўнг;
  • Аралаш - болага хомила ичида ва ундан ташқарида таъсир кўрсатган омиллар натижасида пайдо бўлувчи.

Оқсил-энергетик етишмовчилик сабаблари

  • Хомила ичи (пренатал) дистрофияси хомила ривожланишининг бузилишига олиб келувчи турли хил омиллар таъсирида пайдо бўлади.
  • Онаси 20 ёшдан кичик ёки 40 ёшдан катта бўлса.
  • Ҳомиладорлик давридаги юқумли ва соматик касалликлари.
  • Хомиладорлик даври гестозлари.
  • Оғир ижтимоий шароит, стресслар, норационал овқатланиш ва зарарли одатлар.
  • Ота-онасида профессионал зарарли одатлар.
  • Йўлдош патологияси.

Туғруқдан кейинги (постнатал) дистрофия иккиламчи дистрофияни чақирувчи экзоген ва эндоген омиллар таъсирида ривожланади.

  • Туғруқдан кейинги (постнатал) дистрофия иккиламчи дистрофияни чақирувчи экзоген ва эндоген омиллар таъсирида ривожланади.
  • Постнатал дистрофиянинг асосий экзоген омиллари:
    • алиментар: миқдор ва сифат жиҳатидан тўғри таноанмаган овқатланиш, микроэле- ментлар танқислиги (рух, мис, селен ва бошқ.);
    • инфекцион: ичак инфекциялари, тез-тез такрорланувчи ЎРВИ
    • ижтимоий.

Постнатал дистрофиянинг эндоген этиологик омиллари:

  • Постнатал дистрофиянинг эндоген этиологик омиллари:
    • Ривожланиш нуқсонлари ва хромосом касалликлар;
    • энзимопатиялар ва мальабсорбция синдроми (бирламчи ва иккиламчи);
    • Конституция аномалиялари;
    • Иммунотанқис холатлар.

Оқсил-энергетик етишмовчилик патогенези

  • Пренатал дистрофия ривожланишида асосий ўринни МНС трофик функциясининг бузилишига олиб келувчи бачадон-йўлдош қон айланишининг ўзгариши ва хомила гипоксияси ўйнайди
  • Постнатал ОЭЕ патогенезида унинг келиб чиқишидан қатъий назар овқатланишнинг бузилиши ва бош мия пўстлоғида қўзғолиш жараёнининг пасайиши ётади.

Пренатал дистрофиянинг клиник вариантлари

  • Невропатик шакли: тана вазни туғилганда нормал ёки бир оз кам, бўйи ўзгаришсиз. Психомотор ривожланиши ёшига мос. Боладаги негативизм, қўзғалувчанлик, уйқунинг бузилиши, таъмнинг ва иштаханинг бузилиши эътиборлидир.
  • Нейродистрофик шакли: туғилганда тана вазни ва бўйининг нормадан камлиги характерли, МНС тормозланиш жараёни устунлик қилади, психомотор ривожланишда бир оз орқада қолиши, авж олиб борувчи анорексия.

Нейроэндокрин шакли: туғилгандан тана вазни ва бўйининг сезиларли камлиги (нанизм), жисмоний ва психомотор ривожланишдан ортда қолиш; кўпинча туғма дизэмбриогенез нуқсонлари кузатилади.

  • Нейроэндокрин шакли: туғилгандан тана вазни ва бўйининг сезиларли камлиги (нанизм), жисмоний ва психомотор ривожланишдан ортда қолиш; кўпинча туғма дизэмбриогенез нуқсонлари кузатилади.
  • Энцефалопатик шакли боланинг жисмоний ва психомотор ривожланишда жуда ҳам ортда қолиши, микроцефалия, бош миянинг ўчоқли зарарланиши, суяк системасининг гипоплазияси, анорексия ва полигиповитаминоз ривожланиши.

I даражали оқсил-энергетик етишмовчилик

  • Тана вазни танқислиги нормага нисбатан 10-20% ни ташкил қилади. Боланинг аҳволи қониқарли, иштаҳаси бир оз пасайган, териси силлиқ, эластик, рангпар, ички аъзолари патологиясиз. Тўқималар тургори пасайган, қориндаги тери ости ёғ қатлами бир оз камайган, лекин юзида сақланган. Қонда диспротеинемия ва овқат ҳазм қилувчи ферментлар активлигининг пасайиши кузатилади.

II даражали оқсил-энергетик етишмовчилик

  • Тана вазни нормадан 20-30%, бўйи 2-4 см га кам. Боланинг эмоционал тонуси пасайган, апатия, холсизлик, адинамия, психомотор функцияларнинг ортда қолиши, иштахаси пасайган. Териси оқиш, қуруқ. Тўқималар тургори ва эластиклиги, мушаклар тонуси пасайган. Тери ости ёғ қавати юзида сақланган, қоринда камайган. Қўпинча тахипноэ, аритмик дағал нафас, юрак тонларининг бўғиқлиги, тахикардия ва артериал гипотонияга мойиллик. Зўрлаб овқатлантирилганда қайд қилиш.
  • Лаборатор текширувда гипохром анемия, гипо- ва диспротеинемия

III даражали оқсил-энергетик етишмовчилик

  • Тана вазни танқислиги 30% дан кўп. Бўйи нормадан 7-10 см кам. Боланинг умумий аҳволи анча ёмонлашган: уйқучанлик, бефарқлик, сержахиллик, негативизм, ривожланишдан ортда қолиш, анорексия. Ташқи кўриниши озғин, териси кулранг, тери эластиклиги ва тургори кескин пасайган. Юзи қари чолга ўхшайди, ажинли. Лаборатор текширувлар қоннинг қуюқлашганлиги тўғрисида маълумот беради

Гипостатура

  • Гипостатура - оқсил-энергетик етишмовчилик натижасида юзага келган ривожланишнинг орқада қолиши бўлиб, боланинг қониқарли озиқланишига қарамасдан, бўйи ва тана вазнининг бир хилда орқада қолишидир. Болада бўйи, тана вазни, психомотор ривожланиши, интеллекти, тиш чиқиш муддатини орқада қолиши нисбатан пропорционал кузатилади. Боланинг биологик ёши календар ёшидан орқада қолади ва унинг бўйи ва тана вазнига мос келади. Бемор ривожланишнинг барча параметрлари бўйича ёшига нисбатан орқада қолади

Паратрофия туридаги оқсил-энергетик етишмовчилик

  • Паратрофия – болани кўкрак сути, қуруқ сут аралашмалари, ширин шарбатлар билан нормага нисбатан кўп озиқланти- рилганда, шунингдек, балансланмаган, таркибида кўп углеводлар ва оқсил кам бўлган (масалан, бўтқалар кўп берилса), экссудатив - катарал диатез, лимфатико-гипопластик диатези бор, кам ҳаракатла- надиган болаларда ривожланади.
  • Узоқ муддатли кўп овқатлантириш ёки доимий гиподинамия семизликка олиб келиши мумкин.

ПАРАТРОФИЯ КЛИНИКАСИ

  • Болада эмоционал тонуснинг номутаносиблиги аниқланади, бола безовта ёки ланж, адинамия кузатилади.
  • Катта ёшдаги болалар ҳансираш, тез чарчаш, бош оғришидан шикоят қилади. Танланган иштаҳа аниқланади, кўп холларда иштаҳа пасаяди. Тери қопламлари оқимтир, бир оз кериккан, эластиклиги пасайган. Тери ости ёғ қатламининг яхши ривожлан- ганлигига қарамасдан тўқималар тургори ва мушак тонуси пасайган. Ёғ қавати бир текисда тарқалмаган, сон ва қоринда яққол ривожланган. Тана вазни ва бўйи ёш параметрига мос келади ёки ундан юқори, тана тузилиши диспропорционал. Гипотрофияга ўхшаб, оқсил, сув-туз, витамин ва моддалар алмашинувининг бошқа турлари бузилиши яққол ривожланган. Ацидоз ривожланади.

Оқсил-энергетик етишмовчилик ТАШҲИСОТИ

  • Дистрофия ташҳиси характерли клиник симптомларга асосланади, тўқималар тургори пасаяди, қоринда, қўл-оёқларда ва юзида, кейинчалик тери ости ёғ қаватининг йўқолиши ёки қалинлигининг пасайиши (ёки хаддан ташқари ва нотекис тўпланиши), тана вазнининг бўйига нисбатан орқада қолиши, юқумли касалликлар ва ташқи мухит турли хил таъсирига қаршилиги пасаяди. Диагностикасида дистрофия тури кўрсатилади ва унинг юзага келиш вақти туғилган вақтига нисбатан (пренатал, постнатал) келиб чиқиши кўрсатилади. Гипотрофияда унинг даражаси, этиологияси ва ривожланиш даври (бошланғия, прогрессивланган, реқонвалесценция) аниқланади.

Дифференциал ташҳис

  • Бирламчи дистрофияларни ошқозон ва ичак трактининг хамда бошқа органларнинг туғма ривожланиш нуқсонлари туфайли ривожланган иккиламчи дистрофиядан, ирсий патологиядан, МНС органик зарарланишидан, эндокрин касалликлардан.
  • Гипостатурани жисмоний ривожланишдан ортда қолиш билан кечувчи касалликлардан, авваламбор нанизмдан, шунингдек конституционал паст бўйликдан.

