1.
Патронаж французча (патрон – ҳомий, ҳомийлик)
тиббий ижтимоий ёрдам тури бўлиб, уйда амалга ошири-
лади.
2.
Уйдаги патронаж – шахс ва унинг оиласига уйда
бевосита ва маиший ёрдам кўрсатиш бўйича асосий фао-
лиятдир.
3.
Ахлоқ – бу одамларнинг жамиятдаги ўзларини тута
билиш қоидалари бўлиб, жамоанинг ҳаёт тарзига ва
жамиятнинг иқтисодий ривожланишига ўзаро боғлиқдир.
4.
Бурч – одамларга, жамиятларга нисбатан ўз мажбу-
риятларини бажаришдир.
5.
Жавобгарлик – тиббий-ижтимоий ходимнинг ўз
вазифасини бажариш давомида ўз зиммасидаги мажбу-
риятларни тўла адо етиш билан ифодаланади.
6.
Қадр-қиммат – бу ўз касбини ижтимоий англаши,
касбига бўлган муҳаббати, ўз касбидан ғурурланиши билан
бирга, ўз касбий билимларини, иш малакасини доимий
оширишга интилишидир.
7.
Виждон – бу кишиларнинг ички ахлоқий ўз-ўзини
англаши, ўз хулқи учун жавобгарликни ҳис қилиши, ўз
фикрига, туйғуларига ва хатти-ҳаракатларига жамият
томонидан амал қилинадиган ахлоқ нормаларига нисбатан
баҳо беришидир.
8.
Номус – умумий маънода кишининг ижтимоий аҳа-
миятини, онглилигини, яъни ўз обрўси ва шуҳратини, ўз
қадр-қимматини сақлашга интилишини ифодалайди.
9.