мавзу. Электрон педагогика ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
Таълимда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш. Педагогик дастурий воситалар. Шaxснинг тaълим-тaрбияси вa ривожланишида замонавий ахборот технологиялари ва педагогик дастурий воситаларнинг ўрни. Дастурий воситаларнинг дидактик имкониятлари, эксперт-ўргатувчи тизимлар, автоматлаштирилган ўргатувчи тизимлар, фойдаланувчи ва педагогик-дастурий воситаларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш методлари. Педагогик-дастурий воситалар яратиш тамойиллари. Педагогик жараёнда ахборот-коммуникация ва интерактив технологияларидан фойдаланиш. Таълим порталлари ресурслари.
4 -Модуль. Илғор педагогик технологиялар ва уларни таълим жараёнида қўллаш амалиёти
мавзу. Педагогик технологиянинг илмий-назарий асослари.
“Педагогик технология”, “методика”, “метод” тушунчалари. Педагогик технологиянинг мезонлари. Педагогик технологияга илмий-назарий ёндашувлар. Педагогик технологиянинг ривожланиш босқичлари. Педагогик технологияларнинг тузилиши. Таълим технологиясининг мақсади, вазифалари, методологик асослари. Таълим технологиясининг даражалари. Умумий технология. Хусусий технология. Модуль технологияси. Таълим технологиясининг туркумланиши. Таълим технологияларига аксиоматик ёндашув, Таксономия тушунчаси. Б.Блумнинг ўқув мақсадлари таксаномияси.
мавзу. Инновацион педагогика. Таълим инновацияларининг
моҳияти, назарий асослари ва турлари.
Инновацион педагогика ва унинг моҳияти. Таълим тизимида инновацияларнинг ўрни. Инновацияларнинг асосий кўринишлари. Таълим инновацияларининг турлари. Новация (янгиланиш). Новация ва инновация тушунчаларининг фарқли жиҳатлари. Педагогикада инновацион ўзгаришларнинг йўналишлари. Олий таълим муассасаларида инновацион жараёнларни ташкил этишга илмий ёндашувлар. Инновацион фаолият мазмуни. Педагогнинг инновацион фаолияти. Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш босқичлари. Педагогда таълим жараёнига инновацион ёндашувни қарор топтириш босқичлари.
Dostları ilə paylaş: |