Нопропорционал нанизм, хондродистрофия, суякларнинг туғма синувчанлиги ёки тубулопатиялар, гипостатурадан суякларнинг қўпол патологияси билан фарқланади. Суякларнинг рентгенограммаси ва фосфор-кальций алмашинуви кўрсаткичлари бу касалликларни истеъсно қилишда ёрдам беради.

  • Нопропорционал нанизм, хондродистрофия, суякларнинг туғма синувчанлиги ёки тубулопатиялар, гипостатурадан суякларнинг қўпол патологияси билан фарқланади. Суякларнинг рентгенограммаси ва фосфор-кальций алмашинуви кўрсаткичлари бу касалликларни истеъсно қилишда ёрдам беради.
  • Пропорционал нанизм гипофизнинг зарарланиши (гипофизар нанизм) ёки юрак-томир ва нафас олиш системасининг оғир патологияси туфайли пайдо бўлади. Туғилганда кам учрайди, асосан кейинчалик пайдо бўлади.

Дистрофиянинг давоси

  • Этиологик омилларни бартараф этиш
  • Кун тартибига риоя қилиш ва болага оптимал шароит яратиш
  • диетотерапия.
  • сурункали инфекция ўчоқларини даволаш
  • Йўлдош касалликларни даволаш, иккиламчи инфицирланишнинг олдини олиш
  • Гиподинамияга қарши курашиш

Диетотерапия

  • Диетотерапияни икки босқичга ажратиж лозим:
  • Турли овқат моддаларини хазм қила олишини аниқлаш;
  • Овқат хажмини секин аста ошириш ва унинг сифатини физиологик ёш нормасига еткунча коррекция қилиш.
  • Биринчи босқич 3-4 кундан 10-12 кунгача давом этади, иккинчиси – тузалгунча .

Диетотерапиянинг умумий принциплари

  • Диетанинг “ёшариши” - кичик ёшдаги болаларга хос овқат моддаларини бериш;
  • Бўлакли овқатлантириш – тез-тез овқатлантириш (масалан, гипотрофия III даражасида кунига 10 мартагача) бунда овқат миқдорини камайтириш;
  • Хар хафта овқатни қайта ҳисоблаш. Оқсил, ёғ, углеводлар коррекциясини тана вазни ортишига қараб қилиш;
  • Регуляр назорат Даво тўғри олиб борилаётган –лигини назарот қилиб борилади

Овқатланишни ҳисоблаш

  • I даражали оқсил-энергетик етишмовчиликда махсулотлар керакли бўлган вазнга ҳисобланади.
  • II ва III даражали оқсил-энергетик етишмовчиликда биринчи 2-3 куни овқат хажми керакли вазннинг 1/3-1/2 ча камайтирилади. Кейинчалик овқат ҳажми кўпайтирилади ва соғлом бола суткалик рационининг 2/3-3/5 қисмига етказилади. Суткалик овқат ҳажми нормага етказилганда оқсил ва углеводларни боланинг керакли бўлган вазнига, ёғларни эса хозирги вазнига ҳисобланади.

Медикаментоз даво

  • Ферментотерапияни узоқ вақт олиб борилади, препаратлар алмаштириб турилади: абомин, панкреатин,гемицеллюлаза (фестал), агар ахлатда нейтрал ёғ кўп бўлса - панкреатин, панзинорм, креон.
  • Патогенетик даво витаминаларни буюришга асосланган, биринчи навбатда аскорбин кислотаси, пиридоксин ва тиамин.
  • Стимуляция қилувчи терапия:апилак, пентоксил, женьшен ва бошқ.
  • Инфекцион касалликлар ривожланганда Ig юбориш.

Дистрофияларнинг профилактикаси

  • Антенатал профилактика: оилан тўғри режалаштириш, ота-оналарни санитар маданияти, бола олдиришнин олдини олиш, бўлажак онани соғломлаштириш, ҳомиладор аёлдаги касалликларни даволаш, зарали одатларни бартараф этиш.
  • Постнатал профилактика: болани кўкрак сути билан овқатлантириш, қўшимча овқатларни ўз ақтида бериш, болага қарашда кун таритбига риоя қилиш, болани тўғри тарбиялаш, инекцион ва интеркуррент касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, диспансерное назорат ўтказиш, бунда ҳар ойда 1 марта боланинг тана вазнини ва бўйини ўлчаш (1 ёшгача)

Башорати

  • Касалликнинг башорати авваламбор дистрофияни келтириб чиқарган сабабни бартараф этилишига, ҳамда йўлдош касалликларнинг борлигига боғлиқ.
  • Бирламчи алиментар ва алиментар-инфекцион дистрофияларнинг башорати ёмон эмас.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Yüklə 2,02 Mb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin