222
Кириш
Ўзбекистон Республикаси, ўз мустақиллигига эришгач, замонавий
давлатчилик тизимини барпо этиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Мустақиллигимизнинг тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят
мураккаб, айни вақтда шарафли тараққиёт йўли, бу йўлда қўлга киритилган,
бугунги кунда дунёҳхамжамияти томонидан ҳақли равишда тан олинаётган ютуқ
ва марраларимизга қандай асосда, қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига
эришилганлиги, ўзбек халқиниг давлатчилик соҳасида тўплаган кўп асрлик бой
тарихий тажрибасини атрофлича ўрганиш ва ундан самарали фойдаланиш
масаласи ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради. Шу нуқтан назардан,
тақдим этилаётган фан дастури назарий ва амалий аҳамиятга эга. Ҳамда,
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида кўрсатиб ўтилган талаба-ёшларнннг
тарихий дунёқарашинн бойитиш, уларда мустақил фикрни қарор топтиршл,
тарихни мукаммал даражада билиш. инсоният сивилизатсиясининг ютуқларидан
ва тажрибасидан тўла баҳраманд бўлиш, умуминсоний қадриятларни англаб
этишга кўмаклашиш ва дунё миқёсида мавжуд бўлган муаммоларнинг тарихий
илдизларини излаб топиш каби долзарб масалаларни ўрганади.
Шунингдек, “Ўзбек давлатчилиги тарихи” фани ҳақидаги билимларни
қарор топшириш мавжуд илмий адабиётлар ва замонавий назариялар ҳамда олиб
борилаётган тадқиқот ишларини ўрганиш, фан бўйича тўпланган илғор
тажрибалар, кадрлар буюртмачиларининг фикр, талаб ва таклифлари каби
масалаларни ўз ичига қамраб олади.
Dostları ilə paylaş: